ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
ЗИННИА-F
ZINNIA-F
Препаратнинг савдо номи: Зинниа-F
Таъсир этувчи моддалар: левоноргестрел, этинилэстрадиол, темир фумарат
Дори шакли: қобиқ билан қопланган таблеткалар.
Таркиби:
Ҳар бир (левоноргестрел+этинилэстрадиол) қобиқ билан қопланган таблеткалар қуйидагиларни сақлайди:
фаол моддалар: – левоноргестрел – 0,150 мг, этинилэстрадиол – 0,030 мг;
ёрдамчи моддалар: лактоза моногидрати, маккажўхори крахмали, повидон, магний стеарати, тальк, сахароза, кальций карбонати, глицерол, макрогол, титан диоксиди.
Таърифи: оқ, думалоқ, икки томонлама қабариқ, қандли қобиқ билан қопланган таблеткалар.
Ҳар бир (темир фумарати) таблетка қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: темир фумарати – 75 мг;
ёрдамчи моддалар: маккажўхори крахмали, полисорбат, метилпарабен, пропилпарабен, натрий крахмал гликоляти, тальк, магний стеарати.
Таърифи: жигарранг, думалоқ, икки томонлама қавариқ, қандли қобиқ билан қопланган таблеткалар.
Фармакотерапевтик гуруҳи: перорал контрацептив восита (левоноргестрел + этинилэстрадиол).
АТХ коди: G03AA07
Фармакологик ҳусусиятлари
Монофазали мажмуавий гестаген-эстроген контрацептив препарат (ўзининг кучи ва селектив таъсири бўйича на фақат сариқ тананинг табиий гормони прогестерондан, балки замонавий сунъий гестогенлар ва эстрадиолнинг сунъий аналоги этинилэстраиолдан ҳам устун бўлган 19-нортестостероннинг левоноргестрел ҳосиласи).
Марказий ва периферик механизмларга таъсир қилиб препарат гипофизнинг гонадотроп гормонлари секрециясини сусайтиради, фолликулаларнинг етилишини тормозлайди, овуляция жараёнига тўсқинлик қилади, эндометрийнинг бластоцистга сезувчанлигини пасайтиради ва сперматозоидларнинг бачадонга киришини қийинлаштириб, цервикал шиллиқнинг ёпишқоқлигини оширади.
Контрацептив самарасидан ташқари препарат мунтазам қабул қилинганида ҳайз кўриш циклини меъёрлаштириб ва қатор гинекологик, шу жумладан ўсма табиатли касалликларни ривожланишини олдини олишга ёрдам бериб, даволовчи таъсир ҳам кўрсатади. Препаратни қўллаш фонида ҳайз кўриш цикли мунтазамроқ бўлади, кам оғриқли ҳайз кўришлар кузатилади, ҳайз ажралмаларнинг жадаллиги камаяди, натижада темир танқислиги анемиясининг ривожланишини хавфи пасаяди.
Левоноргестрелни жуда кичик дозаларда юқори фаоллиги липид ва углеводлар алмашинувига таъсир қилмайди ва андроген хусусиятларни намоён қилмайди.
Темир фумаратини фармакологик таъсири – гемопоэтик, эритропоэтик, анемическое
Фармакокинетикаси
Сўрилиши: Ичга қабул қилинганида левоноргестрел ва этинилэстрадиол тез ва тўлиқ сўрилади. 1 таблетка қабул қилинганидан кейин максимал концентрацияга 1 соатдан кейин эришилади ва у левоноргестрел учун 4 нг/мл ни ва этинилэстрадиол учун 1,7 соатдан кейин 65 нг/мл ни ташкил қилади. Биокираолишлиги мувофиқ 99% ва 45% ташкил қилади, бунда охиргиси учун, этинилэстрадиолнинг сўрилиши ва жигардан биринчи ўтиш жараёнидаги жадал метаболизми натижасида аҳамиятли 20% дан 65% гача бўлган шахсий ўзгарувчанликка эга.
Тақсимланиши: Жинсий стероидларни боғловчи глобулин (ЖСБГ) левоноргестрелни специфик боғланиши, ЖСКГ даражасини ошиши амалда левоноргестрелнинг қон зардобидаги даражасини параллел ошиши билан кечади. Препарат ҳар куни қабул қилинганида қон зардобида левоноргестрелни тўпланиши кузатилади, бунда левоноргестрелнинг циклни иккинчи ярмидаги даражаси (2 ҳафталик қабулдан кейин) препаратни қабул қилишни бошидагига қараганда тахминан 4 марта юқори. Препарат 3 цикл қабул қилинганидан кейин циклдаги ЖСБТ индукциясининг даражаси бошқа ўзгармайди.
Этинилэстрадиолнинг мувозанат ҳолатига тахминан бир ҳафта мунтазам қабул қилинганидан кейин якуний босқичдаги ярим чиқарилиш даврининг (Т1/2) ва суткалик дозасининг ўзгартирувчанлигини ҳисоби билан эришилади, бунда мувозанат концентрацияси Зинниа-F препаратини бир марта қабул қилинганидаги этинилэстрадиолнинг концентрациясидан 40-60% га ошади. Этинилэстрадиолнинг қон плазмаси оқсиллари, асосан альбумин билан боғланиши 98% ни ташкил қилади. Этинилэстрадиолнинг суткалик дозасини тахминан 0,02% кўкрак сути билан чиқарилади.
Левоноргестрелнинг тақсимланиши ҳажми 0,7 л/кг ни, этинилэстрадиолнинг – 2,8-8,6 л/кг ни ташкил қилади.
Метаболизми ва чиқарилиши: Левоноргестрелнинг фармакокинетикаси икки босқичли (Т1/2) терминал босқич учун 12-15 соатни ташкил қилади. Левоноргестрел организмдан фақат метаболитлар кўринишида чиқарилади. Зардобдан метаболик клиренсининг тезлиги минутига 0,8 мл/кг ни ташкил қилади. 60% метаболитлар буйраклар орқали ва 40% ичак орқали чиқарилади, уларнинг Т1/2 24 соатни ташкил қилади.
Этинилэстрадиолнинг мувозанати метаболик клиренси минутига 23-7 мл/кг ни ташкил қилади. Этинилэстрадиолнинг даражаси 2 босқичда камаяди: Т1/2– мувофиқ 1 соат ва 10-20 соатга ва этинилэстрадиолнинг биотрансформацияси натижасида метаболитлари кўринишида 40% буйраклар ва 60% ичак орқали чиқарилади, Т1/2 –тахминан 24 соат.
Темир фумарати юқори биокираолишлиги билан характерланади, икки валентлик темир енгил сўрилади, фумарат кислотаси эса унинг сўрилишини кучайтиради.Қабул қилгандан кейин 4 соат ўтгач С max эришилади. Т1/2 – тахминан 12 соат. Темир танқислиги анемиясида суткада 1 марта 350 мг қабул қилганда темир дозасини минимал самарасини таъминлайди. Бунда қон зардобида гемоглобин даражаси ошади (темир ҳам), эритроцитлар сони камаяди; анемиянинг ҳамма гематологик ва клиник белгилари 3-4 ҳафта даволашдан кейин камаяди.
Қўлланилиши
Контрацепция, ҳайз кўриш циклининг функционал бузилишлари.
Қўллаш усули ва дозалари
Ичга, чайнамасдан, оз миқдордаги сув билан бирга ЗИННИА-F препарати ҳар куни сутканинг бир вақтида (нонуштадан ёки кечки овқатдан кейин яхшироқ) 1 таблеткадан ҳайз кўриш циклининг 1 кунидан бошлаб (ҳайз кўриш қон кетишининг 1 куни) 21 кун давомида, кейинчалик 7 кунлик оралиқ вақтида темир фумарати 1 таблеткадан ичга, оч қоринга, эрталабки нонуштадан 30 минут олдин 7 кун давомида қабул қилинади, бу вақтда ҳайз кўришга хос қон кетишлар бошланади.
7 кунлик танаффусдан кейин қон кетиши тўхтагани ёки фақат бошланганлигига қарамай препаратни кейинги ўрамдан қабул қилишни давом эттириш керак. Бунда осон амалга ошириладиган ритм ўрнатилади: 3 ҳафта – таблеткани қабул қилиш, 1 ҳафта – танаффус. Ҳар бир ўрамдан препаратни қабул қилиш ҳафтанинг бир хил кунида бошланади.
Препаратни қабул қилиш тўхтатилганидан кейин жинсий безларнинг фаолияти тўлиқ ҳажмда тикланади, бу меъёрий уруғланиш қобилиятининг таъминлайди. Даволаш тўхтатилганидан кейин одатда биринчи ҳайз кўриш цикли 1 ҳафтага узаяди. Агарда 2-3 ой давомида меъёрий цикл тикланмаса, шифокор билан маслаҳатлашиш керак.
Препаратни қабул қилиш ўтказиб юборилган ҳолларда, уни кейинги 12 соат давомида қабул қилиш керак, акс ҳолда бу циклда контрацептив самарани камайиши мумкин. 12 соатдан ошадиган оралиқ пайдо бўлганида, ушбу кундаги таблеткани ишлатиши керак эмас, препаратни қабул қилишни белгиланган вақтда, ҳафта кунига мос тушадиган таблеткани ишлатиб давом эттириш керак. Бундай ҳолларда ишончли контрацептив самарага эришиш учун контрацепциянинг қўшимча тўсиқли усулларидан фойдаланиш керак.
Мажмуавий перорал контрацептивлардан бошқасига ўтишда қабулни олдинги ўрамдан охирги фаол таблеткани қабул қилгандан кейин кейинги куни бошлаш авзалроқ, аммо қабулдаги одатдаги 7-кунлик танаффусдан кейин кейинги кундан кеч эмас (21 таблетка сақловчи препаратлар учун) ёки нофаол таблеткани охирги қабул қилинганидан кейин (ўрамда 28 таблетка сақловчи препаратлар учун). Агар аёл фақат гестген (“мини-пили”) сақловчи контрацептивни ишлатган бўлса, у ҳолда ЗИННИА-F препаратига ўтиш ҳар қандай кунда (танаффуссиз) мумкин.
Ҳомиладорликнинг I уч ойлигида узилишдан кейин аёл препаратни қабул қилишни дарҳол бошлаш мумкин ва контрацепцияни бошқа қўшимча усулларига ҳожат йўқ. Туғруқлардан ёки ҳомиладорликнинг II уч ойлигидаги узилишдан кейин препаратни қабул қилишни 21-28 кундан кейин бошламаслик керак ёки ЗИННИА-F препаратини қабул қилишни биринчи 7 кунида давомида контрацепцияни тўсиқ усулини қўшимча ишлатиши керак.
Ҳар қандай ҳолатда ЗИННИА-F препаратини қабул қилишни бошлашдан олдин ҳомиладорликни истисно қилиш керак.
Ножўя таъсирлари
Ножўя реакцияларнинг тез-тезлиги қуйидагиларга мувофиқ (Бутун жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг таснифи) аниқланган:
жуда тез-тез – 1/10 дан кўпроқ
тез-тез – 1/100 дан кўпроқ 1/10 дан камроқ
тез-тез эмас – 1/1000 дан кўпроқ 1/100 дан камроқ,
кам ҳолларда – 1/1000 дан кўпроқ 1/1000 камроқ,
жуда кам ҳолларда – 1/10000 дан камроқ, шу жумладан алоҳида хабарлар.
Овқат ҳазм қилишни тизими томонидан: тез-тез – кўнгил айниши, гастралгия, тез-тез эмас – қусиш, диарея, кам ҳолларда – холестаз, жуда кам ҳолларда – панкреатит, сариқлик, гепатоцеллюляр аденома.
Жинсий тизими томонидан: тез-тез – кучланиш ҳисси, сут безларининг оғриғи, кам ҳолларда – либидони ўзгариши, сут безларидан ажралмаларнинг чиқарилишини ошиши, қабулни биринчи бир неча ойлари давомида метроррагия, қин секрециясини ўзгариши.
Нерв тизими томонидан: тез-тез – бош оғриғи, хавотирлик, депрессия, тез-тез эмас – мигрень.
Юрак-қон томир тизими томонидан: жуда кам ҳолларда – тромбофлебит, тромбоэмболиялар.
Сезги аъзолари томонидан: жуда кам ҳолларда – кўришни бузилиши, эшитишни пасайиши.
Бошқалар: тез-тез эмас – организмда суюқликни тутилиши, гиперлипидемия, кам ҳолларда – аллергик реакциялар (тери тошмаси, қичишиш, қовоқларни шиши, конъюнктивит), контакт линзаларни ўзлаштираолмаслик, тана вазнини ўзгариши, жуда кам ҳолларда – Na+ ва Ca+ алмашинувини бузилиши, узоқ муддат қўлланганида – хлоазма (ўчоқли пигментация).
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
- тромбозларни мавжудлиги ёки анамнезда тромбозлар (веноз ва артериал), оёқларнинг чуқур веналарини тромбози, ўпка артериялари шохларининг тромбоэмболияси, шунингдек тромбоздан олдинги ҳолатлар (транзитор ишемик ҳужумлар, стенокардия, миокард инфаркти, юракнинг клапан аппаратини асоратланган шикастланишлари, (ўпка гипертензияси, бўлмачаларнинг фибрилляцияси, ўткир ости бактериал эндокардит, ишемик ёки геморрогик цереброваскуляр бузилишлар), узоқ муддатли иммобилизация билан бўлган жиддий жарроҳлик аралашувлари; веноз ёки артериал тромбознинг оғир ёки кўп сонли хавф омиллари;
- томирли асоратлари билан бўлган қандли диабет (ангиопатия, ретинопатия);
- сариқлик, туғма гипербилирубинемия (Жильбер, Дубин-Джонсон ва Ротор синдроми), жигар касалликларининг оғир шакллари (жигар тестлари меъёрлашгунича), жигарнинг хавфсиз ёки хавфли ўсмалари;
- яққол гипертриглицеридемияли панкреатит (шу жумладан анамнезидаги);
- тутқаноқ, ўчоқли неврологик белгилари) билан бўлган мигрен (ҳозирги вақтда ва анамнездаги);
- ўроқ-ҳужайрали анемия;
- жинсий аъзоларнинг ёки сут безларининг гормонга қарам хавфли касалликлари (шу жумладан анамнездаги), гиперпролактинемия, климакснинг гиперфолликуляр босқичи, аёллар жинсий аъзоларининг яллиғланиш касалликлари (сальпингоофорит, эндометрит), ноаниқ генезли бачадондан қон кетишлар;
- ҳомиладорлик, лактация даври;
- препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик.
Гемолитик (наслий ва орттирилган) ва бошқа темир танқислиги билан боғлиқ бўлмаган анемия, гемохроматоз, меъда ва ўникки бармоқли ичак яра касаллигини зўрайиш босқичида, ичакнинг яллиғланиш касалликлари (Крон касаллиги, носпецифик ярали колит).
Препаратни тана вазни ошиқча бўлган, дислипопротеинемия, қандли диабет, артериал гипертензия, атеросклероз, веналарнинг варикоз кенгайиши, буйрак фаолиятининг бузилишлари, фибриоз-кистозли мастопатия, бачадон миомаси, мигрень, отосклероз, тарқалган еклероз, тутқаноқ, анамнезида оғир депрессиялари, порфирия, тизимли қизил югурик, Сиденгам хореяси, хлоазмаси бўлган пациентларга; контакт линзаларни ўзлаштираолмаслик, оилавий анамнезда тромбоэмболиялар бўлганида, қон ивишининг бузилишлари, сурункали юрак етишмовчилиги, инсульт, сут безини ракида эҳтиёткорлик билан буюрилади.
Тромбозларни ривожланишининг нисбий хавфи 35 ёшдан ошган чекувчи аёллар мажмуавий гормонал контрацептивлар қўлланганида; узоқ иммобилизацияда, катта жароҳатларда, тетания, гемолитик уремик синдром каби периферик қон айланишининг бузилишлари билан бўлган касалликларда, Крон касаллиги ва ярали колит, юза веналарнинг флебитида ошади.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Барбитуратлар, айрим тутқаноққа қарши дори воситалари (карбамазепин, фенитоин) препаратнинг таркибига кирувчи стероид гормонларнинг метаболизмини кучайтириш қобилиятига эга.
Айрим антибиотиклар (ампициллин, рифампицин, тетрациклин, гризеофульвин) бир вақтда буюрилганида ичакда микрофлоранинг ўзгариши оқибатида контрацепциянинг самарадорлиги пасайиши кузатилади.
Ностероид яллиғланишга қарши воситалар (НЯҚВ) ЗИННИА-F препаратининг самарадорлигини пасайтиради.
Гипогликемик препаратларнинг дозалаш тартибига тузатиш киритиш талаб қилиниши мумкин.
Махсус кўрсатмалар
Препаратни қўллашни бошлашдан олдин ва ҳар 6 ойда аёлни умумий тиббий ва гинекологик текширувчини синчиклаб (шу жумладан сут безларини текширишни ва цервикал шиллиқнинг цитологик текшириш) ўтказиш, ҳомиладорлик ва қон ивиши жараёнининг бузилишини истисно қилиш керак.
ЗИННИА-F препаратини контрацептив таъсири тўлиқ даражада қабулни бошлашдан 14 кунида намоён бўлиши туфайли препарат қабул қилишни биринчи 2 ҳафтасида контрацепцияни қўшимча ногормонал усулларини қўллаш тавсия қилинади.
ЗИННИА-F препаратини қабул қилишни биринчи бир неча ойида ҳайз кўришлар орасидаги қонли ажралмаларни пайдо бўлиши ҳолларида курсни тўхтатиш керак эмас, чунки одатда енгил қон кетишлар организм препаратга мослашганидан кейин мустақил ўтиб кетади. Бундай ажралмалар қайта пайдо бўлганида, уларнинг жадаллиги ошиб, одатдаги бўлмаган кучли ва кўп ҳайз кўришга ўхшаш қон кетишларида, шунингдек препаратни қабул қилиш орасидаги 7 кунлик интервалда ҳайз кўришга ўхшаш реакциялар бўлмаганида ҳам шифокорни маслаҳати керак.
ЗИННИА-F препарати қўлланганида гормонал контрацептивларни қабул қилиш фонида ҳайз кўриш циклини одатдаги кечиши, ректал ҳарорат ва цервикал шиллиғининг хусусиятларини ўзгариши мумкинлигини ҳисобга олиш керак.
Препаратни қабул қилиш вақтида 3-4 соат давомида қусиш, диарея бўлганида унинг контрацептив самарасини пасайиши мумкин. Бундай ҳолларда қабулни тўхтатмасдан бир вақтда контрацепциянинг қўшимча ногормонал усулларидан вақтинча фойдаланиш керак.
ЗИННИА-F препаратининг самарадорлигини пасайтирувчи карбамазепин, фенитоин, барбитуратлар, ампициллин, тетрациклин, гризеофульвин ёки НЯҚВ олаётган аёллар мувофиқ препаратларни қабул қилиш вақтида ва улар бекор қилинганидан кейин 7 кун давомида вақтинча контрацепцияни тўсиқ усулини қўллашлари керак (рифампицин ҳолларида – 4 ҳафта давомида).
Тромб ҳосил бўлишининг юқори хавфи туфайли режалаштирилган оператив аралашувларни ўтказишдан, шунингдек узоқ иммобилизациянинг зарурати бўлганида 6 ҳафта олдин препаратни қабул қилишни тўхтатиши керак ва иммобилизация тугаганидан сўнг 2 ҳафтадан кейин тикланади.
Флебит, тромбоз ёки эмболияларнинг эрта белгилари (оёқларда веналар бўйлаб одатдаги бўлмаган оғриқлар ва уларни шиши, ўткир оғриқлар ва кўкракда эзилиш ёки оғирлик ҳисси, тўсатдан ҳансираш) пайдо бўлганида, терини доимий қичишиши пайдо бўлганида, қориннинг пастида кучли оғриқлар, кучли бош оғриқлари ва мигрен, оғир депрессиялар, артериал босимни (АБ) аҳамиятли ошишида, тиришишларни тезлаши, кўриш, эшитиш ёки нутқнинг бир ўзгаришларида, биринчи марта ҳаракат бузилишлари пайдо бўлганида, гепатит, сариқлик, холестаз, порфирацияни бирламчи ёки қайта пайдо бўлишида ҳомиладорликка шубҳа бўлганида препаратни дарҳол бекор қилиш ва қўшимча текширишларни ўтказиш керак.
Гормонал контрацептив препаратлар қабул қилаётган чекувчи аёлларда жиддий оқибатлари билан бўлган томир касалликларини ривожланиш хавфи юқори (миокард инфаркти, инсульт). Хавф ёш ошган сари ва чекилаётган сигаретларнинг миқдорига қараб (айниқса 30 ёшдан катта аёлларда) ошади. Юқори АБ да тромбозларни пайдо бўлиш хавфи ошади.
Хлоазма пайдо бўлган пациентлар препаратни қўллаш вақтида қуёшда бўлишдан сақланишлар керак.
Ҳомиладорлик ва лактацияда қўлланиши
Зинниа-F препаратини ҳомиладорлик ва эмизиш вақтида қўллаш мумкин эмас. Препаратни лактация даврида қўллашнинг зарурати бўлганида эмизишни тўхтатиш тўғрисидаги масалани ҳал қилиш керак. Препаратни таркибига кирувчи фаол моддалар оз миқдорда кўкрак сути билан чиқарилади.
Автотранспортни бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири хабар қилинмаган
Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Симптомлари: кўнгил айниши, қусиш, бачадондан қон кетиши.
Даволаш: симптоматик даволаш ўтказилади. Махсус антидоти йўқ.
Чиқарилиш шакли
28 таблеткадан: қобиқ билан қопланган 21 таблетка (левоноргестрел 150 мкг+ этинилэстрадиол 30 мкг сақловчи) ва қобиқ билан қопланган (75 мг темир фумарати сақловчи) 7 таблетка Ал ва ПВХ/ПВДХ блистерда.
1 блистердан: №28 (1Х(21+7)); 2 блистердан: №84 (3х (21+7)); 100 блистердан: №2800 (100 х (21+7)) қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутига жойланади.
Сақлаш шароити
30º С дан юқори бўлмаган ҳароратда.
Яроқлилик муддати
5 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецепт бўйича.