ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
АММИАК 10% ЭРИТМА
SOLUTIO AMMONIICAUSTICI
Препаратнинг савдо номи: Аммиак 10% эритма
Таъсир этувчи модда (ХПН): аммиак
Доришакли: 10% сувли эритма
Таркиби:
фаол модда: сувли аммиак 25% – 440 мл;
ёрдамчи модда: тозаланган сув -1000 мл гача.
Таърифи: тиниқ, рангсиз, ўткир ҳидли учучан суюқлик, сув ва спирт билан хар ҳил нисбатда аралашади.
Фармакотерапевтик гурухи: Захарланиш ва интоксикацияларда қўлланадиган восита.
АТХ коди: R07AB
Фармакологик хусусиятлари
Аналептик, антисептик восита; рефлектор равишда нафас марказига рағбатлантирувчи таъсир кўрсатиб юкори нафас йўлларини рецептерлари (учламчи нерв оҳири) орқали таъсир курсатади. Юқори концентрацияларда рефлектор равишда нафас тўхташига олиб келиши мумкин.
Кичик концентрацияларда ичга кабул килинганда, кайд килиш холатларига олиб келиши мумкин, безлар секрециясини оширади, рефлектор йўли билан қусиш марказини қўзғатувчанлигини оширади ва қусиш чакиради.
Махаллий терига қўлланганда – антисептик ва ювиш таъсир кўрсатади. Аппликация жойида қон томирларни кенгайтиради, трофикани, тўқималарни регенерациясини ва метаболитлар чиқишини яхшилайди.
Узоқ муддат алоқада бўлганда терига ва шиллик қаватларга қитиқловчи таъсири гиперемияни ривожланишига, шиш ва оғриқ билан куйдировчи таъсирга (оқсилларни коагуляцияси) олиб келиши мумкин.
Қўлланилиши
Ингаляцион қўлланиши: биринчи ёрдам сифатида нафасни қўзғалиши учун ва беморни ҳушдан кетиш холатида қўлланади.
Ичга: балғам кўчирувчи восита сифатида (мажмуавий препарат таркибида) қўлланади.
Сиртга: малҳам қўйиш ва жаррохлик амалиётида қўл ювиш учун қўлланади.
Қўллаш усули ва дозалари
Кўрсатмалар бўйича шаҳсий равишда буюрилади.
Ножўя таъсирлари
Юқори концентрацияларда рефлектор нафас тўхташига олиб келиши мумкин.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Фаол моддага юқори сезувчанлик;
Сиртга қўланганида: тери кассаликларида (шу жумладан дерматит, экзема) қўллаш мумкин эмас.
Махсус кўрсатмалар
Суюлтирилмаган аммиак эритмаси ичга кабул қилинганда қизилўнгач ва меъдани куйдириши мумкин.
Фақат шифокор кўрсатмаси бўйича қўллаш керак, қўллаш бўйича йўриқнома маълумот учун берилган!
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Чиқарилиш шакли
10% сувли эритма 10 мл, 15 мл ёки 20 мл дан, флаконларда ёки флакон-томчилагичларда
Сақлаш шароити
Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 250С дан юкори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Яроқлиликмуддати
2 йил.
Дорихоналарданбериштартиби
Рецептсиз.