ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
СИРИКАЛ
SERECAL
Препаратнинг савдо номи: Сирикал
Таъсир этувчи моддалар (ХПН): кальций карбонати, холекальциферол
Дори шакли: плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар
Таркиби:
Плёнка қобиқ билан қопланган ҳар бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:
фаол моддалар:
кальций карбонати – 500 мг
холекальциферол – 250 ХБ
ёрдамчи моддалар: маккажўхори крахмали, микрокристалл целлюлоза, натрий карбоксиметилцеллюлоза, натрий лаурил сульфати, тозаланган тальк, магний стеарати, оқ sheffcoat MP 5Y00235, бриллиант кўки бўёвчиси, ванилин таъмли қўшимча.
Таърифи: оч мовий рангли, капсуласимон шаклли, бир томонида бўлиш учун чизиғи бошқа томони силлиқ бўлган, плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.
Фармакотерапевтик гуруҳи: метаболик жараёнларни мувофиқлаштирувчи восита.
АТХ коди: А12АХ
Фармакологик ҳусусиятлари
Организмда кальций ва фосфор алмашинувини бошқарувчи мажмуавий препарат. Кальций суяк тўқимасини шаклланиши, тишларни минерализацияси, қон ивиши, нерв ўтказувчанлиги ва мушакларни қисқарувчанлиги жараёнларини бошқаришда, юрак фаолиятини стабил ҳолатда тутиб туришда иштирок этади, организмда кальций танқислигини тўлдириб, суяк тўқимасини резорбцияси (емирилиши) ни пасайтиради, зичлигини оширади. Холекальциферол (Д3 витамини) организмда кальций ва фосфор алмашинувини бошқаради, организм томонидан кальций ўзлаштирилишини яхшилайди, тишлар минерализацияси учун зарурдир.
Фармакокинетикаси
Кальций. Кальцийни сўрилиши 12-бармоқ ичак, ингичка ва йўғон ичакларда амалга ошади. Фаол сўрилишини асосий бошқарувчиси бўлиб ичакнинг энтероцитларида кальцийни боғловчи оқсиллар биосинтезини рағбатлантирувчи D-кальцитриол витаминининг метаболити ҳисобланади. Сўрилгандан кейин тизимли қон оқимига тушган кальций аъзолар ва аъзолар тизими бўйлаб тақсимланади ва энг аввало суяк тўқимасига ўтади.
Физиологик шароитларда кальцийни организмдан чиқарилиши (ичакда сўрилмасдан, ахлат билан чиқариладиган қисмидан ташқари) суткада тахминан 250-300 мг ташкил этади, 140-180 мг буйракларда қайта сўрилмасдан, сийдикка тушадиган миқдори, шунингдек 80-100 мг ичакка сафро ҳамда панкреатик секрет билан ажралиб чиқадиган миқдоридан иборат.
Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида кальцийни сўрилиши ошади.
Йўлдош тўсиғи орқали ўтади, кўкрак сути билан ажралиб чиқади.
Холекальциферол. Холекальциферолни сўрилиши ингичка ичакда сафрони таъсирида амалга ошади. Одатда қабул қилинган витаминнинг 50-70% ўзлаштирилади.
Максимал концентрациясига 8-18 соатдан кейин эришилади. D3 витаминининг тахминан 70% қон оқимидан жигар орқали сўрилади, у ерда метаболизмга учрайди.
D3 витамини кумулятив ҳусусиятларга эга. У жигарда паренхиматоз бўлмаган ҳужайраларда тўпланади, у ердан гепатоцитларга ташилади ва метаболизмга учрайди.
Йўлдош тўсиғи орқали ўтади, кўкрак сути билан ажралиб чиқади.
Қон плазмасидан ярим чиқарилиш даври T1/2 бир неча суткагача бўлган вақтни ташкил этади ва буйрак фаолияти бузилганида янада узоқроқ бўлиши мумкин.
Кекса ёшдаги пациентларда буйрак фаолияти пасайиши мумкин, дори воситасини дозалашда инобатга олиш керак.
Қўлланилиши
- тўла қимматга эга бўлмаган овқатланиш билан боғлиқ, организмга кальций ва холекальциферолни етарли даражада тушмаслиги оқибатида организмда кальций ва D3 витамини танқислиги ҳолатларида;
- ҳомиладорликда ва эмизиш даврида, шунингдек 12 ёшдан ошган болаларда жадал ўсиш даврида организмни кальций ва D3 витаминига бўлган эҳтиёжи ошганида;
- остеопороз (менопауза, сенил, стероид, идиопатик остеопороз) ва унинг асоратлари (суякларни синиши) унинг асоратларини олдини олиш учун, остепорозни исталган специфик даволашга қўшимча сифатида қўлланади.
Қўллаш усули ва дозалари
Препаратни ичга, овқатдан кейин бир ярим соат ўтгач қабул қилиш керак.
Катталарга остеопорозни даволашда 1 таблеткадан суткада 2-3 марта, остеопорозни олдини олиш учун – 1 таблеткадан суткада 2 марта буюрилади.
Кальций ва D3 витамини танқислигида катталар ва 12 ёшдан ошган болаларга 1 таблеткадан суткада 1-2 марта; 6 ёшдан 12 ёшгача бўлган болаларга – суткада 1 таблеткадан буюрилади.
Ножўя таъсирлари
Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: диспептик реакциялар (қабзият, метеоризм, кўнгил айниши, меъдада оғриқ, диарея).
Моддалар алмашинуви томонидан: гиперкальциемия, гиперкальциурия.
Бошқалар: аллергик реакциялар бўлиши мумкин.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Гиперкальциемия, гиперкальциурия, кальцийли нефроуролитиаз, D гипервитаминози, декальцинацияга олиб келувчи ўсмалар (миелома, суяк метастазлари, саркоидоз), иммобилизация билан боғлиқ остеопороз, ўпка туберкулези (фаол шакли), сурункали буйрак етишмовчилиги, 6 ёшгача бўлган болалар, препаратнинг компонентларига юқори сезувчанликда препаратни қўллаш мумкин эмас.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Холекальциферолнинг фаоллиги у фенитоин ёки барбитуратлар билан бир вақтда қўлланганида пасайиши мумкин.
Юрак гликозидлари билан бир вақтда қўлланганида ЭКГ ва клиник ҳолатини назорат қилиш керак, чунки кальций препаратлари юрак гликозидларнинг терапевтик ва токсик самараларини кучайтириши мумкин.
Кальций препаратлари ва холекальциферол МИЙдан тетрациклинларни сўрилишини ошириши мумкин. Шунинг учун препаратларни қабул қилишлар ўртасидаги вақт оралиғи камида 3 соат бўлиши керак.
Бисфосфонатлар ва натрий фториди препаратларининг сўрилишини пасайишини олдини олиш учун Сирикал препаратини уларни қабул қилгандан кейин камида икки соат ўтгач қабул қилиш тавсия этилади.
ГКС препаратнинг сўрилишини пасайтирадилар, шунинг учун ГКС билан даволашда препаратнинг дозасини ошириш талаб этилиши мумкин.
Колестирамин препаратлари ёки асоси минерал ёки ўсимлик мойлари бўлган сурги воситалари билан бир вақтда даволаш холекальциферолнинг сўрилиши пасайиши мумкин.
Тиазид диуретиклар бир вақтда қўлланганида гиперкальциемияни ривожланиш ҳавфи ошади, чунки улар кальцийни найчалар орқали реабсорбциясини оширадилар. Фуросемид ва бошқа “халқали” диуретиклар, аксинча кальцийни буйраклар орқали чиқарилишини оширадилар.
Махсус кўрсатмалар
Узоқ муддат даволанганда қон зардобида кальций ва креатининнинг миқдорини назорат қилиш керак. Гиперкальциемия ёки буйрак фаолиятини бузилиш белгилари бўлганида препаратнинг дозасини камайтириш ёки даволашни бекор қилиш керак.
D3 витаминини буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларга эҳтиёткорлик билан қўллаш керак. Бундай ҳолатда қон зардобидаги кальций ва фосфатларнинг миқдорини назорат қилиш керак.
Остеопороз билан хасталанган иммобилизация қилинган пациентларда гиперкальциемияни ривожланиш ҳавфи борлиги сабабли, кальций ва D3 витамини эҳтиёткорлик билан қўлланиши керак.
Саркоидоз билан хасталанган пациентларга D3 витаминини эҳтиёткорлик билан қўллаш керак, чунки уларда D3 витамини метаболизмида патология бўлади ва гиперкальциемия, буйракда тошлар ва буйрак етишмовчилиги ривожланиши мумкин. Қонда ва сийдикда кальцийнинг концентрацияси бундай пациентларда мунтазам равишда текширилиши керак.
Препарат ҳомиладорлик вақтида буюрилганида кальцийнинг суткалик дозаси 1500 мг дан, холекальциферолнинг дозаси – 600 ХБ дан ошмаслиги кераклигини инобатга олиш керак. Ҳомиладорлик вақтида дозани ошириб юборилиши боланинг руҳий ва жисмоний ривожланишини бузилишига олиб келиши мумкин.
Холекальциферол ва унинг метаболитлари кўкрак сути билан ажралиб чиқиши мумкин. Агар бола D3 витаминини қўшимча қабул қилаётган бўлса, уни инобатга олиш керак.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Анорексия, чанқоқлик, полиурия, мушакларни бўшлиги, ҳолсизлик, кўнгил айниши, қусиш, қабзият, қоринда оғриқ, кучли толиқиш, суякларда оғриқ, руҳий бузилишлар, нейрокальциноз, сийдик тош касаллиги ва оғир ҳолатларда юрак аритмиялари бўлиши мумкин. Узоқ муддат ортиқча дозаларда (кальций 2500 мг дан ортиқ) қўлланганида буйракни шикастланиши, юмшоқ тўқималар кальцинози бўлиши мумкин.
Дозани ошириб юборилиш белгилари аниқланганида кальций ва D витамини, шунингдек тиазид диуретиклари ва юрак гликозидларини қабул қилишни тўхтатиш керак.
Чиқарилиш шакли
Плёнка қобиқ билан қопланган 15 таблетка блистерда; 2 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.
Сақлаш шароити
30ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда, ёруғлик ва намликдан ҳимояланган жойда сақлансин.
Яроқлилик муддати
2 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецептсиз.