📜 Инструкция по применению ДОЛЕКС ЮНИОР
💊 Состав препарата ДОЛЕКС ЮНИОР
✅ Применение препарата ДОЛЕКС ЮНИОР
📅 Условия хранения ДОЛЕКС ЮНИОР
⏳ Срок годности ДОЛЕКС ЮНИОР

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ДОЛЕКС ЮНИОР

DOLEX YUNIOR

Препаратнинг савдо номи: ДОЛЕКС ЮНИОР

Таъсир қилувчи модда (ХПН): ацетоминофен (парацетамол)

Дори шакли: ичга қабул қилиш учун суспензия.

Таркиби:

Ҳар 5 мл сақлайди:

Фаол модда: 120 мг парацетамол АҚШ Ф.

Ёрдамчи моддалар: глицерин, қанд, натрий сахарини, 70% ли кристалланмаган суюқ сорбитол, натрий метилгидроксибензоати, натрий пропилгидроксибензоати, ксантагам, аэросил, полисорбат 80, қулупнай хушбўйи FL00071, кармуазин, лимон кислотаси моногидрати, тозаланган сув

Бўёвчи: кармозин

Таърифи: пуштидан қизғиш-пушти ранглигача, малина ҳидли ва ширин таъмли суюқлик. Суспензияда кристаллар мавжуд.

Фармакотерапевтик гуруҳи: анальгетик-антипиретик.

АТХ коди: N02BE01

 

Фармакологик хусусиятлари

Препарат оғриқни қолдирувчи ва иситмани туширувчи таъсирга эга бўлган парацетамол сақлайди, бу препаратнинг гипоталамусдаги терморегуляция марказига таъсири билан боғлиқ. Циклооксигеназа ферментини ингибирлайди ва гиперальгезия ва юқори ҳароратни пайдо бўлиши механизмида иштирок этувчи простагландинларнинг ҳосил бўлишини тормозлайди. Парацетамол периферик нерв тизимига қараганда простагландинларнинг церебрал синтезини жадалроқ бостиради.

Фармакокинетикаси

Препарат тез ва тўлиқ сўрилади. Қондаги максимал концентрациясига қабул қилинганидан кейин 0,5-2 соат ўтгач эришилади, таъсири 3-4 соат сақланади.

Қўлланилиши

Кучсиз ёки ўртача жадалликдаги оғриқ синдроми (шу жумладан бош оғриғи, мигрень, невралгия, тиш оғриғи, фарингит, ревматик оғриқлар).

Препарат болаларда 3 ойликдан бошлаб тана ҳароратини ошиши билан кечувчи ўткир респиратор касалликларда, гриппда, болалар инфекцияларида, эмлашдан кейинги реакцияларда ва бошқа инфекцион-яллиғланиш касалликларида иситмани туширувчи восита, кучсиз ёки ўртача жадалликдаги оғриқ синдромида, шу жумладан: бош ва тиш оғриғи (тишларни ёриб чиқишида), невралгия, мушакда оғриқ, жароҳат ва куйишларда оғриқни қолдирувчи восита сифатида қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Болалар:

1 ёшгача:                   1 чой қошиқ

1 ёшдан 5 ёшгача:     2 чой қошиқ

5 ёшдан катта:           4 чой қошиққача

кунига 4 марта ёки шифокорнинг кўрсатмаси бўйича.

Ножўя таъсирлари

Парацетамолнинг ножўя таъсирлари одатда ўртача, гарчи тромбоцитопения, лейкопения, панцитопения, нейтропения ва агранулоцитозни ўз ичига олувчи гематологик реакциялар кузатилган бўлсада. Панкреатит, терини қичишиши, кўнгил айниши, қусиш, эпигастрал бузилишлар, ҳолсизлик ва ўта юқори сезувчанликнинг бошқа аллергик реакциялари учрайди.

Ножўя реакциялари пайдо бўлганида препарат қабул қилишни тўхтатинг ва шифокорга мурожаат қилинг.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Парацетамолга маълум бўлган сезувчанлик, пептик яра ва меъда-ичак қон кетиши.

Эҳтиёткорликлар

ДОЛЕКС ЮНИОР жигар ва буйрак фаолияти бузилган, шунингдек жигар касалликларига қарши препаратларни қабул қилаётган пациентларга эҳтиёткорлик билан буюрилиши керак.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Парацетамолни барбитуратлар, трициклик антидепрессантлар, тиришишга қарши воситалар (фенитоин), зиксорин, фенилбутазон, рифампицин ва алкоголь билан бирга қўлланганида, гепатотоксик таъсирини ривожланиш хавфи сезиларли ошади.

Салицилатлар билан бирга қабул қилиш нефротоксик таъсирининг хавфини аҳамиятли даражада оширади.

Левомицетин (хлорамфеникол) билан бир вақтда қўлланганида левомицетиннинг заҳарлилиги ошади.

ДОЛЕКС ЮНИОРда сақланувчи парацетамол, билвосита таъсир қилувчи антикоагулянтларнинг таъсирини кучайтиради ва урикозурик препаратларнинг самарадорлигини пасайтиради.

Махсус кўрсатмалар

Препарат парацетамол сақлайди, шунинг учун максимал суткалик дозани ошишидан сақланиш учун, препаратни парацетамол сақловчи бошқа дори воситалари билан бир вақтда қўллаш мумкин эмас.

Препарат 5-7 кундан кўпроқ қўлланганида периферик қон манзарасини ва жигарнинг функционал ҳолатини назорат қилиш керак. Препарат қандли диабети бўлган ёки қанднинг миқдори камайтирилган парҳездаги болалар томонидан қабул қилинган ҳолда,
1 мл препарат 0,4 г қанд сақлашини ҳисобга олиш керак.

Парацетамол қон плазмасида глюкоза ва сийдик кислотасининг миқдорини лаборатория текширишларининг натижаларини бузади.

Терапевтик самараси бўлмаганида: иситма 3 кундан ортиқ ва оғриқ синдроми 5 кундан ортиқ давом этганида, даволовчи шифокорга мурожаат қилиш керак.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Парацетамол билан ўткир заҳарланишнинг белгилари кўнгил айниши, қусиш, меъда оғриқлари, кўп терлаш, тери қопламаларини оқаришидир. 1-2 суткадан кейин жигарнинг шикастланиш белгилари пайдо бўлади – жигар соҳасида оғриқ, қонда “жигар” ферментларининг фаоллигини ошиши, протромбин вақтини ошиши. Оғир ҳолларда жигар етишмовчилиги, гепатонекроз, энцефалопатия ва коматоз ҳолат ривожланади. Заҳарланиш симптомлари пайдо бўлганида препарат қабул қилишни тўхтатинг ва дарҳол шифокорга мурожаат қилинг. Меъдани ювиш, энтеросорбентларни (фаоллаштирилган кўмир, полифепан) қабул қилиш, вена ичига N-ацетилцистеин антидотини юбориш, метионин қабул қилиш тавсия этилади.

Чиқарилиш шакли

ДОЛЕКС ЮНИОР суспензияси 60 мл дан бураладиган алюмин қопқоқли қаҳрабо рангли полимер флаконда ва қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида.

 

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

3 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.