ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
ЛЕВОМЕКЗИН
LEVOMEKZIN
Препаратнинг савдо номи: Левомекзин
Таъсир этувчи модда (ХПН): хлорамфеникол, метилурацил.
Дори шакли: суртма
Таркиби:
фаол моддалар: левомицетин (хлорамфеникол) – 0,75 г, метилурацил -4,0 г;
ёрдамчи моддалар: полиэтиленоксид 1500, полиэтиленоксид 400.
Таърифи: оқ ёки оқ-сарғиш тусли рангли суртма.
Фармакотерапевтик гурухи: Антибиотик (хлорамфеникол гуруҳи).
АТХ коди: D06АХ02
Фармакологик хусусиятлари
Хлорамфеникол (левомицетин) – микробларга қарши таъсир кўрсатади. Микробларга қарши таъсир механизми микроорганизмларнинг оқсилларини синтезини бузилиши билан боғлиқ. Бактериостатик таъсир кўрсатади. Грамманфий (стафилококклар ва стрептококклар) ва граммусбат (гонококклар, менингококклар) коккларга, кўпчилик бактериялар (ичак, кўк йиринг ва гемофил таёқчалари, сальмонеллалар, шигеллалар, клебсиеллалар, серрациялар, иерсиниялар, протейлар), риккетсиялар, спирохеталар, айрим йирик вирусларга нисбатан фаол. Пенициллин, стрептомицин, сульфаниламидларга чидамли штаммларга нисбатан фаол. Биологик мембраналарни шикастламасдан тўқималарга осон ўтади. Йиринг ва некротик тўқималар мавжудлигида препаратнинг бактерияларга қарши таъсири сақланади.
Метилурацил – ҳужайра регенерацияси жараёнларини тезлаштиради, яллиғланишга қарши ва фотохимояловчи таъсир кўрсатади.
Полиэтиленгликоль – ош тузининг гипертоник эритмасининг таъсирига қараганда ўнлаб марта кўп дегидратацион таъсирга эга.
Қўлланилиши
Инфекцияланган яралар (шикастланиш жараёнининг биринчи йирингли-некротик босқичида), фурункуллар ва бошқа йирингли тери жароҳатлари, узоқ муддат битмайдиган трофик яралар, II ва III даражадаги куйишларни даволашда қўлланади.
Қўллаш усули ва дозалари
Сиртга буюрилади. Ярага стандарт ишлов берилгандан кейин (некротик тўқималарни механик олиб ташлаш, водород пероксиди билан ювиш) суртма билан шимдирилган стерил дока салфеткалар билан яра ғовакли тўлдирилади. Препарат катетер (дренаж най) орқали йиринг бўшлиғига шприц ёрдамида юборилиши мумкин. Бундай ҳолларда суртма олдиндан 35-360С гача иситилади. Боғловларни ҳар куни яра йирингли некротик массалардан тоза бўлгунча ўтказилади.
Ножўя таъсирлари
Тери тошмаси каби аллергик реакциялар. Бундай ҳолларда препаратни қўллаш тўхтатилади ва десенсибилизация қилувчи даволаш ўтказилади.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Препарат компонентларига шахсий юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.
Махсус кўрсатмалар
Препаратни болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгандан кейин ишлатилмасин.
Передозировка
Аниқланмаган.
Чиқарилиш шакли
Суртма 30 г, 40 г дан алюмин тубаларда. Ҳар бир туба қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.
Сақлаш шароити
Ёруғликдан химояланган жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Яроқлилик муддати
3 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецептсиз.