📜 Инструкция по применению Доктор дон плюс
💊 Состав препарата Доктор дон плюс
✅ Применение препарата Доктор дон плюс
📅 Условия хранения Доктор дон плюс
⏳ Срок годности Доктор дон плюс

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

СИРОП ДОКТОР ДОН ПЛЮС

DOCTOR DON PLUS

 

Препаратнинг савдо номи: Доктор дон плюс

Дори шакли: ўсимликлардан олинадиган сироп

Таркиби:

10 мл экстракт қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар: Препарат таркибидаги фаол моддалар асосан доривор ўсимликларнинг экстрактларидан иборат ва синтетик кимёвий моддаларни сақламайди.

170 мг томирли адхатода, 75 мг қизилмия илдизи, 23 мг узун қалампир, 6 мг ҳушбўй бинафша, 11 мг доривор иссоп, 16 мг альпиния галанга, 24 мг кенг баргли кордия, 22 мг доривор гулхайри, 22 мг ҳақиқий Зизифус (Унаби кўкрак ўти), 35 мг доривор Эмблика.

ёрдамчи моддалар: сахароза, сувсиз лимон кислотаси, глицерин, метилпарабен, пропилпарабен, пропиленгликоль, қалампир ялпиз мойи, ионсизлантирилган сув.

Таърифи: Доктор дон плюс ҳар бир ингредиентни текшириш натижасида яратилган бўлиб, улар турли этиологияли маҳсулотли йўталда даволовчи таъсир кўрсатади.

Сироп доктор дон плюс – бу синчиклаб танлаб олинган ўсимликлардан ташкил топган оптимал мувозанатланган ва самарали препарат бўлиб, улар қийин ажраладиган балғимли йўталда кенг қўлланади.

Доктор дон плюс – бу турли этиологияли қийин ажраладиган балғамли йўтални, жумладан нафас йўлларининг ўткир ва сурункали касалликларидаги йўтал, шу жумладан ўткир респиратор вирусли касалликларда, пневмонияда, бронхитда, синуситда, СОРК (астма, сурункали бронхит, «чекувчилар» йўтали), туберкулёзда йўтални даволаш учун препаратдир.

Доктор дон плюс ширин ва ёқимли таъмга эга ва барча ёш гуруҳларида кенг ишлатилади.

Фармакотерапевтик гуруҳи: ўсимликлардан олинадиган балғам кўчирувчи, йўталга қарши, димланишга қарши ва яллиғланишга қарши восита.

 

Фармакологик хусусиятлари

Доктор дон плюс балғам кўчирувчи, муколитик ва яллиғланишга қарши таъсирга эга. Ёпишқоқ балғамни суюлтиради ва нафас йўлларидан шиллиқни чиқарилишига ёрдам беради, яллиғланишни камайтиради ва юмшатувчи таъсир кўрсатади.

Доктор дон плюс нинг биофаол компонентлари респиратор йўлларининг яллиғланган юзасида юпқа ҳимоя қаватини ҳосил қилади ва балғамни узоқ вақт давомида чиқарилишига ёрдам беради ва шу билан балғамли йўталда ва томоқни қирувчи қуруқ йўталда тинчлантирувчи таъсир кўрсатади.

Доктор дон плюс нафасни енгиллашишига ёрдам беради, бронхоспазмолитик ва шишга қарши восита сифатида таъсир қилади.

Доктор дон плюс томоқ ва бронхларнинг шиллиқ қаватига маҳаллий антисептик самарага эга. Шундай қилиб, уни патоген бактериялардан ҳимоя қилади ва маҳаллий антисептик каби таъсир кўрсатади.

Фаол компонентларининг асосий хусусиятлари:

Томирли Адхатода – аччиқ буғланмайдиган алкалоид вазицин сақлайди, у препаратнинг антисептик хусусиятини таъминлайди ва балғам кўчирувчи таъсирга эга.

Қизилмия – Трахеяда шилимшиқ секрециясини рағбатлантириши орқали иммуномодуляция қилувчи, юмшатувчи ва балғам кўчирувчи таъсир кўрсатади.

Ҳушбўй Бинафша – антигистамин, балғам кўчирувчи ва иситмани туширувчи воситадир.

Узун қалампир – балғам кўчирувчи, таъсир кўрсатади.

Кенг баргли Кордия – йўталга қарши таъсир кўрсатади.

Доривор Алтей – бронхларни кенгайтирувчи йўталга қарши, яллиғланишга қарши, иммунрағбатлантирувчи таъсир кўрсатади.

Доривор Эмблика (мевалари) – антисептик ва балғам кўчирувчи таъсирларга эга.

Доривор Иссоп – йўталга қарши, яллиғланишга қарши таъсир кўрсатади.

Унаби кўкрак ўти – спазмолитик, шишга қарши таъсир кўрсатади.

 

Қўлланилиши

  • йўтал ва шамоллаш
  • қуйидаги касалликларда кўкрак қафасидаги димланиш ва қийин ажраладаиган балғамли йўтални бартараф қилиш учун қўлланади:
  • нафас йўлларининг ўткир ва сурункали инфекциялари: фарингит, синусит, трехеит, ангина, ўткир ва сурункали бронхит, пневмония, астма, туберкулез ва ўткир респиратор вирусли инфекциялардаги йўтал.
  • томоқни таъсирловчи қуруқ йўтал, «чекувчилар» йўталида қўлланилади.

Қўллаш усули ва дозалари

Катталар: 2 чой қошиқ (10 мл) дан кунига 3-4 марта буюрилади.

Болалар: 1 чой қошиқ (5 мл) дан кунига 3-4 марта буюрилади,

6 ойликдан 1 ёшгача бўлган чақалоқлар: ½ чой қошиқ (2,5 мл) дан кунига 3-4 марта шифокор кўрсатмаси бўйича буюрилади.

Ножўя таъсирлари

Аниқланмаган, бироқ препаратнинг компонентларига аллергик реакциялар бўлиши мумкин.

Қўллаш мумкин бўмаган ҳолатлар

Препаратнинг  компонентларига шахсий юқори сезувчанлик.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Бошқа йўталга қарши препаратлар, ҳамда балғамни чиқарилишини камайтирувчи препаратлар билан бир вақтда қўллаш тавсия қилинмайди.

 

Махсус кўрсатмалар

Сироп сахароза сақлайди, буни қандли диабети бўлган беморларда ва гипокалорияли парҳезда ҳисобга олиш керак.

Болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Дозани ошириб юборилишининг эҳтимоли кам.

 

Чиқарилиши шакли

120 мл дан қаҳрабо рангли шиша флаконларда.

1 флакон қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

 

Сақлаш шароити

250С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

3 йил.

 

 

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.