📜 Инструкция по применению Сукрофер
💊 Состав препарата Сукрофер
✅ Применение препарата Сукрофер
📅 Условия хранения Сукрофер
⏳ Срок годности Сукрофер

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

СУКРОФЕР

SUCROFER

 

Препаратнинг савдо номи: Сукрофер

Таъсир этувчи модда (ХПН): темир (III) гидроксидини сахароза комплекси

Дори шакли: вена ичига юбориш учун эритма

Таркиби:

Ҳар мл эритма қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: темир (III) гидроксидини сахароза комплекси – 20 мг;

ёрдамчи моддалар: натрий гидроксиди, инъекция учун сув.

Таърифи: тўқ жигарранг рангли, бироз қовушқоқ, кўзга кўринадиган ёд заррачалардан деярли ҳоли бўлган суюқлик.

Фармакотерпевтик гуруҳи: эритропоэзни рағбатлантирувчи восита.

АТХ коди: В03AЕ

Фармакологик хусусиятлари

Қон оқимида темир трансферрин билан боғланади, тўқималарда ферритин кўринишида сақланади, суяк кўмигида гемоглобиннинг таркибига киради ва эритропоэз жараёнида ишлатилади. Организмдан фақат кўп бўлмаган миқдорда темир чиқарилади.

Кам миқдорларда ўзгармаган комплекс йўлдош тўсиғидан ўтиши ва унинг озгина миқдоригина кўкрак сути билан ажралиб чиқиши мумкин. Ферритин ёки трансферритин билан боғланган темир йўлдош тўсиғи орқали ўтиши мумкин, лактоферрин таркибида эса озгина миқдорларда кўкрак сутига тушади.

Фармакокинетикаси

Сукрофер препарати вена ичига юборилганида препаратнинг ярим чиқарилиш даври 6 соатни, умумий клиренси соатига 1,2 л ни ташкил этади. Плазмадан темирни йўқолиши организмнинг темирга бўлган талаби, темир захиралари ва организмнинг тўқималари томонидан темирни ишлатилишига боғлиқ бўлганлиги сабабли, темир танқислиги бўлган пациентларда, темирнинг плазмадаги клиренси соғлом пациентларга нисбатан тезроқ бўлади. Самарасини ёшга ва жинсга боғлиқлиги ўрганилмаган.

Қўлланилиши

Темир танқислиги ҳолатлари: организмда темирни тез тўлдириш зарурати бўлганида; перорал темир препаратлари ўзлаштира олинмаганида; ичакни фаол яллиғланиш касалликлари мавжуд бўлган ҳолатда, перорал темир препаратларини қабул қилиш самарасиз бўлганида қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Дозалаш: В/и томчилаб, в/и аста-секин оқим билан ва м/и фақат стационарда реанимация шароитлари ва шокка қарши даволаш воситалари бўлганида, юбориш вақтида ва юборилгандан сўнг (1 соат давомида) шифокор назорати остида юборилади. Ўта юқори сезувчанлик ва ўзлаштира олмаслик реакцияларининг ҳар қандай кўринишларида юбориш дарҳол тўхтатилади.

Даволаш тартиби элементар Fе га қараб ҳисобланади. Умумий доза формула ёрдамида ёки жадвал ёрдамида аниқланади.

М/и (суюлтирилмаган препарат) секин, чуқур, думбанинг фақат юқори ташқи квадратига юборилади. Тавсия қилинган доза – 100-200 мг темир (2-4 мл) ни ташкил этади, ҳафтада 2-3 марта, фаол пациентларга – ҳар куни (юбориш жойини алмаштириб), иммобилизацияланган пациентларга ҳафтада 1-2 марта юборилади.

Узунлиги 50 мм ли 20-21 G игнадан фойдаланиш керак, семиз пациентлар учун узунлиги 80-100 мм, ўсмирлар учун ўлчами кичик ва калтароқ – 23 G ва узунлиги 32 мм бўлган игна қўлланади. Пациент ёнбошлаб ётиши ёки туриши керак (оғирлик инъекция қилинмаётган оёққа ўтказилади). Инъекциядан олдин терини Z-симон йиғиш техникаси (тери ости тўқимасига препаратни сизиб ўтмаслигини олдини олиш учун) тавсия этилади. Аста-секин юборилади. Мушак препаратнинг юборилган ҳажмига мослашиши учун, игнани суғуриб олишдан олдин бир неча секунд кутиш керак. Инъекция жойини ишқалаш тавсия этилмайди. Синама доза (биринчи марта қўлланганида) – 25 мг темирни (0,5 мл эритма) ташкил этади. Ўзлаштираолмасликнинг белгилари кузатилмаса, қолган доза 60 минутдан кейин юборилади.

В/и томчилаб юбориш: 100-200 мг Fе 100 мл гача бўлган 0,9% ли NaCl да ёки 5% ли декстроза эритмасида суюлтирилади. Биринчи 25 мг Fе 15 мин давомида юборилади, ўзлаштираолмаслик белгилари кузатилмаса, қолган қисми 30 минут давомида 100 мл дан катта бўлмаган тезликда юборилади.

В/и секин оқим билан юбориш: 100-200 мг Fе 10-20 мл 0,9% ли NaCl ёки 5% декстроза эритмасида суюлтирилади. Биринчи 25 мг Fе 1-2 минут давомида секин юборилади, ўзлаштираолмаслик белгилари кузатилмаса – қолган қисми 15 минут давомида минутига 0,2 мл тезликда юборилади.

Умумий доза формула ёки жадвал ёрдамида аниқланади.

Препаратнинг умумий миқдори (тана вазнига 20 мг/кг гача) в/и томчилаб, 4-6 соат давомида минутига 45-60 тезликда юборилади. Юбориш тезлиги оширилганида инъекциядан кейин 1 соат давомида пациентни кузатиш керак. В/и томчилаб юбориш авзалроқ (артериал гипотензияни ривожланиш хавфи пасаяди) ҳисобланади.

Препаратни бевосита диализаторнинг веноз контурига юбориш мумкин (юбориш муолажаси худди в/и юборилгандаги бўлади).

Дозанинг ҳисоби (темир танқислиги анемиясида) Нb нинг дастлабки кўрсаткичларига боғлиқ.

Умумий доза (Fе мг)=тана вазни (кг) х (бўлиши керак бўлган Нb – хақиқий Нb) (г/л) х 0,24 + 1000 мг (Fе захираси).

Омил 0,24 = 0,0034 (Нb даги темир миқдори 0,34 % ни ташкил қилади.) х 0,07 (қон хажми тана вазнининг 7% ни ташкил этади) х 1000 (г дан мг га ўтиши).

Курс дозаси мл да (темир танқислиги анемиясида) тана вазнига (кг) ва Нb кўрсаткичлари (г/л), 60, 75, 90, 105, 120, 135 г/л га мувофиқ бўлган қийматларига қараб, қайта ҳисоблаганда:

Тана вазни (кг) Гемоглобинни кўрсаткичи Hb (г/л)
60 75 90 105 120 135
35 25 мл 23 мл 20 мл 18 мл 15 мл 12,5 мл
40 27 мл 24 мл 22 мл 19 мл 16 мл 13 мл
45 29 мл 26 мл 23 мл 20 мл 16,5 мл 13 мл
50 32 мл 28 мл 24 мл 21 мл 17 мл 13,5 мл
55 34 мл 30 мл 26 мл 22 мл 18 мл 14 мл
60 36 мл 32 мл 27 мл 23 мл 18,5 мл 14,5 мл
65 38 мл 33 мл 29 мл 24 мл 19,5 мл 14,5 мл
70 40 мл 35 мл 30 мл 25 мл 20 мл 15 мл
75 42 мл 37 мл 32 мл 26 мл 21 мл 15,5 мл
80 45 мл 39 мл 33 мл 27 мл 21,5 мл 16 мл
85 47 мл 41 мл 34 мл 28 мл 22 мл 16 мл
90 49 мл 42 мл 36 мл 29 мл 23 мл 16,5 мл

Ҳисоблар кутилган Нb – 150 г/л, темир заҳиралари – 500 мг учун келтирилган.

Мувофиқ формула ва жадвал темир танқислиги анемияси бўлган пациентларда дозаларини аниқлаш учун қўлланади, ва қон кетганида Fе ўрнини босиш ҳолатларида дозани аниқлаш учун ишлатилмайди.

Диализдаги пациентларда корреляция намоён бўлмаслиги мумкин.

Қон кетишларда Fе нинг ўрнини тўлдирилиши йўқотилган Fе миқдорига эквивалент бўлиши керак. Препаратнинг умумий дозаси қон йўқотилганида Fе танқислигини компенсация қилиш учун қуйидаги формула бўйича ҳисобланади:

Агар йўқотилган қон ҳажми номаълум бўлса – 200 мг Fе в/и юборилганида Нb 1 бирлик қонга тенг миқдорда (400 мл 150 г/л Нb сақловчи, бу 0,34% 0,4 х 150 дан ёки 204 мг Fе тенг бўлган ҳолда) оширади.

Fе (мг) ўрнини босиш учун керакли миқдор = қон бирлигининг йўқотилган миқдори х 4.

Агар Нb пасайган бўлса:

Fе (мг ўрнини босиш учун керакли миқдор = тана вазни (кг) х (кутилган Нb – ҳақиқий Нb) (г/л) х 0,24.

Ёки:

Fе (мг) ўрнини босиш учун керакли миқдор = тана вазни (кг) х (кутилган Нb – хақиқий Нb) (ммоль/л) х 3,84.

Ножўя таъсирлари

Ҳозирги вақтда Сукрофер препаратини юборилиши билан боғлиқ бўлган қуйидаги нохуш кўринишлар маълум. Хамма белгилари жуда кам ҳолларда кузатилган (ривожланиш тезлиги 0,01% дан кам ва 0,001% дан катта ёки тенг).

Нерв тизими томонидан: бош айланиши, бош оғриғи, хушдан кетиш, парестезиялар.

Юрак-қон томир тизими томонидан: юрак уришини ҳис этиш, тахикардия, АБ пасайиши, коллаптоид ҳолатлар, қизиб кетиш хисси, юзни қизиб кетиши.

Нафас аъзолари томонидан: бронхоспазм, ҳансираш.

Меъда-ичак йўллари томонидан: қоринда тарқоқ оғриқлар, эпигастрал соҳада оғриқ, диарея, таъм билишни бузилиши, кўнгил айниши, қусиш.

Тери қопламлари томонидан: эритема, қичишиш, тошма, пигментацияни бузилиши, кўп терлаш.

Таянч-ҳаракат аппарати томонидан: артралгия, белда оғриқ, бўғимларни шиши, миалгия, оёқ-қўлларда оғриқ.

Иммун тизими томонидан: анафилактоид реакциялар, юзни шиши, ҳиқилдоқни шиши.

Умумий характерга эга бўлган бузилишлар ва инъекция жойидаги реакциялар: астения, кўкракда оғриқ, кўкракда оғирлик хисси, холсизлик, периферик шишлар, юборилган жойда оғриқ ва шиш (препарат айниқса экстравазал бўшлиққа тушганида), лоҳаслик ҳисси, терини оқариши, тана ҳароратини кўтарилиши, этни увишиши бўлиши мумкин.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратга ёки унинг нофаол компонентларига юқори сезувчанлик; темир танқислиги билан боғлиқ бўлмаган анемия; темир миқдорини ортиб кетиш белгилари (гемосидероз, гемохроматоз) ёки уни утилизация қилиш жараёнини бузилиши; сурункали полиартрит; брохиал астма; буйракларнинг ўткир босқичдаги инфекцион касалликлари; назорат қилиб бўлмайдиган гиперпаратиреоз; декомпенсацияланган жигар циррози, инфекцион гепатит, ҳомиладорликнинг I уч ойлигида препаратни қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Препаратни темирни ичга қабул қилиш учун мўлжалланган дори шакллари билан бир вақтда буюриш мумкин эмас (темирни МИЙ дан сўрилиши камаяди). Перорал темир препаратлари билан даволашни охирги инъекция қилинганидан сўнг камида 5 кундан кейин бошлаш мумкин.

Махсус кўрсатмалар

Қўллашдан олдин ампуланинг бутунлигини текшириш керак. Ампула очилганидан сўнг препарат дарҳол юборилиши керак.

Эҳтиёткорлик билан: аллергик реакциялар, буйрак ва жигар етишмовчилиги.

Эмизикли аёллар препаратни қабул қилганида, болада кам ҳолларда ножўя таъсирларнинг кўринишларига олиб келади.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: гемосидероз кузатилиши мумкин.

Даволаш: симптоматик воситаларни ва, агар зарур бўлса, темирни боғлаб олувчи моддалар (хелатлар), масалан дефероксаминни в/и юбориш тавсия этилади.

Чиқарилиш шакли

Вена ичига юбориш учун эритма; 5 мл дан ампулаларда, 25 ампула қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутига жойланган.

 

Сақлаш шароити

Оригинал ўрамида, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Музлатилмасин.

Яроқлилик муддати

3 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича берилади.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.