📜 Инструкция по применению Мирамистин
💊 Состав препарата Мирамистин
✅ Применение препарата Мирамистин
📅 Условия хранения Мирамистин
⏳ Срок годности Мирамистин

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

МИРАМИСТИН®

MYRAMISTIN

 

Препаратнинг савдо номи: Мирамистин®

Таъсир этувчи модда (ХПН): мирамистин

Дори шакли: сиртга қўллаш учун эритма

Таркиби:

1 мл эритма қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: 0,1 мг мирамистин;

ёрдамчи модда: тозаланган сув.

Таърифи: рангсиз ёки сарғиш тусли, тиниқ, силкитилганида кўпикланувчи суюқлик.

Фармакотерапевтик гуруҳи: антисептик ва дезинфекцияловчи воситалар.

АТХ коди: D08AJ10.

Фармакологик хусусиятлари

Мирамистиннинг таъсири асосида микроорганизм мембраналарининг липидлари билан молекуланинг бевосита гидрофоб ўзаро таъсири ётади, бу уларнинг фрагментацияси ва бузилишига олиб келади. Бунда мирамистин молекуласининг бир қисми, мембрананинг гидрофоб соҳасига кириб, мембрананинг усти қаватини бузади, мембранани юмшатади, юқори молекуляр моддалар учун уларнинг ўтказувчанлигини оширади, фермент тизимларини ингибиция қилиб, микроб хужайрасини фермент фаоллигини ўзгартиради, бу микроорганизмларнинг ҳаёт фаолиятини сусайиши ва уларнинг цитолизига олиб келади. Бошқа антисептиклардан фарқли равишда, мирамистин микроорганизмларга нисбатан юқори танлаб таъсир қилиш хусусиятига эга, чунки одам хужайралари қобиқларига деярли таъсир қилмайди. Ушбу самара инсоннинг хужайра мембранасини ўзгача тузилиши билан боғлиқ (аҳамиятли катта узунликдаги липид радикаллари, хужайралар билан мирамистинни гидрофобли ўзаро таъсири чеклаш хусусиятига эга).

Мирамистин граммусбат ва грамманфий, аэроб ва анаэроб, спора ҳосил қилувчи ва монокультуралар ва микробли ассоциациялар, шу жумладан госпитал штаммлари, кўринишидаги аспороген бактерияларга нисбатан яққол микробларга қарши таъсирга эга.

Жинсий йўл билан юқадиган касалликларнинг қўзғатувчиларига: гонококклар, оқиш трепонемалар, трихомонадалар, хламидиялар, шунингдек герпес, одам иммун танқислиги вирусларига нобуд қилувчи таъсир кўрсатади. Aspergillus оиласи ва Penicillum оиласига мансуб аскомицетларга, ачитқи (Rhodotorula rubra, Torulopsis gabrata ва бошқ.) ва ачитқисимон (Candida albicans, Candida tropicalis, Candida krusei ва бошқ.) замбуруғлар, дерматофитларга (Trichophyton rubrum, Trichophyton mentagrophytes, Trichophyton verrucosum, Trichophyton schoenteini, Trichophyton violaceum, Epidermophyton Kaufman-Wolf, Epidermophyton floccosum, Microsporum gypseum, Microsporum canis ва бошқ.), шунингдек монокультуралар ва микробли ассоциациялар кўринишидаги бошқа патоген замбуруғларга нисбатан (масалан Pityrosporum orbiculare (Malassezia furfur)) замбуруғларга қарши таъсир кўрсатади. Мирамистиннинг таъсири остида микроорганизмларнинг антибиотикларга нисбатан чидамлилиги камаяди.

Қўлланилиши

Хирургия, травматология: турли ҳолларга жойлашган ва турли этиологияли инфекцияланган яраларни маҳаллий даволаш; грануляцияланган яраларни иккиламчи инфекциясини олдини олиш.

Комбустиология: II ва III А даражали куйишларни даволаш; куйган яраларни дерматопластикага тайёрлаш.

Акушерлик ва гинекология: туғруқдан кейинги яраларни, туғруқдан кейинги жароҳатларни йирингланишини олдини олиш ва даволаш; чот оралиғи ва қин яралари; ташқи жинсий аъзолар ва қиннинг яллиғланиш касалликлари (вульвовагинит).

Дерматология: тери ва шиллиқ қаватларнинг кандидози, оёқ кафти кандидози ва катта бурмалар микозини мажмуавий даволаш.

Венерология: жинсий йўл билан юқадиган касалликларни (сифилис, гонорея, генитал герпес) шахсий равишда профилактикаси.

Оториноларингология: ўткир ва сурункали отитларни, гайморитлар, тонзиллитларни мажмуавий даволаш.

Стоматология: пародонтитлар, стоматитларни даволаш, олиб қўйиладиган протезларни гигиеник тозалаш, оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватининг оператив аралашувларидан кейинги микробли асоратларни олдини олишда қўлланилади.

Қўллаш усули ва дозалари

Катталарда маҳаллий қўлланади.

Хирургия, травматология, комбустиология. Профилактика ва даволаш мақсадида Мирамистин® билан жароҳат ва куйиш юзалари ювилади, жароҳат ва оқма йўллари бўш тампонланади, антисептик билан хўлланган дока тампонлар фиксация қилинади. Даволаш муолажаси 3-5 кун давомида суткада 2-3 марта такрорланади. Жароҳат ва бўшлиқ суткада тахминан 1 л препаратни сарф қилиниши билан самарали ҳисобланади.

Акушерлик ва гинекология. Туғруқдан кейинги инфекцияларни олдини олиш мақсадида туғруқдан олдин (5-7 кун), қинни ювиш кўринишида ва 50 мл препаратга бўктирилган қин ички тампонлари кўринишида, туғруқдан кейинги 2 соатлик экспозиция 5 кун давомида қўлланади.

Аёллар жинсий аъзоларининг яллиғланиш касалликларини даволаш препарат билан тампонларни қин ичига юбориш йўли билан  2 ҳафта давомида, ташқи жинсий аъзолар терисига ишлов бериш, шунингдек препаратни электрофорез йўли билан ўтказилади.

Дерматология. Тери ва шиллиқ қаватларининг кандидомикози, оёқ-товони ва катта бурмаларнинг микозини даволаш сепувчи учлик ёрдамида, 3-4 марта сепиш ёки суткада 2-4 марта аппликация йўли билан амалга оширилади.

Венерология. Жинсий йўл билан юқадиган касалликларни шахсий профилактикаси учун  мирамистин эритмаси, агар у жинсий алоқадан кейин кечи билан 2 соатдан кейин қўлланса самаралидир. Флакон ичидагиси уретрал учлик ёрдамида сийдик чиқариш каналига – 2-3 мл (эркакларга), 1-2 мл (аёлларга), қинга – 5-10 мл 2-3 минутда) юборилади. Сонларнинг ички юзаси, чов, ташқи жинсий аъзолар терисига ишлов берилади.

Оториноларингология. Йирингли гайморитларда юқори жағ бўшлиғини пункция қилиш вақтида 10 мл препарат билан ювилади. Тонзиллитлар ва ларингитларни даволашда Мирамистин эритмаси билан томоқни кўп марта чайиш ўтказилади. Отитларда препаратга ботирилган тампон ташқи эшитиш йўлига 10-14 кун давомида суткада 4-6 марта киритилади.

Стоматология. Пародонтитларни даволашда мирамистин эритмаси пародонтал чўнтакларга, кейинги милкларга 15 минут давомидаги аппликация қилиш йўли билан турундалар киритилади. Зўрайишларда Мирамистин® билан пародонтал чўнтаклар шприц ёрдамида ювилади ва абцесс бўшлиғига препаратли турунда киритилади.

Вестибулопластика ва френулэктомия ўтказилгандан кейин, препарат амбулатор шароитда ванночкалар кўринишида қўлланади. Олиб қўйиладиган протезларга гигиеник ишлов бериш мақсадида, охиргиси Мирамистин® эритмасида кечасига қолдирилади, протезларни ишлатиш олдидан яхшилаб оқар сувда ювилади.

Ножўя таъсирлари

Айрим ҳолларда, 15-20 секунддан кейин мустақил ўтиб кетувчи ва препаратни бекор қилишни талаб қилмайдиган қисқа муддатли ачишиш ҳисси бўлиши мумкин.

Мирамистинга юқори сезувчанликда терининг маҳаллий таъсирланиш кўринишлари: қичишиш, гиперемия, ачишиш ҳисси, терининг қуруқлиги пайдо бўлиши мумкин.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Мирамистинга шахсий сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Қўллашдаги хавфсизликнинг тегишли чоралари

Венерология. Сийдик чиқариш каналини, қинни, соннинг ички юзасини, қов ва ташқи жинсий аъзоларини Мирамистин® билан ишлов берилганидан кейин 2 соат давомида сийиш тавсия этилмайди.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Антибиотиклар мирамистин билан мажмуада қўлланганида, микроорганизмларнинг антибиотикларга чидамлилигини камайиши кузатилади.

Махсус кўрсатмалар

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши.

Препаратни резорбцияси деярли йўқлиги туфайли, Мирамистин®ни ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўллашга рухсат берилади.

Болалар.

Болаларни даволаш учун мирамистин эритмасини қўллаш юзасидан етарли тажриба йўқлиги туфайли, у педиатрия амалиётида қўлланмайди.

Автотранспортни бошқариш ёки бошқа механизмлар билдан ишлаш қобилиятига таъсири.

Препаратни қўллаш автотранспортни бошқариш ёки диққатни юқори жамлаш ва тезкор психомотор реакцияларни талаб қилувчи бошқа потенциал хавфли фаолият турлари билан шуғулланиш қобилиятига таъсир кўрсатмаслиги билан характерланади.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Дозани ошириб юбориш ҳоллари кузатилмаган.

Чиқарилиш шакли

50 мл дан флаконларда, 1 флакондан уретрал учлик билан бирга қутида.

Сақлаш шароити

Оригинал ўрамида, 30°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Музлатилмасин.

Яроқлилик муддати

3 йил.

Дорихоналардан бериш тартииби

Рецептсиз.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.