📜 Инструкция по применению Сиофор 850
💊 Состав препарата Сиофор 850
✅ Применение препарата Сиофор 850
📅 Условия хранения Сиофор 850
⏳ Срок годности Сиофор 850

ИЛОВА-ВАРАҚА: ПАЦИЕНТ УЧУН МАЪЛУМОТ

 

Сиофор®850

Плёнка қобиқ билан қопланган 850 мг ли таблеткалар

10 ёш ва ундан катта болалар, шунингдек катталарда қўллаш учун.

Метформин гидрохлориди

 

Ушбу дори препаратни қўллашдан олдин илова-варақани диққат билан тўлиқ ўқиб чиқинг, чунки унда Сиз учун муҳим маълумот мавжуд.

  • Ушбу илова-варақани сақлаб қўйинг. Эҳтимол Сизга уни яна ўқиб чиқиш талаб қилиниши мумкин.
  • Агар Сизда ҳар қандай қўшимча саволлар пайдо бўлса, шифокорга ёки дорихона ходимига мурожаат қилинг.
  • Ушбу дори препарати фақат Сиз учун буюрилган. Уни бошқа шахсларга берманг. Ҳатто агар улардаги касаллик симптомлари худди Сизникидек бўлса ҳам бу уларга зарар етказиши мумкин.
  • Агар Сизда бирон-бир ножўя таъсирлар пайдо бўлса, шифокорга ёки дорихона ходимига мурожаат қилинг. Бу ҳар қандай, бўлиши мумкин бўлган ножўя таъсирларга, шу жумладан ушбу илова-варақада таърифланмаганларга ҳам тегишли. 4-бўлимга қаранг.

Ушбу илова-варақанинг мазмуни

  1. Сиофор®850 ўзи нима ва у нима учун қўлланилади
  2. Сиофор®850 препаратини қабул қилишдан олдин нималарни билиш керак.
  3. Сиофор®850 препаратини қандай қабул қилиш керак.
  4. Бўлиши мумкин бўлган ножўя таъсирлари.
  5. Сиофор®850 препаратини сақлаш шароитлари
  6. Ўрам ичидагиси ва бошқа маълумотлар.

  1. Сиофор®850 ўзи нима ва у нима учун қўлланилади

Сиофор®850 ўзи нима

Сиофор®850 диабетни даволаш учун дори воситаси – метформин сақлайди. У бигуанидлар деб номланувчи дори моддалари гуруҳига киради.

Инсулин – меъда ости бези ишлаб чиқарадиган гормон ва у Сизнинг организмингизнинг ҳужайралари томонидан қондаги глюкоза (қандни) ушлаб қолишни таъминлайди. Сизнинг организмингиз глюкозани энергия олиш учун ишлатади ёки келажакда ундан фойдаланиш учун сақлаб туради.

Агар Сизда қандли диабет бўлса, бу ёки Сизда меъда ости бези инсулинни етарли миқдорда ишлаб чиқармаслигини ёки Сизнинг организмингиз у ишлаб чиқараётган инсулиндан тегишли равишда фойдалана олмаслигини билдиради. Натижада Сизда қонда глюкоза миқдори ошади. Сиофор®850 қонда глюкоза миқдорини максимал даражада нормагача камайишига ёрдам беради.

Агар Сиз катта ёшда бўлсангиз ва тана вазнингиз юқори бўлса, Сиофор®850 препаратини узоқ вақт қўллаш қандли диабетнинг 2 типи билан боғлиқ бўлган асоратлар ривожланиши хавфини камайтиради. Сиофор®850 препаратини қабул қилганда вазннинг турғун ва сезиларли даражада камайиши кузатилади.

Сиофор®850 препарати нима учун қўлланилади

Сиофор®850 дори воситаси ҳисобланади.

  • катталарда диабетга мойиллик, қандли диабетнинг манифаст шаклини ривожланиш хавфи юқори бўлган (яъни глюкозага нисбатан толерантлиги (IGT) бузилган шахсларда ва оч қоринга плазмада глюкоза миқдори (IFG) бузилганларда ва қуйидаги шахсларда: <60 ёш, ТВИ ≥30 кг/м2, оилада яқин қариндошлари анамнезида диабет, триглицеридлар даражаси юқори, ЮЗЛ холестерин камайганида, гипертония, HbA1c ≥6,0%, анамнезида ҳомиладорлар диабети) да даволаш учун.
  • қонда глюкоза даражасини тегишли равишда назорати остида қандли диабетнинг 2 типини даволаш учун, айниқса тана вазни ортиқча бўлган пациентларни даволашда қўлланади.

Қандли диабетнинг 2 типи бўлган катталар Сиофор®850 препаратни ўзини қабул қилиш ёки қандли диабетни даволаш учун бошқа препаратлар билан мажмуада (ичга қабул қилиш учун ёки инсулин билан бирга) қўллаш мумкин.

10 ёш ёки ундан катта болалар, шунингдек қандли диабетнинг 2 типи бўлган ўсмирлар Сиофор®850 препаратини ўзини ёки инсулин билан мажмуада қўллашлари мумкин.

Сиофор®850 билан даволаш парҳезни ва жисмоний юкламани мувофиқлаштириш билан бирга давом этиши керак.

  1. Сиофор®850 препаратини қабул қилишдан олдин нималарни билиш керак

Сиофор®850 препаратини қуйидагиларда қўллаш мумкин эмас

  • метформин ёки ушбу дори препаратининг бирон-бир бошқа компонентига аллергия бўлса (6-бўлимида келтирилган)
  • агар Сизда буйрак ёки жигар касалликлари бўлса
  • агар Сизда декомпенсацияланган қандли диабет бўлса, масалан, оғир гипергликемия (қонда глюкоза миқдори юқори), кўнгил айниши, қусиш, сувсизланиш, тана вазнини тез камайиши ёки кетоацидоз. Кетоацидоз – бу қонда “кетон таначалари” деб номланувчи моддаларни тўпланиши билан кечувчи ҳолат. Кетоацидоз симптомларига қоринда оғриқ, тез-тез ва чуқур нафас олиш, уйқучанлик ва оғиздан одатда кузатилмайдиган мевалар хиди келиши киради
  • агар Сиз жуда кўп суюқлик йўқотган бўлсангиз (сувсизланган), масалан, узоқ давом этадиган ёки оғир ич кетиши натижасида ёки кўп марта такрорланадиган қусиш натижасида. Сувсизланиш буйрак фаолияти бузилишига олиб келиши мумкин, бунда лактацидозни ривожланиш хавфи ошади (қуйидаги “Огоҳлантиришлар ва эҳтиёткорлик чоралари”га қаранг).
  • агар Сизда оғир инфекциялар бўлса, масалан, ўпка, нафас йўллари ёки буйрак инфекциялари. Оғир инфекциялар буйрак фаолияти бузилишини чақириши мумкин, бунда лактацидоз ривожланиши хавфи ошади (қуйидаги “Огоҳлантиришлар ва эҳтиёткорлик чоралари” га қаранг).
  • Агар Сиз юрак етишмовчилигини даволаш учун препаратлар қабул қилаётган бўлсангиз ёки яқинда миокард инфаркти ўтказган бўлсангиз, шунингдек агар сизда қон айланишининг оғир бузилишлари ёки нафас олиш қийин бўлаётган бўлса. Булар тўқималарга етарлича кислород келмаслигига олиб келади, бунда лактацидоз ривожланиши хавфи ошади (қуйидаги “Огоҳлантиришлар ва эҳтиёткорлик чоралари” га қаранг).
  • Сиз кўп алкоголь истеъмол қилсангиз.

Огоҳлантиришлар ва эҳтиёткорлик чоралари

Сиофор®850 препаратини қабул қилишдан олдин маслаҳат учун шифокорга мурожаат қилинг.

 

 

Даволовчи шифокор билан албатта маслаҳатлашинг, агар:

  • Сизда текшириш ўтказиш керак бўлиб қолганда, масалан рентгенографик ёки қонга ўзида йод сақловчи контраст моддалар юбориш керак бўлган томографик текширишларда.
  • Сизда йирик жарроҳлик аралашувини ўтказиш керак бўлганда.

Бундай текширишлардан ёки операциядан олдин, шунингдек улардан кейин маълум бир вақт давомида Сиз Сиофор®850 ни қабул қилмаслигингиз керак. Бу вақт давомида бошқа бирон-бир препаратларни қабул қилиш масаласини даволовчи шифокор ҳал қилади. Сиз даволовчи шифокор кўрсатмаларига аниқ амал қилишингиз муҳимдир.

Лактацидоз ривожланиш хавфининг қуйидаги омилларига аҳамият беринг.

Сиофор®850 препарати лактацидоз деб номланувчи жуда кам ҳолларда учрайдиган, лекин оғир асоратни келтириб чиқариши мумкин, айниқса буйрак фаолияти бузилган шахсларда. Лактацидоз келиб чиқиш хавфи декомпенсацияланган диабети бўлган беморларда, узоқ вақт оч қолганда ёки алкоголь қабул қилганда кучаяди. Лактацидоз симптомларига қусиш, мушак спазмлари билан кечадиган қоринда оғриқ, кучли толиқиш билан давом этадиган, умумий ҳолатни ёмонлашиши, шунингдек нафас олишнинг қийинлашиши билан ифодаланади. Агар Сизда шундай симптомлар пайдо бўлса, Сизга тезда зудлик билан шифохонада даволаниш талаб этилиши мумкин, чунки лактацидоз комага олиб келиши мумкин. Бунда Сиофор®850 препаратни қабул қилишни дарҳол тўхтатинг ва шифокорга ёки яқиндаги шифохонага мурожаат қилинг.

Сиофор®850 ўзи гипогликемия (қонда глюкоза даражасини камайиб кетиши) келтириб чиқармайди. Лекин, агар Сиз Сиофор®850 ни бошқа қандли диабет даволаш учун, гипогликемия келтириб чиқариши мумкин бўлган препаратлар (масалан, сульфонилмочевина ҳосилалари, инсулин ёки меглитинидлар) билан қабул қилаётган бўлсангиз, унинг келиб чиқиш хавфи бор. Агар Сизда гипогликемиянинг симптомлари: ҳолсизлик, бош айланиши, терлаш, юрак уришини тезлашиши, кўришни бузилишлари, диққатни жамлаш муаммолари пайдо бўлса, қанд сақловчи моддадан истеъмол қилинг ёки ичинг – одатда бу ёрдам беради.

Сиофор®850 препаратини ва бошқа дори воситаларини қабул қилиш.

Агар Сизга рентгенографик ёки томографик текширишлар учун қонга йод сақловчи контраст моддалар юбориш талаб этилса, Сиофор®850 препаратини текширишлардан олдин ва текширишлардан кейин маълум бир вақтгача қабул қилишни тўхтатиш керак (юқоридаги “Албатта даволовчи шифокор билан маслаҳатлашинг” га қаранг).

Агар Сиз Сиофор®850 препарати билан қуйида келтирилган препаратлардан билан биронтасини қабул қилаётган бўлсангиз, бу тўғрисида даволовчи шифокорга хабар қилинг. Эҳтимол, Сизга глюкоза даражасини тезроқ назорат қилиш ёки қабул қилаётган Сиофор® 850 препаратининг дозасига шифокор билан тузатиш киритиш талаб этилиши мумкин:

  • диуретиклар (сийдик пайдо бўлишини кўпайтирувчи ва сувни организмдан чиқариб юбориш учун қўлланиладиган препаратлар)
  • бета-2-агонистлар, масалан, сальбутамол ёки тербуталин (бронхиал астмани даволашда қўлланилади).
  • кортикостероидлар (ҳар хил касалликларни даволашда қўлланилади, хусусан, терининг оғир яллиғланиши ёки бронхиал астма).
  • диабетни даволаш учун бошқа дори препаратлари.
  • ранолазин (стенокардияни даволашда қўлланилади) ёки циметидин (меъда касалликларини даволашда қўлланилади).

Агар Сиз ҳозирги вақтда бошқа бирон-бир дори воситаларини қабул қилаётган/қўллаётган, яқинда қабул қилган/қўллаган бўлсангиз, бу тўғрисида шифокорга ёки дорихона ходимига хабар беринг.

Сиофор®850 препаратини алкоголь билан қабул қилиш

Сиз ушбу препаратини қабул қилаётганингизда, алкоголь қабул қилишдан сақланинг. Алкогол лактацидоз ривожланиши хавфини ошириш мумкин, айниқса жигар фаолияти бузилиши бўлган пациентларда ёки ҳолдан тойган пациентларда. Худди шу ҳолатлар алкоголь сақловчи дори воситаларига ҳам тегишли.

Ҳомиладорлик ва эмизиш

Ҳомиладорликда ёки эмизиш даврида, шунингдек ҳомиладорлик эхтимоли бор ёки режалаштирилган препаратни қабул қилишдан олдин даволовчи шифокорга маслаҳат учун мурожаат қилинг. Эмизиш даврда ушбу препаратни қабул қилиш тавсия этилмайди.

Зарурати бўлган ҳолатларда метформин 850 мг плёнка қобиқ билан қопланган таблеткаларини ҳомиладорлик даврида қўллаш мумкинлигини кўриб чиқиш мумкин.

Инсулинга ўтиш қарорини даволовчи шифокор қабул қилади.

Транспорт воситаларини бошқариш ва механизмларга хизмат кўрсатиш қобилиятига таъсири

Сиофор®850 ўзи гипогликемия (қонда глюкоза миқдорининг пасайиб кетиши) чақирмайди. Бу транспорт воситаларини бошқариш ва механизмларга хизмат кўрсатиш қобилиятига таъсир этмаслигини билдиради.

Лекин, агар Сиз Сиофор®850 ни қандли диабетни даволаш учун бошқа гипогликемия чақириши мумкин бўлган препаратлар билан (масалан, сульфонилмочевина ҳосилалари, инсулин ёки меглитинидлар) қабул қилаётган бўлсангиз, эҳтиёткорликка амал қилиш керак.

Гипогликемия симптомларига ҳолсизлик, бош айланиши, кўп терлаш, юракни тез-тез уриши, кўриш қобилиятининг бузилиши ёки диққатни жамлаш бузилишлари киради. Агар Сизда шундай симптомлар пайдо бўлса, транспорт воситаларни бошқариш ва механизмларга хизмат кўрсатишдан сақланинг.

  1. Сиофор®850 ни қандай қабул қилиш керак.

Ушбу дори препаратини ҳар доим даволовчи шифокор тавсиясига қатъий амал қилган ҳолда қабул қилинг. Агар Сизда бирон-бир шубҳа пайдо бўлса, даволовчи шифокор ёки дорихона ходими билан маслаҳатлашинг.

Сиофор®850 препаратини қўллаш соғлом турмуш тарзига амал қилиш фойдаси ўрнини босаолмайди. Парҳезга тегишли шифокор кўрсатмаларига амал қилишни давом эттиринг ва мунтазам жисмоний машқлар қилиб туринг.

 

Тавсия этилган доза

Катталар учун одатдаги бошланғич доза: Сиофор®850 1 плёнка қобиқ билан қопланган таблеткадан, суткада 2-3 марта (суткада 1700-2250 мг метформин гидрохлоридига тўғри келади) ёки 500 мг метформин гидрохлориди суткада 2-3 марта (бундай дозалашни Сиофор®850 препарати билан амалга ошириб бўлмайди).

Сиофор®850 препаратининг максимал суткалик дозаси: Сиофор®850 плёнка қобиқ билан қопланган таблеткдан суткада 2 марта (суткада 2550 мг метформин гидрохлоридига тўғри келади).

Болалар ва ўсмирларда қўллаш

10 ёшли болалар ва ўсмирлар учун одатдаги бошланғич доза: Сиофор®850 1 плёнка қобиқ билан қлпланган таблеткадан суткада 1 марта (суткада 850 мг метформин гидрохлоридига тўғри келади) ёки метформин гидрохлориди 500 мг дан суткада 1 марта (бундай дозалашни Сиофор®850 препарати билан амалга ошириб бўлмайди).

Сиофор®850 препаратининг суткалик максимал дозаси: плёнка қобиқ билан қопланган 1 таблетка суткада 2 марта (суткада 1700 мг метформин гидрохлоридига тўғри келади).

10 ёшдан 12 ёшгача бўлган болаларда препаратни фақат шифокорнинг алоҳида кўрсатмасига мувофиқ қабул қилиш тавсия этилади, чунки ушбу ёш гуруҳида препаратни қўллаш бўйича маълумотлар етарли эмас.

Агар Сиз шунингдек инсулин ҳам қабул қилаётган бўлсангиз, Сиофор®850 препарати билан даволанишни шифокор кўрсатмаси асосида бошлаш керак.

 

Кузатиш

  • Даволовчи шифокор қондаги глюкозанинг миқдорини текширишни мунтазам олиб боради ва қондаги глюкоза даражасига қараб Сиофор®850 препарати дозасини белгилайди. Сиз мунтазам равишда даволовчи шифокор билан маслаҳатлашиб туришингиз керак. Бу болалар ва ўсмирлар, шунингдек кекса шахслар учун айниқса муҳим.
  • Бундан ташқари, шифокор камида йилда бир марта Сизда буйракнинг функционал ҳолатини текшириб туради. Агар Сизнинг ёшингиз кекса бўлса, ёки Сизда буйрак фаолияти бузилган бўлса, унда текширишни тез-тез амалга ошириб туриш керак.

Сиофор®850 плёнка қобиқ билан қопланган таблеткаларини қандай қабул қилиш керак

Таблеткаларни овқатланиш вақтида ёки овқатдан кейин қабул қилинади. Бу овқат ҳазм қилиш билан боғлиқ бўлган ножўя таъсирлар бўлмаслигига ёрдам беради.

Таблеткаларни чайнаманг ва майдаламанг. Таблеткаларни 1 стакан сув билан ютинг.

  • Агар Сиз препаратни суткада 1 марта қабул қилсангиз, уни эрталаб амалга оширинг (эрталабки нонушта билан).
  • Агар Сиз таблеткаларни 2 марта қабул қилсангиз уни эрталаб (нонушта пайтида) ва кечқурун (кечки овқат вақтида) амалга оширинг.
  • Агар Сиз препаратни 3 марта қабул қилсангиз, унда эрталаб (нонушта вақтида), кундузи (тушлик билан) ва кечқурун (кечки овқат вақтида) қабул қилинг.

Таблеткадаги чизиқ, фақат агар таблеткаларни бутунлигича ютишда қийинчиликлар пайдо бўлса, уни бўлиши учун мўлжалланган.

Агар маълум бир вақт ўтгандан кейин Сиофор®850 препарати таъсири анча кучли ёки анча кучсизланган тўғрисида Сизда фикр пайдо бўлса, бу тўғрисида шифокорга ёки дорихона ходимига хабар беринг.

Агар Сиз Сиофор®850 препаратини кўрсатилгандан кўп миқдорда қабул қилган бўлсангиз

Агар Сиз Сиофор®850 препаратини кўрсатилгандан кўп миқдорда қабул қилган бўлсангиз, Сизда лактацидоз ривожланиши мумкин. Лактацидоз симптомларига қусиш, мушак спазмлари билан кечадиган қоринда оғриқ, кучли толиқиш билан кечувчи умумий ҳолатнинг бузилишлари, шунингдек нафас олишнинг қийинлашиши киради. Агар Сизда шундай симптомлар пайдо бўлса, Сизга зудлик билан шифохона шароитида даволаниш керак бўлиши мумкин, чунки лактацидоз комага олиб келиши мумкин. Сиз зудлик билан шифокорга ёки яқиндаги шифохонага мурожаат қилишингиз керак.

Агар Сиз Сиофор®850 препаратни қабул қилишни унутган бўлсангиз.

Ўтказиб юборилган дозани ўрнини босиш учун иккита дозани қабул қилманг. Препаратнинг кейинги дозасини ўз вақтида қабул қилинг.

Агар Сизда ушбу препаратни қўллаш бўйича қўшимча саволлар пайдо бўлса, шифокорга ёки дорихона ходимига мурожаат қилинг.

  1. Бўлиши мумкин бўлган ножўя таъсирлар

Бошқа дори воситалари каби, ушбу препарат ножўя таъсирлар келтириб чиқариши мумкин, лекин у ҳаммада ҳам ривожланмайди. Қуйидаги ножўя таъсирлар келиб чиқиши мумкин:

Жуда тез-тез келиб чиқиши мумкин бўлган ножўя таъсирлар (10 пациентдан 1 тасидан кўпроқда пациентларда кузатилиши мумкин)

  • аҳволни ёмонлашиши (кўнгил айниши, қусиш), ич кетиши, қоринда оғриқ ва иштаҳани йўқолиши каби ҳазм қилишни бузилишлари. Кўпинча бундай ножўя таъсирлар Сиофор®850 препарати билан даволаш бошланишида пайдо бўлади. Бундай ножўя таъсирларни сусайтириш учун препаратни бир неча марта қабул қилишдан бошлаш керак, шунингдек уни овқатланиш ватида ёки овқатланишдан кейин дарров қабул қилишдан бошлаш мумкин. Агар симптомлар ўтиб келмаса, Сиофор®850 ни қабул қилишни тўхтатинг ва даволовчи шифокорга мурожаат қилинг.

Тез-тез келиб чиқиши мумкин бўлган ножўя таъсирлар (10 пациентдан 1 тасида кузатилиши мумкин)

  • таъм сезишни бузилишлари

Жуда кам ҳолларда келиб чиқиши мумкин бўлган ножўя таъсирлар (10000 пациентдан 1 тасида кузатилиши мумкин)

  • лактацидоз. Бу жуда кам холларда ривожланадиган, аммо оғир асорат, айниқса буйрак фаолияти бузилиши бўлган пациентларда. Лактацидоз симптомларига қусиш, мушак спазмлари билан кечадиган қоринда оғриқ, кучли толиқиш билан кечадиган умумий ҳолатни ёмонлашиши, шунингдек нафас олишни қийинлашиши киради.

Агар Сизда шундай симптомлар кузатилса Сизга зудлик билан шифохонада даволаниш зарурати пайдо бўлади, чунки лактацидоз комага олиб келиши мумкин. Сиофор®850 препаратини қабул қилишни зудлик билан тўхтатинг ва шифокорга ёки яқиндаги шифохонага мурожаат қилинг.

  • терини қизариши (эритема), қичишиш ёки қичишувчи тошмалар (эшакеми) каби тери реакциялари
  • қонда В12 витаминининг миқдорини камайиши
  • жигар фаолиятининг биохимик кўрсаткичларини бузилиши ёки гепатит (толиқиш, иштаҳани йўқолиши, терини ва кўз оқимини сарғайиш белгилари билан ёки усиз кечувчи жигар яллиғланиши). Агар Сизда шундай симптомлар пайдо бўлса, Сиофор® 850 ни қабул қилишни тўхтатинг ва даволовчи шифокорга мурожаат этинг.

Болалар ва ўсмирлардаги қўшимча ножўя таъсирлар

Препаратни болалар ва ўсмирларда қўллаш бўйича олинган чекланган маълумотларга кўра, уларда ривожланадиган нохуш ҳолатлар оғирлик даражаси ва характерига кўра катталарда кузатиладиганлар билан деярли бир хил.

Ножўя таъсирлари тўғрисидаги хабарлар

Бирон-бир ножўя таъсирлар пайдо бўлганида шифокорга ёки дорихона ходимига мурожаат қилинг. Бу ҳар қандай мумкин бўлган ножўя таъсирларга, шу жумладан ушбу илова-варақада кўрсатилмаганларга ҳам тегишли. Сиз шунингдек ножўя таъсирлар тўғрисида тўғридан-тўғри ўз давлатингиздаги Фармогоҳлик органларига хабар беришингиз мумкин. Ножўя таъсирлар тўғрисида хабар бериб, Сиз ушбу дори препаратининг хавфсизлиги тўғрисида кўпроқ маълумотлар йиғишга ёрдам берган бўласиз.

  1. Сиофор® 850 препаратини сақлаш шароити

Болалар олаолмайдиган жойда сақлансин. Агар Сиофор® 850 болага буюрилган бўлса, унда ота-оналар ва парвариш қилувчи шахслар ушбу препаратни қўллашни кузатиб боришлари керак.

Ушбу препарат ташқи картон ўрамда ва блистерда “годен до” сўзларидаги кўрсатилган яроқлилик муддати ўтганидан кейин қўлланмаслиги керак. Яроқлилик муддати ўтган сана кўрсатилган ойнинг охирги куни ҳисобланади.

Ушбу дори препарати 30оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Ҳеч қандай дори препаратини канализацияга ёки маиший чиқиндиларга ташламанг. Керак бўлмаган дори препаратини қандай қилиб утилизация қилиш тўғрисида дорихона ходими билан маслаҳатлашинг. Бу чоралар атроф-муҳитни ҳимоя қилишга ёрдам беради.

  1. Ўрам тартиби ва бошқа маълумотлар

Сиофор®850 препаратининг таркиби

Препаратнинг таъсир этувчи моддаси бўлиб метформин гидрохлориди ҳисобланади.

Плёнка қобиқ билан қопланган бир дона таблетка 850 мг метформин гидрохлориди сақлайди бу 662,9 метформинга тўғри келади.

Бошқа компонентлар:

Гипермеллоза, повидон К25, магний стеарати (Ph. Eur.) [ўсимлик], макрогол 6000, титан диоксиди (Е171).

Сиофор®850 препаратининг таърифи ва ўрам ичидагиси

Оқ, узунчоқ, плёнка қобиқ билан қопланган, икки томонида чизиғи бўлган таблеткалар.

Таблеткалар ПВХ плёнка ва алюминли фольгадан ташкил топган блистерларга жойланган.

Сиофор®850 препарати 10, 30, 60, 90 ёки 120 плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар ўрамларда чиқарилади.

Сотувда ҳамма ўлчамли ўрамлар бўлмаслиги мумкин

Дорихонадан бериш тартиби

Шифокор рецепт бўйича.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.