ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
АЛЛОКИН-АЛФА
ALLOKIN-ALPHA
Препаратнинг савдо номи: Аллокин-алфа
Таъсир этувчи модда (ХПН): гистидил-глицил-валил-серил-глицил-гистидил-глицил-глутаминил-гистидил-глицил-валил-гистидил-глицин.
Дори шакли: тери остига юбориш учун эритма тайёрлаш учун лиофилизат
Таркиби:
1 ампула қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: 1,0 мг аллоферон [гистидил-глицил-валил-серил-глицил-гистидил-глицил-глутаминил-гистидил-глицил-валил-гистидил-глицин].
Таърифи: оқ рангли лиофилизация қилинган кукун ёки ғовакли модда. Гигроскопик.
Фармакотерапевтик гуруҳи: вирусларга қарши ва иммуномодулятор восита
АТХ коди: J05AX, L03A
Фармакологик ҳусусиятлари
Фармакодинамика
Аллоферон олигопептид ҳисобланади. Фармакологик таъсири бўйича алфа интерферонга ўхшаш. Аллоферон эндоген интерферонлар синтезининг самарали индуктори ва табиий киллерлар тизимини фаоллаштирувчиси хисобланади, цитотоксик лимфоцитлар билан нуқсонли хужайраларни аниқлаш ва уларнинг лизисини қўзғатувчи қобилиятга эга. Экспериментларда А ва В гриппи, В ва С гепатити, 1 ва 2 турдаги герпес ва одам папилломаси (онкоген турлари) вируслари томонидан чақирилган инфекцияларга нисбатан юқори самарадорлиги намойиш этилган. Аллоферон умумий токсикликка, аллерген ҳусусиятларга, мутаген ва канцероген таъсирга эга эмас, эмбриотоксик таъсир кўрсатмайди ва репродуктив функцияга таъсир қилмайди.
Фармакокинетика
Қонга тез ўтади, у ерда иммунокомпетент хужайралар билан ўзаро таъсирланади, сўнг қон зардоби оқсиллари билан унинг метаболитларини яқин структурали ўхшашлиги туфайли Аллоферон концентрациясини аниқлаш қийин. Препарат юборилганидан кейин 2 соат ўтгач интерферон концентрациясини ошиши кузатилган ва сутка сўнгида дастлабки миқдорга эришиш билан у юқори даражада 6-8 соат давомида (одатдагидан 2-2,5 марта кўпроқ) сақланган. Табиий киллерларнинг функционал фаоллиги препарат юборилганидан кейин 7 кун давомида кузатилган.
Қўлланилиши
Одам папилломаси онкоген вируслари билан чақирилган сурункали папилломавирус инфекцияси, сурункали қайталанувчи герпес 1 ва 2 типлари, ўткир В гепатитининг ўртача оғир (сариқ) шаклининг мажмуавий даволаш таркибида қўлланилади.
Қўллаш усули ва дозалар
Препарат тери остига юборилади.
Одам папилломаси онкоген вируслари томонидан чақирилган инфекцияларни даволаш стандарт курси кунора 1 мг дан препарат инъекцияларини ўз ичига олади, бир курс учун жами 6 инъекция. Герпес қайталанишини даволашнинг стандарт курси кунора 1 мг дан препарат инъекцияларини ўз ичига олади, бир курс учун жами 3 инъекция.
Ўткир В гепатити ўртача оғир (сариқ) шаклида препаратни аниқ ташхис аниқланганидан кейин 1 мг дозада хафтада 3 марта, 3 хафта давомида буюрилади (жами 9 та инъекция).
Инъекция учун эритмани тайёрлаш учун эритувчи сифатида 1 мг 0,9% ли натрий хлорид эритмасини қўллаш лозим.
Ножўя тасирлари
Айрим холатларда холсизлик, бош айланиши, тошмаларнинг шакллари пайдо бўлиши мумкин (герпетик инфекцияда).
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Ўта юқори сезувчанлик, ҳомиладорлик ва эмизиш даври (бу вақтда даволаниш тўхтатилади), яққол намоён бўлган аутоиммун касалликлар. Болаларда қўллаш мумкин эмас.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Сурункали рецидив генитал герпесни даволашда ацикловир ва унинг хосилалари билан мажмуада буюрилиши мумкин (препаратлар турли таъсир механизмига эга ва улар вирус инфекциясини даволашда бир бирини тўлдиради). Ўткир В гепатитида препарат умум қабул қилган олинган асосий даволаш фонида буюрилади. Бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири аниқланмаган.
Махсус кўрсатмалар
Аллокин-алфа онкоген тури вируси томонидан чақирилган папилломавирус инфекциясини даволаш учун монотерапияда, бачадон бўйни ва аногенитал сохани клиник ва субклиник шикастланишлари бўлмаганида тавсия этилади.
Онкоген тури вируслари томонидан чақирилган қўзғатган, бачадон бўйни ва аногенитал сохани клиник ва субклиник шикастланиш шаклларини папилломавирус инфекциясини мажмуавий даволашда тавсия этилади. 1 ва 2 турдаги рецидив сурункали герпесни даволашни, касалликни илк белгилари пайдо бўлиши билан бошлаш тавсия этилади.
В гепатитида – сариқлик пайдо бўлганидан кейин 7 кундан кечиктирмай даволашни бошлаш керак.
Автомобилни бошқариш ва техника билан ишлаш қобилиятига таъсири
Бош айланиши пайдо бўлганда, автомобилни бошқариш ва техника билан ишлашдан сақланиш керак.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Хозирги вақтгача препаратнинг дозасини ошириб юбориш холатлари кузатилмаган.
Чиқарилиш шакли
Тери остига юбориш учун эритма тайёрлаш учун лиофилизат 1,0 мг.
Рангсиз шиша ампулада 1,0 мг. 1, 2, 3, 5 ёки 10 ампула контур уяли ўрамга жойланган. бўлинмаларга бўлинган ўрамга солинади. 1 ёки 2 контур уяли ўрам қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутига жойланган.
Сақлаш шароити
Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 2 дан 8°С гача ҳароратда сақлансин.
Яроқлилик муддати
2 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецепт бўйича.