📜 Инструкция по применению Де-Нол®
💊 Состав препарата Де-Нол®
✅ Применение препарата Де-Нол®
📅 Условия хранения Де-Нол®
⏳ Срок годности Де-Нол®

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

Де-Нол®

De-Nol®

 

Қайд этиш рақами: Б-250-95 №06899     21/04/2009

Савдо номи: Де-Нол®

Дори шакли: қобиқ билан қопланган таблеткалар

Таркиби:

Ҳар бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:

Фаол модда: висмут трикалий дицитрати – 304,6 мг

Bi2O3 висмут оксидига – қайта ҳисобланганда – 120 мг

Ёрдамчи моддалар: маккажўхори крахмали, повидон К30, калий полиакриллати, макрогол 6000, магний стеарати.

Қобиғи: Опадрай OY-S-7366 – гипромеллоза ва макрагол 6000 дан таркиб топган.

Таърифи: думалоқ, икки томони қавариқ, кремсимон-оқ рангли қобиқ билан қопланган, бир томонида ўйилган «gbr 152» ёзувли ва томонлар узуқ-узуқ ва бурчаклари думалоқ квадрат шаклдаги график расмли, ҳидсиз ёки бироз аммиак ҳидли таблеткалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: ичак антисептиги ва буриштирувчи восита

АТХ коди: А02ВХ05

 

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

Helicobacter pylori нисбатан бактерицид фаолликка эга меъда ва ўн икки бармоқли ичак яраларига қарши восита. Шунингдек, яллиғланишга қарши ва буриштирувчи таъсирга эга. Меъданинг кислотали муҳитида эримайдиган висмут оксихлориди ва цитрат чўкмага тушади, яра ва эрозиялар юзасида ҳимоя плёнкаси шаклида оқсил субстратли хелат бирикма ҳосил бўлади. Е простагландинлар синтезини шиллиқ ва гидрокарбонат секрециясини ошириб, цитопротектор механизмларни фаоллигини рағбатлантиради, пепсин, хлорид кислотаси, ферментлар ва ўт кислотаси тузларини меъда-ичак йўллари шиллиқ қавати таъсирини чидамлилигини оширади. Нуқсон зонасида эпидермал ўсиш омилини тўпланишига олиб келади. Пепсин ва пепсиноген фаоллигини камайтиради.

Фармакокинетикаси

Висмут субцитрати меъда-ичак йўлларидан деярли сўрилмайди. Асосан аҳлат билан чиқарилади. Плазмага тушган висмутнинг қисман миқдори организмдан буйрак орқали чиқарилади.

Қўлланилиши

Зўрайиш босқичидаги меъда ва ўн икки бармоқ ичакнинг яра касаллиги, шу жумладан Helicobacter pylori билан ассоциацияланган.

Зўрайиш босқичидаги сурункали гастрит ва гастродуоденит, шу жумладан Helicobacter pylori билан ассоциацияланган.

Асосан диарея симптомлари билан бирга кечадиган таъсирланган ичак синдроми.

Меъда-ичак йўлларининг органик касалликларига боғлиқ бўлмаган, функционал диспепсия.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Буйрак фаолиятини яққол бузилиши, ҳомиладорлик, лактация, препаратни шахсий ўзлаштираолмасликда қўллаш мумкин эмас.

Қўллаш усули ва дозалари

Катталар ва 12 ёшдан ошган болаларга препаратни 120 мг ли 1 таблеткадан суткада 4 марта овқат қабул қилишдан 30 минут олдин ва кечқурун ёки 120 мг ли 2 таблеткадан суткада 2 марта буюрилади.

4 ёшдан 12 ёшгача бўлган болаларга препаратни суткада 8 мг/кг ҳисобидан буюрилади. Боланинг тана вазнига боғлиқ ҳолда суткада 1-3 таблеткадан буюрилади (мувофиқ кунига 1-3 қабул қилиш учун). Бунда суткалик доза ҳисобланадиган дозага (суткада 8 мг/кг) бир мунча яқин бўлиши лозим.

Таблеткани овқатдан 30 минут олдин кўп бўлмаган миқдордаги сув билан қабул қилинади.

Даволаш курси давомийлиги 4-8 хафтани ташкил қилади. Кейинги 8 хафта давомида висмут сақловчи препаратларни қабул қилиш мумкин эмас.

Helicobacter pylori ни эрадикацияси учун Де-Нол препаратини антихеликобактер фаолликка эга бўлган, бошқа антибактериал воситалар билан мажмуада қўллаш мақсадга мувофиқдир.

Ножўя таъсири

Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: кўнгил айниши, қусиш, кўп тез-тез ич келиши, қабзиятлар пайдо бўлиши мумкин. Ушбу кўринишлар соғлиқ учун хавфли эмас ва вақтинчалик характерга эга.

Аллергик реакциялар:тери тошмаси, терини қичишиши.

Юқори дозаларда узоқ муддат қўлланганида – марказий нерв тизимига висмутни тўпланиши билан боғлиқ бўлган энцефалопатия ривожланиши.

Препаратнинг дозасини ошириб юборилиши

Тавсия этилгандан дозадан юқори дозаларни давомли қабул қилиш орқали чақирилган, препаратни дозасини ошириб юборилиши, буйраклар фаолиятини бузилишига олиб келиши мумкин. Ушбу симптомлар Де-Нолни бекор қилганда тўлиқ қайтади.

Препарат билан заҳарланиш белгилари пайдо бўлганида меъдани ювиш, фаоллаштирилган кўмир ва тузли сурги воситаларини қабул қилиш зарур. Кейинчалик даволаш симптоматик бўлиши керак. Қон плазмасида висмутни миқдорини ошиши билан бирга кечадиган буйрак фаолиятини бузилиши ҳолида комплекс ҳосил қилувчилар – димеркаптоқаҳрабо ва димеркаптопропансульфон кислотасини юбориш мумкин. Буйрак фаолияти яққол бузилиши ҳолида гемодиализ кўрсатилган.

Бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири

Де-Нолни қабул қилишдан олдин ва кейин ярим соат давомида бошқа дори воситаларини ичга қўллаш, шунингдек овқат ва суюқлик, хусусан антацидлар, сут, мева ва мева шарбатларини қабул қилиш мумкин эмас. Бу уларни бир вақтда қабул қилиш Де-Нолнинг самарасига таъсир кўрсатиши билан боғлиқ.

Махсус кўрсатмалар

Препаратни 8 ҳафтадан ортиқ қўллаш мумкин эмас. Шунингдек, даволаш вақтида катталар ва болалар учун белгиланган суткалик дозадан ошириш тавсия этилмайди. Де-Нол билан даволаш даврида висмут сақловчи бошқа препаратларни қўллаш мумкин эмас. Тавсия этилган дозаларда препарат билан даволаш курси тугаганида қон плазмасида таъсир этувчи модданинг концентрацияси 3-58 мкг/л дан ошмайди, заҳарланиш эса
100 мкг/л дан ортиқ концентрацияларда кузатилади.

Де-Нолни қабул қилишда висмут сульфидини ҳосил бўлиш оқибатида аҳлат тўқ рангга бўялиши мумкин. Баъзида тилни қисман тўқ рангга бўялиши аниқланади.

Чиқарилиш шакли

8 таблеткадан алюмин фольгали блистерда, 7 ёки 14 блистерлар қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

Сақлаш шароити

25ºС дан юқори бўлмаган ҳароратдан сақлансин.

Болалар олаолмайдиган жойда сақлансин.

Яроқлилик муддати

4 йил. Ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати тугаганидан кейин қўлланилмасин.

 

Дорихоналарда бериш тартиби

Рецептсиз.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.