ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
СИТАГЛЮ МЕТ
SITAGLU MET
Препаратнинг савдо номи: Ситаглю Мет
Таъсир этувчи моддалар (ХПН): ситаглиптин + метформин
Чиқарилиш шакли: қобиқ билан қопланган таблеткалар.
Таркиби:
1 таблетка қуйидагиларни сақлайди:
фаол моддалар: 50 мг ситаглиптин (ситаглиптин фосфати кўринишида) ва 500 мг, ёки 1000 мг метформин гидрохлориди.
Ёрдамчи моддалар:
50 мг/500 мг ли таблеткалар: повидон, микрокристалл целлюлоза, натрий кроскармеллоза, натрий лаурил сульфати, магний стеарати.
Таблетка қобиғи: гидроксипропилметил целлюлоза, титан диоксиди, тальк, полиетиленгликоль (PEG 6000), темир (II) оксиди.
50 мг/1000 мг ли таблеткалар: повидон, микрокристалл целлюлоза, натрий лаурил сульфати, магний стеарати.
Таблетка қобиғи: гидроксипропилметил целлюлоза, титан диоксиди, тальк, полиетиленгликоль (PEG 6000), Green Apple 3765 бўёвчиси.
Таърифи:
50 мг/500 мг ли таблеткалар: узунчоқ шаклли, икки томонлама қавариқ, бир томонида “TL” ёзувли ва бошқа томонида синдириш чизиғи бўлган, оч-сариқ рангли қобиқ билан қопланган таблеткалар.
50 мг/1000 мг ли таблеткалар: узунчоқ шаклли, икки томонлама қавариқ, бир томонида синдириш чизиғи бўлган, яшил рангли қобиқ билан қопланган таблеткалар
Фармакотерапевтик гуруҳи: Перорал қабул қилиш учун гипогликемик восита.
АТХ коди: A10B
Фармакологик хусусиятлари
Оғиз орқали қабул қилиш учун мажмуавий гипогликемик восита.
Ситаглиптин – юқори селектив дипептидилпептидазы 4 (ДПП-4) ингибитори.
Ситаглиптин кимёвий тузилиши ва фармакологик таъсири бўйича глюкагонсимон пептид-1 (ГПП) аналоглари, инсулин, сульфонилмочевина хосилалари, бигуанидлар, пероксисомалар пролифератори (PPAR-γ) томонидан фаоллантирилувчи γ-рецепторларининг антогонистилари альфа-гликозидаза ингибиторлари амилин аналогларидан фарқ қилади. ДПП – 4 ни ингибирлаб ситаглиптин инкретинлар оиласининг 2 маълум гормонларининг концентрациясини оширади: ГПП-1 ва глюкозага-боғлиқ инсулинотроп пептиди (ГИП).
Инкретин оиласи гормонлари сутка давомида ичакда ажралиб чиқади, уларнинг даражаси овқат қабул қилишга жавобан ошади. Инкретинлар глюкоза гомеостазининг физиологик назорати тизимининг ички қисми ҳисобланади.
Метформин гидрохлориди – жигарда глюконеогенезни тормозлайди, ичакдан глюкозанинг сўрилишини камайтиради, глюкозанинг периферик утилизациясини кучайтиради, шунингдек тўқималарнинг инсулинга бўлган сезгирлигини оширади. Бунда меъда ости безининг бета-хужайралари томонидан инсулиннинг секрециясига таъсир кўрсатмайди, гипогликемик реакцияларни чақирмайди. Қонда умумий холестерин, триглицеридлар ва паст зичликка эга липопротеинларнинг миқдорини пасайтиради.
Фармакокинетикаси
Ситаглиптин
Ситаглиптин ичга қабул қилинганидан кейин меъда-ичак йўлларида тез сўрилади. Смах 1-4 соатдан кейин эришилади. Мутлоқ биокираолишлиги тахминан 87% ташкил қилади. Плазма оқсиллари билан боғланиши 38% ташкил қилади.
Организмда препаратнинг аҳамиятсиз қисми метаболизмга учрайди. Ситаглиптиннинг тахминан 79% сийдик билан чиқарилади.
Ситаглиптин 100 мг дозада ичга қабул қилинганида Т1/2 тахминан 12,4 соатни ташкил қилади. Буйрак клиренси тахминан 350мл/мин ташкил қилади.
Метформин гидрохлориди
Метформин ичга қабул қилинганидан кейин меъда-ичак йўлларидан сўрилади. Биокираолишлиги 50-60%. Плазмада максимал концентрациясига (Сmax) ичга қабул қилинганидан кейин 2,5 соат ўтгач эришилади. Овқат қабул қилиш Сmax ни 40% га пасайтиради ва унга эришилишини 35 минутга кечиктиради. Метформин тўқималарда тез тақсимланади, плазма оқсиллари билан амалда боғланмайди. Жуда кучсиз даражада метаболизмга учрайди ва буйраклар орқали чиқарилади. Соғлом кўнгиллиларда метформиннинг клиренси 400 мл/мин (креатинин клиренсига қараганда 4 марта кўп) ташкил қилади, бу фаол найчалар секрецияси борлигидан далолат беради. Яримчиқарилиш даври 6,5 соатни ташкил қилади.
Буйракларнинг фаолияти бузилганида препаратнинг кумуляцияси бўлиши мумкин.
Қўлланилиши
- қандли диабетнинг 2 типи;
- максимал ўзлаштираолинадиган дозада метформин билан монотерапия фонида адекват назоратга эришилмаган пациентларда гликемия устидан назоратни яхшилаш учун парҳез ва жисмоний юкламага қўшимча сифатида;
- максимал ўзлаштираолинадиган дозада метформин ва сульфонилмочевина билан монотерапия фонида адекват назоратга эришилмаган пациентларда гликемия устидан назоратни яхшилаш учун парҳез ва жисмоний юкламага қўшимча сифатида сульфонилмочевина ҳосилалари билан мажмуада;
- барқарор дозада инсулин ва метформин гликемия устидан адекват назоратни таъминламаган пациентларда гликемия устидан назоратни яхшилаш учун парҳез ва жисмоний юкламага қўшимча сифатида инсулин билан мажмуада (учта препарат мажмуаси) қўлланади.
Қўллаш усули ва дозалари
Препаратни ичга овқат қабул қилишдан қатъий назар қабул қилинади.
Препаратнинг тавсия қилинган дозаси – 1 таблетка суткада 2 марта.
Метформиннинг турли дозалари билан таъминлаш мақсадида Ситаглю Мет препарати ситаглиптин 50 мг ва метформин гидрохлориди 1000 мг дозаларда ишлаб чиқарилади.
Барча пациентлар кун давомида углеводларни қабул қилишни адекват тақсимланган парҳезга риоя қилишлари керак. Тана вазни юқори бўлган пациентлар паст калорияли парҳезга риоя қилишлари керак.
Ножўя таъсирлари
Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: кўнгил айниши, қусиш, оғизда “металл” таъми, иштаҳани йўқлиги, диарея, метеоризм, қорин оғриқлари.
Бу симптомлар айниқса даволашнинг бошида тез-тез кузатилади ва одатда, ўз-ўзидан ўтиб кетади. Бу симптомларни антацидлар, м-холиноблокаторлар ёки спазмолитикларни буюриш билан камайтириш мумкин. Кам ҳолларда – препарат бекор қилинганидан кейин йўқолувчи гепатит ёки “жигар” трансаминазаларининг фаоллигини ошиши кузатилади.
Моддалар алмашинуви томонидан: кам ҳолларда – лактоацидоз (даволашни тўхтатишни талаб қилади); узоқ муддат даволашда – В12 гиповитаминози (унинг сўрилишини бузилиши).
Қон яратиш аъзолари томонидан: алоҳида ҳолларда – мегалобласт анемия.
Эндокрин тизими томонидан: гипогликемия.
Аллергик реакциялар: тери тошмаси, қичишиш.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
- препаратга юқори сезувчанлик;
- диабетик кетоацидоз, диабетик кома олди ҳолати, кома;
- буйраклар фаолиятини бузилиши (креатинин клиренси минутига 60 мл дан кам);
- буйраклар фаолиятини бузилиш хавфи билан кечувчи ўткир касалликлар: дегидратация (диареядаги, қусишдаги), иситма, ўткир юқумли касалликлар, гипоксия ҳолати (шок, сепсис, буйрак инфекциялари, бронх-ўпка касалликлари);
- тўқималарнинг гипоксиясини ривожланишига олиб келиши мумкин бўлган клиник яққол кечувчи ўткир ва сурункали касалликлар (юрак ёки нафас етишмовчилиги, ўткир миокард инфаркти ва бошқ.);
- жиддий жарроҳлик муолажалари ва травмалар (уларнинг фонида инсулинотерапия ўтказиш кўрсатилган);
- жигар фаолиятини бузилиши;
- сурункали алкоголизм, алкоголь билан ўткир заҳарланиш;
- ҳомиладорлик, эмизиш даври;
- лактоацидоз (шу жумладан анамнездаги);
- йод сақловчи контраст моддани юбориш билан радиоизотоп ёки рентгенологик текширишлар ўтказилганидан кейин 2 кун давомида ва ўтказишдан олдин камида 2 кун давомида қўллаш;
- кам калореяли парҳезга риоя қилиш (суткада 1000 ккал дан кам).
Оғир жисмоний ишларни бажарувчи 60 ёшдан ошган шахсларда препаратни қўллаш тавсия қилинмайди, бу уларда лактоцидознинг ривожланиши хавфини юқорилиги билан боғлиқ.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Ситаглиптин
Бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсирини текширишларида ситаглиптин қуйидаги препаратларнинг фармакокинетикасига аҳамиятли таъсир кўрсатмаган: метформин, розиглитазон, глибенкламид, симвастатин, варфарин, перорал контрацептивлар. Бу маълумотларга асосланиб ситаглиптин CYP3А4, 2С8 ёки 2С9 изоферментларни ингибирламайди. in vitro олинган маълумотларга асосланиб ситаглиптин шунингдек эҳтимол CYP2D6, 1А2, 2С19 ёки 2В6, шунингдек СYP3А4 индуцияламайди. Дигоксин ситаглиптин билан мажмуада қўлланганида AUC ни (11%) бироз, шунингдек Сmax (18%) ни ўртача ошиши кузатилган. Бу ошишлар клиник аҳамиятли ҳисобланмайди. Бирга қўлланганида препаратнинг ҳам, дигоксиннинг ҳам дозасини ўзгартириш тавсия этилмайди. Ситаглиптинни AUC ва Сmax ни 29% ва 68% ошиши пациентларда мувофиқ Ситаглю Метни 100 мг бир марталик дозада ва циклоспорин (р-гликопротеин кучли ингибитори) 600 мг бир марталик дозада мажмуада қўлланганда кузатилган. Ситаглиптинни фармакокинетик кўрсаткичларининг бу ўзгаришлари клиник аҳамиятли ҳисобланмайди. Циклоспорин ва р-гликопротеиннинг бошқа ингибиторлари (масалан, кетоконазол) билан бирга қўлланганида препаратнинг дозасини ўзгартириш тавсия этилмайди. Кенг таъсир доирасига эга препаратларни олувчи (n=83, тахминан ярми буйраклар орқали чиқарилувчи пациентларда ва соғлом кўнгилликлардаги (n=858) популяцион фармакокинетик тахлил дори воситаларини ситаглиптиннинг фармакокинетикасига қандай бўлмасин клиник аҳамиятли таъсирини аниқламаган.
Метформин гидрохлориди
Тавсия қилинмайдиган мажмуалар: даназолнинг гипергликемик таъсиридан сақланиш учун уни бир вақтда қабул қилиш тавсия қилинмайди. Даназол билан даволашнинг зарурати бўлганида ва охиргисини қабул қилиш тўхтатилганидан кейин, гликемиянинг даражасини назорати остида метформинни дозасига тузатиш киритиш талаб қилинади.
Алоҳида эҳтиёткорликни талаб қилувчи мажмуалар: хлорпромазин – катта дозаларда қабул қилинганида (кунига 100 мг) инсулинни ажралиб чиқишини пасайтириб, қонда глюкозанинг концентрациясини оширади. Нейролептиклар билан даволашда ва охиргисини қабул қилиш тўхтатилганидан кейин қонда глюкозанинг концентрациясини назорати остида метформиннинг дозасига тузатиш киритиш талаб қилинади.
Сульфонилмочевинанинг ҳосилалари, салицилатлар, акарбоза, инсулин, ностероид яллиғланишга қарши препаратлар, моноаминооксидазанинг ингибиторлари, окситетрациклин, ангиотензин-айлантирувчи фермент ингибиторлари, фиброат кислотасининг ҳосилалари, циклофосфамид, β-адреноблокаторлар билан бир вақтда қўлланганида метформиннинг гипогликемик таъсири кучайиши мумкин. Глюкокортикостероидлар, перорал контрацептивлар, эпинефрин, симптомиметиклар, глюкагон, қалқонсимон безининг йод сақловчи гормон препаратлари, тиазид ва “халқали” диуретиклар, фенотиазиннинг ҳосилалари, никотин кислотасининг ҳосилалари билан бир вақтда қабул қилинганида метформиннинг гипогликемик таъсирини камайиши мумкин.
Нифедипин метформиннинг Сmax, сўрилишини оширади, чиқарилишини секинлаштиради.
Циметидин метформиннинг чиқарилишини секинлаштиради, оқибатда лактоацидознинг ривожланишини хавфи ошади.
Буйрак найчалари орқали чиқариладиган катион дори воситалари (аминохинидин, дигоксин, хинин, ранитидин, триамтерен ва ванкомицин) найчалар транспорт тизимлари учун рақобатлашадилар ва узоқ муддат даволашда Сmax 60% га оширишлари мумкин.
Метформин бевосита антикоагулянтларнинг (кумарин ҳосилалари) таъсирини сусайтириши мумкин. Лактоацидознинг ривожланишини хавфи алкоголдан ўткир заҳарланишда, айниқса очлик ҳолида, паст калорияли парҳезга риоя қилинганида ёки буйрак етишмовчилигида кучаяди. Даволаш вақтида алкогол ва этанол сақловчи дори препаратларни қабул қилишдан сақланиш керак.
Йод сақловчи контраст препаратлар томир ичига юборилганида метформин кумуляцияланиши ва лактоацидоз ривожланиши мумкин.
Махсус кўрсатмалар
Даволаш даврида йилига камида 2 марта, шунингдек миалгия пайдо бўлганида плазмада лактатнинг миқдорини аниқлаш керак.
Бандан ташқари, 6 ойда 1 марта қон зардобидаги креатининнинг миқдорини (айниқса кекса ёшли беморларда), шунингдек қонда глюкозанинг концентрациясини айниқса синчиклаб назорат қилиш керак.
Бронх-ўпка инфекцияси ёки сийдик-жинсий аъзоларнинг инфекцион касалликлари пайдо бўлганида, бемор бу ҳақида шифокорга дарҳол хабар бериши керак.
Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши
Ситаглю Метни ҳомиладорлик вақтида қўллаш мумкин эмас. Ситаглинтин одамда кўкрак сути билан ажралиши номаълум. Шунинг учун Ситаглю Метни эмизикли аёлларда қўллаш мумкин эмас.
Автотранспортни бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири
Ситаглю Мет препарати автотранспорт ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсир қилмайди.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Дозани ошириб юборилган ҳолларда стандарт тутиб турувчи чораларни кўриш керак, масалан сўрилмаган материални меъда-ичак йўлларидан чиқариб ташлаш, агар зарурати бўлса, тутиб турувчи даволаш.
Чиқарилиши шакли
Қобиқ билан қопланган 7 таблетка Ал/Ал блистерда.
2 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутига жойланади.
Сақлаш шароити
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 30оС дан юқори бўлмаган ҳароратда.
Яроқлилик муддати
2 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецепт бўйича.