📜 Инструкция по применению Магния сульфат
💊 Состав препарата Магния сульфат
✅ Применение препарата Магния сульфат
📅 Условия хранения Магния сульфат
⏳ Срок годности Магния сульфат

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

МАГНИЯ СУЛЬФАТ

MAGNESIUM SULFATE

 

Препаратнинг савдо номи: Магния сульфат.

Таъсир қилувчи модда (ХПН): Магний сульфати.

Дори шакли: Инъекция учун эритма.

Таркиби:

1 мл эритма қуйидагиларни сақлайди:

Фаол модда: Магний сульфати – 250 мг.

Ёрдамчи модда: инъекция учун сув.

Таърифи: Тиник рангсиз суюклик.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Антигипертензив воситалар.

АТХ коди: В05ХА05

 

Фармакологик хусусиятлари

Магний–кальцийнинг физиологик антагонисти, кўпчилик алмашинув реакцияларнинг, шу жумладан энергияни синтези ва уни утилизацияси билан боғлиқ бўлган метоболик кофакторидир, катехоламинлар секрециясини камайтиради, Na–K+ATФаза, реакцияларнинг Са2+ АТФазанинг фаолиятини, импульсларни нейрокимёвий жиҳатдан ўтказилишини, мушаклар қўзғалувчанлигини бошқаради, марказий нерв тизими ва периферик нерв тизимида ацетилхолинлар миқдорини камайтиради ва шунинг учун седатив, анальгетик, тутқаноққа қарши, спазмолитик, сафро ҳайдовчи, токолитик таъсирларга эга. Препарат коронар ва периферик артерияларни кенгайтиради, артериал босимни, юракка бўлган кейинги юкламани камайтиради, миокардни реперфузион шикастланишини ривожланишини тормозлайди. Препарат юракнинг қоринча ва қоринча устки аритмиялари сонини камайтиради, синус ва атриовентрикуляр тугунлар соҳасида ўтказувчанликни секинлаштиради.

Магнийнинг антитромбоцитар хусусияти липоксигеназанинг ҳосиласи Аг тромбоксаннинг синтезини камайиши, простациклин ва юқори зичликдаги липопротеинлар синтезини рағбатлантирилиши билан боғлиқ. Дозаси оширилганда магний манфий инотроп ва мушакларни бўшаштирувчи таъсир кўрсатиши мумкин.

Фармакокинетикаси

Парентерал юборилганида магний организмнинг аъзоларига ва тўқималарига тез киради, гематоэнцефалик тўсиқ ва йўлдош орқали ўтади, кўкрак сутида сезиларли концентрацияларни ҳосил қилади. Препарат асосан сийдик билан чиқарилади. Тизимли самаралари вена ичига юборилгандан кейин 1 мин давомида, мушак ичига юборилгандан кейин 1 соатдан сўнг ривожланади. Магнийнинг таъсир давомийлиги вена ичига юборилганида 30 минут, мушак ичига юборилганида – 3–4 соатни ташкил этади.

Қўлланилиши

Магний сульфати эритмаси гипертоник кризни даволашда, юрак қоринчалари ритмини бузилишларида (“пируэт” тури тахикардияси), эклампсияда, энцефалопатияда, гипомагниемияда, магнийга бўлган эҳтиёж ошганида, муддатдан олдинги туғуриқларни мажмуавий даволашда, оғир металл тузлари; маргимуш, тетраэтилқўрғошин, барийнинг эрувчи тузлари (антидот) билан заҳарланишда қўлланилади.

Қўллаш усули ва дозалари

Препарат мушак ичига ёки вена ичига (секин, биринчи 3 мл – 3 минут давомида) 25% эритма 5–20 мл миқдорда суткада 1-2 марта юборилади. Заҳарланишларда – вена ичига 5-10% эритма 5-10 мл дан юборилади. Тиришишларда – мушак ичига 25% эритма 5–10-20 мл дан юборилади. Гипертоник кризда мушак ичига ёки вена ичига (секин, оқим билан) 25% эритма 10-20 мл дан юборилади, зарурати бўлганида препарат анальгетик воситалар билан бирга юборилади.

Болаларга – мушак ичига тана вазнига 0,2 мл/кг ҳисобида қўлланади.

Ножўя таъсирлари

Брадикардия, ўтказувчанликни бузилиши, диплопия, қизиб кетиш ҳисси, терлаш, гипотензия, безовталик, ҳолсизлик, бош оғриғи, пай рефлексларини сусайиши, бўғилиш, кўнгил айниши, қусиш, полиурия.

Қўллаш мумкин бўлмаган холатлар

Ўта юқори сезувчанлик, артериал гипотензия, нафас марказини сусайиши, яққол брадикардия, AV блокада, оғир сурункали буйрак етишмовчилигида (СБЕ) (КК минутига 20 мл дан кам), туғруқ олди даври (туғуруқдан 2 соат олдин).

Эҳтиёткорлик билан: миастенияда, нафас аъзоларининг касалликларида, СБЕ, меъда ичак йўлларининг ўткир яллиғланиш касалликларида, ҳомиладорликда.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Препарат марказий нерв тизими сусайтирувчи дори воситаларнинг самарасини кучайтиради. Ангишвонагул гликозидлари ўтказувчанликни бузилиши ва атриовентрикуляр блокадани кучайтиради. Миорелаксантлар ва нифедипин нерв мушак блокадасини кучайтиради. Барбитуратлар, наркотик анальгетиклар, гипотензив дори воситалар нафас марказини сусайиш эҳтимолини оширади. Тетрациклин гуруҳи антибиотикларини сўрилишини бузади, стрептомицин ва тобрамициннинг таъсирини сусайтиради.

Ca2+ тузлари магний сульфатининг таъсирини камайтиради.

Махсус кўрсатмалар

Mg2+ ва Ca2+ тузларини вена ичига бир вақтда юбориш зарурати бўлганида, улар турли веналарга юборилади.

Буйраклар фаолиятини оғир бузилиши бўлган беморлар магний сульфатини 48 соат давомида 20 г (81 ммоль Mg2+) дан ортиқ олишлари мумкин эмас, олигоурияси ёки буйраклар фаолиятини оғир бузилиши бўлган беморларга магний сульфатини вена ичига жуда тез юбориш мумкин эмас.

Қон зардобидаги Mg2+ концентрациясини (0,8–1,2 ммоль/л дан юқори бўлмаслиги керак), диурезни (4 соатда 100 мл дан кам бўлмаслиги керак), нафас олишлар сонини (минутига 16 дан кам эмас), АБ ни назорат қилиш тавсия қилинади.

Парентерал қўлланганида препаратнинг токсик концентрацияларини юзага келтирмаслик учун алоҳида эҳтиёткорликка риоя қилиш керак. Кекса беморларда кўпинча дозани камайтириш талаб қилинади (буйраклар фаолиятининг сусайиши).

Инъекция учун эритма, шунингдек, ичга қабул қилиш учун ишлатилиши мумкин (сурги воситаси сифатида).

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва уни яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: тизза рефлексининг йўқолиши, кўнгил айниши, қусиш, АБ ни кескин пасайиши, брадикардия, марказий нерв тизими фаолияти ва нафасни сусайиши.

Даволаш: 5–10 мл 10% кальций хлорид ёки кальций глюконат эритмасини в/и секин юбориш, оксигенотерапия, карбогенни ҳидлатиш, сунъий нафас, перитонеал диализ ёки гемодиализ, симптоматик даволаш ўтказилади.

Чиқарилиш шакли

25% ли инъекция учун эритма 5 мл дан ампулаларда №10.

 

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 250С юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

3 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.