📜 Инструкция по применению Юнигексол®
💊 Состав препарата Юнигексол®
✅ Применение препарата Юнигексол®
📅 Условия хранения Юнигексол®
⏳ Срок годности Юнигексол®

ҚЎЛЛАШ УЧУН ЙЎРИҚНОМА

ЮНИГЕКСОЛ®

IOHEXOL®

 

Препаратнинг савдо номи: Юнигексол®

Таъсир этувчи модда (ХПН):  йогексол

Дори шакли: инъекция учун эритма.

Таркиби:

Ҳар бир мл эритма қуйидагиларни сақлайди:

Фаол модда Йод таркиби: Йогексол таркиби:
Йогексол 240 мг 518 мг
Йогексол 300 мг 647 мг
Йогексол 350 мг 755 мг

 

ёрдамчи моддалар: трометамол – 1,21 мг, натрий кальций эдетати – 0,10 мг, хлорид кислотаси – керакли миқдорда, инъекция учун сув – 1 мл гача.

Таърифи: тиниқ, рангсиздан оч сариқ ранггача бўлган эритма.

Фармакотерапевтик гуруҳ: рентгеноконтраст восита.

АТХ коди: V08AB02

 

Фармакологик хусусиятлари

Йогексол ионланмаган трийод сақловчи рентгенконтраст воситадир.

Фармакодинамикаси

Компьютер томографиясида контраст моддасининг кўкрак қафасида визуализациясига бир соат давомида, бўйин соҳасида 2 соатга яқин, базал цистерналарда – 3-4 соатда эришилади. Бўғим бўшлиқларини, бачадон бўшлиғи, фаллопий найлари, перитониал бўшлиқ, панкреатик ва ўт йўлларини, қовуқни контраст моддаси билан тўлиши препарат бевосита юборилгандан кейин юз беради.

Фармакокинетикаси

Вена ичига юборилган йогексолнинг тахминан 100% ўзгармаган ҳолда нормал фаолият кўрсатувчи буйрак орқали 24 соат давомида чиқарилади. Сийдикда йогексолни максимал концентрацияси тахминан инъекциядан кейин 1 соат давомида аниқланади. Препаратнинг метаболитлари аниқланмаган. Плазма оқсиллари билан боғланиши минимал (2% дан кам) даражада.

Буйрак клиренси минутига 99 мл, умумий клиренси – минутига 109 мл, қон плазмасидаги минимал концентрацияси – 109 мкг/мл, максимал концентрацияга эришиш вақти – 2-6 соат. Тақсимланиш ҳажми – 157 мл/кг, ярим чиқарилиш даври – 3-4 соатни ташкил этади.

Қўлланилиши

Препарат қуйидаги диагностик рентгенологик текширишларни ўтказишда қўлланилади:

кардиоангиография, артериография, урография, флебография, компьютер томографиясида контрастни кучайтиради, артрография, эндоскопик ретроград панкреатография, эндоскопик ретроград холангиопанкреатография, сальпингография, сиалография, меъда–ичак йўлларини текшириш.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Вена ичига юбориш:

Экскретор урография: катталарга – 40-80 мл Юнигексол 300 мг йод/мл ёки Юнигексол   350 мг йод/мл; тана вазни 7 кг дан катта болаларга 1 кг тана вазнига 3 мл дан Юнигексол 240 мг йод/мл, ёки Юнигексол 300 мг йод/мл. Юбориш ҳажми 40 мл дан кўп бўлмасилиги керак.

Оёқ флебографиясида: катталарга оёқларга 20-100 мл Юнигексол 240 мг йод/мл ёки Юнигексол 300 мг йод/мл.

Рақамли субтракцион ангиографияда: катталарга инъекция учун 20-60 мл Юнигексол     300 мг йод/мл ёки Юнигексол 350 мг йод/мл;

Компьютер томографияда кучайтириш мақсадида: катталарга 100-250 мл Юнигексол     240 мг йод/мл ёки 100-200 мл Юнигексол 300 мг йод/мл ёки 100-150 мл Юнигексол 350 мг йод/мл йоднинг умумий миқдори одатда 30-60 г ни ташкил қилади. Болаларга 1 кг тана вазнига 2-3 мл Юнигексол 240 мг йод/мл ёки 1 кг тана вазнига 1-3 мл Юнигексол 300 мг йод/мл (юбориш хажми 40 мл дан ошмаслиги керак).

Бўшлиқлар ичига юбориш:

Артография: катталарга– 5-20 мл Юнигексол 240 мг йод/мл ёки 5-15 мл Юнигексол 300 мг йод/мл ёки 5-10 мл Юнигексол 350 мг йод/мл;

Ретроград эндоскопик панкреато-холангиография: катталарга 20-50 мл Юнигексол 240 мг йод/мл; Герниография: катталарга – 50 мл Юнигексол 240 мг йод/мл. Юбориш ҳажми чурранинг ҳажмига боғлиқ; Гистеросальпингография катталарга – 15-50 мл Юнигексол  240 мг йод/мл ёки 15-25 мл Юнигексол 300 мг йод/мл; Сиалография катталарга – 0,5-2 мл Юнигексол 240 мг йод/мл ёки 0,5-2 мл Юнигексол 300 мг йод/мл.

Меъда ичак йўлларини текшириш:

Перорал контрастлаш: катталарга юбориладиган дозанинг ҳажми индивидуал равишда танланади (Юнигексол 350 мг йод/мл); болаларда (қизилўнгач) 1 кг тана вазнига 2-4 мл Юнигексол 300 мг йод/мл ёки 1 кг тана вазни 2-4 мл Юнигексол 350 мг йод/мл, умумий юбориш ҳажми 50 мл дан ошмаслиги керак.

Ножўя таъсирлари

Ионланмаган рентген контраст воситаси қўлланганида ноҳуш ва ножўя реакциялар асосан яққоллиги ўртача даражада бўлиб, ион контраст воситасига нисбатан кам учрайди ва қайтувчи характерга эга бўлади. Бутун танада “иссиқликни ҳис қилиш” ёки оғиз бўшлиғида ўтиб кетувчи “металл” таъмини сезиш, қорин бўшлиғида оғриқ ёки ноҳуш ҳиссиётлар, кўнгил айниш, кўринишида кузатилиши мумкин.

Нафас олишни ўртача яқолликдаги бузилишлари (ҳансираш, бронхоспазм) ёки тери реакциялари (тошмалар, эритема, эшакема, қичишиш) кўринишидаги ўта сезувчанлик реакциялари, айрим ҳолларда ангионевратик шишиш кўринишида ривожланиши мумкин.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар:

Препаратга ва унинг компонентларига ўта сезувчанлик. Яққол намоён бўлган тиреотоксикоз. Маҳаллий ёки тизимли инфекциялари. Ҳомиладорлик.

Махсус кўрсатмалар

Анамнезида аллергия, бронхоспазм ёки бошқа ноҳуш реакциялар бўлса, йод сақловчи контраст воситани қўллашда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак. Бундай ҳолатларда глюкокортикостероидларни ёки H1- гистамин блокаторларни қўллаш лозимлигини эътиборга олиш керак.

Декомпенсацияланган юрак – қон томир касалликлари, ўпка гипертензияси бўлган пациентларни текширишда юрак ритмини бузилиши ёки гемодинамикани чуқур бузилиши хавфи бўлганлиги сабабли эҳтиёткорликка риоя қилиш керак. Бронхиал астмаси, поллиноз, миелом кассаллиги, озиқ-овқатларига аллергия, жигар етишмовчилиги, дегидратация, тарқоқ склероз, серповид ҳужайра анемияси, ўткир тромбофлебит, яққол атеросклероз, қарияларда, лактация даврида бўлган пациентларни текширишда препаратни қўллашда эхтиёткорликка риоя қилиш керак.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва ярроқлик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Агар пациентга қисқа вақт оралиғида 2000 мг йод/кг дан катта дозада юборилмаган бўлса, дозани ошириб юборилиши симптомлари ривожланиш эҳтимоли кам. Препаратнинг катта дозасини юборилаётганда муолажа давомийлиги буйрак фаолиятига таъсир қилиши мумкин. Препарат дозасини таъсодифан ошириб юборилиш ҳоллари болаларда кузатилиши мумкин, айниқса мураккаб ангиографик муолажаларда, юқори дозалар давомли юборилганда.

Симптомлари: цианоз, брадикардия, ацидоз, ўпкадан қон кетишлар, юрак тўхташи, уйқусизлик ёки уйқучанлик, ҳолсизлик, юқори толиқиш, ступор, тутқаноқ синдроми,кома, руҳий фаолиятни бузилишлари: галлюцинациялар, деперсонализация, қўрқув, эхолалия, депрессия, амнезия, психоз, амлиопия, диплопия, фотофобия.

Даволаш: доза ошириб юборилган ҳолларда сув-электролит мувозанатини бузилишлари пайдо бўлганда дозага тузатиш киритиш чорраларини қўллаш керак. Даволашни охирги 3 куни давомида буйрак фаолиятини мониторинг қилиш керак. Зарурат бўлганда ортиқча юборилган препаратни бартараф қилиш учун гемодиализ қўллаш мумкин.

Чиқарилиш шакли

20 мл ампулаларда №5 қўллаш бўйича йўриқнома билан картон ўрамда.

50 ёки 100 мл шиша флаконларда қўллаш бўйича йўриқнома билан картон ўрамда.

 

Сақлаш шароити

300С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Музлатилмасин. Ёруғликдан ва иккиламчи рентген нурларидан ҳимоялансин.

Яроқлилик муддати

3 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.