ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
АЛЛОХОЛ
ALLOCHOLUM
Препаратнинг савдо номи: Аллохол
Чиқарилиш шакли: қобиқ билан қопланган таблеткалар
Таркиби:
Бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:
фаол моддалар: қорамолнинг қуруқ сафроси – 80 мг, қуритилган саримсоқпиёз – 40 мг; фаоллаштирилган кўмир – 25 мг; газанда барглари – 5 мг;
ёрдамчи моддалар (ядро): магний оксиди – 11 мг, картошка крахмали – 43 мг, тальк – 3 мг, коллоид кремний диоксиди (аэросил) – 1 мг, кальций стеарати – 2 мг.
ёрдамчи моддалар (қобиғи): сахароза (қанд) – 164 мг, магний гидрокарбонати (магний карбонат асоси) – 35 мг, коллоид кремний диоксиди (аэросил) – 2 мг, титан диоксиди – 3 мг, повидон (поливинилпиролидон) – 2 мг, тальк – 3 мг, тропеолин О бўёвчиси – 0,04 мг, асалари муми – 0,2 мг.
Таърифи: думалоқ, икки томони қавариқ, оч-сариқ рангли қобиқ билан қопланган таблеткалар. Кўндаланг кесимида уч қават: ядроси – кулранг-қора рангли доғли, ўрта қавати – оқ рангли, ва ташқи – оч сариқ рангли кўринади.
Фармакотерапевтик гуруҳи: сафро ҳайдовчи восита.
АТХ коди: А05АХ.
Фармакологик хусусиятлари
Фармакодинамикаси
Сафро ҳайдовчи (холекинетик ва холеретик) восита бўлиб, ичакда чириш ва ачиш жараёнларини пасайтиради. Жигар ҳужайраларининг секретор функциясини кучайтиради, меъда-ичак йўлларининг (МИЙ) аъзоларининг секретор ва ҳаракат фаоллигини рефлектор оширади. Сафро ва ўт кислоталарини ҳосил бўлишини кучайтиради.
Сафронинг таъсири жигар паренхимасини секретор функциясига рефлектор таъсири билан ифодаланади. Сафро шунингдек МИЙ секретор ва ҳаракат функциясини кучайтиради.
Саримсоқпиёзнинг таркибидаги моддалар МИЙ секретор ва мотор функциясини кучайтиради, сафронинг секрециясини рағбатлантиради.
Газанданинг барглари сафро ҳайдовчи ва яллиғланишга қарши хусусиятларга эга.
Фаоллаштирилган кўмир МИЙ да токсик моддаларни боғлаб олувчи адсорбент ҳисобланади.
Фармакокинетикаси
Аллохол МИЙ да яхши сўрилади. Аллохолнинг таркибидаги ҳолат ва хенодезоксихолат кислоталари жигарда метаболизмга учрайди: аминокислоталар билан конъюгацияга учрайди, сафрога секрецияланади, у ердан яна ичакка чиқарилади, сўнгра қисман қайта сўрилади; қолган қисми ичак орқали чиқарилади.
Қўлланилиши
Сурункали реактив гепатит, холангит, тошсиз (калькулёз бўлмаган) холециститда, ўт чиқариш йўлларининг гипокинетик тур бўйича дискенезияси, атоник қабзият, постхолецистэктомик синдромида мажмуавий даволаш таркибида қўлланади.
Қўллаш усули ва дозалари
Ичга, овқатдан кейин, 1-2 таблеткадан суткада 3-4 марта 3-4 ҳафта давомида буюрилади.
12 ёшдан ошган болаларга – 1 таблеткадан кунига 3 марта (овқатдан кейин) 3-4 ҳафта давомида буюрилади.
Такрорий даволаш курслари 3 ойлик интервал билан ўтказилади.
Ножўя таъсирлари
Диарея, аллергик реакциялар, қон зардобида “жигар” трансаминазаларининг фаоллигини ошиши.
Қўллаш мумкин бўлмаган холатлар.
Ўта юқори сезувчанлик, калькулёз холецистит, обтурацион сариқлик, ўткир гепатит, жигарнинг ўткир ва нимўткир дистрофияси, меъда ва 12 бармоқли ичак яра касаллиги (зўрайиш босқичида), ўткир панкреатит, 12 ёшгача бўлган болалар, сахароза/изомальтоза танқислиги, фруктозани ўзлаштираолмаслик, глюкоза-галактозани мальабсорбция синдромида (чунки таркибида сахароза бор) қўллаш мумкин эмас.
Эҳтиёткорлик билан
Қандли диабет (препаратнинг таркибида сахароза бор).
Дориларнинг ўзаро таъсири
Алюмин гидроксид сақловчи препаратлар, колестирамин, колестипол препаратнинг сўрилиши ва самарасини камайтиради. Бир вақтда қабул қилиш мақсадга мувофиқ эмас.
Махсус кўрсатмалар
Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши
Ҳомиладорлик ва лактация даврида препаратни она учун фойда, ҳомила ёки бола учун хавфдан юқори бўлганида, шифокорнинг кўрсатмаси бўйича қўллаш мумкин.
Алоҳида диққат ва реакциялар тезлигини талаб қилувчи потенциал хавфли фаолият турларини бажаришга препаратнинг таъсири
Препарат автомобилни бошқариш қобилиятига ва алоҳида диққатни ва реакциялар тезлигини талаб қилувчи бошқа потенциал хавфли фаолият турларини бажаришга таъсир қилмайди.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Диарея, кўнгил айниши, жиғилдон қайнаши, терини қичишиши кузатилиши мумкин. Даволаш симптоматик.
Чиқарилиш шакли
Қобиқ билан қопланган таблеткалар.
50 таблеткадан полимер банкаларда.
10, 20, 24, 50 таблеткадан поливинилхлорид плёнка ва босма лакланган алюмин фольгали контур уяли ўрамда.
10 таблеткадан 2, 3, 4 ёки 5 контур уяли ўрам ёки 1 полимер банка тиббиётда қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.
10, 20, 24 ва 50 таблеткадан контур уяли ўрамлар тенг миқдордаги қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга ёки картон қутилар гуруҳ ўрамига жойланади.
Сақлаш шароити
Қуруқ жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Яроқлилик муддати
4 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецептсиз.