📜 Инструкция по применению Ампициллин тригидрат-RG
💊 Состав препарата Ампициллин тригидрат-RG
✅ Применение препарата Ампициллин тригидрат-RG
📅 Условия хранения Ампициллин тригидрат-RG
⏳ Срок годности Ампициллин тригидрат-RG

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

АМПИЦИЛЛИН ТРИГИДРАТ-RG

AMPICILLINI TRIHYDRATISRG

 

Препаратни савдо номи: Ампициллин тригидрат-RG

Таъсир этувчи модда (ХПН): ампициллин (ампициллин тиригдрати кўринишида).

Дори шакли: таблетклар

Таркиби:

1 таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: 250 мг ампициллинга эквивалент ампициллин тригидрати;

ёрдамчи моддалар: картошка крахмали, тальк, магний стеарати ёки кальций стеарати.

Таърифи: оқ ёки деярли оқ рангли таблеткалар, бироз “мармарсимон” бўлиши мумкин. Бир томонида фаскаси ва рискаси бўлган, яссицилиндрик шаклли таблеткалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: антибиотиклар (пенициллинлар гуруҳи).

АТХ коди: J01CA01

 

Фармакологик хусусиятлари

Препарат – кенг таъсир доирасига эга бўлган яримсинтетик пенициллинлар гуруҳига мансуб антибиотик. Микроорганизмлар ҳужайраси девори синтезини бостириб бактерицид таъсир кўрсатади. Пенициллиназа таъсирида парчаланади. Меъдани кислотали мухитига чидамлидир.

Препаратга пенициллиназа ишлаб чиқармайдиган Streptococci A, B, C, F, G; Str.pneumoniae ва қуйидаги микроорганизмлар: L.monocytogenes, Corynebacterium diphtheriae, Erysipelothrix rhusopathiae, Eikenella corrodens, N.meningitidis, Bordetella pertussis, Clostridium spp., Propioniobacterium acnes, Peptostreptococcus spp., Actinomyces spp., Leptospira spp., Treponema доимо сезгир; Enterococcus faecalis, E.coli, Proteus mirabilis, Salmonella spp., Vibrio cholerae, H.influenzae, N.gonorrhoeae, Fusobacterium spp., Prevotella spp. лар доимий сезгир эмас.

Дорига чидамли микроорганизмлар: Staphylococcus spp., B.catarrhalis, Klebsiella spp., Enterobacter spp., C.diversus, C.freundii, Proteus vulgaris, Providencia rettgeri, Morganella morganii, Y.enterocolitica, Pseudomonas spp., Acinetobacter spp., Xanthomonas spp., Flavobacterium spp., Alcaligenes spp., Nocardia spp., Campylobacter spp., Legionella pneumophila, Mycobacterium spp., Bacteroides spp., Mycoplasma spp., Chlamydia spp.

 

Фармакокинетикаси

Препарат ичга қабул қилинганида меъданинг кислотали муҳити таъсирида парчаланмайди, қонга яхши сўрилади. Ичга қабул қилингандан сўнг плазмадаги энг юқори миқдорига таҳминан 1,5-2 соатда эришилади. Организмнинг тўқималари ва суюқликларига киради, терапевтик дозаларда плеврал, перитонеал ва синовиал суюқликларида, ўт-сафрода аниқланади. Препарат йўлдош тўсиғидан ўтади, она сутига ажралиб чиқади. Ярим чиқарилиш даври таҳминан 1 соат, анурияда бу давр 12-20 соатгача узаяди. Препаратнинг асосий қисми организмдан буйраклар орқали чиқарилади, шунинг учун сийдикда антибиотикнинг миқдори жуда юқори бўлади. Препарат қайта юборилганида, организмда тўпланиб қолмайди, бу уни катта дозаларда ва узоқ вақт қабул қилишга имконият беради.

 

 

 

Қўлланилиши

Бактериал инфекциялар: бронхит, пневмония, дизентерия, сальмонеллёз, сальмонеллаларни узоқ вақт ташувчилик, холецистит, кўк йўтал, пиелонефрит, уретрит, эндокардит, тери ва юмшоқ тўқималарнинг инфекциялари, гинекологик инфекциялар, қулоқ, бурун, томоқ инфекциялари, одонтоген инфекциялар, менингит, сепсис ва препаратга сезгир микроорганизмлар чақирган бошқа инфекциялар.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Ўртача оғирликда кечувчи инфекцияларда, суткалик дозаси катталар учун 2-3 г, оғир инфекцияларда – 10 г, менингитда – 14 г. Болаларга препарат 50-100 мг/кг суткалик дозада буюрилади. Бир ёшгача бўлган болалар учун суткалик доза 0,25-0,75 г, 1 ёшдан 6 ёшгача – суткалик 0,75-1,5 г, 6 ёшдан 15 ёшгача – 1,5-2 г ташкил қилади. Суткалик доза 2-4 қабулга, менигитда 6-8 қабулга бўлинади. Гонококкли уретрит бундан истисно, унда 3,5 г препарат ичга бир қабулда бир марта буюрилади. Препарат овқатдан 0,5-1 соат олдин қабул қилинади. Даволаш курсининг муддати одатда 5-10 кун, ўткир пиелонефритда 2-3 ҳафта, сурункали пиелонефритда 6 ойдан кўпроқ.

 

Ножўя таъсирлари

Аллергик реакциялар (эшакеми, эритеми, Квинке шиши, ринит, конъюктивит; кам ҳолларда иситма, бўғимларда оғриқлар, эозинофилия; жуда кам ҳолларда анафилактик шок). Марказий нерв тизимига захарли таъсир кўрсатиши (буйрак етишмовчилиги бўлган беморларга жуда катта дозаларда қўлланганида), диспепсик кўринишлар (диарея, кўнгил айниши, қайт қилиш), кандидоз, ичак дисбактериози кузатилиши мумкин.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Мутлақо қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар: пенициллин қатори антибиотикларига юқори сезувчанликда. Жигар фаолиятининг оғир бузилишлари. Миастения. Бир ёшгача бўлган болалар. Препаратга сезгир бўлмаган штаммлар, айниқса псевдомонадалар ва стафилококклар чақирган инфекцион касалликлар.

Нисбий қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар: цефалоспоринларга юқори сезувчанлик, анамнезда аллергия, бронхиал астма, пичан тумови ёки эшакеми бўлиши, инфекцион мононуклеоздаги, лимфолейкоздаги, иккиламчи инфекциялар, лактация даври, ҳомиладорлик.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Бактериостатик антибиотиклар (тетрациклин, хлорамфеникол, эритромицин ва б.) билан бир вақтда қўлланганида ўзаро антагонизм юзага келади. Аминогликозид антибиотиклари билан микробларга қарши самарадорлигида синергизм кузатилади. Пробеницидни бирга буюриш, препаратни сийдик билан чиқарилишини камайтиради ва унинг қон зардобидаги миқдорини ошишига олиб келади, аллопуринол билан эса, препаратнинг метаболизмини секинлаштиради ва тери тошмасининг пайдо бўлиши тез-тезлигини оширади. Кам ҳолларда препарат перорал контрацептивларнинг таъсирини сусайтиради.

 

Махсус кўрсатмалар

Аллергик реакциялар пайдо бўлган ҳолда препарат қабул қилишни тўхтатиш ва десенсибилизацияловчи даволашни ўтказиш керак. Сепсисли беморларда препарат қўлланганида бактериолиз реакцияси (Яриш-Герксгеймер реакцияси) ривожланиши мумкин. Ҳолсизланган беморларни узоқ вақт даволаш препаратга чидамли микроорганизмлар (ачитқисимон замбуруғлар, грамманфий микроорганизм) чақирган суперинфекция ривожланиши мумкин. Бу беморларга препарат билан даволаш даврида В гуруҳи витаминларини ва С витаминини буюриш зарурати бўлганда, нистатин ва леворинни бериш мақсадга мувофиқдир. Бронхиал астмада, пичан иситмасида ва бошқа аллергик касалликларда, зарур ҳолларда препарат билан бир вақтда десенсибилизацияловчи воситалар буюрилади. Препарат хомиладор ва эмизикли аёлларга эҳтиёткорлик билан буюрилади. Буйраклар, жигар фаолиятини ва қон манзарасини мунтазам назорат қилиш керак. Буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларга препарат буюрилганида эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.

Препаратни болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

 

Чиқарилиш шакли

Таблеткалар 250 мг дан контур уяли ўрамларда.

 

Сақлаш шароити

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 250С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

2 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт буйича.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.