📜 Инструкция по применению Мезим форте
💊 Состав препарата Мезим форте
✅ Применение препарата Мезим форте
📅 Условия хранения Мезим форте
⏳ Срок годности Мезим форте

ИЛОВА-ВАРАҚА: ПАЦИЕНТ УЧУН МАЪЛУМОТ

МЕЗИМ® ФОРТЕ

3500 ТБ Ph.Eur. липаза

Плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар

Таъсир этувчи модда: панкреатин

Ушбу дори препаратини қўллашдан аввал илова-варақани тўлиқ диққат билан ўқиб чиқинг, унда Сиз учун муҳим маълумот сақланади.

Препаратни доимо илова варақада келтирилган кўрсамаларга қатъий риоя қилган ҳолда, ёки даволовчи шифокорингиз ёки дорихона ходимини кўрсатмаларига мувофиқ қабул қилиш керак.

·           Бу илова-варақани ташлаб юборманг. Эҳтимол, Сизга уни яна ўқишга тўғри келиши мумкин.

·           Агар Сизга қўшимча маълумот ёки маслахат керак бўлса, дорихона ходими билан маслахатлашинг.

·           Агар Сизда бирон-бир ножўя таъсирлар пайдо бўлса, шифокорга ёки дорихона ходимига мурожаат қилинг. Бу ҳар қандай бўлиши мумкин бўлган ножўя таъсирларга, шу жумладан ушбу илова-варақада кўрсатилмаганларига  ҳам тегишли. 4-бўлимга қаранг.

·           Агар Сизда симптомларнинг чуқурлашиши ёки 7-14 кун ўтгач яхшиланиш бўлмаса шифокорга мурожаат қилинг.

Илова-варақанинг мазмуни:

  1. Мезим® форте препарати ва уни буюрилиши
  2. Мезим® форте препаратини қабул қилишдан олдин нималарни билиш керак
  3. Мезим® фортени қандай қабул қилиш керак
  4. Бўлиши мумкин бўлган ножўя таъсирлар
  5. Мезим® фортени қандай сақлаш керак
  6. Ўрам ичидагиси ва бошқа маълумот

 

  1. Мезим® форте препарати ва уни буюрилиши

Мезим® форте препарати ўзи нима

Мезим® форте таъсир этувчи моддаси панкреатин бўлган дори препарати ҳисобланади.

Мезим® форте нима учун қўлланилади

  • Мезим® форте меъда ости безида овқат ҳазм қилишни бузилиши билан бирга кечувчи овқат ҳазм қилувчи ферментларнинг ҳосил бўлишини бузилишида қўлланади. Бундай бузилишлар, масалан, сурункали панкреатит ёки муковисцидоз билан чақирилиши мумкин, улар ўз навбатида озуқа моддаларининг ўзлаштирилишини ёмонлашишига олиб келади;
  • қорин дам бўлганида (метеоризм ва гастрокардиал синдроми), хусусан, меъда ва ичакдаги операциялардан кейин;
  • овқат массаларини функционал характерли ичакдан ўтишини тезлашишида (юқори қўзғалувчанлик, инфекцион табиатли ичак касалликлари);
  • жигар/ўт қопи томонидан бузилишлар;
  • иштаҳани йўқолиши, кекириш, қусиш ва диарея (диспепсия) билан кечувчи овқат ҳазм қилишни бузилишларида,
  • қийин ҳазм бўлувчи сабзавотлар, ёғли ва одатдаги бўлмаган овқатлар бир вақтда истеъмол қилинганида.
  • Мезим® фортени, шунингдек овқат ҳазм бўлишини бузилиши натижасидаги қоринни дам бўлишида (метеоризм), диагностик тадбирларни (рентгенография, ультратовуш текширишлари) ўтказишдан олдин ичакдан газларни йўқотиш учун ишлатиш мумкин.

 

  1. Мезим® форте препаратини қабул қилишдан олдин нималарни билиш керак

Мезим® фортени қабул қилманг

  • агар Сизда панкреатинга, азорубин лаки (Е 122 бўёвчиси) ёки препаратнинг ҳар қандай бошқа компонентларига (6 бўлимда санаб ўтилган) юқори сезувчанлик бўлса
  • агар Сизда меъда ости безининг яллиғланиши ёки сурункали яллиғланишнинг зўрайиш босқичи бўлса. Шунга қарамасдан, зўрайиш боскичининг сўниш фазасида парҳез кенгайтирилганда (енгил овқат), агар овқат ҳазм бўлишини бузилишлари сақланиб қолса, вақти-вақти билан буюриш мумкин .

 

Мезим® фортени қабул қилишдаги эҳтиёткорлик чоралари

Мезим® фортени қўллашдан олдин шифокор ёки дорихона ходими билан маслаҳатлашинг

  • агар Ўзингизда ичак тутилишини эслатувчи симптомларни (масалан, қоринда оғриқ, ичак перистальтикасини сусайиши, кўнгил айниши, қусиш) сезсангиз.

Муковисцидозли беморларда ичак тутилиши шаклидаги асоратлар тез-тез кузатилади.

  • Ушбу препаратда фаол ферментлар сақланади, улар оғиз бўшлиғида ажралиб чиқиб, масалан чайнаш оқибатида, шиллиқ қаватни шикастлаши (масалан, оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватида яра пайдо қилиши) мумкин. Шунинг учун Мезим® фортени бутунлигича ютиш керак.

 

Бошқа дорилар ва Мезим® форте

Агар Сиз бошқа препаратларни қабул қилаётган бўлсангиз, яқинда қабул қилган бўлсангиз ёки қабул қилишингиз мумкин бўлган бўлса, шифокорингизга ёки дорихона ходимига хабар беринг.

Панкреатин сақловчи препаратларни қабул қилиш, организмда фолат кислотасининг сўрилишини ёмонлаштириши мумкин, натижада фолат кислотасини қўшимча қабул қилиш талаб қилиниши мумкин.

Акарбоза ва миглитолнинг (перорал диабетга қарши препаратлар) гипогликемик самараси, Мезим® форте билан бир вақтда қўлланганида пасайиши мумкин.

 

Ҳомиладорлик ва эмизиш

Агар Сиз ҳомиладор бўлсангиз ёки эмизсангиз, ҳомиладорлигингизни тахмин қилаётган бўлсангиз, ёки ҳомиладорликни режалаштираётган бўлсангиз, препаратни қўллашдан олдин шифокор ёки дорихона ходими билан маслаҳатлашинг. Мезим® фортени ҳомиладорликда қўллаш бўйича етарли тажрибалар йўқ. Ҳомиладорликка, ҳомилани ривожланишига, туғруқ ва постнатал ривожланишга нисбатан ҳайвонларда ўтказилган экспериментлардан олинган маълумотлар етарли эмас.

Препаратни қўллашда одамда бўлиши мумкин бўлган хавф номаълум. Ҳомиладорликда ва эмизиш даврида Мезим® фортени қўллаш тавсия этилмайди, фақат даволовчи шифокор препаратни қўллаш мутлоқ зарур деган қарорга келган ҳолатлар бундан мустасно.

Транспорт воситаларини бошқариш ва механизмларга хизмат кўрсатиш қобилиятига таъсири

Мезим® форте транспорт воситаларини бошқариш ва механизмларга хизмат кўрсатиш қобилиятига таъсир кўрсатмайди ёки аҳамиятсиз даражада таъсир кўрсатади.

Мезим® форте ва азорубин

Препарат азорубин лаки (Е 122) бўёвчиси сақлайди, у аллергик реакциялар чақириши мумкин.

 

Мезим® фортени қандай қабул қилиш керак

Дори воситасини ушбу илова-варақадаги кўрсатмага қатъий риоя қилган ҳолда қабул қилинг. Агар сизда шубҳалар туғилса даволовчи шифокор ёки дорихона ходими билан маслаҳатлашинг.

Дозалаш:

Тавсия этилган доза:

Мезим® фортенинг 1-2 таблеткаси овқат қабул қилиш вақтида (3500-7000 бирлик липаза бир овқат қабул қилишга тўғри келади)

Мезим® форте препаратининг буюрилувчи дозаси овқат ҳазм қилишнинг бузилишини оғирлик даражасига боғлиқ ва шахсий равишда танланади.

Зарур бўлган ҳолларда препаратнинг кўрсатилган дозасини ошириш мумкин.

Овқатнинг турига ва овқат ҳазм қилишнинг бузилишини аниқланган ёки тахминий оғирлик даражасига қараб, овқат қабул қилиш вақтида яна плёнка қобиқ билан қопланган 2-4 таблеткани қабул қилиш керак.

Ферментнинг суткалик дозаси 1 килограмм тана вазнига  15000-20000 ТБ липазадан ошмаслиги керак.

Болаларда ва ўсмирларда қўлланиши

Препаратни болалар учун дозалаш масаласини шифокор ҳал қилади.

Қўллаш усули

Плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар етарли миқдорда суюқлик билан бирга бутунлигича ютилади. Таблеткаларни бутунлигича ютилишини назорат қилинг, чунки Мезим® фортенинг самарадорлиги таблеткаларни чайнаш натижасида пасаяди, таркибидаги ферментлар оғиз бўшлиғида ажралиб чиқиши натижасида эса оғиз бўшлиғи шикастланиши мумкин. Бундан сўнг етарли миқдорда суюқлик (сув ёки шарбат) ичиш керак.

Даволаш давомийлиги

Препаратни узоқ вақт давомида доимий қабул қилиш масаласини шифокор белгилайди. Агар аҳвол яхшиланиши кузатилмаса ёки ёмонлашса шифокорингизга мурожаат қилинг.

Болаларда ва ўсмирларда қўлланиши

Препаратни болалар учун дозалаш масаласини шифокор ҳал қилади.

 

Агар Сиз Мезим® фортенинг тавсия қилинган дозасини оширган бўлсангиз

Мезим® форте препаратининг тавсия қилинган дозасига қараганда, юқорироқ дозаларда қабул қилишга йўл қўйилади. Зарарли оқибатлардан хавфсирамаса ҳам бўлади.

 

Агар Сиз Мезим® фортени қабул қилишни унутган бўлсангиз

Препаратнинг ўтказиб юборилган дозасининг ўрнини босиш учун икки марталик дозани қабул қилманг, даволашни тавсияларга мувофиқ давом эттиринг.

 

Агар Сиз Мезим® фортени қабул қилишни тўхтатган бўлсангиз

Агар Сиз Мезим® фортени қабул қилишни вақтидан олдин тўхтатган бўлсангиз ёки даволашни тўхтатсангиз, Сизда яна симптомларни такрорланишини сезишингиз мумкин. Шифокорингизга мурожаат қилинг.

Агар Сизда бу препаратни қўллаш усули бўйича аниқланмаган саволлар қолган бўлса, дорихона ходимига мурожаат қилинг.

Бўлиши мумкин бўлган ножўя таъсирлар

Барча бошқа дори воситалари каби Мезим® форте ҳам ножўя таъсирларга эга бўлиши мумкин, лекин улар ҳаммада ҳам бўлмайди.

Жуда кам ҳолларда: 10000 пациентдан 1 тасида кузатилиши мумкин

  • Панкреатинни юқори дозаларда қабул қилган муковисцидозли пациентларда (Мезим® фортенинг таъсир этувчи моддаси), ичакнинг пастки бўлимларини торайиш ҳоллари таърифланган.
  • Шунингдек панкреатин қабул қилинганидан кейин меъда-ичак йўллари томонидан юқори сезувчанлик реакциялари кузатилган (масалан, диарея, меъдада дискомфорт ва кўнгил айниши).
  • Панкреатин қабул қилинганидан кейин тезкор турдаги юқори сезувчанлик реакциялари (масалан, тери тошмалари, аксириш, кўз ёшланиши ва бронхлар спазми натижасида ҳансираш каби) таърифланган.

Тез-тезлиги номаълум (бор маълумотлар асосида баҳолаб бўлмайдиган):

  • Муковисцидозли пациентларда, айниқса панкреатинни юқори дозада қабул қилинганидан кейин сийдик билан сийдик кислотасининг чиқарилиши ошиши мумкин. Шунинг учун муковисцидозли беморларда даволашдан олдин, тошларнинг пайдо бўлиши хавфини камайтириш учун сийдик кислотасининг миқдорини аниқлаш учун сийдик таҳлилини ўтказиш тавсия қилинади.

Азорубин лаки (Е122) аллергик реакциялар пайдо бўлишини чақириши мумкин.

Ножўя таъсирлар ҳақида хабар бериш

Агар Сиз ўзингизда бирон-бир ножўя таъсирлар пайдо бўлганини сезсангиз шифокорга ёки дорихона ходимига мурожаат қилинг. Бу ҳар қандай бўлиши мумкин бўлган ножўя таъсирларга, шу жумладан ушбу илова-варақада кўрсатилмаганларига ҳам тегишли.

Сиз шунингдек, V иловада кўрсатилган бевосита Миллий ахборот тизими орқали ҳам ножўя таъсирлар юзасидан хабар беришингиз мумкин.

Ножўя таъсирлар юзасидан хабар бериб, Сиз ушбу дори воситасини хавфсизлиги тўғрисида кўпроқ маълумот тўплашга ёрдам беришингиз мумкин.

 

Мезим® фортени қандай сақлаш керак

Ушбу дори препарати болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

Мезим® форте қутида кўрсатилган “годен до:” яроқлилик муддати тугагандан кейин ишлатилмасин. Яроқлилик муддати кўрсатилган ойнинг охирги кунига мувофиқ келади.

 

Сақлаш шароити

30°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Ҳеч қандай дори препаратларини канализация ёки маҳаллий чиқиндиларга ташламанг. Кераксиз дори препаратларини утилизацияси масалалари бўйича дорихона ходимига мурожаат қилинг.

Бу чоралар атроф-муҳитни химоя қилишга ёрдам беради.

 

Ўрам ичидагиси ва бошқа маълумот

Мезим® форте қуйидагиларни сақлайди

Таъсир этувчи модда:

Плёнка қобиқ билан қопланган 1 таблеткада минимал фаолликка эга бўлган таъсир этувчи модда панкреатин сақлайди

липаза                        3500 ТБ Ph.Eur.

амилаза                      4200 ТБ Ph.Eur.

протеаза                     250 ТБ Ph.Eur.

 

 

Ёрдамчи моддалар:

Ядроси:

микрокристалл целлюлоза; крахмалнинг натрийли гликоляти (А тури) тузи; сувсиз коллоид кремний диоксиди; магний стеарати

Қобиғи:

30% ли полиакрилат дисперсияси (қуруқ масса), гипромеллоза, тальк, симетикон эмульсияси (қуруқ масса), макрогол 6000, азорубин лаки (Е 122), титан диоксиди (Е171).

 

Мезим® форте препаратининг ташқи кўриниши ва ўрамнинг ичидагиси

Мезим® форте пушти, ясси, цилиндр шаклли, деярли ясси параллел юзали ва четлари қия, плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалардан ташкил топган.

10, 20, 40, 80 ва 100 таблетка ўрамда чиқарилади.

Таблеткаларни ўрами сифатида букиладиган, босиб чиқариладиган картон қути қўлланилади. Бирламчи ўрами: ОПА/алюминий/ПВХ ва қаттиқ алюминдан тайёрланган плёнкадан ташкил топган блистер, ҳамда ПВХ/ПЭ/ПВДХ ва қаттиқ алюмин фолгадан тайёрланган плёнкадан ташкил топган блистер.

Сотувда ўрамнинг ҳамма ўлчамлари бўлмаслиги ҳам мумкин.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Шифокор рецептисиз.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.