ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
МЕТРОСТАТ НЕО
METROSTAT NEO
Препаратнинг савдо номи: Метростат Нео
Таъсир қилувчи модда (ХПН): Метронидазол
Дори шакли: Инфузия учун эритма.
Таркиби:
100 мл эритма сақлайди:
Фаол модда: Метронидазол – 500 мг.
Ёрдамчи моддалар: натрий хлориди, инъекция учун сув.
Таърифи: Яшил тусли бироз сарғиш тиниқ суюқлик.
Фармакотерапевтик гуруҳи: Протозойларга қарши восита.
Фармакологик хусусиятлари
Протозойларга қарши ва микробларга қарши препарат, 5-нитроимидазол ҳосиласи. Таъсир механизми анаэроб микроорганизмлар ва содда ҳайвонларнинг ҳужайра ички транспорт оқсилларининг 5-нитрогуруҳини биокимёвий жиҳатдан қайтарилишига боғлиқ. Биокимёвий қайтарилган 5-нитрогуруҳ микроорганизмлар ҳужайрасининг ДНК си билан ўзаро таъсирга киришиб, уларнинг нуклеин кислоталари синтезини ингибиция қилади, бу бактериянинг нобуд бўлишига олиб келади.
Trichomonas vaginalis, Entamoeba histolytica, Gardnerella vaginalis, Giаrdia intestinalis, Lamblia spp., ҳамда облигат анаэроблар Bacteroides spp. (шу жумладан Bacteroides fragilis, Bacteroides distasonis, Bacteroides ovatus, Bacteroides thetaiotaomicron, Bacteroides vulgatus), Fusobacterium spp., Veillonela spp., Prevotella (P.bivia, P.buccae, P.disiens), ва айрим граммусбат микроорганизмларга (Eubacterium spp., Clostridium spp., Peptococcus spp., Peptostreptococcus spp.) нисбатан фаол. Ушбу штаммалар учун МБК 0,125-6,25 мкг/мл ни ташкил қилади.
Амоксициллин билан бирга Helicobacter pylori га нисбатан (амоксициллин метронидазолга чидамлилик ривожланишини бостиради) фаолликни намоён этади.
Метронидазолга аэроб микроорганизмлар ва факультатив анаэроблар сезгир эмас, аммо аралаш флора борлигида (аэроблар ва анаэроблар) метронидазол антибиотиклар билан оддий аэробларга қарши самарали синергик таъсир қилади.
Ўсмаларни нурланишга сезгирлигини оширади, алкоголга сенсибилизация (дисульфирамсимон таъсир) чақиради, репаратив жараёнларни рағбатлантиради.
Фармакокинетикаси
Организмнинг кўпчилик тўқима ва суюқликларида, шу жумладан ўпка, буйрак, жигар, тери, орқа мия суюқлиги, мия, сафро, сўлак, амниотик суюқлик, абсцесслар бўшлиғи, қин секрети, уруғ суюқлиги, кўкрак сутида бактерицид концентрацияларига эришилади. Гемато-энцефалик ва йўлдош тўсиғидан ўтади. Тақсимланиш ҳажми: (Vα): катталарда – тахминан 0,55 л/кг; янги туғилган чақалоқларда – 0,54–0,81 л/кг ни ташкил қилади. Плазма оқсиллари билан боғланиши – 10-20% ни ташкил қилади.
Қондаги максимал концентрациясига (Смах) 30-60 минутдан кейин эришилади, терапевтик концентрацияси 6-8 соат давомида сақланади. Препаратнинг қондаги минимал концентрацияси (Сmin) кейинги юборишда – 18 мкг/мл. Нормал сафро ҳосил бўлишида метронидазолнинг сафродаги концентрацияси вена ичига (в/и) юборилганида, плазмадаги концентрациясидан анча юқори бўлиши мумкин.
Организмда метронидазолнинг тахминан 30-60% гидроксилланиш, оксидланиш ва глюкоуронланиш йўли билан метаболизмга учрайди. Асосий метаболити (2-окси метронидазол) ҳам протозойларга ва микробларга қарши таъсир кўрсатади.
Жигарнинг меъёрий фаолиятида ярим чиқарилиш даври (Т1/2) – 8 соат (6 дан 12 соатгача), жигарнинг алкоголли шикастланишида – 18 соат (10 дан 29 соатгача), янги туғилган чақалоқларда: ҳомиладорликнинг 28-30 ҳафталигида туғилган – тахминан 75 соат, 32-35 ҳафталигида мувофиқ – 35 соат, 36-40 ҳафталигида – 25 соат. Буйрак орқали – 60-80%, (20% ўзгармаган ҳолда), ичаклар орқали – 6-15% чиқарилади.
Буйрак клиренси – минутига 10,2 мл. Буйрак фаолиятини бузилиши бўлган беморларга қайта юборилганидан кейин метронидазолнинг қон зардобида тўпланиши кузатилиши мумкин (шунинг учун буйрак фаолиятини оғир бузилишлари бўлган беморларда қабул қилиш сонини камайтириш керак). Метронидазол ва асосий метболитлари гемодиализда қондан тез чиқарилади (Т½ 2,6 соатгача қисқаради). Перитонеал диализда оз миқдорда чиқарилади.
Қўлланилиши
Протозой инфекциялари: ичакдан ташқари амёбиаз, шу жумладан жигарнинг амёбали абсцесси, ичак амёбиази (амёбали дизентерия), трихомониаз, гиардиазис, балантидиоз, лямблиоз, тери лейшмониози, трихомонад вагинит, трихомонад уретрит, Bacteroides spp. (шу жумладан B.fragilis, B.distasonis, B.ovatus, B.thetaiotaomicron, B.vulgatus) чақирган инфекциялар: суяклар ва бўғимларнинг инфекциялари, марказий нерв тизимининг (МНТ) инфекциялари, шу жумладан менингит, мия абсцесси, бактериал эндокардит, пневмония, ўпка эмпиемаси ва абсцесси.
Bacteroides турлари, шу жумладан B.fragilis гуруҳи, Сlostridium, Peptococcus ва Peptostreptococcus турлари томонидан чақирилган инфекциялар: қорин бўшлиғининг инфекциялари (перитонит, жигар абсцесси), чаноқ аъзоларининг инфекциялари (эндометрит, эндомиометрит, фаллопий найлари ва тухумдонлар абсцесси, жарроҳлик операцияларидан кейинги қин равоғи инфекциялари), тери ва юмшоқ тўқималарининг инфекциялари, сепсис.
Сохтамембраноз колитда (антибиотикларни қўллаш билан боғлиқ) қўлланилади.
Helicobacter pylori билан боғлиқ бўлган гастрит ёки ўн икки бармоқ ичак яраси.
Операциядан кейинги асоратларни (айниқса чамбар ичак, тўғри ичак олди соҳасидаги аралашувлар, аппендэктомия, гинекологик операциялар) олдини олиш.
Ўсмалари бўлган беморларни нур билан даволаш (ўсманинг чидамлилиги ўсма ҳужайраларидаги гипоксия билан боғлиқ бўлган ҳолларда, радиосенсибилизацияловчи воситаси сифатида) қўлланилади.
Алкоголизмда қўлланилади .
Қўллаш усули ва дозалари
Катталар ва 12 ёшдан ошган болаларга бошланғич 0,5-1 г дозада в/и томчилаб (инфузиянинг давомийлиги 30-40 минут), сўнгра эса, ҳар 8 соатда 500 мг дан минутига 5 мл тезликда юборилади. Яхши ўзлаштирилганида биринчи 2-3 инфузиядан кейин оқим билан юборишга ўтилади. Даволаш курси – 7 кун. Зарурати бўлганида в/и га юбориш узоқроқ муддат давом эттирилади. Максимал суткалик доза – 4 г. Кўрсатмалар бўйича ичга, 400 мг дозада суткада 3 марта эришилган самарани бир маромда ушлаб турувчи қабулга ўтиш амалга оширилади. 12 ёшгача бўлган болаларга худди шундай бир марталик 7,5 мг/кг дозадаги тартибда буюрилади.
Йирингли-септик касалликларда одатда 1 даволаш курси ўтказилади.
Профилактика мақсадида катталар ва 12 ёшдан ошган болаларга в/и томчилаб операция арафасида 0,5-1 г дан, операция куни ва кейинги кунлари суткада 1,5 г дан (500 мг дан ҳар 8 соатда) буюрилади. 1-2 кундан кейин ичга бир маромда ушлаб турувчи даволашга ўтилади. Сурункали буйрак етишмовчилиги (СБЕ) ва креатинин клиренси (КК) минутига 30 мл дан кам ва/ёки жигар етишмовчилиги бўлган беморларда максимал суткалик доза – 1 г дан кўп эмас, қабул қилишлар сони – суткада 2 марта.
Радиосенсибилизацияловчи восита сифатида в/и томчилаб 160 мг/кг ёки тана юзасининг 4-6 г/кв. м ҳисобидан нурланишни бошлашдан 0,5 – 1 соат олдин юборилади.
Нур билан даволашнинг ҳар бир сеансидан олдин 1-2 ҳафта давомида қўлланади. Нур билан даволашнинг қолган даврида метронидазол қўлланмайди. Максимал бир марталик доза 10 г дан, курслик – 60 г дан ошмаслиги керак. Нурланиш оқибатидаги интоксикацияни бартараф қилиш учун глюкоза, гемодез ёки натрий хлоридининг изотоник эритмаларини томчилаб юбориш қўлланади.
Ножўя таъсирлари
Овқат-ҳазм қилиш тизими томонидан: диарея, анорексия, кўнгил айниши, қусиш, ичак санчиғи, қабзият, оғизда «металл» таъми, оғизни қуриши, глоссит, стоматит, панкреатит.
Нерв тизими томонидан: бош айланиши, ҳаракат координациясини бузилиши, атаксия, онгни чалкашиши, таъсирчанлик, депрессия, юқори қўзғалувчанлик, ҳолсизлик, уйқусизлик, бош оғриғи, тиришишлар, галлюцинациялар, периферик нейропатия.
Аллергик реакциялар: эшакеми, тери тошмаси, терини қизариши, бурунни битиши, иситма, артралгиялар.
Сийдик-жинсий тизими томонидан: дизурия, цистит, полиурия, сийдикни тутиб тураолмаслик, кандидоз, сийдикни қизил-жигарранг рангга бўялиши.
Маҳаллий реакциялар: тромбофлебит (оғриқ, инъекция қилинган жойда қизариш ва шиш).
Бошқалар: нейтропения, лейкопения, ЭКГ да Т тишини текисланиши.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Ўта юқори сезувчанлик, лейкопения (шу жумладан анамнездаги), МНТ органик шикастланишлари (шу жумладан тутқаноқ), жигар етишмовчилиги, (катта дозаларда буюрилган ҳолда), ҳомиладорлик (I уч ойлиги), лактация даврида қўллаш мумкин эмас.
Эҳтиёткорлик билан – ҳомиладорлик (II-III уч ойликлар), буйрак/жигар етишмовчилигида эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Вена ичига юбориладиган Метронидазолни бошқа дори воситалари билан аралаштириш тавсия қилинмайди.
Билвосита антикоагулянтларнинг таъсирини кучайтиради, бу протромбин ҳосил бўлиши вақтини узайишига олиб келади.
Дисульфирамга ўхшаб, этанолни ўзлаштираолмасликни чақиради. Дисульфирам билан бир вақтда қўллаш турли неврологик симптомларни ривожланишига олиб келиши мумкин (буюришлар орасидаги интервал – 2 ҳафтадан кам бўлмаслиги керак).
Циметидин метронидазолнинг метаболизмини ингибиция қилади, бу қон зардобида унинг концентрациясини ошишига ва ножўя таъсирларини ривожланиш хавфини ошишига олиб келиши мумкин.
Жигар микросомол оксидланиш ферментларини рағбатлантирувчи препаратларни (фенобарбитал, фенитоин) бир вақтда буюриш, метронидазолнинг элиминациясини тезлаштириши мумкин, бунинг натижасида унинг плазмадаги концентрацияси пасаяди.
Литий препаратлари билан бир вақтда қабул қилинганида, охиргисининг плазмадаги концентрацияси ошиши ва интоксикация белгилари ривожланиши мумкин.
Қутбсизлантирмайдиган миорелаксантлар (векуроний бромиди) билан бирга қўллаш тавсия қилинмайди.
Сульфаниламидлар метронидазолнинг микробларга қарши таъсирини кучайтиради.
Махсус кўрсатмалар
Даволаш даврида этанолни қабул қилиш мумкин эмас (дисульфирамсимон реакциялар ривожланиши мумкин: қоринда спастик оғриқлар, кўнгил айниши, қусиш, бош оғриғи, юзга тўсатдан қон оқиб келиши юз бериши мумкин). 18 ёшгача бўлган пациентларда амоксициллин билан мажмуада қўллаш тавсия қилинмайди.
Узоқ муддат даволанишда қон манзарасини назорат қилиш керак.
Лейкопенияда даволашни давом эттириш инфекцион жараённи ривожланиш хавфига боғлиқ.
Атаксия, бош айланишини пайдо бўлиши ва беморларда бошқа ҳар қандай неврологик ҳолатнинг ёмонлашиши даволашни тўхтатишни талаб қилади.
Трепонемаларни иммобилизация қилиши ва сохтамусбат Нельсон синамасига олиб келиши мумкин.
Сийдикни тўқ рангга бўяйди. Аёллардаги трихомонадали вагинитни ва эркаклардаги трихомонадали уретритни даволашда жинсий алоқадан сақланиш керак. Даволаш хайз кўриш вақтида тўхтатилмайди. Трихомониазни даволашдан кейин ҳайз кўришнинг навбатдаги уч цикли давомида хайз кўриш олдидан ва кейин назорат синамаларини ўтказиш лозим. Лямблиозни даволашдан кейин, агарда белгилари сақланса, 3-4 ҳафтадан кейин бир неча кун оралиғида аҳлатни 3 марта таҳлилини (айрим муваффақиятли даволанган беморларда инвазия чақирган лактозани ўзлаштираолмаслик бир неча ҳафта ёки ойлар давомида лямблиоз белгиларини эслатиб сақланиши мумкин) ўтказиш лозим.
Лактация даврида эмизишни тўхтатиш тавсия қилинади.
Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Симптомлари: кўнгил айниши, қусиш, атаксия.
Даволаш: меъдани ювиш, фаоллаштирилган кўмирни юбориш (препарат ичга қабул қилинган ҳолда), гемодиализни ўтказиш. Метронидазол ва унинг метаболитлари гемодиализда яхши чиқарилади.
Чиқарилиш шакли
Инфузия учун 5 мг/мл эритма – 100 мл дан шиша бутилкаларда.
Сақлаш шароити
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25° С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин .
Яроқлик муддати
2 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецепт бўйича.