📜 Инструкция по применению Алмагель А
💊 Состав препарата Алмагель А
✅ Применение препарата Алмагель А
📅 Условия хранения Алмагель А
⏳ Срок годности Алмагель А

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

АЛМАГЕЛЬ А
ALMAGEL А

 

Препаратнинг савдо номи: Алмагель А

Таъсир этувчи моддалар: Алюминий гидроксиди, магний гидроксиди, бензокаин.

Дори шакли: Ичга қабул қилиш учун суспензия.

100 г суспензиянинг таркиби:

Фаол моддалар: Алюминий гидроксид гели 40,0 г (алюминий гидроксидига қайта ҳисоблаганда 4,0 г), магний гидроксиди паста – 6,44 г, бензокаин – 2,0 г.

Ёрдамчи моддалар: сорбитол, гидроксиэтилцеллюлоза, нипагин, нипазол, сахарин натрий, лимон мойи, этанол 96%, тозаланган сув.

Таърифи: Оқ деярли оқ рангли суспензия. Сақланганда сиртида тиниқ суюқлик қавати ажралиб чиқиши мумкин. Флаконни яхшилаб чайқатилганда суспензиянинг гомогенлиги тикланади.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Меъда ва ўникки бармоқ ичак ярасига қарши восита (антацид)

 

Фармакологик хусусиятлари

Алмагель А – меъда ширасининг ошган кислотали муҳитини пасайтирувчи ва айрим меъда-ичак касалликларида оғриқни енгиллаштирувчи препаратдир. У алюминий ва магний гидроксидларининг мувозанатланган, эримайдиган гели бўлиб, ичакда деярли сўрилмайди ва организмга минимал миқдорларда тушади.

Шунингдек препарат бензокаин (анестезин) сақлайди, у маҳаллий оғриқсизлантирувчи воситадир, оғриқни пасайтиради ва енгиллаштиради.

Алмагель А меъданинг шиллиқ қаватига маҳаллий таъсир кўрсатади ва уни хлорид кислотаси ва бошқа зарарли моддалар ва овқатнинг шиллиқ қаватга таъсирловчи таъсиридан ҳимоя қилади, шунингдек пепсиннинг фаоллигини пасайтиради. Қизилўнгач, меъда ва ўникки бармоқ ичакнинг шиллиқ қаватига яллиғланишга қарши ва цитопротектив таъсир кўрсатади.

Ёрдамчи модда сорбитол кучсиз ел ҳайдовчи ва ўртача сафро ҳайдовчи таъсирни, шунингдек ўртача сурги самарасини намоён этади.

 

Қўлланилиши

Оғриқ, кўнгил айниши ва қусиш билан кечувчи меъда ва/ёки ўникки бармоқли ичакнинг яллиғланиш ва эрозив касалликларни қисқа муддатли симптоматик даволаш, қизилўнгач, меъда ва ўникки бармоқ ичакнинг шиллиқ қаватини ўткир ёки сурункали яллиғланиши ёки бошқа бузилишлари.

Қўллаш усули ва дозалари

Алмагель А ни ушбу йўриқномага мувофиқ қўлланг.

Катталарга:

5-10 мл (1-2 ўлчов қошиқ) дан кунига 3-4 марта овқатдан 10-15 минут олдин буюрилади.

Даволашнинг максимал давомийлиги 6-7 кунни ташкил қилади, сўнгра Алмагель билан даволашга ўтилади.

Алмагель А ни қабул қилингандан кейин 15 минут давомида суюқликлар қабул қилиш тавсия қилинмайди.

Ҳар бир қабул қилишдан олдин флаконни чайқатиб, суспензияни гомогенлаштириш лозим.

Агарда Сиз Алмагель А ни навбатдаги қабулини ўтказиб юборган бўлсангиз, уни кейинги мунтазам қабул қилиш вақти келганда, дозасини оширмай қабул қилинг.

Ножўя таъсири

Алмагель А доза камайтирилганидан кейин ўтиб кетувчи қабзиятни чақириши мумкин.

Кам ҳолларда кўнгил айниши, қусиш, меъда спазми, таъм сезишни ўзгариши, аллергик реакциялар ва гипермагниемия (қонда магний даражасини ошиши) кузатилиши мумкин.

Буйрак етишмовчилиги бўлган ва диализдаги беморлар препаратни давомли қабул қилганларида кайфиятни ёки ақлий фаолликни ўзгариши юз бериши мумкин.

Препаратнинг юқори дозаларини қабул қилинганда овқатда фосфорнинг танқислиги билан бир қаторда, қонда фосфатларнинг даражасини пасайиши туфайли, остеомаляция (суякларни юмшаб қолиши) пайдо бўлиши мумкин.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

  • препаратнинг таркибига кирувчи қандай бўлмасин бир компонентига ўта юқори сезувчанлик;
  • буйрак етишмовчилигининг оғир шакли (гипермагниемия ва алюминийли интоксикацияни ривожланиш хавфи туфайли);
  • болаларга буюрилмайди, чунки метгемоглобинемияни ривожланиш хавфи мавжуд;
  • ҳомиладорлик ва эмизиш.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Сиз қандайдир бошқа дори препаратларни қабул қилаётганингиз тўғрисида даволовчи шифокорга дарҳол хабар беринг!

Бошқа дори воситалар билан бир вақтда даволанишда, уларни Алмагель А ни қабул қилишдан 1-2 соат олдин ёки кейин қабул қилиш лозим.

Алмагель А меъда ширасининг кислотали муҳитини камайтиради, бу эса бир вақтда қабул қилинганда кўп сонли дори воситаларнинг таъсирига таъсир қилиши мумкин.

Алмагель А Н2-блокаторлар (циметидин, ранитидин, фамотидин), дигиталис гликозидлари, темир тузлари, литий препаратлари, хинидин, мексилетин, фенотиазин препаратлари, тетрациклин қатори антибиотиклари, ципрофлоксацин, изониазид ва кетоконазолнинг даволовчи таъсирини пасайтиради.

Алмагель А сульфонамидларнинг даволовчи самарасини камайтиради ва шунинг учун бундай препаратлар билан даволаш ўтказилганда, уни қабул қилиш мумкин эмас.

Ичакда эрувчи таблеткалар кўринишида таклиф этилаётган дори воситалари билан бир вақтда қабул қилинганда, меъда ширасининг пасайган кислотали муҳити, унинг қобиғини тез бузилишига олиб келиши ва меъда ва ўникки бармоқ ичакнинг таъсирланишини чақириши мумкин.

Алмагель А биохимик таҳлил натижаларига таъсир қилиши мумкин; у меъда секрецияси даражасини пасайтиради ва шундай қилиб, унинг кислоталилигини аниқлаш учун функционал текширишларнинг натижаларини ўзгартиради; технеций (Тс99) ни ишлатилиши билан ўтказиладиган тестларнинг, масалан суякларнинг сцинтографияси ва қизилўнгачни текшириш учун айрим тестларнинг натижаларини ўзгартиради, зардобдаги фосфор даражасини, зардобдаги ва сийдикдаги рН кўрсаткичини оширади.

Махсус кўрсатмалар

Қуйидагиларда препаратни қўллаш тавсия қилинмайди:

  • оғир одатий қабзияти бўлган беморларда; ўткир аппендицитнинг симптомларида, ярали колит мавжуд бўлса, дивертикулезлар, колостомалар ёки илеостомалар (сув-электролит мувозанати бузилишларини ривожланишини юқори хавфи), сурункали ич кетиши, ўткир геморрой;
  • организмда кислота-ишқор мувозанатини ўзгаришида ва асосан метаболик алакалозни мавжудлигида;
  • жигар циррозида;
  • оғир юрак етишмовчилигида;
  • буйрак фаолиятини бузилишларида (гипермагниемия ва алюминийли интоксикацияни ривожланиш хавфи).

Алюминий нерв тўқимасида тўпланиши туфайли, алюминий сақловчи антацидларни қўллашни кекса ёшдаги пациентларда ва Альцгеймер касаллиги бўлган пациентларда, уларнинг ҳолатини ёмонлашиши мумкинлиги хавфи туфайли, кескин чеклаш лозим. Кекса ёшдаги беморлар томонидан қабул қилинганида суяклар ва бўғимларнинг мавжуд касалликлари ёмонлашиши мумкин.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши.

Алмагель А ҳомиладорлик ва эмизиш вақтида буюрилмайди, чунки у бензокаин сақлайди.

Автомобилни бошқариш ва техникадан фойдаланиш қобилиятига таъсири.

Машинани ҳайдаш ва техника билан ишлаш қобилиятига препаратнинг салбий таъсирига оид маълумотлар йўқ.

Препаратнинг таркибидаги этанол, тавсия қилинган суткалик дозалар қабул қилинганида, автомобилни бошқариш ва техникадан фойдаланиш қобилиятига таъсир қилмайдиган миқдорларда сақланади.

Ёрдамчи моддалар тўғрисида маълумот.

Дори воситаси сорбитол сақлайди, бу уни қандли диабети бўлган беморлар томонидан қабул қилиш имконини беради, лекин фруктозани туғма ўзлаштираолмаслиги бўлган пациентларни даволаш учун тўғри келмайди, чунки меъдани таъсирланиши ва диареяни чақириши мумкин.

Суспензия парабенларни сақлайди, улар эшакеми ва кам ҳолларда тезкор турдаги аллергик реакциялар – бронхоспазм чақириши маълум.

Алмагель А этанол сақлайди, бунинг натижасида жигар ва мия касалликлари бўлган, алкоголизм ва тутқаноқ билан хасталанган пациентларда, ҳомиладорларда ва 14 ёшдан кичик болаларда асоратлар пайдо бўлиши мумкин.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Шифокор томонидан буюрилган дозадан ортиқ дозани бир марта қабул қилинганда, қабзият, метеоризм (ичакда газни ҳосил бўлишини ошиши), металл таъмини ҳис қилиш ва препаратда бензокаинни мавжудлиги туфайли ютганда сезувчанликни йўқолишидан ташқари, одатда бошқа белгилар кузатилмайди.

Юқорироқ дозаларни давомли қабул қилинганида ютишни бузилиши (тез-тез тиқилиб қолиш), буйракларда тошларни ҳосил бўлиши, оғир даражадаги қабзият, енгил даражали уйқучанлик, қонда магний миқдорини ошиши кузатилиши мумкин. Шунингдек метаболик алкалоз (организмда кислота-ишқор мувозанатини бузилиши) нинг белгилари: кайфиятни ёки ақлий фаолликни ўзгариши, мушакларда увишиш ёки оғриқ, асабийлик ва тез толиқиш, нафасни секинлашиши, нохуш таъмни ҳис қилишлар кузатилиши мумкин.

Дарҳол организмдан дори воситасини чиқариб юбориш бўйича тезкор чораларни кўриш лозим: қусишни чақириш, меъдани ювиш, фаоллаштирилган кўмир қабул қилиш керак.

Дозани ошириб юборилиши симптомлари пайдо бўлганида дарҳол шифокорга мурожаат қилинг!

Чиқарилиш шакли

Ичга қабул қилиш учун суспензия, 50 мл, 100 мл, 170 мл, 200 мл дан флаконларда.

Сақлаш шароити

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 250С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

2 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.