ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
МЕКСИПРИМ®
MEXIPRIM
Препаратнинг савдо номи: Мексиприм®
Халқаро патентланмаган ёки гуруҳланган номи: этилметилгидроксипиридин сукцинати
Кимёвий рационал номи: 3Гидрокси6метил2этилпиридин сукцинат
Дори шакли: вена ичига ва мушак ичига юбориш учун эритма.
1 мл эритманинг таркиби:
Этилметилгидроксипиридин сукцинати 50 мг
Инъекция учун сув 1 мл гача
Таърифи: рангсиз ёки бироз сарғиш тусли тиниқ суюқлиқ.
Фармакотерапевтик гуруҳи: антиоксидант восита.
АТХ коди: N07XX
Фармакологик хусусиятлари
Фармакодинамикаси
Мексиприм® гетероароматик антиоксидантлар гуруҳига мансубдир. Кенг фармакологик таъсир доирасига эга: организмни стрессга чидамлилигини оширади, уйқучанлик ва миорелаксант самара билан бирга кечмайдиган анксиолитик таъсирни намоён қилади; ноотроп ҳусусиятларга эга, қариганда ва турли патоген омиллар таърисида юзага келувчи хотирани бузилиши ва таълим олишни бузилишини олдини олади ва камайтиради; тиришишга қарши таъсир кўрсатади; антиоксидант ва антигипоксик ҳусусиятларга эга; диққатни жамлаш ва иш қобилиятини оширади; алкоголнинг токсик таъсирини сусайтиради.
Препарат мия тўқималарининг метаболизмини ва уларни қон билан таъминланишини яхшилайди, қоннинг микроциркуляциясини ва реологик ҳусусиятларини яхшилайди, тромбоцитлар агрегациясини камайтиради. Қон ҳужайраларининг (эритроцитларнинг ва тромбоцитларнинг) мембрана структураларини барқарорлаштиради. Гиполипидемик таъсирга эга, умумий холестерин миқдорини ва паст зичликдаги липопротеидларни камайтиради.
Мексиприм® нинг таъсир механизми унинг антиоксидант ва мембранопротектор таъсирига асосланади. У липидларнинг перекисли оксидланишини сусайтиради, супероксидоксидазанинг фаоллигини оширади, липид-оқсил нисбатини оширади, мембраналарнинг қовушқоқлигини камайтиради, унинг оқувчанлигини оширади. Мембрана билан боғлиқ ферментларнинг (кальцийга боғлиқ бўлмаган фосфодиэстеразалар, аденилатциклазалар, ацетилхолинэстеразалар), рецепторли комплексларнинг (бензодиазепин, ГАМК, ацетилхолин) фаоллигини модуллайди, бу уларнинг лигандалар билан боғланиш қобилиятини кучайтиради, биомембраналарнинг структуралифункционал тузилишини сақланишига, нейромедиатрларни ташилишига ёрдам беради импульсларни ва синапслардан ўтишни яхшилайди. Мексиприм® бош мияда дофамин миқдорини оширади. Аэроб гликолизнинг компенсатор фаоллашишини кучайишини ва гипоксия шароитларида АТФ ва креатинфосфат миқдорини ошиши билан Кребса циклида оксидланиш жараёнларини сусайиш даражасини пасайишини, митохондрияларнинг энергияни синтезловчи фаолиятини фаоллашишини, ҳужайра мембраналарини барқарорлашишини чақиради.
Фармакокинетикаси
Мексиприм® нинг қон плазмасидаги максимал концентрациясининг катталиги 50 дан
100 нг/мл диапазонгача бўлади.
Мексиприм® нинг ярим чиқарилиш даври ва препаратнинг организмда тутиб қолишининг ўртача вақти мос равишда 4,75,0 соатни ва 4,95,2 соатни ташкил қилади. Мексиприм® инсон организмида метаболизмга учраб глюкоронконъюгирланган маҳсулотга шаклланади. Ўртача 12 соатда юборилган дозанинг 0,3% ўзгармаган препарат ва 50% глюкуроноконъюгат шаклида сийдик билан ажралиб чиқади. Мексиприм® ва унинг глюкуроноконъюгати препарат қабул қилингандан кейин дастлабки 4 соат давомида анча жадал ажралиб чиқади. Мексиприм® ва унинг конъюгацияланган метаболитини сийдик билан ажралиб чиқишининг қўрсаткичлари аҳамиятли индивидуал ўзгарувчанликка эга.
Қўлланилиши
- бош мияда қон айланишини ўткир бузилиши (комплекс даволаш таркибида);
- дисциркулятор энцефалопатия;
- вегетотомир дистонияси;
- невротик ва неврозга ўхшаш ҳолатларда ваҳимали ҳолатда;
- турли генезли енгил когнитив бузилишлар (психоорганик ва астеник синдромлар, бош мия жароҳатларининг оқибатлари, атеросклероз, сенил ва атрофик жараёнлар, нейроинфекциялар ва интоксикациялар);
- кекса ёшли шахсларда хотирани бузилиши ва интеллектуал етишмовчилик;
- экстремал (стрессор) омилларнинг таъсири;
- неврозга ўхшаш ва вегетатив қон-томир бузилишлари устунлиги билан кечувчи алкоголизмда абстинент синдромида;
- антипсихотик дори воситалари билан ўткир заҳарланишда қўлланилади.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Ўткир жигар ва/ёки буйрак етишмовчилигида, препаратга юқори шахсий сезувчанликда қўллаш мумкин эмас. Болаларда, ҳомиладорларда, эмизиш даврида беморларнинг ушбу тоифасида препаратнинг таъсири етарлича ўрганилмаганлиги сабабли қўллаш мумкин эмас.
Қўллаш усули ва дозалари
Мексиприм® мушак ичига ёки вена ичига (оқим билан ёки томчилаб) буюрилади. Доза шахсий танланади. Инфузион усулда юборилганда препаратни натрий хлоридининг физиологик эритмасида суюлтириш керак. Даволаш суткада 13 марта 50100 мг доза билан бошланади ва терапевтик самарага эришилгунича доза аста секин оширилади. Мексиприм® оқим билан 57 минут давомида аста-секин юборилади, томчилаб минутига 4060 томчи тезликда юборилади. Максимал суткалик доза 800 мг дан ошмаслиги керак.
Мияда қон айланишини ўткир бузилишларида Мексиприм® мажмуавий даволаш таркибида дастлабки 24 кун вена ичига 200300 мг дан суткада 1 марта юборилади, сўнг мушак ичига 100 мг дан суткада 3 марта юборилади. Даволаш давомийлиги 1014 суткани ташкил қилади.
Декомпенсация фазасидаги дисциркулятор энцефалопатияда Мексиприм® ни 14 кун давомида 100 мг дан суткада 23 марта оқим билан ёки томчилаб юборишни буюриш керак. Сўнг препарат мушак ичига 100 мг дан суткада 23 марта кейинги 2 ҳафта давомида юборилади. Дисциркулятор энцефалопатияни курсли профилактикаси учун препарат мушак ичига 100 мг дозада суткада 2 марта 1014 кун давомида юборилади.
Кекса ёшли беморларда енгил когнитив бузилишларда ва ваҳимада препарат мушак ичига суткада 100300 мг дозада 1430 кун давомида қўлланилади.
Абстинент алкоголь синдромида Мексиприм® 100200 мг дозада суткада 23 марта мушак ичига ёки суткада 12 марта вена ичига томчили 57 кун давомида юборилади. Антипсихотик воситалар билан ўткир заҳарланишда препарат вена ичига суткада 50300 мг дозада 714 кун давомида юборилади.
Ножўя таъсири
Кам кўнгил айниши, оғиз бўшлиғининг шиллиқ қаватини қуриши, уйқучанлик, аллергик реакциялар бўлиши мумкин.
Дозани ошириб юборилиши
Симптомлари: уйқуни бузилиши (уйқусизлик, баъзи ҳолларда уйқучанлик).
Даволаш: одатда даволаш талаб қилинмайди симптомлар сутка давомида ўзўзидан йўқолади. Уйқусизликнинг оғир ҳолларида ухлатувчи воситаларни қабул қилиш тавсия қилинади.
Бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири
Мексиприм® психомотор препаратлар билан мутаносиб; бензодиазепин анксиолитикларнинг, паркинсонизмга қарши воситаларнинг ва карбамазепиннинг таъсирини кучайтиради. Этил спиртининг токсик таъсирини камайтиради.
Махсус кўрсатмалар
Даволаш даврида автотранспортни бошқаришда ва диққатни юқори жамланиши ҳамда психомотор реакциялар тезлигини талаб қилувчи бошқа ҳар қандай потенциал ҳавфли фаолият турлари билан шуғулланишда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.
Чиқарилиш шакли
Вена ичига ва мушак ичига юбориш учун эритма 50 мг/мл.
ФГУП «Московский эндокринный завод», Россияда ишлаб чиқарилганида
2 мл ёки 5 мл дан импорт ёки НС3 маркали нейтрал шишали ампулаларда.
5 ампуладан поливинилхлорид плёнкали ёки поливинилхлорид плёнкали ва алюмин фольгали контур уяли ўрамда.
1, 2 ва 3 контур уяли ўрам препаратни тиббиётда қўллаш бўйича йўриқномаси, ампула пичоғи ёки скарификатори билан бирга картон қутига жойланган.
Стационарлар учун 6, 12, 20, 50 ёки 100 контур уяли ўрам фольга билан 3, 6, 10, 25 ёки 50 препаратни тиббиётда қўллаш бўйича йўриқномаси, ампула пичоғи ёки скарификатори билан бирга картон қутига ёки гофраланган қутига жойланган.
Кертиги, синдириш чизиғи ёки нуқтаси бўлган ампулали ўрамга ампула скарификатори ёки пичоғи солинмайди.
«НТФФ «ПОЛИСАН» ОАЖ, Россияда ишлаб чиқарилганида
2 мл ёки 5 мл дан импорт ёки НС3 маркали нейтрал шишали ампулаларда, ёки жигарранг шишали ампулаларда.
5 ампуладан поливинилхлорид плёнкали, ёки поливинилхлорид плёнкали ва алюмин фольгали, ёки поливинилхлорид плёнкали ва қоплама плёнкали контур уяли ўрамда.
1, 2 ва 3 контур уяли ўрам препаратни тиббиётда қўллаш бўйича йўриқномаси, ампула пичоғи ёки скарификатори билан бирга картон қутига жойланган.
Стационарлар учун 6, 12, 20, 50 ёки 100 контур уяли ўрам фалга ёки қоплама пленка билан мос равишдаги 6, 12, 20, 50 ёки 100 препаратни тиббиётда қўллаш бўйича йўриқнома, ампула пичоғи ёки скарификатори билан бирга картон қутига ёки гофрировкаланган қутига жойланган.
Кертиги, синдириш чизиғи ёки нуқтаси бўлган ампулали ўрамга ампула скарификатори ёки пичоғи солинмайди.
Сақлаш шароити
20°С дан юқори бўлмаган ҳароратда, ёруғликдан ҳимояланган жойда сақлансин.
Болалар олаолмайдиган жойда сақлансин.
Яроқлилик муддати
3 йил. Ўрамда кўрсатилган яроқлилик муддати тугаганидан сўнг қўлланилмасин.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецепт бўйича.