ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
АЧЧИҚ ШУВОҚ (ЭРМОН) ЎТИ ВА БАРГЛАРИ
HERBA ЕT FOLIA ARTЕMISIAE ABSINTHII
Препаратнинг савдо номи: Аччиқ шувоқ (эрмон) ўти ва барглари.
Астрадошлар (Asteraceae) оиласига мансуб, ёввойи ўсувчи кўп йиллик ўтсимон ўсимлик-аччиқ шувоқ (эрмон) нинг (Artеmisia absinthium L.) гуллаши бошланганида йигилган ва қуритилган ўти ва барглари
Таркиби: абсинтин ва анабсинтин гликозидлари, эфир мойлари, ошловчи моддалар, аскорбин кислотаси ва бошқаларни сақлайди.
Таърифи: кулрангсимон-яшил рангли; ўзига хос хушбўй, кучли ҳидли; ўткир-аччиқ таъмли ўт.
Фармакотерапевтик гурухи: Иштахани кучайтирувчи воситалар.
Фармакологик хусусиятлари
Аччиқ (иштахани қўзғатувчи ва сафро хайдовчи восита). Оғиз бўшлиғида таъм сезиш рецепторларини охирларини таъсирлаб, меъда-ичак йўлларининг секретор фаолиятини, сафрони, панкреатик ва меъда ширасини секрециясини рефлектор равишда кучайтиради. Бунда абсинтин гликозидининг аччиқ таъми асосий роль ўйнайди.
Қўлланилиши
Кислоталикнинг пасайиши билан кечувчи гастритларда, ўтказилган касаллиқлардан сўнг иштахаси пасайган беморларда қўлланади.
Қўллаш усули ва дозалари
Ичга дамлама ёки чой кўринишида қўлланади. Дамламани тайёрлаш учун 3 ош қошиқ майдаланган ўтни сирланган идишга солинади, устидан 1 стакан (200 мл) хона ҳароратидаги қайнатилган сув қуйилади, қопқоқ билан ёпилади ва қайнаётган сув ҳаммомида 15 минут давомида қиздирилади, кейин 45 минут давомида хона ҳароратида совутилади, дока ёрдамида сузиб ўтказилади, қолган хом-ашё сиқилади. Олинган дамлама хажми қайнатилган сув билан 200 мл гача етказилади. Дамламани салқин жойда 2 суткагача сақлаш мумкин.
2 ош қошиқдан кунига 3 марта овқатдан олдин қабул қилинади.
Ножўя таъсирлари
Юқори дозаларда қусишни чакиради. Препаратга юқори сезувчанлик холларида аллергик реакциялар бўлиши мумкин.
Қўллаш мумкин бўлмаган холатлар
Меъда секрециясини ошиши, меъда ва ўн икки бармоқ ичак яра касаллиги рефлюкс-эзофагит, препаратни шахсий ўзлаштираолмасликда қўллаш мумкин эмас.
Махсус қўрсатмалар
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.
Чиқарилиш шакли
30 г, 50 г, 100 г дан картон ёки полиэтилен ўрамларда ёки 10 кг, 15 кг, 30 кг дан қопларда, тойларда.
Сақлаш шароити
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 250С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Яроқлилиқ муддати
2 йил.
Дорихоналарда бериш тартиби
Рецептсиз.