📜 Инструкция по применению Меколь
💊 Состав препарата Меколь
✅ Применение препарата Меколь
📅 Условия хранения Меколь
⏳ Срок годности Меколь

ИЛОВА–ВАРАҚА

(пациентлар учун маълумот)

МЕКОЛЬ

 

МЕКОЛЬ дори воситасини қўллашдан аввал Сиз шифокор билан маслаҳатлашишингиз лозим.

Ушбу дори воситасини қўллашни бошлашдан аввал илова-варақани эътибор билан ўқинг, чунки у ўзида муҳим бўлган маълумотларни сақлайди.

Оптимал натижаларга эришиш учун, дори воситасини илова–варақада келтирилган барча тавсияларга қаътий риоя қилиб қўллаш лозим.

Ушбу илова-варақани сақлаб қўйинг. Эҳтимол, Сизга уни яна ўқиб чиқиш учун зарур бўлиши мумкин.

Агар сизда саволлар пайдо бўлса, шифокорга мурожат қилинг.

Агар Сизнинг ҳолатингиз ёмонлашса ёки даволаш муолажасидан сўнг яхшиланиш кузатилмаса, шифокорга мурожат қилинг.

Ушбу дори воситаси фақат Сиз учун ёзилган. Уни бошқа шахсларга берманг. Хаттоки  уларниниг касаллик симптомлари Сизники билан мос келса ҳам, бу уларга жиддий зарар етказиши мумкин.

 

Препаратнинг савдо номи: Меколь

Дори шакли: сиртга қўллаш учун суртма

Таркиби:

40 г суртма қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: хлорамфеникол – 0,30 г, метилурацил – 1,60 г;

ёрдамчи моддалар: макрогол 1500, макрогол 400.

Таърифи: оқ ёки оқ сарғиш тусли рангли суртма.

Фармакотерапевтик гуруҳи: тери касалликларини даволаш учун бошқа дори воситалари антибиотик билан мажмуада.

АТХ коди: D06С.

Қўлланилиши

Жароҳатланиш жараёнининг биринчи (йирингли-некротик) босқичдаги (шу жумладан аралаш микрофлора билан инфекцияланган) йирингли яраларида қўлланилади.

Қўллаш усули ва дозалари

Дори воситаси катталарга ва 3 ёшдан ошган болаларга сиртга қўллаш учун мўлжалланган.

Суртмани жароҳатни тўлдириш учун даражада стерилланган салфеткага шимдирилади.

Суртмани йирингли бўшлиққа катетер (дренаж трубка)орқали шприц ёрдамида юбориш мумкин. Бундай ҳолларда суртмани 35-36оС гача иситиш керак. Боғламларни ҳар куни, яра йирингли-некротик массадан бутунлай тозалангунгача ва яра грануляцияси пайдо бўлгунгача алмаштирилади. Катта юзали жароҳатларда суртманинг суткалик дозаси хлорамфеникол (левомецитин) га нисбатан ҳисобланганда 3 г дан ошмаслиги керак.

Суртма жароҳатнинг биринчи кунидан  бошлаб 4 кун давомида қўлланилади. Мекольни узоқ вақт қўллаш тавсия қилинмайди, сабаби жароҳатланмаган ҳужайраларда осмотик шок кузатилиши мумкин. Даволашнинг 5-7 суткаларида суртмани бошқа, жароҳатланган тўқималарни тикловчи препаратлар билан алмаштириш тавсия этилади.

Ножўя таъсирлари

Маҳаллий реакциялар: қитиқловчи таъсир, контакт дерматит.

Қон яратиш тизими томонидан: тромбоцитопения, лейкопения, агранулоцитоз, ретикулоцитопения, апластик анемия.

Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: кўнгил айниши, қусиш, диарея, метеоризм.

МНТ ва периферик нерв тизими томонидан: периферик неврит, бош оғриғи.

Аллергик реакциялар: тери тошмаси, эшакеми, қичишиш, ачишиш ҳисси, ангионевротик шиш.

Ножўя самаралар пайдо бўлса, бу ҳақда даволовчи шифокорга хабар беринг. Бу барча ножўя самараларга, шу жумладан ушбу илова-варақада келтирилмаганларга ҳам тааллуқли.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препарат компонентларига юқори сезувчанлик, псориаз, экзема, терининг замбуруғли касалликлари, терининг хавфли ўсмалари ва терининг метастатик трофик жароҳати, 3 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Агар Сиз ҳозирги вақтда ёки аввал бошқа дори воситасини қабул қилган бўлсангиз, бу ҳақида даволовчи шифокорга хабар беринг.

Қон яратишни сусайтирадиган препаратлар (сульфаниламидлар, цитостатиклар, пиразолин ҳосилалари) билан биргаликда қўллаш тавсия қилинмайди.

Препарат барбитуратлар, алкоголь билан мутаносиб эмас.

 

Махсус кўрсатмалар

Сиртга қўллаш учун антибактериал воситаларни қўллаш, ушбу препаратни сиртга ёки тизимли таъсирли дори шаклидаги ҳолидаги кейинчалик қўллаш юқори сезувчанлик реакцияларини ривожланиши билан кечувчи терининг сенсибилизациясига олиб келиши мумкин.

Йиринг ёки некротик массалар мавжуд бўлса препаратни антибактериал таъсири сақланади.

Суртмани кўзнинг шиллиқ қаватига тушишига йўл қўймаслик лозим.

Препарат узоқ муддат қўлланганида (1 ойдан ортиқ) қоннинг периферик манзараси ҳолатини назоратини амалга ошириш зарур.

Ҳомиладорлик вақти ва лактация даврида қўлланилиши. 

Агар Сиз ҳомиладор бўлсангиз ёки эмизаётган бўлсангиз, агар Сиз ҳомиладорликка гумон қилаётган бўлсангиз ёки ҳомиладорликни бошланиш эҳтимолини ўзингизда сезсангиз, бу ҳақида ўзингизнинг шифокорингизга мурожаат қилинг.

Ҳомиладорлик ва эмизиш вақтида препаратни қўллаш мумкин эмас.

Автотранспорт ва потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири.

Таъсир қилмайди.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Узоқ муддат (5-7 кундан кўп) сиртга қўлланганда кўпинча контакт сенсибилизацияга олиб келади, бу келажакда дори воситасини сиртга ёки тизимли таъсир қилувчи кўринишида қўлланилганда юқори сезгирликдаги реакцияларни ривожланиши билан кечади. Даволаш симптоматик.

Чиқарилиш шакли

40 г дан тубаларда №1 ўрамда.

Сақлаш шароити

20°С дан юқори бўлмаган ҳароратда.

Яроқлилик муддати

3,5 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

 

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.