ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
ЮНИГРИПП
UNIGRIPР
Препаратнинг савдо номи: Юнигрипп
Таъсир этувчи моддалар (ХПН): парацетамол, фенилэфрин гидрохлориди, хлорфенирамин малеати, кофеин.
Дори шакли: таблеткалар.
Таркиби:
Ҳар бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:
фаол моддалар: парацетамол – 500,0 мг, кофеин бензоати – 30,0 мг, фенилэфрин гидрохлориди – 5,0 мг, хлорфенирамин малеати 2,0 мг.
ёрдамчи моддалар: микрокристалл целлюлоза, кальций дигидрофосфати, маккажўхори крахмали, натрий метилпарагидроксибензоати, натрий пропилпарагидроксибензоати, магний стеарати, гидроксипропилметилцеллюлоза, тальк, аэросил, натрий крахмалгликоляти, натрий кроскармеллоза, Хинолин сариқ W.S.Supra бўёвчиси.
Таърифи: сариқ рангли, чўзиқ, икки томони қавариқ, юзаси ғадир-будур, қобиқ билан қопланмаган таблеткалар.
Фармакотерапевтик гуруҳи: Ўткир респиратор касалликлар ва шамоллаш симптомларини бартараф қилиш учун восита.
АТХ коди: N02BE51
Фармакологик хусусиятлари
Парацетамол оғриқни қолдирувчи ва иситмани туширувчи таъсир кўрсатади. Оғриқни қолдирувчи таъсир механизми, асосан гипоталамусдаги терморегуляция марказида простагландинлар синтезини ингибиция қилиш билан боғлиқ. Парацетамолнинг иситмани туширувчи таъсири, терморегуляциянинг гипоталамик марказларига тўғридан-тўғри таъсири билан боғлиқ, бунинг натижасида қон-томирларнинг кенгайиши ва тер ажралиб чиқишини кучайиши туфайли, иссиқликнинг чиқарилиши кучаяди.
Фенилэфрин гидрохлориди (синоними мезатон) – симпатомиметик амин, қон-томирларнинг a-адренорецепторлари стимулятори ҳисобланади, юракдаги b-адренорецепторларига кам таъсир кўрсатади. Артериолаларнинг торайишини ва артериал босимни ошишини чақиради. Кўз қорачиғини кенгайтиради ва глаукомада кўз ички босимини пасайтириши мумкин. Препаратнинг мидриатик таъсири атропин қўллангандагига нисбатан кам давом этади. Нафас олиш йўллари шиллиқ қаватидаги a-адренергик рецепторларига таъсир қилиб, қон-томирларнинг торайишини чақиради. Бу эса яллиғланиш натижасидаги бурун йўллари шиллиқ қавати шишини вақтинчалик камайтиради.
Хлорфенирамин малеати – гистаминнинг Н1-рецепторлари антагонисти бўлиб, аллергияни даволашда қўлланади. Эффектор ҳужайраларининг Н1-рецепторлари учун гистамин билан рақобатлашиб, улар орқали амалга ошириладиган гистамин таъсирини (тўқима шишини ва капиллярларнинг ўтказувчанлигини ошишини) бартараф қилади, аммо улар ривожланган бўлса унинг таъсир самарасини йўқотмайди. Препарат таркибида у қўшимча буруннинг битиб қолишини, тумовни ва аксиришни камайишини таъминлайди.
Кофеин чарчоқликни ва уйқучанликни камайтиришга, ақлий ва жисмоний иш қобилиятини оширишга олиб келувчи марказий нерв тизимига рағбатлантирувчи таъсир кўрсатади.
Фармакокинетикаси
Парацетамол ичга қабул қилинганида яхши ва тез сўрилади. Плазмадаги чўққи концентрациясига 30-90 минут ўтгач эришилади. Организмнинг деярли барча тўқималарига киради, йўлдош орқали осон ўтади ва кўкрак сути билан ажралиб чиқади. Жигарда метаболизмга учрайди, метаболитлари фармакологик фаол эмас, аммо тўпланганида жигарни некрозга олиб келиши мумкин. Асосан метаболитлари кўринишида буйрак орқали чиқарилади. Ярим чиқарилиш даври 1,5 соатдан 3 соатгача ўзгаради. Жигар фаолияти бузилганида препаратнинг организмдан чиқарилиши секинлашади, бу метаболитларини организмда тўпланишига олиб келади.
Ичга қабул қилинганида жигардан биринчи ўтиш ҳисобига ва моноаминооксидаза билан меъдада парчаланиши натижасида фенилэфрин гидрохлоридининг биологик фаоллиги пасаяди. Биотрансформацияси меъда-ичак йўлларида ва жигарда юз беради. Буйрак орқали чиқарилади.
Хлорфенирамин малеати ичга қабул қилинганидан сўнг меъда-ичак йўлларидан яхши сўрилади. Оқсиллар билан боғланиши – юқори (72%). Биотрансформацияси жигарда, шунингдек буйракда кечади. Ярим чиқарилиш даври – 14-25 соатни ташкил қилади. Организмдан буйрак орқали метаболитлари кўринишида чиқарилади.
Кофеин ичга қабул қилинганидан сўнг тез сўрилади ва организмга яхши тақсимланади. Плазмадаги максимал концентрацияга бир соатдан сўнг эришилади, ярим чиқарилиш даври 3,5 соатни ташкил қилади.
Қўлланилиши
Тумов, бурунни битиши, бош оғриғи, иситма, қалтираш, бўғимлар ва мушаклар оғриғи билан кечувчи шамоллаш касалликларида қўлланади.
Қўллаш усули ва дозалари
Болаларга: 6 ёшдан 12 ёшгача 1 таблеткадан кунига 1-2 марта буюрилади.
Катталарга: 1 таблеткадан кунига 3-4 марта буюрилади.
Ножўя таъсирлари
Кам ҳолатларда аллергик реакциялар (тери тошмаси, эритема, эшакеми), шунингдек бош айланиши, уйқунинг бузилиши, юқори таъсирчанлик, кўнгил айниши, оғиз қуриши кузатилиши мумкин.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
- препаратнинг компонентларига ўта юқори сезувчанлик;
- ҳомиладорлик, лактация даври;
- болалар (6 ёшгача) да қўллаш мумкин эмас.
Эҳтиёткорлик билан: глюкозо-6-фосфатдегидрогеназа танқислигида, қон касалликларида, жигар ва/ёки буйрак етишмовчилигида, ёпиқ бурчакли глаукомада, простата безининг хавфсиз гиперплазиясида, артериал гипертензияда, қалқонсимон без касалликларида, қандли диабетда, бронхиал астмада эҳтиёткорлик билан қўлланади.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Моноаминооксидаза (МАО) ингибиторлари, седатив препаратлар, этанолнинг самарасини кучайтиради.
Антидепрессантлар, паркинсонизмга қарши воситалар, антипсихотик воситалар, фенотиазин ҳосилалари сийдик тутилиши, оғизни қуриши, қабзият ривожланиши хавфини оширади.
Глюкокортикостероидлар глаукома ривожланиши хавфини оширади. Парацетамол диуретик препаратларнинг самарасини пасайтиради. Хлорфенирамин МАО ингибиторлари, фуразолидон билан бирга гипертоник криз, қўзғалувчанлик, гиперпирексияга олиб келиши мумкин. Гуанитидиннинг гипотензив таъсирини пасайтиради, у эса ўз навбатида альфа-адреностимуляцияловчи фаоллигини кучайтиради.
Махсус кўрсатмалар
Препаратни бошқа парацетамол сақловчи препаратлар билан бирга қабул қилиш мумкин эмас. Препарат билан даволаш даврида жигар, буйрак фаолиятини ва периферик қон манзарасини назорат қилиш керак. Препаратни қўллаш вақтида препаратнинг гепатотоксик таъсирини кучайиши мумкинлиги туфайли, алкоголни истеъмол қилиш мумкин эмас.
Автотранспорт ва бошқа механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири.
Ножўя самараларини ҳисобга олиб, транспорт воситаларини бошқариш ва ҳаракатланувчи механизмларга хизмат қилишда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.
Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Симптомлари: аллергик реакциялар, бош оғриғи, психомотор қўзғалишлар, бош айланиши, кўнгил айниши, қусиш.
Даволаш: меъдани ювиш, симптоматик даволаш.
Чиқарилиш шакли
4 таблеткадан контур уясиз ўрамда.
Сақлаш шароити
Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 250С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Яроқлилик муддати
3 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецептсиз.