📜 Инструкция по применению Изониазид сироп
💊 Состав препарата Изониазид сироп
✅ Применение препарата Изониазид сироп
📅 Условия хранения Изониазид сироп
⏳ Срок годности Изониазид сироп

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ИЗОНИАЗИД

ISONIAZID

Препаратнинг савдо номи: Изониазид

Таъсир қилувчи модда (ХПН): изониазид

Дори шакли: сироп

Таркиби:

5 мл сироп сақлайди:

Фаол модда: 100 мг изониазид;

Ёрдамчи моддалар: сорбит (Е 420), натрий сахарини (Е 954), метилпарабен (Е 218), пропилпарабен (Е 216), озуқа хушбўйи (малина хушбўйи), тозаланган сув.

Таърифи: мева ҳидили, тиниқ суюқлик

Фармакотерапевтик гуруҳи: туберкулёзга қарши воситалар.

АТХ коди: J04AС01.

 

Фармакологик хусусиятлари

Изониазид – туберкулёзга қарши восита; бактерицид таъсир қилади, микобактерияларнинг хужайра деворини муҳим компоненти бўлган микол кислоталари синтезини сусайтиради. Айниқса тез кўпаяётган микроорганизмларга (шу жумладан, хужайра ичида жойлашган) нисбатан фаол.

Фармакокинетикаси

Ичга қабул қилинганида изониазид тез ва тўлиқ сўрилади, овқат сўрилиши ва биокираолишлигини пасайтиради. Биокираолишлигини кўрсаткичига жигар орқали “биринчи ўтиш” самараси катта таъсирга кўрсатади. Максимал концентрацияга (TCmax) эришиш учун керакли вақт – 1-2 соат, 300 мг бир марталик доза ичга қабул қилинганидан сўнг максимал концентрация (Cmax) – 3-7 мкг/мл. Оқсиллар билан боғланиши аҳамиятсиз – 10% гача. Тақсимланиш ҳажми – 0,57-0,76 л/кг. Бутун организм бўйлаб яхши тақсимланади, барча тўқималар ва суюқликларга, шу жумладан цереброспинал, плеврал, асцит суюқликларга ўтади; юқори концентрациялари ўпка тўқимасида, буйракларда, жигарда, мушакларда, сўлакда ва балғамда ҳосил бўлади. Йўлдош тўсиғи орқали ва кўкрак сутига ўтади.

Жигарда ацетилланиш йўли билан метаболизмга учрайди ва фаол бўлмаган маҳсулотлар ҳосил бўлади. Жигарда N-ацетилтрансфераза томонидан N-ацетилизониазидни ҳосил бўлиши билан ацетилланади, сўнгра у фаол оралиқ метаболитни цитохром Р450 нинг аралаш оксидаза тизими томонидан N-гидроксилланишида ҳосил бўладиган гепатотоксик таъсир кўрсатувчи изоникотин кислотаси ва моноацетилгидразинга айланади. Ацетилланиш тезлиги генетик жиҳатдан белгиланган; ацетилланиш секин кечувчи одамларда N-ацетилтрансфераза кам. Жигарда CYP2C9 CYP2Е1 фермент тизимининг ингибитори ҳисобланади. “Тез ацетиляторлар” учун ярим чиқарилиш даври – 0,5-1,6 соат, “секинлар” учун – 2,5 соатни ташкил этади. Буйрак етишмовчилигида ярим чиқарилиш даври 6,7 соатгача ошиши мумкин. 1,5 ёшдан 15 ёшгача бўлган болаларда ярим чиқарилиш даври – 2,3-4,9 соатни, гўдакларда эса – 7,8-19,8 соатни ташкил қилади (бу гўдакларда ацетилланиш жараёнларини шаклланмаганлиги билан тушунтирилади). Ярим чиқарилиш даври кўрсаткичини ацетилланиш жараёнларининг шахсий жадаллигига қараб, аҳамиятли ўзгаришига қарамасдан, ярим чиқарилиш даврининг ўртача кўрсаткичи 3 соатни (600 мг ичга қабул қилинганида) ва 5,1 соатни (900 мг) ташкил қилади. Такрорий буюришларда ярим чиқарилиш даври 2-3 соатгача қисқаради.

Асосан буйраклар орқали чиқарилади: 24 соат давомида препаратнинг 75-95% асосан фаол бўлмаган метаболитлари – N-ацетилизониазид ва изоникотин кислотаси кўринишида чиқарилади. Бунда “тез ацетиляторлар”да N-ацетилизониазиднинг миқдори 93% ни, “секинлар”да эса – кўпи билан 63% ни ташкил қилади. Оз миқдори аҳлат билан чиқарилади. Препарат қондан гемодиализ вақтида чиқарилади; 5 соатлик гемодиализ қондан 73% гача препаратни чиқарилиши имконини беради.

Қўлланилиши

Туберкулёз (ҳар қандай соҳада жойлашган, катталарда ва болаларда, даволаш ва олдини олиш, мажмуавий даволаш таркибида).

Қўллаш усули ва дозалари

Препаратнинг суткалик ва курслик дозалари касалликни шакли ва кечиши, изониазиднинг фаолсизланиш даражаси, препаратнинг самарадорлиги ва ўзлаштирилишига қараб, шахсий равишда белгиланади. Изониазид овқатдан олдин ёки овқатланишдан кейин 30-40 минут ўтгач ичга қабул қилинади. Катталар ва 2 ёшдан ошган болаларга препарат 1 кг тана вазнига 5 мг суткалик дозада суткада 1 марта ҳар куни қабул қилишга ёки 1 кг тана вазнига 10 мг дозада кунора (интермиттирловчи) қабул қилишга (ҳафтада 3 марта) буюрилади. Катталар учун максимал суткалик дозаси – 600 мг, болалар учун – 500 мг. Фаол туберкулёзни даволаш 6-8 ой давом этади, профилактика мақсадида эса 2-3 ой давомида қабул қилинади.

Ножўя таъсирлари

Изониазидни фаолсизланиши секин бўлган пациентларда препаратнинг токсик кўринишлари хавфи сезиларли ошади.

Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: кўнгил айниши, қусиш, қабзият, оғизни қуриши, қорин соҳасида дискомфорт, анорексия, ўткир панкреатит.

Иммун тизими: иситма, тери тошмалари (қизамиқсимон, макулопапулёз дерматит, пурпура ёки эксфолиатив дерматит), терини қичишиши, интерстициал пневмонит, лимфаденопатия ва васкулит каби ўта юқори сезувчанлик реакциялари билан боғлиқ бўлган аллергик реакциялар; тизимли қизил югурикнинг симптомларини зўрайиши ёки югуриксимон синдром пайдо бўлиши мумкин. Тана ҳароратини ошиши.

Нерв тизими: бош оғриғи, периферик нейропатиялар, бош айланиши, тиришишлар, кўриш нервининг неврити, кўриш нервининг атрофияси, гиперрефлексия, беморларда тутқаноқ хуружларини тезлашиши, токсик энцефалопатия, хотирани бузилиши, уйқуни бузилиши, психотик реакциялар (токсик психозлар), шахсни бироз ўзгаришидан бошлаб аҳамиятли даражадаги руҳий ўзгаришларгача кузатилади ва одатда препарат бекор қилинганида йўқолади; терминал босқичидаги буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда эшитишни йўқолиши ва қулоқларни шанғиллаши.

Юрак-томир тизими: артериал гипертензия, юракни уриб кетиш ҳисси, тўш суяги орти соҳаси ва юрак соҳасида оғриқ, кекса ёшдаги шахсларда миокард ишемиясини кучайиши.

Сийдик чиқариш тизими: сийишни қийинлашиши.

Гепатобилиар тизим: жигарни шикастланиши, жигар ферментлари даражасини ошиши, сариқлик, гепатит, некрозни ривожланишига олиб келиши мумкин бўлган фулминант жигар етишмовчилиги (айниқса, 35 ёшдан бошлаб), билирубинемия, билирубинурия.

Эндокрин тизими ва метаболик реакциялар: триптофанни никотин кислотасига айланишига таъсир этадиган пиридоксинни танқислиги, пеллагра, эркакларда гинекомастия, аёлларда меноррагия, Кушинг синдроми, гипергликемия, ацидоз.

Қон яратиш тизими: гемолитик ва апластик анемия, сидеробласт анемия, тромбоцитопения, агранулоцитоз, эозонофилия.

Таянч-ҳаракат аппарати: ревматоид синдром.

Тери реакциялари: кўп шаклли эритема, Стивенс-Джонсон синдроми, токсик эпидермал некролиз.

Бошқалар: лоҳаслик, ҳолсизлик; препаратни бекор қилиш тўхтатилганида ривожланиши мумкин бўлган бекор қилиш синдроми, шу жумладан, бош оғриғи, уйқусизлик, таъсирчанлик, асабийлик.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

  • Изониазидга ёки препаратнинг ёрдамчи моддаларига юқори сезувчанлик;
  • тутқаноқ, тутқаноқ ҳуружларига мойиллик;
  • оғир даражадаги психозлар (шу жумладан, анамнезида);
  • полиомиелит (шу жумладан, илгари ўтказилган);
  • гидразин изоникотин кислотасининг ҳосилаларини (фтивазид ва бошқ.) қўллаш натижасида анамнездаги токсик гепатит;
  • ўткир жигар ва/ёки буйрак етишмовчилиги;
  • оғир атеросклероз;
  • эмизиш даври;
  • 2 ёшгача бўлган болалар.

Ҳомиладорлик даврида, III даражадаги ўпка-юрак етишмовчилиги, II-III даражадаги артериал гипертензия, юрак ишемик касаллиги, нерв тизими касалликлари, сурункали буйрак етишмовчилиги, гепатит зўрайиш даврида, жигар циррози, бронхиал астма, псориаз, экзема зўрайиш фазасида, гипотиреоз, микседемада изониазид препаратини 1 кг тана вазнига 10 мг дан юқори дозаларда қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Парааминосалицил кислотасини бир вақтда олаётган, препаратни фаолсизланиши секин бўлган пациентларга изониазид буюрилганида, препаратнинг тўқимадаги концентрацияси ошиши мумкин, бунинг оқибатида ножўя самараларни ривожланиш ҳавфи ошади.

Изониазид баъзи дори препаратларнинг жигар метаболизмини секинлаштириши мумкин, бу токсикликни ошишига олиб келиши мумкин. Бундай препаратларга: карбамазепин, примидон, фенитоин, диазепам, триазолам, хлорзоксазон, дисульфирам киради.

Изониазид леводопанинг терапевтик самарасини камайтириши мумкин.

Изониазидни бир вақтда қўллаш:

рифампицин билан – жигарни шикастланиш хавфини ошади;

глюкокортикостероидлар билан – изониазиднинг метаболизми ва элиминацияси ошади;

итраконазол билан – қон зардобида итраконазолнинг концентрацияси аҳамиятли пасайиши ва терапевтик самараси йўқолиши мумкин. Бир вақтда қўллаш тавсия этилмайди;

кетоконазол билан – қон зардобида кетоконазолнинг даражаси камайиши мумкин: қонда препаратнинг концентрациясини назорат қилиш ва зарурат бўлганида дозасини ошириш керак;

ацетаминофен билан – жигарда токсик метаболитларнинг генерацияси ва тўпланиши ҳисобига ацетаминофеннинг токсиклиги ошади, бу жиддий ножўя реакцияларга олиб келиши мумкин;

теофиллин билан – плазмада теофиллиннинг концентрацияси ошади: қонда теофиллиннинг даражасини назорат қилиш ва препаратнинг дозасини мос равишда тўғрилаш керак;

вальпроат билан – плазмада вальпроатнинг концентрацияси ошади: вальпроатнинг дозасини тўғрилаш керак;

ставудин билан – дистал сенсор нейропатияни ривожланиш хавфи юқори бўлади;

ОИТВ билан инфекцияланган пациентларда зальцитабин билан – изониазиднинг клиренси икки марта ошади, шунинг учун даволаш самарадорлигини таъминлаш учун изониазид ва зальцитабиннинг концентрациясини назорат қилиш керак;

В6 витамини ва глутамин кислотаси билан – изониазиднинг ножўя самараларини ривожланиш эҳтимоли пасаяди;

дифенин билан – дифениннинг аритмияга қарши ҳусусиятларини кучайтиради.

Шунингдек изониазид гистамин ва тирамин сақловчи овқат маҳсулотлари (қаттиқ пишлоқ, қизил вино, тунец, тропик балиқлар) билан потенциал ўзаро таъсир қилиши мумкин: бош оғриғи, терлаш, юрак уриб кетиш ҳисси, қон оқимини кучайиши, артериал гипотензия каби ножўя реакциялар ривожланиши мумкин.

Махсус кўрсатмалар

Изониазид билан монотерапия натижасида микобактерияларнинг турғун штаммлари ҳосил бўлади, шунинг учун уни бошқа туберкулёзга қарши воситалар билан мажмуада қўлланади. Дозани изониазидни одам организмида фаолсизлантирилиши имкониятига мувофиқ равишда тўғри танлаш керак. Изониазидни буюришдан олдин, қонда ва сийдикдаги фаол моддаларнинг миқдорига қараб, уни фаолсизланиш тезлигини аниқлаш керак. Фаолсизланиши тез кечадиган пациентларга Изониазид юқорироқ дозаларда буюрилади. Ножўя самараларни камайтириш учун Изониазид билан бир вақтда пиридоксин гидрохлориди (ичга қабул қилиш ёки мушак ичига юбориш) ёки глутамин кислотаси, тиамин хлориди ёки тиамин бромиди (мушак ичига), АТФ натрийли тузи буюрилади.

Даволаш жараёнида барча пациентларда жигар фаолиятини назорат қилиш керак.

Жигар фаолияти бузилган пациентларда махсус эҳтиёткорлик чораларига риоя қилиш керак. Бундай пациентларда жигар фаолиятини ҳар қандай бузилишлари даволашни тўхтатиш учун кўрсатма ҳисобланади.

Агар қон зардобида АСТ нинг даражаси уч мартадан ошса ёки билирубиннинг даражаси ошса, препаратни қабул қилишни тўхтатиш керак.

Қандли диабет, сурункали алкоголизм билан хасталанган пациентларга, жигар ва буйраклар фаолиятини оғир даражадаги бузилишларида, бошқа потенциал жиҳатдан гепатотоксик препаратларни қабул қилаётган пациентларга Изониазид буюрилганида эҳтиёт бўлиш керак.

35 ёшдан ошган, айниқса аёл пациентларда, препаратнинг фаолсизланиши секин кечадиган шахсларда, ОИТВ ни юқтирганлар, етарли даражада овқатланмайдиган пациентлар, нейтропатияси бўлган пациентларда изониазид томонидан индукциялаган гепатотоксиклик ҳавфи ошади.

Гепатитнинг биринчи симптомлари (лоҳаслик ҳисси, толиқиш, кўнгил айниши, иштаҳани йўқолиши) пайдо бўлганида даволашни зудлик билан тўхтатиш керак.

Дори воситаларига жиддий ножўя реакциялари бўлган, жумладан жигарнинг дори воситалари томонидан индукциялаган касалликлари бўлган шахсларга Изониазидни буюриш мумкин эмас.

Ҳомиладорлик даврида, III даражадаги ўпка-юрак етишмовчилиги, II-III даражадаги артериал гипертензия, юрак ишемик касаллиги, нерв тизими касалликлари, бронхиал астма, псориаз, экземанинг зўрайиш фазасида, гипотиреозда изониазид препаратини 1 кг тана вазнига 10 мг дан юқори дозаларда қабул қилиш тавсия этилмайди.

Тутқаноқда, тиришиш ҳуружларига мойиллиги бўлган препаратларда изониазидни буюриш мумкин эмас. Изониазид анамнезида психози бўлган пациентларга эҳтиёткорлик билан буюрилади. Қандли диабети бўлган беморларда глюкозурик синаманинг натижаси мусбат бўлиши мумкин. Нейропатия пиридоксин етишмовчилигини ривожланиш хавфи бўлган пациентларга (қандли диабет, сурункали алкоголизм бўлган беморлар, гипотрофия, терминал босқичидаги буйрак етишмовчилиги бўлган пациентлар, ҳомиладорлар, ОИТВ- инфекциясини юқтирганларда) пиридоксинни буюриш керак.

Изониазидни овқат вақтида қабул қилиш мумкин эмас. Тадқиқотлар изониазидни овқат билан бир вақтда қабул қилинганида, изониазиднинг биокираолишлиги аҳамиятли даражада пасайишини кўрсатди. Даволаш вақтида алкоголли ичимликларни истеъмол қилишдан сақланиш керак.

Ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида қўлланиши

Ҳомиладорлик даврида изониазидни суткада 1 кг тана вазнига 10 мг гача дозада фойда/хавф нисбатини ҳисобга олиб қўллаш мумкин. Бунда изониазид йўлдош орқали ўтишини ва миеломенингоцеле ва гипоспадия, геморрагия (К витаминининг гиповитаминози оқибатида) ривожланишига, ҳомиланинг психомотор ривожланишини кечикишига олиб келиши мумкин.

Изониазид боланинг қон плазмасида гепатит ва периферик невритларни ривожланишига олиб келиши мумкин бўлган концентрацияларга тенг бўлган концентрацияларда кўкрак сутига ўтади, шунинг учун эмизишни ёки препарат қабул қилишни тўхтатиш ҳақидаги масалани ҳал қилиш керак.

Болалар

Препарат 2 ёшдан ошган болаларга қўлланади.

Автотранспортни бошқариш ёки бошқа механизмлар билан ишлашда реакция тезлигига таъсир қилиш хусусияти

Изониазид автотранспортни бошқаришда ва бошқа механизмлар билан ишлашда реакция тезлигига таъсир қилиши мумкинлиги хақида маълумотлар йўқ. Ҳайдовчилар ва мураккаб механизмларни операторлар, нерв тизими томонидан диққатни жамлаш хусусиятига ва реакция тезлигига таъсир қилиши мумкин бўлган ножўя самараларнинг ривожланиш эҳтимолини инобатга олишлари керак.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: кўнгил айниши, қусиш, бош айланиши, тиришишлар, кўришни ноаниқлиги, кўриш галлюцинациялари, ҳолсизлик, дизартрия, дезориентация, ноаниқ нутқ, ступор, гиперрефлексия, периферик полинейропатия, жигар фаолиятини бузилиши, метаболик ацидоз, гипергликемия, глюкозурия, кетонурия, тиришишлар (препарат қўлланганидан кейин 1-3 соат ўтгач), кома. Вақт ўтиши билан респиратор дистерс-синдром ривожланиши мумкин. Лаборатор текширишларда сийдикда ацетонни бўлиши типик ҳисобланади; оғир даражадаги метаболик ацидоз, гипергликемия.

Даволаш: периферик полинейропатияда – В6, В1, В12 витаминлари, АТФ, глутамин кислотаси, никотинамид, массаж, физиотерапевтик муолажалар, тиришишларда – мушак ичига В6 витамини – 200-250 мг, вена ичига 40% декстроза эритмаси – 20 мл, мушак ичига 25% магний сульфат эритмаси – 10 мл, диазепам, жигар фаолиятини бузилишида – метионин, липамид, АТФ, В12 витамини қўлланади.

Чиқарилиш шакли

100 мл, 200 мл дан полимер флаконда; 1 флакондан картон қутида. 100 мл, 200 мл, 500 мл дан полимер флаконларда.

 

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 30оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

2 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.