ТАГИСТА®
TAGISTA
дори препаратини тиббиётда қўллаш бўйича
ЙЎРИҚНОМА
Препаратнинг савдо номи: Тагиста®
Таъсир этувчи модда (ХПН): бетагистин
Дори шакли: таблеткалар.
Таркиби:
1 таблетка қуйидагиларни сақлайди:
таъсир этувчи модда: бетагистин гидрохлориди 8,0 мг; 16,0 мг; 24,0 мг;
ёрдамчи моддалар: микрокристалл целлюлоза – 54,75/109,5/164,25 мг, повидон (коллидон 25) – 9,0/18,0/27,0 мг, картошка крахмали – 20,0/40,0/60,0 мг, лимон кислотаси – 2,0/4,0/6,0 мг, коллоид кремний диоксиди (аэросил) – 3,0/6,0/9,0 мг, тальк – 2,8/5,6/8,4 мг, магний стеарати – 0,45/0,9/1,35 мг.
Таърифи: деярли оқ ёки крем тусли оқ рангли, яссицилиндрик, фаскали ва рискали таблеткалар.
Фармакотерапевтик гуруҳи: гистамин препарати.
АТХ коди: [N07CA01]
Фармакологик хусусиятлари
Фармакадинамикаси
Бетагистин асосан ички қулоқ ва МНТ нинг вестибуляр ядроларидаги Н1- ва Н3-гистамин рецепторларига таъсир қилади. Ички қулоқнинг қон томирларидаги Н1-рецепторларига бевосита агонистик таъсир қилиш йўли билан, шунингдек Н3-рецепторларга билвосита таъсир қилиши орқали микроциркуляцияни ва томирларнинг ўтказувчанлигини яхшилайди, лабиринтда ва чиғаноқда эндолимфанинг босимини нормаллаштиради. Шу билан бирга бетагистин базилляр артерияларда қон оқимини оширади.
Вестибуляр нервининг ядроларидаги Н3-рецепторларининг ингибитори бўлиб, яққол марказий самарага эга. Бош мия устуни даражасида вестибуляр ядроларнинг нейронларида ўтказувчанликни нормаллаштиради.
Кўрсатилган ҳусусиятларнинг клиник кўринишлари бош айланишларининг тез-тезлиги ва жадаллигини пасайиши, қулоқларда шовқинни камайиши, эшитиш пасайган ҳолда унинг яхшиланиши ҳисобланади.
Фармакокинетикаси
Тез сўрилади, плазма оқсиллари билан боғланиши – паст. Қон плазмада максимал концентрацияга эришиш вақти – 3 соат.
Буйраклар орқали метаболитлари кўринишида (2-пиридилсирка кислотаси) 24 соат давомида деярли тўлиқ чиқарилади. Яримчиқарилиш даври – 3-4 соат.
Қўлланилиши
- келиб чиқиши турлича бўлган вестибуляр бош айланиши даволаш ва олдини олиш;
- бош айланиши ва бош оғриғи, қулоқларда шовқин, эшитишни зўрайиб борувчи пасайиши, кўнгил айниши ва қусишни ўз ичига олувчи синдромлар;
- Меньер синдроми ёки касаллиги.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
- препаратнинг ҳар қандай компонентига юқори сезувчанлик;
- 18 ёшгача бўлганлар (маълумотларнинг йўқлиги туфайли);
- ҳомиладорлик ва лактация даври (маълумотларнинг йўқлиги туфайли).
Эҳтиёткорлик билан:
меъда ва 12-бармоқ ичак яра касаллиги (шу жумладан анамнездаги), феохромоцитома, бронхиал астма. Даволаш вақтида кўрсатилган беморларни мунтазам равишда кузатиш керак.
Қўллаш усули ва дозалари
Ичга, овқат вақтида.
Таблеткалар 8 мг: 1-2 таблеткадан кунига 3 марта.
Таблеткалар 16 мг: ½-1 таблеткада кунига 3 марта.
Таблеткалар 24 мг: 1 таблеткадан кунига 2 марта.
Яхшиланиш одатда даволашнинг бошидаёқ кузатилади, турғун терапевтик самара икки ҳафта даволашдан сўнг юз беради ва бир неча ой даволаш давомида ўсиб бориши мумкин. Даволаш узоқ муддатли. Даволаш курсининг давомийлиги шахсий аниқланади.
Ножўя таъсирлари
Меъда-ичак бузилишлари, тери қопламалари томонидан юқори сезувчанлик реакцияларини пайдо бўлиши (тошма, қичишиш, эшакеми), Квинке шиши.
Дозани ошириб юборилиши
Симптомлари: кўнгил айниши, қусиш, тиришишлар.
Даволаш: меъдани ювиш, фаоллаштирилган кўмир қабул қилиш, симптоматик даволаш.
Бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири
Бошқа дори воситалари билан номутаносиблиги ёки ўзаро таъсирининг ҳоллари номаълум.
Автомобилни ва бошқа механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири
Бетагистин седатив самарага эга эмас ва автомобилни бошқариш ёки психомотор реакциялар тезлигини талаб қилувчи фаолият турларини бажариш қобилиятига таъсир қилмайди.
Чиқарилиш шакли
Таблеткалар 8 мг, 16 мг ва 24 мг.
10 ёки 30 таблеткадан контур уяли ўрамда. 30, 50 ёки 100 таблеткадан полимер банкада.
10 таблеткадан 3 ёки 5 контур уяли ўрамдан, 30 таблеткадан 1, 3 ёки 3 контур уяли ўрамдан ёки полимер банкада қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.
Сақлаш шароити
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда.
Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.
Яроқлилик муддати
3 йил. Ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецепт бўйича.