📜 Инструкция по применению Баралгин–LP
💊 Состав препарата Баралгин–LP
✅ Применение препарата Баралгин–LP
📅 Условия хранения Баралгин–LP
⏳ Срок годности Баралгин–LP

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

БАРАЛГИН–LP

BARALGIN–LP

 

Препаратнинг савдо номи: Баралгин–LP

Таъсир этувчи моддалар (ХПН): метамизол натрий. питофенон гидрохлориди. фенпивериний бромиди.

Дори шакли: инъекция учун эритма.

Таркиби:

1 мл эритма қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар: метамизол натрий 500 мг, питофенон гидрохлориди 2 мг, фенпивериний бромиди 0,02 мг;

ёрдамчи моддалар: натрий метабисульфити 1 мг, инъекция учун сув 1 мл гача.

Таърифи: тиниқ, рангсиз ёки сарғиш суюқлик.

Фармакотерапевтик гурухи: Анальгетик-антипиретик.

АТХ коди: N02BB52

 

Фармакологик ҳусусиятлари

Фармакодинамикаси

Метамизол натрий – пиразолон ҳосиласи, нонаркотик анальгетик. Таъсир механизми простагландинлар синтезини бостириш билан боғлиқ оғриқ қолдирувчи, иситмани туширувчи ва енгил яллиғланишга қарши таъсирга эга.                          

Питофенон гидрохлориди –  миотроп спазмолитик воситаси бўлиб, ички аъзоларнинг силлиқ мушакларига туғридан-тўғри таъсир кўрсатади ва уни бўшаштиради (папаверинсимон таъсир).

Фенпивериний бромиди – м-холиноблокловчи восита бўлиб, силлиқ мушакларга қўшимча бўшаштирувчи таъсир кўрсатади.        

 

Фармакокинетикаси

Сўрилиши ва тақсимланиши

Вена ичига юборилганида метамизолни ярим чиқарилиш даври 14 минутни ташкил қилади. Метаболитлар кўринишида сийдик орқали тахминан 96% чиқарилади. Фаол метаболитни қондаги оқсил билан боғланиши 50-60% ни ташкил қилади. Асосан буйраклар орқали чиқарилади. Терапевтик дозаларда кўкрак сутига ўтади.

 

Қўлланилиши

Ички аъзолар силлиқ мушакларининг спазмларидаги енгил ва ўртача оғриқ синдроми, шу жумладан:

  • буйрак санчиғи, сийдик қопи ва канали спазми;
  • ўт қопи санчиғи;
  • сафро йўлларининг дискинезияси;
  • альгодисменореяда (ҳайзнинг оғриқли кечиши) қўлланади.

Невралгия, артралгия, миалгияларни қисқа муддатли симптомик даволаш учун қўлланади.

Жарроҳлик аралашувларидан ва  диагностик муолажалардан кейинги оғриқларни камайтириш  учун ёрдамчи восита сифатида қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Вена ичига ва мушак ичига буюрилади. Катталар ва 15 ёшдан ошган ўсмирлар учун бир марталик доза 2-5 мл ни (вена ичига ёки мушак ичига), суткалик доза – 10 мл гачани ташкил қилади.

Баралгин – LP вена ичига юборишни аста секин (камида 1 минут давомида 1 мл дан), беморнинг ётган ҳолатида ва АБ, ЮҚТ ва нафас назорати остида ўтказиш керак. Эритма юборилишидан олдин тана ҳарорати билан бир хил иситилиш тавсия қилинади.

Ножўя таъсирлари

Препарат терапевтик дозаларда яхши ўзлаштирилади.

Юрак-қон томир тизими томонидан: тахикардия, артериал босимнинг пасайиши.

Сийдик чиқариш тизими томонидан: олигурия, анурия ёки протеинурия билан кечувчи буйрак функциясини ўтувчи бузилиши; интерстициал нефрит, (ушбу ножўя таъсирлар анамнезида буйрак касалликлари бўлган, шунингдек узоқ муддат Баралгин-LP юқори дозаларини қабул қилган беморларда кўпроқ кузатилиши мумкин).

Антихолинергик самаралари: оғиз қуриши, тер ажралишини камайиши, аккомодацияни фалажи, тахикардия, сийишни қийинлашиши.

Аллергик реакциялар: терида, конъюктивада, бурун-халқум шиллиқ қаватларида уртикар тошмалар; жуда кам ҳолларда – Стивенс-Джонс синдроми, Лайелл синдроми, анафилактик шок. Мойиллиги бўлган пациентларда бронхиал астма хуружи ривожланиши мумкин.

Маҳаллий реакциялар: юборилган жойда инфильтратлар.

Қўллаш мумкин бўлмаган холатлар

  • пиразолон ҳосилаларига ва препаратнинг бошқа компонентларига бўлган юқори сезувчанлик;
  • яққол жигар ва буйрак етишмовчилиги;
  • глюкозо-6-фосфатдегидрогеназа танқислиги;
  • коллапс, тахикардия, оғир стенокардия, декомпенсация босқичидаги сурункали юрак етишмовчилиги;
  • меъда-ичак йўлларининг обструкцияцияси;
  • қон тизими касалликлари;
  • глаукома;
  • простата бези гиперплазияси клиник кўринишлари билан;
  • ичак тутилиши, мегаколон;
  • ҳомиладорлик (аёниқса I ва III уч ойлигида), лактация даври (эмизиш даври);
  • эрта болалик даврида қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Баралгин-LP ни бошқа нонаркотик анальгетиклар билан бир вақтда қўлланганда, токсик самараларни ўзаро кучайишига олиб келиши мумкин.

Трициклик антидепрессантлар, орал контрацептивлар, аллопуринол метамизолнинг жигардаги метаболизмини бузади ва унинг токсиклигини оширади. Барбитуратлар, фенилбутазон ва жигар микросомал ферментларининг бошка индукторлари метамизол натрий таъсирини сусайтиради. Препарат циклоспоринни билан бир вақтда қўлланганда, циклоспориннинг концентрацияси пасаяди, шунинг учун қонда унинг концентрациясини назорат қилиш керак. Седатив воситалар ва транквилизаторлар препаратнинг оғриқ қолдирувчи таъсирини кучайтиради. Хлорпромазин ва бошқа фенотиазин ҳосилалари билан бирга қўлланганда гипертермия ривожланиши мумкин.

Фармацевтик номутаносиблик келиб чиқиш ҳавфи юқори бўлгани учун Баралгин-LP  бошқа дори воситалари билан бир шприцда аралаштириш мумкин эмас. 

Махсус кўрсатмалар

Жигар ва/ёки буйрак функциясининг бузилишлари, гипотонияга, бронхоспазмга мойиллиги бўлган, нонаркотик анальгетикларга ёки ностероид яллиғланишга қарши воситаларга юқори сезувчанлиги бўлган беморларга препаратни эҳтиёткорлик билан ва шифокор кузатуви остида қўллаш лозим. Препарат билан даволаниш даврида алкоголь қабул қилиш мумкин эмас. 2 мл ва ундан ортиқ эритмани юборишда алоҳида эхтиёткорлик (артериал босимни кескин тушиб кетиши ҳавфи туфайли) талаб килинади. Препаратни юқори дозалари ёки узоқ вақт қўлланганда қон кўрсаткичлари ва жигар ҳолатини назорат килиш керак. Препарат болалар ва 18 ёшгача бўлган ўсмирларга фақат шифокор кўрсатмасига мувофиқ қўллаш лозим. Метамизолни метаболитлари сийдикни қизил рангга бўяши мумкин.

Транспорт воситаларини бошқариш ва бошқа жисмоний ва руҳий реакцияларнинг тезлигини талаб қилувчи потенциал ҳавфли фаолият турлари билан шуғулланиш тавсия қилинмайди. 

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: қусиш, кўнгил айниши, оғизни қуриши, уйқучанлик, онгни чалкашиши, эпигастрал соҳада оғриқ, артериал гипотония, жигар ва буйрак функциясининг бузилиши, тиришишлар.

Даволаш: меъдани ювиш, фаоллаштирилган кўмир буюриш, симптоматик даволаш.

 

Чиқарилиш шакли                                                                                                                                    

Инъекция учун эритма 5 мл дан ампулаларда.

 

Сақлаш шароити

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25° дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати                                                                                                                                                  

2 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт буйича.

                                                                                                                        

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.