📜 Инструкция по применению Аммиак эритмаси 10%
💊 Состав препарата Аммиак эритмаси 10%
✅ Применение препарата Аммиак эритмаси 10%
📅 Условия хранения Аммиак эритмаси 10%
⏳ Срок годности Аммиак эритмаси 10%

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

АММИАК ЭРИТМАСИ 10%

SOLUTIO AMMONII CAUSTICI 10%

 

Препаратнинг савдо номи: Аммиак эритмаси 10%

Таъсир этувчи модда (ХПН): аммиак

Дори шакли: 10% сувли эритма

Таркиби:

фаол модда: сувли аммиак 25% – 440 мл;

ёрдамчи модда: тозаланган сув -1000 мл гача.

Таърифи: тиниқ, рангсиз, ўткир ҳидли учучан суюқлик, сув ва спирт билан  хар ҳил нисбатда аралашади.

Фармакотерапевтик гурухи: Захарланиш ва интоксикацияларда қўлланадиган восита.

АТХ коди: R07AB

 

Фармакологик хусусиятлари

Аналептик, антисептик восита; рефлектор равишда нафас марказига рағбантлантирувчи таъсир кўрсатиб юқори нафас йўлларини рецептерлари (учламчи нерв оҳири) орқали таъсир кўрсатади. Юқори концентрацияларда рефлектор равишда нафас тўхташига олиб келиши мумкин.

Кичик концентрацияларда ичга қабул қилинганда, қайд қилиш холатларига олиб келиши мумкин, безлар секрециясини оширади, рефлектор йўли билан қусиш марказини қўзғатувчанлигини оширади  ва қусишни чақиради.

Маҳаллий терига қўлланганда – антисептик ва ювиш таъсир кўрсатади. Аппликация жойида қон томирларни кенгайтиради, трофикани, тўқималарни регенерациясини ва метаболитлар чиқишини яхшилайди.

Узоқ муддат алоқада бўлганда терига ва шиллик қаватларга қитиқловчи таъсири гиперемияни ривожланиши, шиш ва оғриқ билан куйдировчи таъсирга (оқсилларни коагуляцияси) олиб келиши мумкин.

 

Қўлланилиши

Ингаляцион қўлланиши: биринчи ёрдам сифатида нафасни қўзғалиш учун ва беморни ҳушдан кетиш холатида қўлланади.

Ичга: балғам кўчирувчи восита сифатида (мажмуавий препарат таркибиди) қўлланади.

Сиртга: малҳам қўйиш ва жаррохлик  амалиётида қўл ювиш учун қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Кўрсатмалар бўйича шаҳсий равишда буюрилади.

 

Ножўя таъсирлари

Юқори концентрацияларда рефлектор нафас тўхташига олиб келиши мумкин.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Фаол моддага юқори сезувчанлик;

Сиртга қўланганида: тери кассаликларида (шу жумладан дерматит экзема) қўллаш мумкин эмас.

Махсус кўрсатмалар

Суюлтирилмаган аммиак эритмаси ичга кабул қилинганда қизилўнгач ва меъдани куйиш чақириши мумкин.

Фақат шифокор кўрсатмаси бўйича қўллаш керак, қўллаш бўйича йўриқнома маълумот учун берилган!   

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

 

Чиқарилиш шакли

10% сувли эритма 10, 20 ёки 25 мл флаконларда.

 

Сақлаш шароити

250С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

2 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

 

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.