📜 Инструкция по применению MR Димексид
💊 Состав препарата MR Димексид
✅ Применение препарата MR Димексид
📅 Условия хранения MR Димексид
⏳ Срок годности MR Димексид

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

MR ДИМЕКСИД

MR DIMEKSID

 

Препаратнинг савдо номи: MR Димексид

Халқаро патентланмаган номи (ХПН): диметилсульфоксид.

Дори шакли: сиртга қўллаш учун суюқлик

Таркиби:

фаол модда: диметилсульфоксид 50 мл ёки 100 мл;

Таърифи: оч-сариқ рангли тиниқ рангли эритма.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Маҳаллий қўллаш учун яллиғланишга қарши восита.

АТХ коди: M02AX03

 

Фармакологик хусусиятлари

Сиртга қўллаш учун яллиғланиша қарши восита, гидроксил радикалларни фаолсизлантиради, яллиғланиш ўчоғида метаболик жараёнларни кечишини яхшилайди. Шунингдек маҳаллий оғриқсизлантирувчи, анальгетик ва микробларга қарши таъсир кўрсатади; ўртача фибринолитик фаолликка эга.

Тери, шиллиқ қаватлар, микроб хужайраларнинг қобиғи (уларни антибиотикларга сезгирлигини оширади) ва бошқа биологик мембраналар орқали ўтади, дори воситалари учун уларнинг ўтказувчанлигини оширади.

 

Қўлланилиши

Мажмуавий даволаш таркибида: таянч-ҳаракат аппарати касалликлари: ревматоид артрит, Бехтерев касаллиги (анкилозловчи спондилоартрит), деформацияловчи остеоартроз, реактив синовит; органик склеродермия, тугунли эритема, дискоид қизил югириги, оёқ кафтининг микозлари, келлоид чандиқлар, тромбофлебит, аллопеция, экзема, сарамас, пайларни лат ейиши, чўзилиши, жароҳат инфильтратлари: йирингли яралар, куйишлар, радикулит, трофик яралар, акне, фурункулёзда қўлланади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Аппликациялар ва ювишлар кўринишида сиртга қўлланади. Зарур концентрацияли эритмада дока салфетка намлади ва 20-30 минут давомида шикастланган соҳага қўйилади. Салфетка устидан полиэтилен плёнка ва пахта газлама ёки зиғирпояли мато қўйилади. Аппликация давомийлиги – 10-15 кунни ташкил этади.

Сарамас ва трофик яраларни даволашда – 30-50% ли эритма кўринишида 50-100 мл дан суткада 2-3 марта буюрилади.

Экзема, диффуз стрептордермияларда – 40-90% ли эритмали компресслар кўринишида буюрилади.

Оғриқ синдромларида маҳаллий оғриқсизлантириш учун – 25-50% ли эритмали компресслар кўринишида 100-150 мл дан кунида 2-3 марта буюрилади.

Юз териси ва юқори сезувчан бошқа соҳалар учун 10-20-30% ли эритмалар қўлланади.

Чуқур куйишларни даволашда 20-30% ли димексид эритмаси (зарурати бўлганида 500 мл гача дозада) боғламлар қўйилади.

Тери-пластик жарроҳликда кўчириб ўтказилган аутотрансплантантларини ва гомотрансплантантларга операциядан бевосита кейин ва трансплантант барқарор битиб кетишигача 10-20% ли эритмали боғламлар қўлланади.

Тери гомотрансплантантларини сақлаш учун консервацияловчи муҳит сифатида Рингер эритмасида 5% ли эритмаси қўлланади.

Камроқ концентрланган эритмалар билан йирингли-некротик ва яллиғланган ўчоқлар ва бўшлиқларга ишлов берилади.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратга юқори сезувчанлик, оғир жигар ва/ёки буйрак етишмовчилиги, стенокардия, яққол атеросклероз, глаукома, катаракта, инсульт, кома, миокард инфаркти, хомиладорлик, лактация даврида қўллаш мумкин эмас.

 

Ножўя таъсирлари

Аллергик реакциялар, контакт дерматит, эритема, терини қуриши, енгил ачишиш, қичишувчи дерматит; кам ҳолларда – бронхоспазм кузатилиши мумкин.

 

Дориларнинг ўзаро таъсирлари

Этанол, инсулин ва бошқа дори воситаларининг сўрилиши ва таъсирини кучайтиради. Гепарин, антибактериал воситалар, НЯҚП лар билан мутаносиб. Микроорганизмларни аминогликозидлар ва бета-лактам антибиотиклари; хлорамфеникол, рифампицин, гризеофульвинга сезгирлигини оширади.

 

Махсус кўрсатмалар

Баъзи беморлар нафас олганда саримсоқпиёз ҳидини сезадилар.

Препаратни қўллашдан олдин уни ўзлаштираолишлик синамасини ўтказиш керак.

Бунинг учун диметилсульфоксидда намланган пахта тампон терига текказилади; гиперемия ва яққол қичишишни пайдо бўлиши ўта юқори сезувчанликдан далолат беради.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Доза ошириб юборилганда аллергик реакциялар (эшакеми, шиш) кузатилиши мумкин. Бундай ҳолларда препарат бекор қилинади, шикастланиш жойини ювиб, препарат кетказилади.

 

Чиқарилиш шакли

50 ёки 100 мл дан қўнғир рангли шиша флаконда. Флакон қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутига жойланади.

 

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

2 йил.

 Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

 

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.