📜 Инструкция по применению Левофлон
💊 Состав препарата Левофлон
✅ Применение препарата Левофлон
📅 Условия хранения Левофлон
⏳ Срок годности Левофлон

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ЛЕВОФЛОН

LEVOFLON

 

Препаратнинг савдо номи:  Левофлон

Таъсир этувчи модда (ХПН): левофлоксацин

Дори шакли: инфузия учун эритма 500 мг/100 мл

Таркиби:

100 мл эритма қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: 500 мг левофлоксацинга эквивалент левофлоксацин гемигидрати USP;

ёрдамчи моддалар: сувсиз декстроза USP, инъекция учун сув USP.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Антибактериал синтетик воситалар. Фторхинолонлар.

АТХ коди: J01MA12

 

Фармакологик хусусиятлари

Левофлон – фторхинолонлар гуруҳига мансуб микробларга қарши препарат, офлоксациннинг чапга айланувчи изомери. Кенг антибактериал (бактерицид) таъсир доирасига эга.

Левофлоксацин ва фторхинолонлар гуруҳига мансуб бошқа анибактериал препаратларнинг таъсир механизми бактериал ДНК – гираза ва топоизомераза IV ферментларини ингибирлашни ўз ичига олади.

Левофлон қуйидаги микроорганизмларга нисбатан кенг таъсир доирасига эга:

Аэроб граммусбат микроорганизмлар: Enterococcus faecalis, Staphylococcus aureus метициллинга сезгир, Staphylococcus epidermidis метициллинга сезгир, Staphylococcus saprophyticus, Streptococcus pneumoniae, Streptococcus pyogenes

Аэробные грамманфий микроорганизмлар:

Enterobacter сloace, Escherichia coli, Haemophilus influenzae, Haemophilus parainfluenzae, Klebsiella pneumoniae, Legionella pneumophila, Moraxella catarrhalis, Proteus mirabilis, Pseudomonas aeruginosa*, Serratia marcescens

*Бу синфнинг бошқа препаратлари билан, левофлоксацин билан даворланиш вақтида  Pseudomonas aeruginosa да чидамлилик ривожланиши мумкин.

Бошқа микроорганизмлар: Chlamydia pneumoniae,  Mycoplasma pneumoniae

Левофлоксацин in vitro шароитида қуйидаги микроорганизмларнинг кўпчилигига қарши минимал ингибирловчи концентрацияларни кўрсатади.

Аэроб граммусбат микроорганизмлар: Staphylococcus haemolyticus, Beta-hemolytic Steptococcus (С/F гуруҳи),  Beta-hemolytic Steptococcus (G гуруҳи), Streptococcus agalacticae, Streptococcus milleri, Viridans group streptococci

Аэроб грамманфий микроорганизмлар: Acinetobacter baumannii, Iwoffii; Bordetella pertussis, Citrobacter (diversus) koseri,  freundii; Enterobacter aerogenes, sakazakii; Klebsiella oxytoca, Morganella morganii, Pantoea agglomerans, Proteus vulgaris, Providencia rettgeri, stuartii; Pseudomonas fluorescens

Aнаэроб граммусбат микроорганизмлар: Clostridium perfringens

Фармакокинетикаси

Левофлоксациннинг фармакокинетикаси пропорционал характерга эга. 500 мг дозада бир марта вена ичига (в/и) (60 минут давомидаги инфузия) юборилганидан кейин Cmax
6,2±1,0 мкг/мл ни ташкил қилади. Плазмадаги доимий концентрациясига суткада 500 мг юборилганида 48 соатдан кейин эришилади ва у 6,4±0,8 мг/мл ни ташкил қилади.

500 ва 750 мг дозаларда бир марта ва кўп марта юборилганидан кейин ўртача тақсимланиши ҳажми 74-112 л ни ташкил қилади. Организмнинг аъзолари ва тўқималарида кенг тақсимланади, ўпкага (ўпкадаги концентрацияси плазмадагига нисбатан 2-5 марта юқори), бронхларнинг шиллиқ қаватига ва болғамга, сийдик-жинсий тизими аъзоларига, орқа-мия суюқлигига яхши киради. 24-38% плазма оқсиллари билан (асосан альбуминлар билан) боғланади.

Плазма ва сийдикда стерокимёвий жиҳатдан барқарор, ўзининг энантиомери, D-оксифлоксацинга айланмайди. Организмда амалда метаболизмга учрамайди. Тахминан 5% сийдикда бироз фармакологик фаолликда эга бўлган метаболитлари (десметил, азот оксиди) кўринишида аниқланади. Асосан буйраклар орқали ўзгармаган ҳолда сийдик билан – дозанинг 87% 48 соат давомида ва оз қисми аҳлат билан – 4% ками 72 соат давомида чиқарилади.

В/и юборилганидан кейин Т1/2 6-8 соатни ташкил қилади. Умумий клиренси минутига 144-226 мл ни, буйрак клиренси – минутига 96-142 мл ни ташкил қилади. Экскрецияси калава ва найчалар секрецияси орқали амалга оширилади.

Левофлоксациннинг фармакокинетикаси пациентнинг жинси ва ёшига боғлиқ эмас. Кекса одамларда (66 дан 80 ёшгача бўлган ёшда) Т1/2 бироз – 7,6 соатгача узаяди, аммо бунда дозани тўғрилаш талаб қилинмайди. Буйраклар фаолиятини бузилиши (креатинин клиренси минутига 50 мл дан кам) бўлган пациентларда кумулятив самарасидан сақланиш учун дозани тўғрилаш талаб қилинади. Гемодиализ ва узоқ муддатли амбулатор перитонеал диализ левофлоксацинни организмдан чиқармайди, демак уларни ўтказишда қўшимча дозаларни юбориш талаб қилинмайди. Жигар фаолиятининг бузилиши бўлган пациентларда левофлоксациннинг фармакокинетикасида ўзгаришлар кутилмайди, чунки унинг жигардаги метаболизми аҳамиятсиз.

 

Қўлланилиши

  • метициллинга сезгир Staphylococcus aureus, Streptococcus pneumoniae (шу жумладан кўпгина дориларга чидамли бўлган [MDRSP]*), Haemophilus influenzae, Haemophilus parainfluenzae, Klebsiella pneumoniae, Moraxella catarrhalis, Chlamydia pneumoniae, Legionella pneumophila, ёки Мycoplasma pneumoniae томонидан чақирилган орттирилган пневмония (даволаш курси 7-14 кун), *MDRSP (кўпгина дориларга чидамли бўлган Streptococcus pneumoniae) қуйидаги икки ёки бир нечта артибиотикларга чидамли: пенициллин (MIC ≥ 2 мг/мл), цефалоспоринларнинг 2-чи авлоди, масалан цефуроксим, макролидлар, тетрациклинлар ва триметоприм/сульфаметоксазол.
  • Streptococcus pneumoniae (кўпгина дориларга чидамли бўлганларидан ташқари [MDRSP]*), Haemophilus influenzae, Haemophilus parainfluenzae, Микоплазма pneumoniae ёки Chlamydia pneumoniae томонидан чақирилган орттирилган пневмония (даволаш курси 5 кун),
  • Streptococcus pneumoniae, Haemophilus influenzae ёки Moraxella catarrhalis чақирган ўткир бактериал синусит (даволаш курси 5 кун ёки 10-14 кун).
  • метициллинга сезгир Staphylococcus aureus, Streptococcus pneumoniae, Haemophilus influenzae, Haemophilus parainfluenzae, ёки Moraxella catarrhalis томонидан чақирилган сурункали бронхитни зўрайиши
  • Staphylococcus aureus, Enterococcus faecalis, Streptococcus pyogenes ёки Proteus mirabolis нинг метициллинга сезгир штаммлари чақирган тери ва юмшоқ тўқималарнинг асоратланган инфекциялари;
  • Streptococcus aereus ёки Streptococcus pyogenes нинг метициллинга сезгир штаммлари чақирган тери ва юмшоқ тўқималарнинг асоратланмаган инфекциялари, шу жумладан йирингли яралар, целлюлит, фурункулез, импетиго, пиодермия, жароҳат инфекцияси;
  • Escherichia соli, Klebsiella pneumoniae, ёки Proteus mirabilis чақирган сийдик-чиқариш йўлларининг; асоратланган инфекциялари (даволаш курси 5 кун);
  • Enterobacter cloacae, Escherichia сoli, Klebsiella pneumoniae, Proteus mirabilis, ёки Pseudomonas aeruginosa чақирган сийдик чиқариш йўлларининг асоратланган инфекциялари (даволаш курси 10 кун);,
  • Escherichia coli чақирган ўткир пиелонефрит (даволаш курси 5-10 кун), шу жумладан бактериемия билан кечувчи ҳоллари;
  • Escherichia coli, Klebsiella pneumoniae, ёки Staphylococcus saprophyticus чақирган сийдик чиқариш йўлларининг асоратланмаган инфекциялари

 

Қўллаш усули ва дозалари

Буйрак фаолияти нормал бўлган катталар учун дозалаш

Левофлоннинг тавсия қилинган дозаси ҳар 24 соатда 60 минутли инфузия кўринишида 500 мг ни ёки ҳар 24 соатда 90 минутли инфузия кўринишида 750 мг ни ташкил қилади. Бу тавсиялар креатинин клиренси ≥50 мл/мин бўлган пациентларга тегишлидир. Креатинин клиренси <50 мл/мин бўлган пациентлар учун дозалашни тўғрилаш талаб қилинади.

Жадвал: буйрак фаолияти нормал бўлган катта ёшдаги пациентлар учун доза (креатинин клиренси ≥50 мл/мин).

Инфекция турлари1 Ҳар 24 соатда дозалаш Давомийлиги (кун) 2
Орттирилган пневмония3 500 мг 7-14
Орттирилган пневмония4 750 мг 5
Ўткир бактериал синусит 750 мг 5
  500 мг 10-14
Сурункали бронхитни зўрайиши 500 мг 7
Тери ва юмшоқ тўқималарнинг асоратланган инфекциялари (SSSI) 750 мг 7-14
Тери ва юмшоқ тўқималарнинг асоратланмаган инфекциялари (SSSI) 500 мг 7-10
Сийдик йўлларининг асоратланган инфекциялари (cUTI) ёки ўткир пиелонефрит (AP) 5 750 мг 5
Сийдик йўлларининг асоратланган инфекциялари (cUTI) ёки ўткир пиелонефрит (AP) 6 . 250 мг 10
Сийдик йўлларининг асоратланмаган инфекциялари 250 мг 3

1=айрим касаллик келтириб чиқарувчи микроорганизмлар томонидан чақирилган (Қўлланишига қаранг)

2=босқичма-босқич даволаш (вена ичига ва оғиз орқали) шифокорнинг фикрига кўра буюрилиши мумкин.

3= метициллинга сезгир Staphylococcus aureus, Streptococcus pneumoniae (шу жумладан кўпчилик дориларга чидамли бўлган [MDRSP]), Haemophilus influenzae, Haemophilus parainfluenzae, Klebsiella pneumoniae, Moraxella catarrhalis, Chlamydophila pneumoniae, Legionella pneumophila, ёки Мycoplasma pneumoniae томонидан чақирилган.

4= Streptococcus pneumoniae (кўпчилик дориларга чидамли бўлганлардан ташқари [MDRSP]), Haemophilus influenzae, Haemophilus parainfluenzae, Мycoplasma pneumoniae ёки Chlamydophila pneumoniae томонидан чақирилган.

5= бу даволаш курси Escherichia соli, Klebsiella pneumoniae, ёки Proteus mirabilis томонидан чақирилган сийдик йўлларининг асоратланган инфекциялари (cUTI) учун ва Escherichia соli томонидан чақирилган ўткир пиелонефрит (AP) учун, шу жумладан бактериемия ҳолатлари учун буюрилган.

6= бу даволаш курси Enterococcus faecalisEnterococcus cloacaeEscherichiа coli, Klebsiella pneumoniae, Proteus mirabilis, Pseudomonas aeruginosa томонидан чақирилган cUTI учун ва E. coli томонидан чақирилган АР учун буюрилган.

 

Буйрак етишмовчилиги бўлган катталарда дозалашни йўлга қўйиш

Буйрак етишмовчилигида левофлоксацинни эҳтиёткорлик билан ишлатиш керак. Синчков клиник кузатув ва тегишли лаборатор текширувларини даволашдан олдин ва даволаш вақтида ўтказилиши лозим, чунки левофлоксацинни чиқарилиши секинлашган бўлиши мумкин. Креатинин клиренси ≥ 50 мл/мин бўлганида дозалашни тўғрилаш талаб этилмайди. Буйрак фаолияти сусайган пациентларда креатинин клиренси <50 мл/мин бўлганида, клиренсни сусайиши туфайли левофлоксацинни тўпланиб қолишига йўл қўймаслик мақсадида дозани бошқариш лозим.

Кексалар: буйрак фаолиятини бузилишидан ташқари, кекса одамларда дозани ҳеч қандай бошқариш талаб қилинмайди.

Болалар: левофлоксацинни болалар ва ўсмирларда (18 ёшдан кичик) қўллаш мумкин эмас.

Препаратни мультивалент  катионлар билан ўзаро таъсири

Левофлоксацинни юборилишини мультивалент катионларни, яъни магний сақловчи ҳеч қандай эритма билан айнан ўша венага бирга юбори мумкин эмас.

Ишлатиш бўйича йўриқнома

Огоҳлантириш: левофлоксацинни вена ичига тез юбориш гипотонияга олиб келади ва шунинг учун бунга йўл қўймаслик лозим. Левофлоксацин инъекциясини, дозага қараб, камида 60 минут ёки 90 минут давомида юборилиши лозим. Левофлоксацин инъекцияси фақат вена ичига қуйишлар кўринишида қўлланади. Мушак ичига, трахея ичига, қорин ичига ёки тери остига юбориш мумкин эмас.

Левофлоксацин олаётган пациентларда гидратация ўтказиш

Левофлоксацин олаётган пациентларда юқори концентрациядаги сийдикни ҳосил бўлишини олдини олиш учун, адекват гидратацияни ўтказиш лозим. Хинолонлар қабул қилинганда кристаллурия ва цилиндрурия ҳолатлари аниқланган.

Вена ичига юбориш учун  препаратни тайёрлаш

Бир марта ишлатиладиган инфузия учун Левофлон (Левофлоксацин инфузияси), юмшоқ контейнер (5 мг/мл) 100 мл ли флаконларда чиқарилади. Эритма хона ҳароратида (25°C; 77°F), ёруғликдан ҳимояланган жойда сақланади, музлатиш ва юқори ҳароратда қиздириш мумкин эмас. Флакондаги бу эритма бир марта ишлатиш учун мўлжалланган, эритманинг ишлатилмаган қолдиғини такроран қўллаш мумкин эмас.

Левофлон инфузиясини қўллаш бўйича йўриқнома

  1. Ташқи ўрамини белги бор жойидан йиртинг ва эритма контейнерини очинг.
  2. Ички қисмга қаттиқ босиб, оқмаётганини текширинг. Агар оқадиган жойи аниқланса ёки муҳри шикаст етган бўлса, эритмадан воз кечинг, чунки стериллик бузилган бўлади.
  3. Агар эритма лойқали бўлса, ёки чўкмалан бўлса, эритмани ишлатманг.
  4. Фақат стерил эритмани ишлатинг.
  5. ОГОҲЛАНТИРИШ: кетма-кетлиги бузилган контейнерларни ишлатманг. Бундай ишлатиш иккиламчи контейнердаги суюқликни қўллашдан олдин бирламчи контейнерда қоладиган ҳаво туфайли кессон касаллигига олиб келиши мумкин.

 

Ножўя таъсирлари

Тери қопламалари томонидан ва ўта юқори сезувчанликнинг умумий реакциялари:

Баъзида: қичишиш ва терини қизариши.

Кам: эшакеми, бронхларни торайиши ва оғир бўғилиш эҳтимоли каби симптомлар билан ўта юқори сезувчанликнинг умумий реакциялари (анафилактик ва анафилактоид реакцияар).

Жуда кам ҳолларда: тери ва шиллиқ қаватларини шишлари (масалан, юз ва томоқ соҳасида), артериал босимни бирдан тушиши ва шок; қуёш ва ультрабинафша нурланишга юқори сезувчанлик (“Махсус кўрсатмалар”га қаранг); аллергик пневмонит; васкулит.

Тез-тезлиги номаълум: терида оғир тошмалар тошиши, пуфаклар ҳосил бўлиши билан бирга, масалан, Стивенс-Джонсон синдроми, токсик эпидермал некролиз (Лайелл синдроми) ва экссудатив кўпшаклли эритема. Ўта юқори сезувчанликнинг умумий реакцияларидан олдин баъзида енгилроқ тери реакциялари бўлиши мумкин. Юқорида номланган реакциялар препаратни биринчи дозаси юборилганидан бир неча минут ёки соат ўтганидан кейиноқ ривожланиши мумкин.

Меъда-ичак йўллари ва модда алмашинуви томонидан:

Тез-тез: кўнгил айниши, диарея.

Баъзида: иштаҳани йўқолиши, қусиш, қорин оғриқлари, овқат ҳазм бўлишини бузилиши.

Кам: қандли диабети бўлган беморлар учун муҳим аҳамиятга эга бўлган қондаги қанд миқдорини тушиб кетиши (гипогликемия); гипогликемиянинг мумкин бўлган белгилари: булемия, асабийлик, терлаш, қалтираш.

Тез-тезлиги номаълум: қонли ич кетиши, у жуда кам ҳолларда ичакни яллиғланишининг ва ҳатто сохтамембраноз колитнинг белгиси ҳам бўлиши мумкин (“Махсус кўрсатмалар”га қаранг).

Бошқа хинолонларни қўллаш тажрибаси, уларни порфириянинг зўрайишини чақириши мумкинлигидан гувоҳлик беради (модда алмашинувини жуда кам учрайдиган касаллиги), шу касал билан касалланган беморларда. Бундай самарани препарат қўлланганида ҳам истисно қилиб бўлмайди.

Нерв тизими томонидан:

Тез-тез: бош оғриғи, бош айланиши ва/ёки қотиб қолиш, уйқучанлик, уйқуни бузилиши.

Баъзида: безовталик, қалтираш, таъм сезувчанлигини бузилиши.

Кам: депрессия, психотик реакциялар (масалан, галлюцинациялар билан), нохуш туйғулар (масалан, қўл панжаларида парастезиялар), қалтираш, қўзғалган ҳолат, тиришишлар ва онгни чалкашиши, кўришни бузилиши.

Тез-тезлиги номаълум: сенсор ёки сенсомотор периферик невропатия, тактил сезувчанликни пасайиши, аутоагрессив хулқли психотик реакциялар, шу жумладан суицид фикрлар ва ҳаракатлар билан, эшитишни бузилиши.

Юрак-қон томир тизими томонидан:

Кам: кучли юрак уриши, артериал босимни пасайиши.

Жуда кам: томирли коллапс.

Тез-тезлиги номаълум: QT интервалини узайиши (“Махсус кўрсатмалар”. “QT интервалини узайиши”га қаранг).

Суяк-мушак тизими томонидан:

Баъзида: бўғим ва мушак оғриқлари.

Кам: пайларни шикастланиши (шу жумладан тендинит), астеник бульбар фалаж билан касалланган беморлар учун алоҳида аҳамиятга эга бўлган мушак кучсизлиги.

Тез-тезлиги номаълум: мушакларни шикастланиши (рабдомиолиз), пайларни узилиши (масалан, ахиллов пайини); бу ножўя самараси даволаш бошланганидан кейин 48 соат давомида кузатилиши мумкин ва икки томонлама характерга эга бўлиши мумкин (“Махсус кўрсатмалар” га қаранг).

Жигар ва буйрак томонидан:

Тез-тез: жигар ферментларининг фаоллигини ошиши (масалан, аланинаминотрансфераза ва аспартатаминотрансфераза).

Баъзида: қон зардобида билирубин ва креатинин миқдорини ошиши.

Жуда кам: жигар реакциялари, ҳатто буйрак етишмовчилигигача бўлган буйраклар фаолиятини ёмонлашиши, масалан, аллергик реакциялар оқибатидаги (интерстициаль нефрит).

Номаълум: жигарни кучли шикастланиши, шу жумладан ўткир буйрак етишмовчилиги ҳоли, левофлоксацин учун хабар берилган, асосан жиддий асосий касалликлари бўлган пациентларда (масалан, сепсис), гепатит.

Қон яратиш тизими томонидан:

Баъзида: эозинофиллар сонини ошиши, лейкоцитлар сонини камайиши.

Кам: нейтропения, тромбоцитопения, бу қоновчанликни кучайиши билан бирга кечиши мумкин.

Жуда кам: оғир инфекцияларни ривожланиши (тана ҳароратини турғун ёки қайталанувчи ошиши, томоқни яллиғланиши ва ҳолатни турғун ёмонлашиши).

Тез-тезлиги номаълум: гемолитик анемия; панцитопения, агранулоцитоз.

 

Бошқалар:

Тез-тез: оғриқлар юборилган жойда, қизариш ва флебит.

Баъзида: умумий ҳолсизлик.

Жуда кам: иситма.

Ҳар қандай антибиотик билан даволаш одамда нормал ҳолатда бўладиган микрофлоранинг ўзгаришини чақириши мумкин (бактериялар ва замбуруғлар). Шу сабабга кўра қўлланаётган антибиотикка нисбатан чидамли бактериялар ва замбуруғларнинг кучли кўпайиши юз бериши мумкин (иккиламчи инфекция ва суперинфекция), у кам ҳолларда қўшимча даволашни талаб қлиши мумкин.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

  • левофлоксацинга ёки хинолонлар гуруҳининг антибактериал препаратларига ва/ёки препаратнинг ҳар қандай компонентига ўта юқори сезувчанлик;
  • тутқаноқ;
  • анамнездаги фторхинолонларни қабул қилиш билан боғлиқ пайларни касалликлари;
  • болалик ва 18 ёшгача бўлган ўсмирлик ёши;
  • ҳомиладорлик ва лактация даври.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Фторхинолонларни мультивалент катионларни, масалан, магний сақловчи ҳар фандай эритмалар билан бирга айнан бир венага қабул қилиш мумкин эмас.

Хинолонлар ва ўз навбатида тиришишга тайёрликнинг церебрал поғонасини пасайтириш қобилиятига эга моддаларни бир вақтда қўллаш, тиришишга тайёрликнинг церебрал поғонасини яққол пасайтириши ҳақида хабарлар бор. Бу тенг даражада хинолонлар ва теофиллинни, фенбуфенни ёки унга ўхшаш ностероид яллиғланишга қарши воситаларни (ревматик касаллликларни даволаш учун воситалар) бир вақтда қўллашга ҳам тааллуқлидир.

Препаратнинг таъсири сукральфат (меъда шиллиқ қаватини ҳимоя қилиш учун восита) билан бир вақтда қўлланганида яққол сусаяди. Худди шунингдек магний ёки алюминий сақловчи антацид воситалар (жиғилдон қайнаши ва гастралгияларни даволаш учун препаратлар), шунингдек темир тузларини (камқонликни даволаш учун воситалар) бир вақтда қабул қилишда ҳам содир бўлади. Бу препаратларни қабул қилишдан 2 соат олдин ёки қабул қилгандан 2 соат кейин Левофлонни қабул қилиш керак. Кальций карбонати билан ўзаро таъсири аниқланмаган.

Глюкокортикостероидларни қабул қилиш пайларни узилиши хавфини оширади.

К витаминини антагонистлари (масалан, варфарин). К витаминининг антагонистларини бир вақтда ишлатишда қоннинг ивиш тизимини назорат қилиш керак.

Левофлоксацинни чиқарилиши (буйрак клиренси) циметидин ва пробеницид таъсирида бироз секинлашади. Шуни таъкидлаш керакки, бу ўзаро таъсири амалда ҳеч қандай клиник аҳамиятга эга эмас. Шунга қарамасдан, чиқарилишнинг маълум йўлларини (найчалар секрецияси) блокловчи пробеницид ва циметидин тур дори воситалари билан бир вақтда қўлланганида, левофлоксацин билан даволашни эҳтиёткорлик билан ўтказиш керак. Айниқса бу буйраклар фаолияти чекланган беморларга тааллуқли.

Циклоспорин. Левофлоксацин циклоспориннинг Т1/2 бироз оширади.

Антидиабетик препаратлар: хинолонлар ва антидиабетик препаратларни бирга қўллаган пациентларда қонда глюкозанинг даражасини ўзгаришлари, шу жумладан гипергликемия ва гипогликемия ривожланиши тўғрисида хабарлар бор. Шунинг учун бу препаратларни бирга қўллаганда глюкозанинг даражасини назоратини ўтказиш лозим. Ностероид яллиғланишга қарши препаратлар, фенбуфен: ностероид яллиғланишга қарши препаратларни хинолонлар билан, шу жумладан Левофлон билан бирга қўлланиши, марказий нерв тизимини қўзғалиш хавфини ошириши ва тиришишларга олиб келиши мумкин.

Теофиллин: Левофлонни теофиллин билан бирга қўлланиши, зардобда теофиллиннинг концентрациясини ошишига, ярим чиқарилиш даврини узайишига ва кейинчалик теофиллин билан боғлиқ ноҳуш реакциялар хавфини ошишига олиб келиши мумкин.

Левофлоксацин бошқа фторхинолонлар каби, QT интервалини узайтириши маълум бўлган дори препаратларни (масалан, IA ва III синфи аритмияга қарши препаратлар, трициклик антидепрессантлар, макролидлар) қабул қилаётган пациентларда эҳтиёткорлик билан ишлатилиши керак  (“Махсус кўрсатмалар”. “QT интервалини узайиши”га қаранг).

Махсус кўрсатмалар

Бўғим тоғайларини шикастланиш эҳтимоли туфайли, Левофлон препаратини болалар ва ўсмирларни даволаш учун қўллаш мумкин эмас.

Кекса ёшли беморларни даволашда, бу гуруҳ беморларда кўпроқ буйраклар фаолиятини бузилишлари бўлишини кўзда тутиш керак (“Қўллаш усули ва дозалари” бўлимига қаранг).

Пневмококклар чақирган ўпкаларни жуда оғир яллиғланишида, Левофлон оптимал терапевтик самара бермаслиги мумкин. Айрим қўзғатувчилар (P.aeruginosa) чақирган госпитал инфекцияларда, комбинацияланган даволаш талаб қилниши мумкин.

Тавсия қилинган юбориш давомийлигига қатъий риоя қилиш керак, у камида 60 минутни        (100 мл инфузион эритма) ташкил қилиши керак. Левофлоксацинни қўллашнинг тажрибаси, инфузия вақтида кучли юрак уриши ва артериал босимни транзитор тушиши кузатилиши мумкинлигини кўрсатади. Кам ҳолларда артериал босимни кучли тушиши томирли коллапснинг сабаби бўлиши мумкин. Агарда левофлоксацинни юбориш вақтида артериал босимни яққол тушиши кузатилса, қуйиш дарҳол тўхтатилади.

Препарат билан даволаш вақтида, бош мияни олдинги шикастланиши билан боғлиқ бўлган, масалан, инсульт ёки оғир травма билан, беморларда тиришишлар хуружи ривожланиши мумкин. Тиришишга тайёрлик фенбуфен, унга ўхшаш ностероид яллиғланишга қарши воситалар ёки теофиллин билан бир вақтда қўлланганида ошиши мумкин (“Дориларнинг ўзаро таъсири”га қаранг). Левофлоксацин қўлланганида жуда кам фотосенсибилизация аниқланишига қарамасдан, ундан сақланиш учун, беморларга жуда ҳам зарур бўлмаса, кучли қуёш ёки сунъий ультрабинафша нурланишга (масалан, баланд тоғли жойда қуёшда бўлиш ёки солярийга бориш) дучор бўлиш тавсия қилинмайди.

Сохтамембраноз колитга гумон қилинганида дарҳол препаратни бекор қилиш ва мувофиқ даволашни бошлаш керак. Бундай ҳолларда, ичак моторикасини сусайтирувчи дори воситаларини қўллаш мумкин эмас.

Препарат қўлланганида жуда кам кузатиладиган тендинит пайларни узилишига олиб келиши мумкин (авваламбор ахиллов пайини яллиғланиши). Кекса ёшли беморлар тендинитга кўпроқ мойил бўладилар. Кортикостероидлар билан даволаш эҳтимол пайларни узилиши хавфини оширади. Тендинитга гумон қилинганида Левофлон препарати билан даволашни дарҳол тўхтатиш ва шикастланган пайни мувофиқ даволашни бошлаш керак, масалан, унга тинчлик ҳолатини таъминлаш (“Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатларва “Ножўя таъсирлари”га қаранг).

Глюкоза-6-фосфатдегидрогеназа етишмовчилиги бўлган беморлар (модда алмашинувини наслий бузилиши) фторхинолонларга эритроцитларни парчаланиши (гемолиз) билан реакция беришлари мумкин. Шунинг муносабати билан бундай беморларни левофлоксацин билан даволашни катта эҳтиёткорлик билан ўтказиш керак.

Барча хинолонлар учун каби, оғиз орқали қабул қилиш учун гипогликемик воситалар (масалан, глибенкламид) ёки инсулин билан мувофиқ даволаш олаётган диабетли пациентларда одатда гипогликемия ҳоллари аниқланган. Бундай пациентлар учун қондаги глюкоза даражасини синчиклаб кузатиш тавсия қилинади.

Фторхинолонларни, шу шумладан левофлоксацинни қабул қилаётган пациентларда QT интервалини узайишини жуда кам ҳоллари ҳақида хабар берилган. Фторхинолонларни, шу жумладан левофлоксацинни қўллашда эҳтиёткорлик кўрсатиш керак, QT интервалини узайиши учун маълум хавф омиллари бўлган пациентларда, масалан:

  • кексалик ёши
  • бузилган электролит баланси (масалан, гипокалиемия, гипомагниемия)
  • QT интервалини туғма узайиши синдроми
  • юрак касалликлари (масалан, юрак етишмовчилиги, миокард инфаркти, брадикардия)
  • QT интервалини узайтириши маълум бўлган препаратлар (масалан IA ва III синф аритмияга қарши препаратлари, трициклик антидепрессантлар, макролидлар) (“Қўллаш усули ва дозалари”, “Дориларнинг ўзаро таъсири” га қаранг)

Левофлоксацин қабул қилаётган пациентларда сийдикда опиоидларни аниқлаш сохтамусбат натижаларни бериши мумкин. Спецификроқ усуллар билан опиатларнинг мавжудлиги таҳлилининг ижобий натижаларини тасдиқлашнинг зарурати пайдо бўлиши мумкин.

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўллаш тавсия этилмайди.

Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Препаратининг бош айланиши ёки қотиб қолиш, уйқучанлик ва кўришни бузилиши каби ножўя таъсирлари, реакция қилиш қобилияти ва диққатни жамлаш қобилиятини ёмонлаштириши мумкин. Бу айрим вазиятларда, бу қобилиятлар муҳим аҳамиятга эга эканлигида маълум хавф туғдириши мумкин. Муҳим даражада бу препаратни алкоголь билан ўзаро таъсири ҳолларига ҳам тааллуқли.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: онгни чалкашиши, бош айланиши, онгни бузилиши ва тутқаноқ хуружлари туридаги тиришиш хуружлари, галлюцинациялар ва тремор, кўнгил айниши, меъда-ичак шиллиқ қаватларнинг эрозив шикастланишлари бўлиши мумкин.

Левофлоксациннинг супратерапевтик дозалари билан ўтказилган клинико-фармакологик текширишларда, QT интервални узайиши кўрсатилган.

Даволаш: симптоматик даволаш.

Левофлоксацин диализ (гемодиализ, перитонеал диализ ва доимий перитонеал диализ) ёрдамида чиқарилмайди. Махсус антидоти мавжуд эмас.

Чиқарилиш шакли

Инфузия учун эритма 5 мг/мл. 100 мл дан LDPE туридаги флаконда.

Бир флакон қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга қартон қутида.

Сақлаш шароити

25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда, қуруқ, ёруғликдан химояланган жойда сақлансин.

Музлатилмасин.

Яроқлилик муддати

2 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.