📜 Инструкция по применению Тагера
💊 Состав препарата Тагера
✅ Применение препарата Тагера
📅 Условия хранения Тагера
⏳ Срок годности Тагера

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ТАГЕРА

TAGERA

Препаратнинг савдо номи: Тагера

Таъсир этувчи модда (ХПН): секнидазол

Дори шакли: плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар

Таркиби:

Ҳар бир плёнка қобиқ билан қопланган таблетка қуйидагиларни сақлайди:

Фаол модда: секнидазол – 1 г;

Ёрдамчи моддалар: микрокристаллик целлюлоза, маккажўхори крахмали, натрий карбоксиметилкрахмал, желатин, коллоид кремний диоксиди, магний стеарати, гипромеллоза, макрогол-6000, титан диоксиди.

Таърифи: оқ капсуласимон бир томони рискали, плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: протозойларга қарши восита.

АТХ коди: Р01АВ07

Фармакологик ҳусусиятлари

Нитроимидазолнинг синтетик ҳосиласидир. Антибактериал, протозойларга қарши восита. Кўпчилик анаэроб бактериялар ва содда ҳайвонларга нисбатан бактерицид таъсир кўрсатади. Микроб ҳужайраларининг ДНК си билан ўзаро таъсирга киришади, унинг спирал тузилмасини парчалайди, боғларини узилишига олиб келади ва нуклеин кислоталарнинг синтезини бостиради; редукция жараёнини сусайтиради. Entamoeba histolytica га нисбатан амёбицид фаолликни намоён қилади.

Шунингдек Giardia lamblia ва Trichomonas vaginalis ларга нисбатан фаолдир.

Фармакокинетикаси

Ичга қабул қилинганидан сўнг яхши (тахминан 80%) сўрилади. 2 г секнидазолга тенг бўлган доза ичга юборилганидан сўнг, зардобдаги максимал концентрациясига учинчи соатга келиб эришилади. Плазмадан ярим чиқарилиш даври тахминан 25 соатга тенг. Препарат секин, асосан сийдик билан (юборилган дозанинг тахминан 50% 1,2 соат давомида) чиқарилади. Секнидазол йўлдош тўсиғи орқали ўтади ва кўкрак сутига ажралиб чиқади.

Қўлланилиши

  • Trichomonas vaginalis томонидан чақирилган уретрит ва вагинит;
  • ичак амёбиази;
  • жигар амёбиази;
  • лямблиозда қўлланилади.

Қўллаш усули ва дозалари

Тагера препарати, асоратлардан сақланиш учун шифокорнинг тавсияси бўйича қўлланади.

Ичга, овқатдан олдин, катта бўлмаган миқдордаги сув билан ёки ярим суюқ овқат билан аралаштириб ичилади.

Trichomonas vaginalis келтириб чиқарган уретрит ва вагинит:

Катталарга: бир марталик қабул 2 г бевосита овқатдан олдин қабул қилинади.

Ичак амёбиази:

Яққол симптомларга эга бўлган ўткир амёбиаз (histolytica шакли).

Катталарга: бевосита овқатдан олдин 2 г бир марта қабул қилинади.

Болалар: суткада тана вазнига 30 мг/кг га тенг бўлган бир марталик дозада (даволашнинг давомийлиги атиги бир кун) қабул қилинади.

Клиник симптоматикаси бўлмаган амёбиаз (minuta ва cystic шакллари): худди шундай суткалик дозада, бироқ 3 кун давомида қабул қилинади.

Жигар амёбиази

Катталар: суткада 1,5 г, бир ёки бир неча марта қабул қилишга бўлинади, бевосита овқатдан олдин 5 кун давомида қабул қилинади.

Болалар: суткада 30 мг/кг дан, бир ёки бир неча марта қабул қилишга бўлинади, бевосита овқатдан олдин 5 кун давомида қабул қилинади.

Эслатма: жигар амёбиазининг йиринглаш фазасида секнидазолни дренажлар ёрдамида йирингни олиб ташлаш ёки абсцессни олиб ташлаш билан бирга қабул қилиш керак.

Лямблиоз

Болалар: суткада 30 мг/кг га тенг бўлган бир марталик дозада (даволаш давомийлиги атиги бир кун) қабул қилинади.

Ножўя таъсирлари

Имидазол ҳосилаларини қабул қилганда кузатиладиган мумкин бўлган ножўя самаралар: энг кўп кузатиладиган ножўя самаралар: меъда-ичак йўллари томонидан кузатиладиган меъда соҳасида оғриқ, оғизда металл таъми, глоссит, стоматит каби бузилишлар, эшакеми, ўртача даражадаги лейкопения (препаратни қабул қилиш тугаганидан сўнг лейкоцитларнинг миқдори нормага қайтади) кузатилади;

Кам ҳолларда: бош айланиши, ҳаракатлар координациясини бузилиши, атаксия, парестезия, периферик нейропатия кузатилади.

Ҳозирги вақтгача секнидазолни қабул қилинганда, фақат овқат ҳазм қилишни бузилишлари (кўнгил айниши, қусиш, гастралгия) жуда кам кузатилган.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

  • имидазолнинг ҳосилаларига ёки препаратнинг бирон бир инградиентига ўта юқори сезувчанлик;
  • марказий нерв тизимини органик касалликлари, қон касалликлари (шу жумладан, анамнезида);
  • 3 ёшгача бўлган болалар (ушбу дори шакли учун ва тана вазни 16 кг дан кам бўлган болалар);
  • ҳомиладорлик;
  • лактация даврида қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Бирга қўллашдан сақланиш керак:

Дисульфирам: психотик реакциялар, онгни чалкашиши;

Алкоголь: антабус реакцияси (юзга “қизиб кетиш” ҳисси, қусиш, тахикардия).

Алкоголли ичимликлар ва алкоголь сақлаган дори воситаларни истеъмол қилиш мумкин эмас.

Бирга қўллашда эҳтиёткорликни талаб қиладиган ҳолатлар:

Ичга қабул қилиш учун қўлланадиган антикоагулянтлар (масалан, варфарин): антикоагулянт таъсирини кучайиши ва антикоагулянтнинг буйрак катаболизмини пасайиши ҳисобига қон кетиш, ҳавфини ошиши кузатилади. Бундай ҳолларда протромбин вақтини тез-тез аниқлаш ва ХНН (халқаро нормаллашган нисбат) ни мониторингини ўтказиш тавсия этилади, ва зарурат бўлганида секнидазол билан бутун даволаш курси давомида, шунингдек даволаш тугаганидан сўнг, яна 8 кун давомида перорал антикоагулянтнинг дозасини мувофиқлаштириш тавсия этилади.

Махсус кўрсатмалар

Секнидазол билан даволаниш вақтида алкоголли ичимликларни истеъмол қилиш тавсия этилмайди.

Анамнезида қон касалликлари бўлган пациентларга ушбу препаратни қўллашдан сақланиш керак.

Препаратни узоқ вақт давомида қўллашни қон формуласини назоратида ўтказган афзал. Лейкопенияда даволашни давом эттириш эҳтимоли, инфекцион жараённи ривожланиш ҳавфига боғлиқ,

Атаксия, бош айланишини пайдо бўлиши ва беморларнинг неврологик статусини ҳар қандай ёмонлашиши даволашни тўхтатишни талаб этади.

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши

Ҳомиладорлик

Ҳозирги вақтгача тўпланган тажриба, секнидазол ҳомиладорлик вақтида қўлланганида унинг фетотоксик таъсирини ва ҳомилада ривожланиш нуқсонларини шаклланиши учун қаратилган таъсирини баҳолаш учун етарли даражада ишонарли эмас.

Демак, огоҳлантирувчи чора сифатида ҳомиладорлик вақтида секнидазолни буюрмаган афзал.

Лактация

Имидазол ҳосилаларини она сутига ажралиб чиқиши аниқланган, оғиз бўшлиғи ва анал соҳанинг шиллиқ қаватини кандидози, шунингдек имидазол ҳосилаларини (лекин секнидазол эмас) қабул қилган оналарни эмган гўдакларда диарея ҳоллари қайд этилган. Демак, бундай ҳолларда янги туғилган чақалоқлар шифокорнинг назорати остида бўлишлари керак ёки даволаниш вақтида эмизишни тўхтатиш керак.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Дозани ошириб юборилишига гумон қилинганида симптоматик ва тутиб турувчи даволаш ўтказиш керак. Препаратни қабул қилишни тўхтатиш керак, меъдани ювиз, фаоллаштирилган кўмир қабул қилиш, зудлик билан шифокорга мурожаат қилиш керак.

Чиқарилиш шакли

2 таблеткадан ПВХ ва алюмин фольга блистерда. 1 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон пачкага жойланади. 10 пачкадан картон қутига жойланади.

Сақлаш шароити

25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда, қуруқ, ёруғликдан ҳимояланмаган жойда сақлансин.

Яроқлилик муддати

3 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.