📜 Инструкция по применению Олфрекс
💊 Состав препарата Олфрекс
✅ Применение препарата Олфрекс
📅 Условия хранения Олфрекс
⏳ Срок годности Олфрекс

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ОЛФРЕКС

OLFREXUM

Препаратнинг савдо номи: Олфрекс

Таъсир этувчи модда (ХПН): оланзапин

Дори шакли: қобиқ билан қопланган таблеткалар

Таркиби:

фаол модда: оланзапин 5 мг ёки 10 мг;

ёрдамчи моддалар: лактоза моногидрати, гидроксипропилцеллюлоза, кроссповидон, микрокристаллик целлюлоза, магний стеарати;

қобиқ: Opadry AMB White (поливинил спирти, титан диоксиди, тальк, лецитин, ксантан камеди).

Таърифи: оқ рангли, овал шаклли, икки тарафлама қавариқ, қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Нейролептиклар.

АТХ коди: N05AH03

 

Фармакологик хусусиятлари

Қатор рецептор тизимларига кенг фармакологик таъсир доирасига эга бўлган антипсихотик (нейролептик) препарат. In vitro ва in vivo шароитларда оланзапин допамин D2 рецепторларига қараганда, серотонин 5-НТ2 рецепторларига нисбатан янада яққолроқ яқинликка ва фаолликка эга. Электрофизиологик тадқиқотларнинг маълумотларига кўра оланзапин мезолимбик (А10) допаминергик нейронларнинг қўзғалишларини селектив сусайтиради ва айни пайтда мотор фаолиятни бошқаришда иштирок этувчи стриар (А9) нерв йўлларига бироз таъсир кўрсатади. Оланзапин каталепсия (мотор фаолиятига бўлган ножўя таъсирни акс эттирувчи бузилиш) чақирувчи дозаларга нисбатан кичикроқ дозаларда шартли ҳимоя рефлексини (антипсихотик фаолликни ифодаловчи тест) пасайтиради ва “анксиолитик” тестни ўтказишда хавотирликка қарши самарани кучайтиради.

Оланзапин ҳам продуктив (шу жумладан алаҳсираш, галлюцинациялар), ҳам негатив бузилишларни статистик ишончли редукциясини таъминлайди.

 

Фармакокинетикаси

Ичга қабул қилинганидан кейин оланзапин меъда-ичак йўллари (МИЙ) дан яхши сўрилади. Плазмадаги максимал концентрациясига (Смах) 5-8 соатдан кейин эришилади. Оланзапинни сўрилиши овқатни қабул қилишга боғлиқ эмас. 1 мг дан 20 мг гача бўлган турли дозалар диапазонидаги тадқиқотларда, оланзапиннинг плазмада концентрациясини тўғри  пропорционал ва дозага пропорционал ўзгариши кўрсатилган.

Плазмадаги 7 дан 1000 нг/мл гача бўлган концентрацияларда плазма оқсиллари билан боғланиши (асосан альбумин ва нордон α1-гликопротеин билан боғланади) тахминан 93% ни ташкил қилади.

Жигарда конъюгация ва оксидланиш жараёнлари натижасида метаболизмга учрайди. 10-N глюкуронид асосий айланиб юрувчи метаболити бўлиб, у назарий жиҳатдан гематоэнцефалик тўсиқ (ГЭТ) орқали ўтмайди. CYP1A2 ва CYP2D6 изоферментлар оланзапиннинг N-дезметил ва 2-гидроксиметил метаболитларини ҳосил бўлишида иштирок этади. Иккала метаболити хайвонлардаги экспериментал тадқиқотларда оланзапинга қараганда анча камроқ  ифодаланган in vivo фармакологик фаолликка эга.

Препаратнинг асосий фармакологик фаоллиги, ГЭБ дан ўтиш қобилиятига эга бўлган ўзгармаган модда – оланзапин билан боғлиқ.

CYP2D6 изоферментининг фаоллиги оланзапиннинг метаболизмини даражасига таъсир қилмайди.

Соғлом кўнгиллиларда ўртача ярим чиқарилиш даври (Т1/2) препаратнинг ўртача дозаси ичга қабул қилингандан кейин 33 соатни (5-95% учун 21-54 соат), оланзапиннинг плазмадаги ўртача клиренси эса – соатига 26 л (5-95% учун соатига 12-47 л) ни ташкил қилади. Радиоизотоплар билан нишонланган оланзапиннинг тахминан 57%  сийдик билан ва 30% ахлат билан, асосан нофаол метаболитлари кўринишида чиқарилади.

Қўллаш учун кўрсатмалар

Оланзапин кўрсатилган:

  • шизофрения бузилишларида (зўрайишларни даволаш, самарани бир маромда тутиб турувчи ва узоқ муддатли қайталанишга қарши даволаш учун);
  • шизофрениянинг кайталанишини олдини олишида;
  • яққол продуктив рухий бузилишларининг (шу жумладан, алаҳлаш, галлюцинациялар,автоматизмлар,фикрлашнинг бузилиши,уришқоқлик,гумонсираш) ва/ёки негатив (тўмтоқлашган аффект, эмоционал ва социал -ёпиқлилик,социал фаолликнинг пасайиши, нутқни камайиши) белгилари бўлган, шунингдек ёндош аффектив бузилишларининг кайталанишини олдини олишида;
  • аффектив бузилишларида;
  • депрессив-алаҳлик синдромида;
  • биполяр аффектив бузилишларида (монотерапия кўринишида ёки литий ёки вальпроат билан мажмуада психотик кўринишлар билан/кўринишларсиз ва фазаларни тез ўзгариши билан/ўзгаришисиз бўлган биполяр аффектив бузилишларда ўткир маниакал ёки аралаш эпизодларни даволаш учун);
  • маниакал босқични даволашда оланзапин самарали бўлганида,  биполяр бузилишлар мавжуд   пациентларда зўрайишларни олдини олиш учун;
  • биполяр бузилишлар билан боғлиқ депрессив ҳолатларни даволаш (флуоксетин билан мажмуада) да қўлланилади.

Қўллаш усули ва дозалари

Препаратни ичга, овқат қабул қилишдан қатъий назар қабул қилиш мумкин, чунки овқат препаратни сўрилишига таъсир қилмайди.

Суткалик дозани беморнинг клиник ҳолатига қараб, шахсий равишда танлаш керак.

Шизофренияни ва ўхшаш руҳий бузилишларни даволаш учун оланзапиннинг тавсия қилинадиган бошланғич дозаси суткада 1 марта 10 мг ни ташкил қилади. Оланзапиннинг терапевтик дозаси суткада 5 мг дан 20 мг гача бўлган диапазонда ўзгариб  туради. Дозани стандарт суткалик 10 мг дан юқори дозагача оширишни фақат пациентни мувофиқ клиник текшируви ўтказилганидан кейин тавсия қилинади.

Биполяр бузилишдаги ўткир манияни даволаш учун оланзапинни монодаволаш сифатида тавсия қилинадиган бошланғич дозаси суткада 15 мг дан бир мартани ташкил қилади ёки литий ёки вальпроат билан мажмуада 10 мг суткада бир марта. Дозани 15 мг стандарт суткалик дозадан оширишни фақат пациентни мувофиқ клиник текширувидан ўтказилгандан кейин  тавсия этилади. Дозани аста-секин камида 24 соатлик оралиқ билан ошириш керак.

Биполяр бузилишларда самарани бир маромда сақлаб турувчи даволаш: ўткир манияни даволаш учун оланзапинни қабул қилаётган пациентларда сақлаб турувчи  даволашни худди шу дозада давом эттириш керак. Ремиссия ҳолатидаги пациентларда оланзапиннинг тавсия этиладиган бошланғич дозаси 10 мг ни суткада бир марта ташкил қилади. Кейинчалик суткалик дозани пациентнинг клиник ҳолатига қараб шахсий, тахминан суткада 5 мг дан 20 мг гача бўлган чегараларда танлаш керак.

Оланзапинни флуоксетин билан мажмуада суткада 1 марта овқат қабул қилишдан қатъий назар буюриш керак. Одатда, бошланғич доза 5 мг оланзапин ва 20 мг флуоксетинни ташкил қилади. Зарурат бўлганида ҳам оланзапиннинг, ҳам флуоксетиннинг дозаларини ўзгартиришга йўл қўйилади.

Кекса ёшдаги пациентлар ёки бошқа клиник хавф омиллари бўлган пациентлар учун, буйрак етишмовчилигининг оғир даражаси ёки оғирлиги ўртача даражали жигар етишмовчилиги қўшиб, оланзапиннинг бошланғич дозасини суткада 5 мг гача камайтириш тавсия этилади.

Болалар ва 18 ёшгача бўлган ўсмирларни даволашда оланзапинни ўрганиш маълумотлари чекланган.

Ножўя таъсирлари

ЖССТ маълумотига кўра, ножўя таъсирлар ривожланиш тезлиги бўйича қуйидагича тақсимланади: жуда тез-тез (≥1/10); тез-тез (≥1/100 дан <1/10 гача); кам (≥1/1000 дан <1/100 гача); камдан-кам (≥1/10000 дан <1/1000 гача); жуда кам (<1/10000); номаълум – мавжуд маълумотларга кўра учраш сони аниқлашни имконияти йўқ.

Қон яратиш ва лимфатик тизими томонидан: тез-тез – эозинофилия; кам – лейкопения, нейтропения; номаълум – тромбоцитопения.

Иммун тизими томонидан: номаълум – аллергик реакциялар.

Озиқланиш ва моддалар алмашинуви тизими томонидан: жуда тез-тез – тана вазнининг ошиши; тез-тез – холестерин, глюкоза, триглицеридлар миқдорининг ошиши, иштаҳанинг ошиши; номаълум – қандли диабетнинг ривожланиши  ёки қўзғалиши баъзи ҳолларда кетоацидоз  ёки кома ҳолатлари билан қўшилиб келади, жумладан ўлим ҳолатлари ҳам кузатилиши мумкин, гипотермия.

Асаб тизими томонидан: жуда тез-тез – уйқучанлик; тез-тез – бош айланиши, акатизия, паркинсонизм, дискинезия; номаълум – соқчилик, хавфли нейролептик синдром, дистония, кечки дискинезия, бекор қилиш синдроми.

Юрак-қон томирлари томонидан: тез-тез – ортостатик  гипотензия; кам – брадикардия, QT интервалининг узайиши; номаълум – қоринча экстрасистолия/фибрилляция, тромбоэмболиялар (шу жумладан ўпка эмболияси ва чуқур томирлар эмболияси), тўсатдан ўлим ҳолатлари.

Меъда-ичак йўллари томонидан: тез-тез – ўткинчи антихолинергик таъсири, шу жумладан оғиз қуриши, қабзият; номаълум – панкреатит.

Жигар ва ўт чиқариш йўллари томонидан: тез-тез – ўтиб кетувчи, симптомсиз жигар трансаминазаларининг (АЛТ, АСТ) ошиши, айниқса даволашнинг бошланғич даврида; номаълум – гепатит (шу жумладан гепатоцеллюляр холестатик гепатит).

Тери ва тери ости туқималари томонидантез-тез – макулопапуллёз тошма; кам – фотосенсибилизация, алопеция.

Таянч-ҳаракат  тизими томонидан: номаълум – рабдомиолиз.

Буйрак ва сийдик чиқариш йўллари томонидан:   кам – сийдикни тута олмаслик; номаълум – дизурия.

Жинсий аъзолар ва сут безлари томонидан: номаълум – приапизм.

Умумий бузилишлар ва юбориш жойидан бузилишлар: тез-тез – астения, чарчаш, периферик шишлар.

Лаборатория кўрсаткичлари томонидан: жуда тез-тез – қон плазмасида пролактин миқдорини ошириш; камдан-кам –креатинфосфокиназанинг ортиши, умумий билирубин миқдорини ошириши; жуда кам – ишқорий фосфатаза миқдорини ошириши.

Беморларнинг хос гуруҳларида нохуш таъсирлари.

Деменция билан боғлиқ психозли беморларда жуда тез-тез  (≥10%) юриш ва туришда ўзгариш кузатилади.

Кекса ёшдаги деменция билан боғлиқ психозларда, тез-тез (< 10% и ≥1%) сийдик тута олмаслик ва пневмония кузатилади.

Индуцирланган препаратлар (допамин агоности) қабул қиладиган Паркинсон касаллигида, жуда тез-тез  (≥ 10%) ва кўп ҳолларда галлюцинация, паркинсонизм симптомларини кучайиши кузатилган, плацебо гуруҳдагиларга қараганда.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

  • препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик;
  • жигар функциясининг бузилиши;
  • эпилепсия;
  • миелосупрессия;
  • миелопролифератив касалликлар;
  • простата безининг гипертрофияси;
  • ичакнинг паралитик тутилиши;
  • ёш ва ўсмир ёшдагилар (18 ёшгача);
  • МАС нинг ифодали сўниши, кома;
  • ҳомиладорлик ва лактация даври.

Эҳтиёткорлик билан: Паркинсон касаллигида,қандли  диабетда, QT интервалини узайтирувчи препаратлар билан биргаликда,буйрак етишмовчилигида,ёпиқбурчакли глаукомада, анамнезида тутқаноқ ҳуружлар, гиперэозинофил синдром

Ҳомиладорлик ва эмизиш даври

A таснифи бўйича ҳомилага таъсири –  С тоифа.

Оланзапинни ҳомиладорликда қўллаш юзасидан клиник тажриба етарли эмас, шунинг учун препаратни фақат она учун кутилаётган фойда, ҳомила учун бўлган потенциал хавфдан устун бўлган ҳоллардагина қўллаш мумкин. Спонтан хисоботлар жуда кам ҳолларда қабул қилинган ва улар 3 триместрда оланзапин фойдаланган оналар учун тугилган чақалоқларда тремор, гипертония, летаргия ва уйқучанлик хақида суҳбатлашди.

Лактация даврида препаратни қўллаш зарурати туғилганда эмизишни тўхтатиш тавсия этилади.

Дориларнинг ўзаро таъсири

CYP1A2 га нисбатан специфик фаоллик кўрсатувчи цитохром Р450 тизими изоферментларининг индукторлари ва ингибиторлари таъсири остида оланзапиннинг метаболизми ўзгариши мумкин. Карбамазепин қабул қилаётган беморларда ва чекувчи пациентларда оланзапиннинг клиренси ошади (CYP1A2 фаоллигини ошиши туфайли). CYP1A2 нинг маълум бўлган потенциал ингибиторлар оланзипиннинг клиренсини пасайтириши мумкин. Оланзапин CYP1A2 фаоллигининг потенциал ингибитори эмас, шунинг учун оланзапин қабул қилганда теофиллин каби, асосан CYP1A2 иштирокида метаболизмга учрайдиган дори воситаларининг фармакокинетикаси ўзгармайди.

Клиник тадқиқотларда, қуйидаги препаратлар билан даволаш фонида оланзапиннинг бир марталик дозаси юбориш кўрсатилган дори воситаларининг метаболизми сусайиши билан бирга кечмаслиги кўрсатилган: имипрамин ёки унинг метаболити дезипрамин (CYP2D6, CYP3А, CYP1A2) варфарин (CYP2С19), теофиллин (CYP1A2) ёки диазепам (CYP3A4, CYP2С19) билан. Шунингдек оланзапин литий ёки биперидин билан бирга ишлатилганда дорилар билан ўзаро таъсирининг белгилари аниқланмаган.

Оланзапиннинг турғун концентрацияси фонида этанолнинг фармакокинетикасининг ўзгариши аниқланмаган. Бироқ этанолни оланзапин билан бирга қабул қилиш оланзапиннинг фармакологик самарасини кучайиши билан бирга кечиши мумкин, масалан, седатив таъсири.

Алюминий ёки магний сақловчи антациднинг ёки циметидиннинг бир марталик дозалари ичга қабул қилинганида оланзапинннг биокиришаолишлигини ўзгартирмаган.

Фаоллаштирилган кўмирни бирга буюриш ичга қабул қилинганда оланзапиннинг биокиришаолишлиги 50-60% гача камайтирган. Флуоксетин (бир марта 60 мг ёки ҳар куни 60 мг дан 8 кун давомида) оланзапиннинг Смах ни ўртача 16% га ошишини ва клиренсини ўртача 16% га пасайишини чақиради. Флувоксамин, CYP1A2 ингибитори, оланзапиннинг клиренсини пасайтиради. Оланзапиннинг “концентрация вақт” (AUC) эгри чизиғи ости майдонининг ўртача ошиши мувофиқ. 52% ва 108%. Флувоксамин билан бирга даволанувчи беморларга оланзапиннинг кичик дозаларини буюриш керак.

 

Маҳсус кўрсатмалар

Хавфли нейролептик синдром (ХНС) (потенциал фатал симптомокомплекси) ҳар қандай нейролептиклар билан даволанганда ривожланиши мумкин, оланзапинни ҳам қўшиб, бироқ, ҳозирги вақтда, ушбу ҳолатнинг ривожланишни оланзапинни қабул қилиш билан ишончли боғлиқлигини тасдиқловчи маълумотлар йўқ. ХНС нинг клиник кўринишлари тана ҳароратининг аҳамиятли ошиши, мушакларнинг қаттиқлиги, руҳий ҳолатнинг ўзгариши ва вегетатив бузилишлар (пульс ва АҚБ ностабиллиги, тахикардия, юрак аритмиялар, кучли терлаш)ни ўз ичига олади. Қўшимча белгилари КФК даражасини ошиши, миоглобинурияни (рабдомиолиз) ва ўткир буйрак етишмовчилигини ўз ичига олиши мумкин. Хавфли нейролептик синдромининг клиник кўринишлари ёки ХНС нинг бошқа белгиларисиз тана ҳароратининг аҳамиятли ошиши барча нейролептикларни бекор қилишни оланзапинни ҳам қўшиб талаб қилади

Қиёсий текширишларда оланзапин билан даволаш типик ва атипик бўлмаган антипсихотикларнинг қўллашга қараганда дори билан тўғирлашни талаб қилувчи дискинезияни камроқ ривожланиши билан бирга кечган. Лекин нейролептиклар билан узоқ муддатли даволашда кечки дискинезиянинг хавфини хисобга олиш керак. Кечки дискинезия белгилари ривожланганида нейтролептикнинг дозасини тўғирлаш тавсия қилинади. Шунингдек оланзапинга ўтказишда кечки дискинезия белгилар олдинги даволашни бир вақтда бекор қилиш оқибатида ривожланиши мумкинлигини хисобга олиш керак.

Деменция билан боғлиқ психози бор кекса ёшдаги пациентларда оланзапиннинг самараси аниқланмаган. Ушбу гуруҳ пациентларида плацебо назоратли клиник синовларда, плацебо гуруҳига қараганда оланзапин гуруҳида ўлим ҳолларининг тез-тезлиги юқори бўлган (3,5% га қарши мувофиқ 1,5%). Бу гуруҳ пациентларни оланзапин билан даволашда юқорироқ ўлимга мойил бўлиши мумкин бўлган омиллар яъни  >80 ёшни, седацияни, бензодиазепин билан бирга қўллашни ёки ўпка патологиясининг мавжудлигини (масалан, аспирация билан ёки аспирациясиз бўлган пневмония) ўз ичига олади.

Баъзи ҳолларда оланзапинни қабул қилиш одатда даволашни эрта босқичларида қон зардобида жигар трансаминазалар (АСТ ва АЛТ)даражаларини транзитор, симптоматик ошиши билан кечган. Гепатитнинг кам ҳоллари аниқланган.

Жигар етишмовчилиги, жигарнинг чекланган функционал захираси бўлган ёки потенциал гепатотоксик препаратлар билан даволанаётган пациентларда қон зардобида АСТ ва/ёки АЛТ даражалари ошганида алоҳида эҳтиёткорлик керак. Оланзапин билан даволаниш вақтида АСТ ва/ёки АЛТ даражаларини ошиши ҳолларида пациентларни синчиклаб кузатиб бориш ва зарурат бўлганида дозани камайтириш керак.

Шизофренияли пациентларда қандли диабетни юқорироқ тарқалиши аниқланади. Айрим бошқа антипсихотик препаратларини қабул қилиш каби  гипергликемия, қандли диабет ҳоллари, илгари мавжуд бўлган диабетни зўрайиши, кетоацидоз ва диабетик кома ҳолатлари жуда кам ҳолларда  аниқланган. Антипсихотик препаратлар ва бу ҳолатлар орасида ўзаро боғлиқлик алоқа аниқланмаган. Қандли диабетли пациентларда ва қандли диабетни ривожланиш хавф омиллари бўлган беморларда, синчковлик билан клиник мониторинг ўтказиш тавсия қилинади.

Анамнезида тутқаноқ хуружлари бўлган ёки тиришишга тайёр бўсағасини пасайтирувчи омилларни таъсирига дучор бўлган беморларда оланзапинни эҳтиёткорлик билан қўллаш керак. Деменция билан боғлиқ психози бўлган кексаларда оланзапинни қўллаш юзасидан ўтказилган тадқиқотларда, ўлим билан якунланган цереброваскуляр ножўя реакциялар (масалан, инсульт, транзитор ишемик хуруж) аниқланган. Цереброваскуляр бузилишлари бўлган барча пациентларда цереброваскуляр ножўя реакциялар (масалан, илгари аниқланган цереброваскуляр реакциялар ёки транзитор ишемик хуружлар, артериал гипертензия, чекиш), ривожланишини илгариги хавф омиллари, шунингдек ёндош касалликлар ва/ёки вақт билан препаратларни қабул қилиш билан боғлиқ цереброваскуляр нохуш реакциялар бўлган. Оланзапин деменция билан боғлиқ психозли беморларни даволаш учун кўрсатилмаган.

Бошқа нейролептикларни қўлланганда бўлгани каби, қуйидаги гурух пациентларни оланзапин билан даволашда эҳтиёткорлик намоён этиш керак:

  • турли сабабларга кўра периферик қондаги лейкоцитлар ва/ёки нейтрофиллар сони камайган пациентларда;
  • анамнезида дори воситаларининг таъсири остида суяк кўмиги фаолиятини сусайиши/ токсик бузилишлари бўлган пациентларда;
  • анамнезида ёндош касалликлар, радиотерапия ва/ёки кимётерапия билан боғлиқ бўлган суяк кўмиги фаолиятини сусайиши бўлган пациентларда;
  • гиперэозионофилия ёки миелопролифератив касаллиги бўлган пациентлар;

Клиник тадқиқотларида оланзапинни анамнезида клозапинга қарам нейтропенияли ёки агранулоцитозли беморларда қўллаш, кўрсатилган бузилишларнинг қайталашлари билан бирга кечмаган.

Клиник тадқиқотларни ўтказишда оланзапин билан даволаш камдан-кам ҳолларда антихолинергик ножўя самаралар билан кечган. Аммо ёндош касаллиги бўлган беморларда оланзапинни қўллаш юзасидан клиник тажриба чекланган, шунинг учун простата безининг клиник аҳамиятли гипертрофияси, ичакнинг паралитик тутилиши, ёпиқ бурчакли глаукомаси ва ўхшаш ҳолатлари бўлган пациентларга оланзапинни буюришда эҳтиёткорлик билан тавсия қилинади.

Оланзапиннинг асосий таъсири МНС эканлигини ҳисобга олиб, уни марказий таъсирга эга дорилар шунингдек  алкоголь билан бирга қўлланганда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.

Оланзапин уйқучанликни чақириши мумкин, шунинг учун юқори диққатни ва психоматор реакцияларнинг тезлигини талаб этувчи потенциал хавфли фаолият турлари билан шуғулланувчи пациентларга эҳтиёткорлик билан буюриш лозим.

Препаратни болалар ололмайдиган жойда сақлаш ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатмаслик лозим.

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: жуда тез-тез (≥10%) – тахикардия, қўзғалувчанлик/агрессивлик, артикуляциянинг бузилиши, турли экстрапирамидли бузилишлар ва турли оғирлик даражасидаги онгни бузилишлари (седатив самарадан комагача). Бошқа клиник аҳамиятли белгилари – тиришишлар, хавфли нейролептик синдром, нафасни бузилишлари, аспирация, артериал гипертензия ёки гипотензия, юрак аритмиялари (дозани ошириб юборилишининг <2% ҳолларида), юрак ва нафасни тўхташи. Доза ошириб юборилганида ўлим ҳолати 450 мг минимал дозани ташкил қилган, ижобий якун (яшаб қолиш)топган  доза ошириб юборилгандаги максимал доза -1,5 г.

Даволаш: оланзапин учун специфик антидот мавжуд эмас. Қусишни чақириш тавсия этилмайди. Доза ошириб юборилганида стандарт муолажалар (меъдани ювиш, фаоллаштирилган кўмирни буюриш) қўлланилиши мумкин. Фаоллаштирилган кўмирни бирга буюриш оланзапин ичга қўлланганида биокираолишлигини 50-60% га камайтиришини кўрсатган.

Симптоматик терапияни, клиник ҳолат ва ҳаётий зарур аъзолар фаолиятини назорати, шу жумладан артериал гипотензия, қон айланишни бузилишларини даволашни ва нафас фаолиятини тутиб туришни ўтказиш кўрсатилган. β-адренорецепторларнинг агонисти бўлган эпинефрин, допамин ва бошқа симпатомиметикларни қўллаш мумкин эмас, чунки бу рецепторларнинг стимуляцияси артериал гипотензияни чуқурлаштириши мумкин.

 

Чиқарилиш шакли

«Олфрекс 5», қобиқ билан қопланган таблеткалар 5 мг дан №14, №28.

«Олфрекс 10», қобиқ билан қопланган таблеткалар 10 мг дан №14, №28.

 

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

2 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.