📜 Инструкция по применению СИОФОР 1000
💊 Состав препарата СИОФОР 1000
✅ Применение препарата СИОФОР 1000
📅 Условия хранения СИОФОР 1000
⏳ Срок годности СИОФОР 1000

ИЛОВА-ВАРАҚА: ПАЦИЕНТ УЧУН МАЪЛУМОТ

СИОФОР® 1000

Плёнка қобиқ билан қопланган 1000 мг ли таблеткалар

10 ёшдан катта болалар ва катталарда қўллаш учун.

Метформин гидрохлориди

 

Ушбу дори препаратини қўллашдан олдин илова-варақани диққат билан тўлиқ ўқиб чиқинг, чунки у Сиз учун муҳим маълумот сақлайди.

  • Ушбу илова-варақани сақлаб қўйинг. Эҳтимол у Сизга яна керак бўлиши мумкин.
  • Агар Сизда қўшимча саволлар пайдо бўлса, шифокорга ёки дорихона ходимига мурожаат қилинг.
  • Ушбу дори препарати фақат Сиз учун буюрилган. Уни бошқа шахсларга берманг. Ҳатто агар улардаги касаллик симптомлари ҳудди Сизникидек бўлса ҳам, бу уларга зарар етказиши мумкин.
  • Бирон-бир ножўя таъсирлар пайдо бўлганида, шифокорга ёки дорихона ходимига хабар беринг. Бу ҳар қандай бўлиши мумкин бўлган ножўя таъсирларга, шу жумладан ушбу илова-варақада таърифланмаганларга ҳам тегишли. 4-бўлимга қаранг.

Ушбу илова-варақанинг мазмуни

  1. Сиофор®1000 ўзи нима ва у нима учун қўлланилади
  2. Сиофор®1000 препаратини қабул қилишдан олдин нималарни билиш керак.
  3. Сиофор®1000 қандай қабул қилиш керак.
  4. Бўлиши мумкин бўлган ножўя таъсирлари.
  5. Сиофор®1000 препаратини сақлаш шароитлари
  6. Ўрам ичидагиси ва қўшимча маълумотлар.

  1. Сиофор®1000 ўзи нима ва у нима учун қўлланилади

Сиофор®1000 ўзи нима

Сиофор®1000 қандли диабетни даволаш учун дори воситаси – метформин сақлайди. Метформин бигуанидлар деб номланувчи дори моддалари гуруҳига киради.

Инсулин – меъда ости бези ишлаб чиқарадиган гормон ва у Сизнинг организмингизнинг ҳужайралари томонидан қондаги глюкоза (қандни)ни ушлаб қолинишини таъминлайди. Сизнинг организмингиз глюкозани энергия олиш учун ишлатади ёки келажакда ундан фойдаланиш учун сақлаб туради.

Агар Сиз қандли диабет билан хасталанган бўлсангиз, бу Сизда меъда ости безининг инсулинни етарли миқдорда ишлаб чиқара олмаётганлигини ёки Сизнинг организмингиз у ишлаб чиқараётган инсулиндан тегишли равишда фойдалана олмаётганлигини билдиради. Натижада Сизда қонда глюкоза миқдори ошади. Сиофор®1000 қонда глюкоза миқдорини максимал даражада нормагача камайишига ёрдам беради.

Агар Сизнинг вазнингиз юқори бўлса, Сиофор®1000 ни узоқ вақт қўллаш қандли диабет билан боғлиқ бўлган асоратлар ривожланиши хавфини камайтиради. Сиофор®1000 препаратини қабул қилганда вазн ўзгариши кузатилмайди, ёки бирмунча камайиши кузатилади.

Сиофор®1000 препарати нима учун қўлланилади

Сиофор®1000, қонда қанд миқдорини назорати учун фақат парҳез ва жисмоний машқлар етарли бўлмаган пациентларда, қандли диабетнинг 2 типини (“инсулинга боғлиқ бўлмаган” қандли диабет деб ҳам номланувчи) даволаш учун қўлланилади. Айниқса, у ортиқча тана вазни бўлган пациентларда кенг қўлланилади.

Катталар Сиофор®1000 ни ўзини қабул қилишлари ёки қандли диабетни даволаш учун бошқа препаратлар билан мажмуада (ичга қабул қилиш учун ёки инсулин билан бирга) қўллашлари мумкин.

10 ёш ва ундан катта болалар, шунингдек қандли диабетнинг 2 типи бўлган ўсмирлар Сиофор®1000 ни ўзини ёки инсулин билан мажмуада қўллашлари мумкин.

  1. Сиофор®1000 препаратини қабул қилишдан олдин нималарни билиш керак

Сиофор®1000 препаратини қуйидагиларда қўллаш мумкин эмас:

  • Агар Сизда метформин гидрохлоридига ёки ушбу дори препаратининг бирон бир бошқа компонентига аллергия бўлса (6-бўлимда келтирилган).
  • Агар Сизда буйрак ёки жигар касалликлари бўлса.
  • Агар Сизда назорат қилиб бўлмайдиган қандли диабет бўлса, масалан, оғир гипергликемия (қонда глюкоза миқдори юқори), кўнгил айниши, қусиш, сувсизланиш, тана вазнини тез камайиши ёки кетоацидоз билан кечаётган бўлса. Кетоацидоз – бу қонда “кетон таначалари” деб номланувчи моддаларни тўпланиши билан кечувчи ҳолат ва диабетик комадан олдинги ҳолатга олиб келиши мумкин. Кетоацидоз симптомлари қоринда оғриқ, тез-тез ва чуқур нафас олиш, уйқучанлик ва оғиздан одатда кузатилмайдиган мева ҳиди келиши ҳисобланади
  • Агар Сиз жуда кўп суюқлик йўқотган бўлсангиз (сувсизланган), масалан, узоқ давом этадиган ёки оғир ич кетиши натижасида ёки кўп марта такрорланадиган қусиш натижасида. Сувсизланиш буйрак функцияси бузилишини чақириши мумкин, бунда лактацидоз ривожланиш хавфи ошади (қуйида “Огоҳлантиришлар ва эҳтиёткорлик чоралари”га қаранг).
  • Агар Сизда оғир инфекциялар бўлса, масалан, ўпка, нафас йўллари ёки буйрак инфекциялари. Оғир инфекциялар буйрак функцияси бузилишини чақириши мумкин, бунда лактацидозни ривожланиш хавфи ошади (қуйида “Огоҳлантиришлар ва эҳтиёткорлик чоралари” га қаранг).
  • Агар Сиз юрак етишмовчилигини даволаш учун препаратлар қабул қилаётган бўлсангиз ёки яқинда миокард инфаркти ўтказган бўлсангиз, шунингдек агар Сизда қон айланишининг оғир бузилишлари ёки нафас олиш қийин бўлаётган бўлса. Барча бу омиллар тўқималарга етарлича кислород келмаслигига олиб келади, бунда лактацидозни ривожланиш хавфи ошади (қуйида “Огоҳлантиришлар ва эҳтиёткорлик чоралари” га қаранг).
  • Сиз кўп алкоголь истеъмол қилсангиз.

Агар Сизга санаб ўтилган бўлимлардан бирон бири тааллуқли бўлса, ушбу дори препаратини қабул қилишдан олдин шифокорга мурожаат қилинг.

Огоҳлантиришлар ва эҳтиёткорлик чоралари

Сиофор®1000 препаратини қабул қилишдан олдин маслаҳат учун шифокорга мурожаат қилинг.

Даволовчи шифокор билан албатта маслаҳатлашинг, агар:

  • Сизга, ўзида йод сақловчи контраст моддаларни қонга юбориш йўли билан ўтказилувчи текширишлар (масалан, рентгенографик ёки томографик) керак бўлганида.
  • Сизда йирик жарроҳлик аралашувини ўтказиш керак бўлганда.

Бундай текширишлардан ёки операциядан олдин, шунингдек улардан кейин маълум бир вақт давомида Сиз Сиофор®1000 ни қабул қилмаслигингиз керак. Бу вақт давомида бошқа бирон-бир препаратларни қабул қилиш масаласини даволовчи шифокор ҳал қилади. Сиз даволовчи шифокор кўрсатмаларига аниқ амал қилишингиз муҳимдир.

Лактацидоз ривожланиш эҳтимолига илтимос аҳамият беринг.

Сиофор®1000 препарати жуда кам ҳолларда лактацидоз деб номланувчи оғир асоратни чақириши мумкин, айниқса буйрак функцияси бузилган шахсларда. Лактацидоз келиб чиқиш хавфи декомпенсацияланган диабети бўлган беморларда, узоқ вақт оч қолганда ёки алкоголь қабул қилганда кучаяди. Лактацидоз симптомларига қусиш, мушак спазмлари билан кечадиган қоринда оғриқ, кучли толиқиш билан давом этадиган умумий ҳолатни ёмонлашиши, шунингдек нафас олишни қийинлашиши киради. Агар Сизда шундай симптомлар пайдо бўлса, Сизга дарҳол шифохонада даволаниш талаб этилади, чунки лактацидоз комага олиб келиши мумкин. Бунда Сиофор®1000 препаратини қабул қилишни дарҳол тўхтатинг ва шифокорга ёки яқиндаги шифохонага мурожаат қилинг.

Сиофор®1000 ўзи гипогликемияни (қонда глюкоза миқдорини жуда пасайиб кетиши) чақирмайди. Бироқ, агар Сиз қандли диабетни даволаш учун Сиофор®1000 ни гипогликемияни чақириши мумкин бўлган бошқа препаратлар (масалан, сульфонилмочевина ҳосилалари, инсулин ёки меглитинидлар) билан бирга қабул қилаётган бўлсангиз, унинг келиб чиқиш хавфи мавжуд. Агар Сизда гипогликемиянинг симптомлари ҳолсизлик, бош айланиши, кўп терлаш, юрак уришини тезлашиши, кўришни бузилишлари, диққатни жамлаш муаммолари пайдо бўлса, қанд сақловчи бирон нарса истеъмол қилинг ёки ичинг – одатда бу ёрдам беради.

Сиофор®1000 препаратини ва бошқа дори воситаларини қабул қилиш.

Агар Сизга, рентгенографик ёки томографик текширишлар учун қонга йод сақловчи контраст моддалар юбориш талаб этилса, Сиофор®1000 препаратини текширишлардан олдин ва текширишлардан кейин маълум бир вақтгача қабул қилишни тўхтатиш керак (юқоридаги “Албатта даволовчи шифокор билан маслаҳатлашинг” га қаранг).

Агар Сиз Сиофор®1000 препарати билан қуйида келтирилган препаратлардан биронтасини қабул қилаётган бўлсангиз, бу тўғрисида даволовчи шифокорга хабар қилинг. Эҳтимол, Сизга глюкоза миқдорини тез-тез назорат қилиш ёки Сиофор® 1000 дозасига тузатиш киритиш талаб этилиши мумкин (буни шифокор қилади):

  • диуретиклар (сийдик ҳосил бўлишини кўпайтирувчи ва суюқликни организмдан чиқариб юбориш учун қўлланиладиган препаратлар)
  • бета-2-симпатомиметиклар, масалан, сальбутамол ёки тербуталин (бронхиал астмани даволаш учун қўлланилади).
  • кортикостероидлар (ҳар хил касалликларни даволашда қўлланилади, хусусан, терининг оғир яллиғланиши ёки бронхиал астмада).
  • қандли диабетни даволаш учун бошқа препаратлар.
  • ранолазин (стенокардияни даволаш учун қўлланиладиган дори препарати) ёки циметидин (меъда-ичак йўли томонидан бузилишларни даволаш учун қўлланадиган дори препарати).

Агар Сиз ҳозирги вақтда бошқа дори воситаларини қабул қилаётган/қўллаётган, яқинда қабул қилган/қўллаган бўлсангиз, бу тўғрисида шифокорга ёки дорихона ходимига хабар беринг.

Сиофор®1000 препаратини овқат ва алкоголь билан қабул қилиш

Сиз ушбу препаратни қабул қилаётганингизда, алкоголь қабул қилишдан сақланинг. Алкоголь лактацидозни ривожланиш хавфини ошириши мумкин, айниқса жигар функцияси бузилиши бўлган шахсларда ёки ҳолдан тойган пациентларда. Ҳудди шу ҳолатлар алкоголь сақловчи дори воситаларига ҳам тегишли.

Ҳомиладорлик ва эмизиш

Ҳомиладорлик даврида қандли диабетни даволаш учун инсулинни қўллаш керак.

Агар Сиз ҳомиладор ёки эмизикли бўлсангиз, ҳомиладорман деб ўйласангиз ёки ҳомиладор бўлишни режалаштирган бўлсангиз, Сизга даволаш схемасини ўзгартириш учун даволовчи шифокорга ёки дорихона ходимига мурожаат қилинг.

Эмизиш вақтида ушбу дори воситасини қўллаш тавсия қилинмайди.

Транспорт воситаларини бошқариш ва механизмларга хизмат кўрсатиш қобилиятига таъсири

Сиофор®1000 ўзи гипогликемия (қонда глюкоза миқдорининг жуда пасайиб кетиши) чақирмайди. Бу транспорт воситаларини бошқариш ва механизмларга хизмат кўрсатиш қобилиятига таъсир кўрсатмаслигини билдиради.

Шу билан бир қаторда, агар Сиз қандли диабетни даволаш учун Сиофор®1000 ни гипогликемия чақириши мумкин бўлган бошқа препаратлар билан бирга (масалан, сульфонилмочевина ҳосилалари, инсулин ёки меглитинидлар) қабул қилаётган бўлсангиз, алоҳида эҳтиёткорликка амал қилишингиз керак.

Гипогликемия симптомларига ҳолсизлик, бош айланиши, кўп терлаш, юракни тез-тез уриши, кўриш қобилиятини бузилиши ёки диққатни жамлаш бузилишлари киради. Агар Сизда шундай симптомлар пайдо бўлса, транспорт воситаларини бошқариш ва механизмларга хизмат кўрсатишдан сақланинг.

  1. Сиофор®1000 ни қандай қабул қилиш керак.

Ушбу дори препаратини ҳар доим даволовчи шифокор тавсиясига қатъий амал қилган ҳолда қабул қилинг. Агар Сизда бирон бир шубҳа пайдо бўлса, даволовчи шифокор ёки дорихона ходимига мурожаат қилинг.

Сиофор®1000 препаратини қўллаш соғлом турмуш тарзини олиб бориш заруратини ўзгартирмайди. Парҳезга тегишли шифокор кўрсатмаларига амал қилишни давом эттиринг ва мунтазам жисмоний машқлар бажариб туринг.

 

Тавсия этилган доза

Катталар учун одатдаги бошланғич доза: плёнка қобиқ билан қопланган ½ Сиофор®1000 таблеткасидан, суткада 2-3 марта (500 мг метформин гидрохлоридига тўғри келади) ёки 850 мг метформин гидрохлориди суткада 2-3 марта (бундай дозалашни Сиофор®1000 препарати билан амалга ошириб бўлмайди).

Сиофор®1000 препаратининг қабул қилинадиган максимал суткалик дозаси: плёнка қобиқ билан қопланган 1 таблеткадан суткада 3 марта.

Болалар ва ўсмирларда қўллаш

10 ёшли болалар ва ўсмирлар учун одатдаги бошланғич доза: плёнка қобиқ билан қопланган ½ Сиофор®1000 таблеткасидан суткада 1 марта (500 мг метформин гидрохлоридига тўғри келади) ёки метформин гидрохлорид 850 мг дан суткада 1 марта (бундай дозалашни Сиофор®1000 препарати билан амалга ошириб бўлмайди).

Сиофор®1000 препаратининг суткалик максимал дозаси: плёнка қобиқ билан қопланган 1 таблеткадан суткада 2 марта.

10 ёшдан 12 ёшгача бўлган болаларда препаратни фақат шифокорнинг алоҳида кўрсатмасига мувофиқ қабул қилиш тавсия этилади, чунки ушбу ёш гуруҳида препаратни қўллаш бўйича маълумотлар етарли эмас.

Агар Сиз шунингдек инсулин ҳам қабул қилаётган бўлсангиз, Сиофор®1000 препарати билан даволанишни шифокор кўрсатмаси асосида бошлаш керак.

 

Мониторинг

  • Даволовчи шифокор қондаги глюкозанинг миқдорини текширишни мунтазам олиб боради ва қондаги глюкоза даражасига қараб Сиофор®1000 препаратининг дозасини белгилайди. Даволовчи шифокор билан мунтазам маслаҳатлашиб туриш керак. Бу болалар ва ўсмирлар, шунингдек кекса шахслар учун айниқса муҳим.
  • Бундан ташқари, шифокор камида йилда бир марта Сизда буйракнинг ҳолатини текшириб туради. Агар Сиз кекса ёшда бўлсангиз, ёки Сизда буйрак функцияси бузилган бўлса, унда Сиз текширишлардан тез-тез ўтиб туришингиз керак.

 

 

Сиофор®1000, плёнка қобиқ билан қопланган таблеткаларини қандай иккига бўлиш керак

Таблеткани тенг икки бўлакка бўлиш мумкин.

Сиофор®1000, плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалари ўз шакли туфайли осон ва аниқлик билан бўлинади. Уни икки қўл билан, текис қаттиқ юзага кенгроқ ўйиқчасини пастга қаратиб ва катта бармоқ билан босиб иккига бўлиш мумкин (расмга қаранг).

Сиофор®1000, плёнка қобиқ билан қопланган таблеткаларини қандай қабул қилиш керак

Таблеткаларни овқатланиш вақтида ёки овқатдан кейин қабул қилинади, бу овқат ҳазм қилиш билан боғлиқ бўлган ножўя таъсирлар бўлмаслигига ёрдам беради.

Таблеткаларни чайнаманг ва майдаламанг. Ҳар бир таблеткани 1 стакан сув билан ютинг.

  • Агар Сиз препаратни суткада 1 марта қабул қилсангиз, уни эрталаб амалга оширинг (эрталабки нонушта билан).
  • Агар Сиз таблеткаларни 2 марта қабул қилсангиз уни эрталаб (нонушта пайтида) ва кечқурун (кечки овқат вақтида) амалга оширинг.
  • Агар Сиз препаратни 3 марта қабул қилсангиз, унда эрталаб (нонушта вақтида), кундузи (тушлик билан) ва кечқурун (кечки овқат вақтида) қабул қилинг.

Агар маълум бир вақт ўтгандан кейин Сиофор®1000 препаратининг таъсири анча кучли ёки анча кучсизлиги тўғрисида Сизда фикр пайдо бўлса, бу ҳақида шифокорга ёки дорихона ходимига хабар беринг.

Сиофор®1000 препаратини дозаси ошириб юборилган ҳолатларда нима қилиш керак

Агар Сиз Сиофор®1000 препаратини кўрсатилгандан кўп миқдорда қабул қилган бўлсангиз, Сизда лактацидоз ривожланиши мумкин. Лактацидоз симптомларига қусиш, мушак спазмлари билан кечадиган қоринда оғриқ, ўзини ёмон ҳис қилиш ва кучли толиқиш, шунингдек нафасни қийинлашиши киради. Агар Сизда шундай симптомлар пайдо бўлса, Сизга зудлик билан шифохона шароитида даволаниш талаб этилиши мумкин, чунки лактацидоз комага олиб келиши мумкин. Сиз зудлик билан шифокорга ёки яқиндаги шифохонага мурожаат қилишингиз керак.

Агар Сиз Сиофор®1000 препаратини қабул қилишни унутган бўлсангиз.

Ўтказиб юборилган дозани ўрнини босиш учун дозани икки баробар қабул қилманг. Препаратнинг кейинги дозасини ўз вақтида қабул қилинг.

Агар Сизда ушбу препаратни қўллаш бўйича қўшимча саволлар пайдо бўлса, шифокорга ёки дорихона ходимига мурожаат қилинг.

  1. Бўлиши мумкин бўлган ножўя таъсирлар

Бошқа дори воситалари каби, ушбу препарат ножўя самаралар келтириб чиқариши мумкин, лекин у ҳаммада ҳам ривожланмайди. Қуйидаги ножўя самаралар келиб чиқиши мумкин:

Жуда тез-тез келиб чиқадиган ножўя самаралар (10 пациентдан 1 тадан кўпроқ кузатилиши мумкин)

  • Овқат ҳазм қилиш бўйича муаммолар, хусусан кўнгил айниш, қусиш, диарея, қоринда оғриқ ва иштаҳани йўқолиши. Кўпинча бундай ножўя самаралар Сиофор®1000 препарати билан даволаш бошланишида пайдо бўлади. Бундай ножўя самараларни сусайтириш учун препаратни бир неча марта қабул қилишдан бошлаш керак, шунингдек уни овқатланиш вақтида ёки овқатланишдан кейин дарров қабул қилиш мумкин. Агар симптомлар давом этса, Сиофор®1000 ни қабул қилишни тўхтатинг ва даволовчи шифокорга мурожаат қилинг.

Тез-тез келиб чиқадиган ножўя самаралар (10 пациентдан 1 тасида кузатилиши мумкин)

  • таъм сезишни бузилишлари

Жуда кам ҳолларда келиб чиқадиган ножўя самаралар (10000 пациентдан 1 тасида кузатилиши мумкин)

  • лактацидоз – бу жуда кам ҳолларда ривожланадиган, аммо оғир асорат (айниқса буйрак функцияси бузилиши бўлган пациентларда). Лактацидоз симптомларига қусиш, мушак спазмлари билан кечадиган қоринда оғриқ, ўзини ёмон ҳис қилиш ва кучли толиқиш , шунингдек нафас олишни қийинлашиши киради.

Агар Сизда шундай симптомлар пайдо бўлса, Сизга зудлик билан шифохонада даволаниш талаб этилиши мумкин, чунки лактацидоз комага олиб келиши мумкин. Сиофор®1000 препаратини қабул қилишни зудлик билан тўхтатинг ва шифокорга ёки яқиндаги шифохонага мурожаат қилинг.

  • тери реакциялари, хусусан терини қизариши (эритема), қичишиш ёки қичишувчи тошмалар (эшакеми);
  • қонда В12 витаминининг миқдорини камайиши;
  • жигар функциясининг биокимёвий кўрсаткичларини бузилиши ёки гепатит (толиқиш, иштаҳани йўқолиши, терини ва кўз оқини сарғайиш белгилари билан ёки усиз кечувчи жигар яллиғланиши). Агар Сизда шундай симптомлар кузатилса, Сиофор® 1000 ни қабул қилишни тўхтатинг ва даволовчи шифокорга мурожаат этинг.

Болалар ва ўсмирлар

Препаратни болалар ва ўсмирларда қўллаш бўйича олинган чекланган маълумотларга кўра, уларда пайдо бўладиган ножўя самаралар оғирлик даражаси ва характерига кўра катталарда кузатиладиганлар билан деярли бир хил.

Ножўя таъсирлар тўғрисидаги хабарлар

Ҳар қандай ножўя самаралар пайдо бўлганида шифокорга ёки дорихона ходимига мурожаат қилинг. Бу ҳар қандай мумкин бўлган ножўя таъсирларга, шу жумладан ушбу илова-варақада кўрсатилмаганларига ҳам тегишли. Сиз шунингдек, ножўя таъсирлар тўғрисида бевосита Тошкент ш., 100015, Афросиёб кўч., 12 (бизнес марказ) манзили бўйича Ўзбекистондаги Берлин-Хеми/Менарини компания ваколатхонасига хабар беришингиз мумкин.

Ножўя таъсирлар тўғрисида хабар бериб, Сиз ушбу дори препаратининг хавфсизлиги тўғрисида кўпроқ маълумотлар йиғишга ёрдам берган бўласиз.

  1. Сиофор® 1000 препаратини сақлаш шароити

Болалар ололмайдиган жойда сақлансин. Агар Сиофор® 1000 болага буюрилган бўлса, унда ота-оналар ва парвариш қилувчи шахслар ушбу препаратни қўллашни кузатиб боришлари керак.

Ушбу препарат ташқи картон ўрамда ва блистерда “годен до” сўзларидан кейин кўрсатилган яроқлилик муддати ўтганидан сўнг қўлланмаслиги керак. Яроқлилик муддати ўтган сана кўрсатилган ойнинг охирги куни ҳисобланади.

Яроқлилик муддати

36 ой.

Препарат 30оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Ҳеч қандай дори препаратини канализацияга ёки маиший чиқиндиларга ташламанг. Керак бўлмаган дори препаратини қандай утилизация қилиш тўғрисида дорихона ходими билан маслаҳатлашинг. Бу чоралар атроф-муҳитни ҳимоя қилишга ёрдам беради.

  1. Ўрам таркиби ва бошқа маълумотлар

Сиофор®1000 препаратининг таркиби

Препаратнинг таъсир этувчи моддаси бўлиб метформин гидрохлориди ҳисобланади.

Плёнка қобиқ билан қопланган бир таблетка 1000 мг метформин гидрохлоридини сақлайди (бу 662,9 метформинга тўғри келади).

Бошқа ёрдамчи компонентлар: гипромеллоза, повидон К25, магний стеарати (Ph. Eur.) [ўсимлик], макрогол 6000, титан диоксиди (Е171).

Сиофор®1000 препаратининг таърифи ва ўрам ичидагиси

Оқ, узунчоқ, плёнка қобиқ билан қопланган, бир томонида понасимон чуқурчаси ва бошқа томонида бўлув ўйиқчаси бўлган таблеткалар.

Таблеткани тенг икки бўлакка бўлиш мумкин (иккига бўлиш кўрсатилган 3 бўлимга қаранг).

Сиофор®1000 препарати 30, 60 ёки 120 плёнка қобиқ билан қопланган таблеткали ўрамларда чиқарилади.

Сотувда ҳамма ўлчамли ўрамлар бўлмаслиги мумкин

Дорихонадан бериш тартиби: шифокор рецепти бўйича.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.