📜 Инструкция по применению Оддорал
💊 Состав препарата Оддорал
✅ Применение препарата Оддорал
📅 Условия хранения Оддорал
⏳ Срок годности Оддорал

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ОДДОРАЛ

ODDORAL

 

Препаратнинг савдо номи: Оддорал

Таъсир этувчи модда (ХПН): клопидогрел

Дори шакли: қобиқ билан қопланган таблеткалар

Таркиби:

Ҳар бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: клопидогрел (клопидогрел бисульфати шаклида) – 75 мг;

ёрдамчи моддалар: изомальт (Е953), гидроксипропилцеллюлоза, қуйи алмашинган гидроксипропилцеллюлоза, сахароза эфири, пушти опадрай (гипромеллоза, макрогол 400, титан диоксиди, темир III оксиди).

Таърифи: икки томонлама қавариқ, думалоқ, пушти рангли, қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: антиагрегант восита.

АТХ коди: В01АС04.

 

Фармакологик хусусиятлари

Клопидогрел аденозиндифосфатни (АДФ) боғланишини селектив ингибиция қилади. Клопидогрел шунингдек бошқа агонистлар чақирган, АДФ чақирган тромбоцитларни фаоллигини ошишини блоклаш йўли билан тромбоцитлар агрегациясини ингибиция қилади. Клопидогрел тромбоцитларнинг АДФ-рецепторлари билан қайтмас боғланади. Шу тариқа, у билан ўзаро таъсирлашган тромбоцитлар бутун умри давомида АДФ рағбатлантирилишига берилувчан бўлмайди ва тромбоцитларнинг нормал фаолияти тромбоцитларни янгиланиши тезлигига мувофиқ тезликда тикланади.

Препаратни қўллашнинг биринчи кунидан тромбоцитлар агрегациясини аҳамиятли даражада тормозланиши аниқланади. 3-7 кундан кейин тромбоцитлар агрегациясини ингибиция қилиш самараси кучаяди ва турғун ҳолатга эришилади. Бунда 75 мг суткалик доза таъсири остида агрегацияни бостиришнинг ўртача даражаси 40 дан 60% гача бўлган. Тромбоцитлар агрегацияси ва қон кетиши вақти даволаш тўхтатилганидан ўртача 5 кундан кейин дастлабки даражага қайтади.

Коронар қон томирларни кенгайтирувчи таъсир кўрсатади. Қон томирни атеросклеротик шикастланиши мавжудлигида томир жараёнини жойлашишидан (цереброваскуляр, кардиоваскуляр ёки периферик шикастланишлар) қатъий назар атеротромбоз ривожланишига тўсқинлик қилади.

Фармакокинетикаси

Суткада 75 мг дозани такроран перорал қабул қилгандан кейин клопидогрел тез сўрилади. Аммо, плазмада асосий бирикманинг концентрацияси юқори эмас ва қабул қилгандан 2 соатдан кейин аниқлаш даражасига (0,00025 мг/л) эришмайди. Клопидогрел ва унинг айланиб юрувчи асосий метаболити плазма оқсиллари билан қайтувчан (мувофиқ равишда 98 ва 94%) боғланади.

Клопидогрел жигарда тез метаболизмга учрайди. Унинг асосий метаболити, карбоксил ҳосиласи фаол ҳисобланмайди, плазмадаги бирикманинг тахминан 85% ни ташкил қилади. Ушбу метаболитнинг плазмадаги максимал концентрацияси (75 мг дозада перорал такроран қўллашдан кейин тахминан 3 мг/л) қабул қилгандан кейин тахминан бир соат ўтгач кузатилади.

Клопидогрел таъсир этувчи модданинг ўтмишдоши ҳисобланади. Унинг фаол метаболити, тиол ҳосиласи клопидогрелни 2-оксо-клопидогрелга оксидланиши ва кейинчалик гидролиз йўли билан ҳосил бўлади. Оксидланиш босқичи биринчи навбатда цитохром Р450 2В6 ва 3А4 изоферментлари билан бошқарилади ва камроқ даражада – 1А1, 1А2 ва 1С19 томонидан бошқарилади. Фаол тиол метаболити тромбоцитар рецепторлар билан тез ва қайтмас боғланади, шу тариқа тромбоцитлар агрегациясини бостиради. Бу метаболит плазмада аниқланмайди.

Асосий метаболитнинг кинетикаси клопидогрелнинг 50 дан 150 мг дозаларида тўғри чизиқли боғлиқни намоён қилган.

Юборгандан кейин 120 соат ўтгач препаратнинг тахминан 50% сийдик билан ва тахминан 46% ахлат билан чиқарилади. Айланиб юрувчи асосий метаболитнинг ярим чиқарилиш даври бир марта қабул қилиш ва такроран қабул қилишдан кейин 8 соатни ташкил қилади.

Клопидогрелнинг суткада 75 мг дозасини қабул қилишда оғир даражали буйрак касаллиги (креатинин клиренси минутига 5 мл дан 15 мл гача) бўлган пациентларда айланиб юрувчи асосий метаболитнинг концентрацияси креатинин клиренси минутига 30-60 мл бўлган беморлар ва соғлом шахсларга нисбатан пастроқ бўлган. Бунда АДФ-индуция қилган тромбоцитлар агрегациясига нисбатан ингибиция қилувчи самараси оғир даражали буйрак касалликлари бўлган пациентларда соғлом шахслардаги шу самарага нисбатан пастроқ (25%) бўлган, қон кетиши вақти кунига 75 мг клопидогрел қабул қилган соғлом шахслар каби даражада узайган.

Жигар циррози бўлган беморларда 75 мг суткалик дозасини 10 давомида қабул қилиш хавфсиз бўлган ва яхши ўзалаштирилган. Клопидогрелнинг максимал концентрацияси соғлом  шахсларга нисбатан циррози бўлган беморларда бир марта қабул қилишда ҳам, мувозанат ҳолатида ҳам кўп марта юқори бўлган.

 

Қўлланилиши

Қуйидаги пациентларда атеротромботик ҳодисаларни олдини олиш:

  • миокард инфаркти, ишемик инсульт ўтказган ёки периферик артерияларнинг окклюзион касалликлари ташҳисланган пациентлар;
  • ўткир коронар синдроми бўлган пациентлар;
  • ацетилсалицил кислотаси (АСК) билан мажмуада ST сегментини кўтарилишисиз (ностабил стенокардия ёки Q тишсиз миокард инфаркти);
  • медикаментоз даволаш ва тромболитик даволашни ўтказиш имконияти бўлганида АСК билан мажмуада ST сегментини кўтарилиши билан (ўткир миокард инфаркти) да қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Препаратни овқат қабул қилишдан қатъий назар ичга қабул қилинади.

Миокард инфаркти, инсульт, периферик артерияларнинг ташҳисланган окклюзион касаллигида клопидогрелни суткада 1 марта 1 таблеткадан (75 мг) қабул қилиш тавсия этилади. Миокард инфаркти бўлган беморларда даволашни миокард инфарктидан кейин биринчи кундан 35 кунгача, ишемик инсульти бўлган беморларда эса – 7 кундан 6 ойгача бўлган муддатда бошлаш мумкин.

ST сегментини кўтарилишисиз ўткир коронар синдромда (ностабил стенокардия ёки Q тишсиз миокард инфаркти) клопидогрел билан даволашни 300 мг юклама дозани бир марта қабул қилишдан бошлаш мумкин, сўнгра эса суткада 1 марта 75 мг дозани қабул қилиш билан давом эттирилади (суткада 75-325 мг дозада АСК билан мажмуада). АСК ни юқори дозаларда қўллаш қон кетишини юқори хавфи билан боғлиқ бўлганлиги сабабли АСК нинг тавсия этилган дозаси 100 мг дан ошмаслиги керак. Максимал ижобий самараси даволашнинг 3-ойида кузатилади. Даволаш курси – 1 йилгача.

ST сегментини кўтарилиши билан ўткир миокард инфаркти бўлган беморларда клопидогрелни суткада 1 марта 75 мг дозада бошланғич юклама дозани қўллаб АСК билан мажмуада ёки тромболитикларсиз буюрилади. 75 ёшдан ошган пациентларда клопидогрел билан даволаш юклама дозани қўлламасдан амалга оширилиши керак. Мажмуавий даволашни симптомлар пайдо бўлганидан кейин иложи борича эртароқ бошлаш ва камида 4 ҳафта давомида давом эттириш керак.

Ножўя таъсирлари

Ноҳуш самаралари организм тизимлари ва мутлоқ тез-тезлиги бўйича санаб ўтилган. Тез-тезлиги қуйидагича аниқланган: тез-тез (>1/100, <1/10); баъзида (>1/1000, <1/100); кам ғолларда (>1/10000, <1/1000); жуда кам ҳолларда(<1/10000).

Қон яратиш тизими томонидан: тез-тез эмас – тромбоцитопения, лейкопения, эозинофилия, қон кетиши вақтини узайиши; кам ҳолларда– нейтропения, шу жумладан оғир даражали; жуда кам ҳолларда– тромботик тробоцитопеник пурпура (ТТП), апластик анемия, панцитопения, агранулоцитоз, оғир даражали тромбоцитопения, гранулоцитопения, анемия.

Нерв тизими томонидан: тез-тез эмас – бош мия ички қон қуйилишлари (ўлим билан якунланган бир неча ҳолатлар ҳақида хабар берилган), бош оғриғи, парестезиялар, бош айланиши; жуда кам ҳолларда – галлюцинациялар, онгни чалкашиши.

Юрак-қон томир тизими томонидан: жуда кам – васкулит, артериал гипотензия.

Нафас тизими томонидан: жуда кам ҳолларда – нафас йўлларинидан қон кетиши (қон тупуриш, ўпкадан қон кетиши), бронхоспазм, интерстициал пневмонит.

Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: тез-тез – диарея, қоринда оғриқ, диспепсия; тез-тез эмас – меъда ва ўн икки бармоқ ичак яралари, гастрит, қусиш, кўнгил айниши, қабзият, метеоризм; жуда кам ҳолларда – меъда-ичак йўлларидан ва қорин парда орти қон кетишлари, баъзида ўлим билан якунланадиган, панкреатит, колит (шу жумладан ярали ёки лимфоцитар колит), стоматит, жигар фаолияти кўрсаткичларини бузилиши, гепатит, ўткир буйрак етишмовчилиги.

Тери қопламалари томонидан: тез-тез эмас – тошма, тери қичишиши, терида қон талашишлар (пурпура); кам ҳолларда – буллёз дерматит (токсик эпидермал некролиз, Стивенс-Джонсон синдроми, кўп шаклли эритема), ангионевротик шиш, эритематоз тошма, эшакеми, экзема, ясси темиратки; жуда кам ҳолларда– геморрагиялар.

Суяк-мушак тизими томонидан: кам ҳолларда – скелет мушакдан қон кетиши (гемартрозлар), артрит, артралгия, миалгия.

Сийдик-жинсий тизими томонидан: тез-тез эмас – гематурия; кам ҳолларда – гломерулонефрит, креатинин миқдорини ошиши.

Сезги аъзолари томонидан: тез-тез эмас – кўз ички қон қуйилишлари (конъюнктивал, ретинал).

Аллергик реакциялар: жуда кам ҳолларда – зардоб касаллиги, анафилактоид реакциялар, операциядан кейинги яраларни қонувчанлиги.

Бошқалар: кам ҳолларда – иситма.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

  • таъсир этувчи модда ёки дори препаратининг ҳар қандай компонентларидан бирига юқори сезувчанлик;
  • жигар фаолиятини оғир даражали бузилиши;
  • геморрагик синдром;
  • ўткир қон кетишлар;
  • қон кетиши ривожланишига мойил касалликлар (зўрайиш босқичидаги меъда ва ўн икки бармоқ ичак яра касаллиги, носпецифик ярали колит, туберкулёз, ўпка ўсмалари, гиперфибринолиз);
  • ҳомиладорлик ва лактация даври;
  • 18 ёшгача бўлган пациентлар;
  • Лактозани туғма ўзлаштираолмаслик, лактаза танқислиги, глюкозо-галактоз мальабсорбция синдромида қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Перорал антикоагулянтлар: клопидогрелни перорал антикоагулянтлар билан бир вақтда қўллаш мумкин эмас, чунки бу қон кетишини кучайтириши мумкин.

IIb/IIIa гликопротеин ингибиторлари: жароҳат, жаррохлик ёки бошқа патологик ҳолатлари бўлган ва IIb/IIIa гликопротеин ингибиторларини қабул қилувчи пациентда клопидогрелни эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.

Ацетилсалицил кислотаси (АСК): АСК АДФ чақирган тромбоцитлар агрегациясини клопидогрел томонидан бостирилишини ўзгартирмайди, аксинча клопидогрел коллаген чақирган тромбоцитлар агрегациясига АСК таъсирини кучайтиради. Шунга қарамасдан, суткада икки марта 500 мг дан АСК бир вақтда қабул қилиш 1 кун давомида клопидогрелни қабул қилиш чақирган қон кетиши вақтини аҳамиятли даражада ошишини чақирмаган. Клопидогрел ва АСК ўртасида фармакодинамик ўзаро таъсир бўлиши мумкин, у қон кетиши хавфини ошишига олиб келади. Шу тариқа, бу препаратларни бир вақтда қўллашни эҳтиёткорлик билан амалга ошириш керак. Бунга қарамасдан клопидогрел ва АСК ни бир йилгача бирга буюрилган.

Гепарин: клопидогрел гепарин дозасини ўзгартиришни талаб қилмаган ва гепариннинг қон ивишига таъсир кўрсатувчи самарасига таъсир қилмаган. Гепаринни бир вақтда қўллаш клопидогрел томонидан чақирилган тромбоцитлар агрегациясини бостирилишига таъсир қилмаган.

Тромболитик воситалар: ўткир миокард инфаркти бўлган беморларда клиник аҳамиятга эга қон кетишлар тез-тезлиги тромболитик воситалар ва гепаринни АСК билан бирга қўллашда кузатиладиган билан бир хил бўлган.

Ностероид яллиғланишга қарши воситалар (НЯҚВ): клопидогрел ва напроксенни бирга қўллаш меъда-ичак йўлларидан яшириш қон кетишини оширган. Аммо, бошқа НЯҚВ лар билан клиник тадқиқотлар йўқлиги сабабли, ҳозирги вақтда меъда-ичак йўлларидан қон кетишини юқори хавфи барча НЯҚВ ларга характерли эканлиги тушунарсиз. Шу тариқа, НЯҚВ, шу жумладан ЦОГ-2 ингибиторлари ва клопидогрелни буюриш эҳтиёткорликни талаб этади.

Омепразол, эзомепразол, флувоксамин, флуоксетин, моклобемид, вориконазол, флуконазол, тиклопидин, ципрофлоксацин, циметидин, карбамазепин, окскарбамазепин ва хлорамфеникол ва CYP2С19 сусайтирувчи бошқа препаратлар: клопидогрел билан бирга қўллаш клопидогрелнинг фаол метаболитларининг дори концентрацияларини камайишига олиб келади ва клопидогрел ўзининг фаол метаболитигача метаболизмга учрашида иштирок этувчи CYP2С19 ферментини сусайиши билан боғлиқ унинг клиник самарасини камайишига олиб келади. Клопидогрелни бу препаратлар билан бир вақтда қўллашдан воз кечиш керак.

Протон помпа ингибиторлари: протон помпа ингибиторларининг синфи ичида CYP2С19 ни сусайтириши бўйича фарқларга қарамасдан клопидогрел ва бу синфнинг барча препаратлари ўртасида ўзаро таъсир бўлиши мумкин. Шу тариқа, агар протон помпа ингибиторларини қўллаш мутлоқ зарур бўлмаса, уни бир вақтда буюришдан сақланиш керак. Н2 блокаторлари ва антацидлар каби меъдада кислоталикни пасайтирувчи дори воситалари клопидогрелнинг антитромбоцитар фаоллигига таъсир қилиши ҳақида исботлар мавжуд эмас.

Атенолол, нифедипин ёки иккала препарат бир вақтда: клопидогрел билан клиник аҳамиятли фармакодинамик ўзаро таъсир кузатилмаган.

Фенобарбитал, циметидин ва эстрогенлар: бирга қўллаш клопидогрелнинг фармакодинамик фаоллигига аҳамиятли даражада таъсир кўрсатмаган.

Дигоксин, теофиллин: клопидогрелни бирга қўллаш бу препаратларнинг фармакокинетикасига таъсир қилмаган.

Антацид воситалар: клопидогрелнинг сўрилиш даражасини ўзгартирмаган.

Фенитоин, толбутамид ва цитохром Р450 2С9 ёрдамида метаболизмга учрайдиган НЯҚВ: клопидогрел билан мажмуавий қабул қилиш кўрсатилган дори воситаларининг плазмадаги миқдорини ошишига олиб келиши мумкин, чунки клопидогрелнинг метаболити, карбон кислотаси цитохром Р450 2С9 фаоллигини сусайтириши мумкин. Аммо фенитоин ва толбутамидни клопидогрел билан бир вақтда хавфсиз қўллаш мумкин.

Сийдик ҳайдовчи, β-блокаторлар, ААФ ингибиторлари, кальций антагонистлари, холестерин миқдорини камайтирувчи воситалар, коронар вазодилататорлар, антидиабетик воситалар (шу жумладан, инсулин) тутқаноққа қарши воситалар ва GPIIb/IIIa антагонистлари: клопидогрел билан бирга қабул қилиш клиник жиҳатдан  нохуш ўзаро таъсирлар чақирмайди.

Махсус кўрсатмалар

Қон кетиши ва гематологик ноҳуш самаралар хавфи туфайли даволаш жараёнида қон кетишини кўрсатувчи клиник симптомлар пайдо бўлганида дарҳол қон хужайралари сонини аниқлаш ва/ёки бошқа мувофиқ таҳлилларни амалга ошириш керак. Шунингдек бошқа антитромбоцитар препаратлар каби Оддорални жароҳат, жаррохлик ёки бошқа патологик холатлар билан боғлиқ қон кетишини юқори хавфига мойил беморлар, шунингдек АСК, гепарин, IIb/IIIa гликопротеин ингибиторлари ёки НЯҚВ, шу жумладан ЦОГ-2 ингибиторлари билан даволанаётган беморларда эҳтиёткорлик билан қўллаш керак. Беморларда қон кетиши, шу жумладан яширин қон кетиши белгиларини, айниқса даволашнинг биринчи хафтасида ва/ёки юракда инвазив муолажалар ёки жаррохлик аралашувларида синчковлик билан назорат қилиш керак.

Агар беморга электив жаррохлик амалиёти режалаштирилган бўлса ва антитромботик самара керак бўлмаса, операциядан 7 кун олдин клопидогрелни бекор қилиш керак. Ҳар қандай операция ва ҳар қандай янги дори препаратини қабул қилишдан олдин пациентлар Оддорал қабул қилишлари ҳақида шифокор ва стоматологларни огоҳлантиришлари керак. Оддорал қон кетиши вақтини узайтиради ва патологик ўзгаришлар, қон кетишига мойиллиги (айниқса, меъда-ичак ва кўз ички) бўлган беморларда эҳтиёткорлик билан қўлланиши керак.

Оддорални қабул қилишда (бир ўзини ёки АСК билан мажмуада) қон кетишини тўхтатиш учун кўпроқ вақт талаб қилиши, шунингдек уларда ғайриоддий (жойлашиши ёки давомийлиги бўйича) қон кетишлар пайдо бўлса даволовчи шифокорга хабар беришлари кераклиги ҳақида огоҳлантиришлари керак.

Клопидогрелни қўллашдан кейин жуда кам холларда, баъзида қисқа муддатли экспозициядан кейин неврологик ўзгаришлар, буйрак дисфункцияси ёки иситма билан кечувчи тромбоцитопения ва микроангиопатик гемолитик анемия билан характерланадиган тромботик тромбоцитопеник пурпура (ТТП) холлари аниқланган. ТТП дарҳол даволаш, шу жумладан плазмоферезни талаб қилувчи потенциал ўлим билан якунланувчи холат ҳисобланади.

Маълумотлар йўқлиги сабабли Оддорални ўткир ишемик инсультдан кейин биринчи 7 кун давомида тавсия этиш мумкин эмас.

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши:

Ҳомиладорлик вақтида экспозиция ҳақида клиник маълумотлар йўқлиги сабабли эҳтиёткорлик чораси сифатида – Оддорални ҳомиладорлик вақтида қўлламаслик мақсадга мувофиқ.

Оддорал билан даволаш вақтида эҳтиёткорлик чораси сифатида эмизишни давом эттириш мумкин эмас.

Автомобилни ва мураккаб механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири:

Оддорал автомобилни бошқариш ва машина ускуналари билан ишлаш учун зарур қобилиятларга таъсир кўрсатмайди ёки аҳамиятсиз даражада таъсир кўрсатади.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари – қон кетиши вақтини узайиши, кейинчалик қон кетиши асоратлари. Қон кетиши ҳолларида мувофиқ даволаш талаб қилиниши мумкин.

Даволаш: клопидогрелнинг фармакологик фаоллигининг антидоти топилмаган. Агар узайган қон кетиши вақтини мувофиқлантириш зарурати бўлганида тромбоцитар массани қуйиш тавсия этилади.

 

Чиқарилиш шакли

Қобиқ билан қопланган таблеткалар, 75 мг. 10 таблетка блистерда, 3 блистер картон қутида.

Сақлаш шароити

Оригинал ўрамида, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

4 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Шифокор рецепти бўйича берилади.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.