ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
ДЕНТОКИНД
DENTOKIND
Препаратнинг савдо номи: Дентокинд
Дори шакли: таблеткалар
Таркиби:
1 таблетка (100 мг) қуйидагиларни сақлайди:
фаол моддалар: 15 мг Belladonna trit. D6, 15 мг Chamomilla trit. D6, 15 мг Ferrum phosphoricum trit. D6, 15 мг Hepar sulfuris trit. D12, 15 мг Pulsatilla trit. D6;
ёрдамчи моддалар: микрокристалл целлюлоза, лактоза моногидрати, тальк, магний стеарати.
Таърифи: оқ ёки деярли оқ, икки томони ясси, четлари кесилган таблеткалар.
Фармакотерапевтик гурухи: гомеопатик воситалар.
Фармакологик хусусиятлари
Гомеопатик даволаш усули касалликни тушуниш маъносида ва дори субстанцияларини қўлланишида анъанавий тиббиётдан аҳамиятли фарқ қилади. Гомеопатик воситалар организмнинг шахсий ҳимоя кучларини рағбарлантиради, ҳамда ўзини-ўзи даволаш қобилиятини фаоллаштиради. Гомеопатик воситаларга организмнинг жавоби юқори шахсий. Шу сабабларга кўра доза-специфик самарани, шунингдек фармакодинамик ва фармакокинетик маълумотларни аниқлашнинг имконияти йўқ.
Қўлланилиши
Эмизикли ва кичик ёшдаги болаларнинг тишларини чиқишидаги оғриқли ҳолатлар, шунингдек қўзғалувчанлик, безовталик, оталгия (қулоқларда оғриқ), милкларда оғриқ, енгил иситма ва ич кетишида қўлланади.
Қўллаш усули ва дозалари
1 ёшгача бўлган болаларга касалликнинг ўткир симптомларида 1 таблеткадан ҳар бир соатда, лекин кунига 6 таблеткадан кўп эмас.
Симптомлар камайганидан кейин 1 таблеткадан кунига 3 марта.
1 ёшдан 6 ёшгача бўлган болаларга касалликнинг ўткир симптомларида 2 таблеткадан ҳар бир соатда, аммо кунига 12 таблеткадан кўп эмас.
Симптомлар камайгандан кейин 2 таблеткадан кунига 3 марта.
Дентокиндни овқат ва ичимликлар билан бирга қўллаш тавсия этилмайди.
Таблеткаларни оғизда аста-секин эришига йўл қўйиб, овқатланишдан ярим соат олдин ёки ярим соат кейин қабул қилиш маъқулроқ. Эмизикли болаларни даволашда таблеткаларни озгина миқдордаги сув билан эритиш мумкин.
Агар Сиз дори воситасини қабулини ўтказиб юборган бўлсангиз, болага препаратни икки марталик дозасини берманг.
Ножўя таъсирлари
Ҳозирги вақтгача номаълум. Агар фарзандингизда препаратни қабулидан кейин ножўя самаралари пайдо бўлса, шифокорингизни хабардор қилинг.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Препаратга ва унинг ҳосилаларига ўта юқори сезувчанлик.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Ҳозирги вақтгача номаълум. Агар фарзандингиз бошқа дори воситаларини қабул қилган ёки қабул қилаётган бўлса, шифокорингизга хабар беринг.
Махсус кўрсатмалар
Гомеопатик дори воситалари қўлланганида касалликнинг белгилари вақтинчалик бирламчи ёмонлашиши мумкин. Бундай ҳолларда препаратни қўллашни бекор қилиш ва шифокор билан маслахатлашиш керак.
Агар Сиз, фарзандингиз Дентокиндга етарлича жавоб бермаётган бўлса ёки унда кутилмаган симптомлар пайдо бўлса, илтимос шифокорга мурожаат қилинг.
Препарат лактоза (сут қанди) сақлайди. Агар шифокорингиз, Сизга фарзандингизни айрим сахарозаларни ўзлаштираолмаслигини айтган бўлса, шифокор билан дори воситасини қўллашдан олдин маслахатлашинг.
Препарат яроқлилик муддати ўтганидан кейин қўлланилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Хозирги вақтгача номаълум.
Чиқарилиш шакли
100 мг дан таблеткалар, 150 таблеткалар шиша флаконларда; 1 флакондан картон қутига жойланган.
Сақлаш шароити
Алоҳида шароит талаб қилмайди.
Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.
Яроқлилик муддати
5 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецептсиз.