📜 Инструкция по применению Нигепан
💊 Состав препарата Нигепан
✅ Применение препарата Нигепан
📅 Условия хранения Нигепан
⏳ Срок годности Нигепан

НИГЕПАН®

дори препаратини тиббиётда қўллаш бўйича

ЙЎРИҚНОМА

 

Препаратнинг савдо номи Нигепан®

Дори шакли Ректал суппозиторийлар

Бир суппозиторий таркиби:

таъсир қилувчи моддалар: гепарин натрий – 1000 ХБ (гепарин натрийнинг 120 ХБ/мг фаоллигида 8,3 мг), бензокаин – 50,0 мг;

ёрдамчи моддалар: сув – 19,5 мг, қаттиқ ёғ (Н 15, W 35 маркали Витепсол 1:1 нисбатда, NA 15, NAS 50 маркали Суппосир 1:1 нисбатда) – 1,25 г вазнли суппозиторий олиш учун, дистилланган моноглицеридлар (Палсгаард 0093) – қаттиқ ёғ миқдори 5% гача.

Таърифи

Оқ  ёки  сарғиш тусли  оқ рангли, торпедасимон шаклли суппозиторийлар.

Фармакотерапевтик гуруҳи

Геморройни даволовчи восита.

АТХ коди: С05АХ03

 

Фармакологик хусусиятлари

Мажмуавий препарат, антитромботик, яллиғланишга қарши ва оғриқсизлантирувчи таъсир кўрсатади. Гепарин – бевосита таъсир қилувчи антикоагулянт бўлиб, маҳаллий қўлланганида тромблар ҳосил бўлишига тўсқинлик қилади ва пайдо бўлган тромбларни катталашишини тўхтатади, яллиғланишга қарши таъсирга эга. Бензокаин маҳаллий оғриқсизлантирувчи таъсир кўрсатади.

 

Қўлланилиши

Ташқи ва ички геморроидал тугунларнинг тромбози.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препарат компонентларига ўта юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

 

Ҳомиладорлик ва лактацияда қўлланиши

Ҳомиладорлик ва лактация даврида Нигепан® препаратининг хавфсизлиги аниқланмаган.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Ректал. Ичак ўз-ўзидан ёки тозаловчи хуқнадан сўнг бўшалганидан кейин тўғри ичакка киритилади. 1 суппозиторий суткада 2 марта қўлланади. Нигепан® препарати билан даволаш курси 10-14 кунни ташкил қилади.

 

Ножўя таъсири

Аллергик реакциялар бўлиши мумкин

 

Чиқарилиш шакли

Нигепан® ректал суппозиторийлар. 5 суппозиторийдан контур уяли ўрамга жойланади. Икки контур уяли ўрам препаратни тиббиётда қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.

 

Яроқлилик муддати

2 йил. Препаратни яроқлилик муддати тугагач ишлатилмасин.

 

 

Сақлаш шароити

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 20оС дан юқори бўлмаган ҳароратда. Болалар ололмайдиган жойда сақлансин

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Шифокор рецепти бўйича.

 

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.