ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
МАГНИКУМ
MAGNICUM
Препаратнинг савдо номи: Магникум
Таъсир этувчи моддалар (ХПН): магний лактат дигидрати, пиридоксин гидрохлориди.
Дори шакли: ичакда эрувчи пленка қобиқ билан қопланган таблеткалар.
Таркиби:
1 таблетка қуйидагиларни сақлайди:
фаол моддалар: магний лактат дигидрати 470 мг, бу 100% моддага қайта хисоблаганда 48 мг магнийга эквивалент; 5 мг пиридоксин гидрохлориди 100% қайта хисоблаганда;
ёрдамчи моддалар: микрокристалл целлюлоза, поливинил спирти, сувсиз коллоидли кремний диоксиди, тальк, магний стеарати;
қобиғи: Acryl-EZE White ичакда эрувчи плёнка қобиқ учун кукунли аралашма (метакрил кислотанинг кополимери, сувсиз коллоид кремний диоксиди, натрий бикарбонати, натрий лаурилсульфати, тальк, титан диоксиди (Е 171), триэтил цитрати).
Таърифи: узунчоқ шаклли икки ёқлама қавариқ юзали, оқ ёки деярли оқ рангли плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.
Фармакотерапевтик гуруҳи: Минераллар билан В гуруҳи витаминларининг мажмуаси. АТХ коди: А11ЕC
Фармакологик хусусиятлари
Препаратнинг терапевтик самаралари одам ва ҳайвон организмидаги биокимёвий реакцияларда кенг миқёсдаги иштироки яхши маълум бўлган иккита фаол ингредиентларнинг биргаликдаги таъсирини натижаси ҳисобланади.
Магний – АТФ га боғлиқ ферментатив биокимёвий реакцияларнинг алмаштириб бўлмайдиган таркибий қисмидир; у карбосувлар, оқсиллар ва ёғлар метаболизмида, шунингдек оксидланиш-қайтарилиш реакцияларида иштирок этади.
Магний гликолитик ферментларни, ҳужайранинг оксидланиш ферментларини, нуклеин кислоталари синтезини фаоллаштиради; у шунингдек миокардни қисқариш жараёнларида ҳам муҳим роль ўйнайди.
Магний – тромбоцитлар ва фибриногенни барқарорлаштирувчиси ҳисобланади. Артериал гипертензия, томирлар спазми, неопластик касалликлар ва сийдик-тош касаллигида магнийни танқислигини патогенетик ролини ҳамма эътироф қилган ҳисобланади. Магний нерв-мушак қўзғалиши жараёнларида етакчи роль ўйнайди – бу жараёнда у кальцийни антагонисти ҳисобланади.
Пиридоксин пиридоксал-фосфат кўринишида декарбоксилланиш ва қайта аминланишни катализловчи ферментлар таркибига кириб, асосан аминокислоталар метаболизмида, шунингдек карбонсувлар ва ёғлар метаболизмида иштирок этади. Аминокислоталарни мембрана орқали ташилишига ёрдам беради, фосфорилазани фаоллашиши, нейромедиаторлар, гамма-аминомой кислотаси, глицин, серотонинни ҳосил бўлиши учун зарурдир. В12 витамини, фолат кислотасини алмашинувида, порфиринлар, тўйинмаган ёғ кислоталари синтезида иштирок этади. Миокардда, айниқса гипоксияда метаболик жараёнларни фаоллаштиради, нейротроп, гемопоэтик, кардиотроп ва гепатотроп самара кўрсатиши мумкин. Магний ва В6 витаминини ўзаро таъсир қилиш механизми ҳали тўлиқ аниқланмаган. Ҳар иккала компонентини организмдаги танқислиги, шунингдек дозасини ошириб юборилиши симптомлари бир бирига ўхшашдир, бироқ В6 витаминини танқислиги магнийни танқислиги билан бир вақтда яққолроқ бўлади, чунки магний пиридоксинга боғлиқ ферментлар тизимини фаоллаштириш учун зарурдир.
Магний ва пиридоксинни бир вақтда қўлланиши ичакда магнийни сўрилиш тезлигини оширади, В6 витамини-магний-аминокислоталар хелат мажмуасини ҳосил бўлиши оқибатида уни ҳужайраларга мембрана орқали ўтишини яхшилайди, қон плазмаси ва эритроцитларда магнийнинг концентрациясини оширади, шунингдек уни сийдик билан чиқарилишини камайтиради
Қўлланилиши
Магний ва/ёки В6 витаминини организмдаги танқислиги билан боғлиқ бўлган асоратларни олдини олиш.
Препарат шунингдек қуйидаги ҳолатларда олдини олиш мақсадида қўлланади: сурункали жисмоний ва ақлий толиқиш, таъсирчанлик, стрессни ҳавфи ошганида, депрессия, уйқуни бузилишларида, миалгияда, атеросклероз ва миокард инфарктини олдини олиш учун қўлланади. Магникум шунингдек узоқ вақт чекиш ва алкоголь истеъмол қилиш, сурги воситалар, контрацептив воситалар, доимий гипергликемияси бўлган қандли диабет беморларда баъзи диуретиклар ёки осмотик диуретикларни узоқ вақт қўллаш оқибатида ривожланган гипомагниемияда қўлланади.
Артериал гипертензия (АГ), димланган юрак етишмовчилиги, юрак аритмиялари аритмия каби юрак қон-томир касалликлари, суяклар сингандан сўнг тузалаётган беморларни комплекс даволашда ва остеопорозни комплекс даволашда қўлланади.
Қўллаш усули ва дозалари
Профилактика учун: катталарга ва 12 ёшдан бошлаб болаларга – 2 таблетка суткада 1 марта ёки 1-2 таблеткадан суткада 2 марта буюрилади.
Даволаш учун: фақат шифокорни тавсияси бўйича буюрилади. Даволашнинг давомийлигини шифокор белгилайди.
Таблеткани бутун ҳолда ва бир стакан сув билан ичиш керак.
Ножўя самаралари.
Жуда кам ҳолларда – меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар (қоринда оғриқ, қабзият, диарея, кўнгил айниши, қусиш), аллергик реакциялар, шу жумладан, қичишиш, эшакеми, терида тошмалар кузатилади.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар.
Препарат компонентларига юқори сезувчанлик, оғир даражадаги буйрак етишмовчилиги (креатинин клиренси 30 мл/мин дан кам), гипермагнемия, В6 витаминини гипервитаминози, AV-блокада, оғир миастения, Паркинсон касаллиги (леводопа декарбоксилазанинг периферик ингибиторларини ёндош қўлламасдан, леводопа билан даволашда), оғир даражадаги артериал гипотензия, диареяда қўллаш мумкин эмас..
Дориларнинг ўзаро таъсири
Фосфат ва кальций тузларини сақлаган препаратларни бир вақтда қўллаш, липидларни ортиб кетиши меъда-ичак йўлларида магнийни сўрилишини аҳамиятли даражада камайтириши мумкин.
Диуретиклар, цисплатин, циклосерин, минералокортикоидлар магнийни сийдик билан чиқарилишини оширадилар. Аминогликозид антибиотиклар, скелет мушакларини релаксантлари ва колистин препарат билан ёндош қўлланганида мушаклар фалажини чақириши мумкин.
Магний теофиллин, тетрациклин, темир препаратлари, фторидлар ва перорал антикоагулянтлар – варфарин ҳосилаларини сўрилишини камайтиради. Препарат перорал тетрациклинлар билан бир вақтда қўлланганида, овқат ҳазм қилиш йўлларида тетрациклинларни сўрилишига Магникумнинг салбий таъсирини олдини олиш учун бу препаратларни қабул қилишлар ўртасидаги вақт камида 3 соат бўлиши керак.
Циклосерин, гидрализин, изониазид, пенициламин ва перорал контрацептивларни қўллаш В6 витаминига бўлган талабни оширади.
Қўллаш мумкин бўлмаган мажмуалар: леводопа билан бир вақтда қўллашдан сақланиш керак, чунки у периферик допа-декарбоксилазанинг ингибиторлари билан бирга қабул қилинмаса, леводопани таъсири ингибирланади. Агар леводопа допа-декарбоксилаза билан бирга қабул қилинмаса, пиридоксинни ҳар қандай концентрацияларда қўллаш мумкин эмас.
Қўллашдаги эҳтиёткорлик чоралари
Ўртача даражадаги буйрак етишмовчилигида гипермагниемия (қон зардобида магний миқдорини доимий назорат қилиш ва препаратни катта дозаларда узоқ вақт қўллашдан сақланиш) ривожланишини олдини олиш чораларини кўриш керак. Юрак ва буйрак етишмовчилиги бўлган пациентлар даволаш бошланишидан олдин шифокор билан маслаҳатлашишлари керак.
Агар бир ой давомида даволашдан кейин аҳволини яхшиланиши кузатилмаса, препаратни бекор қилиш керак.
Кальцийни ёндош танқислиги бўлган ҳолатларда, кальцийни қўшимча равишда қабул қилишни бошлашдан аввал магнийни танқислиги бартараф қилиниши керак.
Пиридоксинни юқори дозаларда (суткада > 200 мг) узоқ муддат давомида (яъни, бир неча ой ёки йил давомида) қабул қилинганида сенсор нейропатияни ривожланишига сабаб бўлиши мумкин. Бу самара одатда қайтувчан характерга эга бўлиб, препарат қабул қилишни тўхтатгандан сўнг йўқолади. Оғир даражадаги магний танқислиги бўлган пациентларда препаратни вена ичига юбориш билан бошлаш керак. Бу шунингдек мальабсорбция бўлган беморларга ҳам кўрсатилган.
Махсус кўрсатмалар
Болалар. Препарат 12 ёшдан бошлаб болаларга қўлланади.
Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши
Препарат ҳомила учун бирон бир ҳавф солиши номаълум, чунки ҳомиладорлик вақтида тегишли тадқиқотлар ўтказилмаган. Шунинг учун ҳомиладорлик ва эмизиш вақтида препаратни қўллаш бўйича масалани фақат шифокор она учун фойда / ҳомила (бола) учун ҳавф нисбатини ҳисобга олиб, ҳар бир пациент учун шахсий равишда ҳал қилади.
Автотранспортни бошқариш ёки бошқа механизмлар билан ишлашда реакция тезлигига таъсир қилиш ҳусусияти
Препарат автотранспорт воситаларини бошқариш ва потенциал ҳавфли механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсир қилмайди.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва уни яроқлилик му3ддати ўтганидан сўнг қўлланмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Буйрак фаолияти бузилган пациентларда препарат перорал қўлланганида магнийни дозасини ошириб юборилиши одатда токсик реакцияларни ривожланишига олиб келмайди. Бироқ буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда магний билан заҳарланиш кузатилиши мумкин. Токсик самаралари қондаги магнийнинг даражасига боғлиқ.
Симптомлари: кўнгил айниши, қусиш, артериал гипотензия, марказий нерв тизимини сусайиши, мушаклар кучсизлиги, нафасни сусайиши, ЭКГ да патологик ўзгаришлар, кома, юрак уришини тўхташи ва нафас фалажи, анурия, оёқ-қўллардаги оғриқ, рефлектор фаолиятини бузилиши.
Даволаш: регидратация, жадаллаштирилган диурез. Буйрак етишмовчилигида гемодиализ ва перитонеал диализ зарур. Симптоматик даволаш.
Чиқарилиш шакли
10 таблеткадан блистерда; 5 блистердан қутида.
Сақлаш шароити
Оригинал ўрамда, 250С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Яроқлилик муддати
2 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецептсиз.