📜 Инструкция по применению Мезонит
💊 Состав препарата Мезонит
✅ Применение препарата Мезонит
📅 Условия хранения Мезонит
⏳ Срок годности Мезонит

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

МЕЗОНИТ

MEZONIT

 

Препаратнинг савдо номи: Мезонит

Таъсир этувчи модда (ХПН): мoметазон фуроати

Дори шакли: сиртга қўллаш учун крем

Таркиби:

1 г крем қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: мометазон фуроати – 1 мг;

ёрдамчи моддалар: суюқ парафин, стеарин кислотаси, октадецил спирти, глицерин, икки натрийли эдетати (EDTA–2Na), сувсиз натрий сульфити, этилпарабен, перегаль О, этанол.

Таърифи: оқ ёки деярли оқ рангли крем

Фармакотерапевтик гуруҳи: сиртга қўллаш учун тери касалликларини даволаш учун юқори фаол кортикостероидлар (III гуруҳ).

АТХ коди: D07AC13

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

Мометазон фуроати – бу синтетик глюкокортикостероид. Яллиғланишга қарши, аллергияга қарши, қичишишга қарши ва томирларни торайтирувчи ҳусусиятларга эга. Таъсир механизми “липокортинлар” номи билан маълум бўлган ва фосфолипаза А2 ни ингибирловчи оқсилларни ажралиб чиқишини индуцияланиши билан боғлиқ. Бу оқсиллар умумий ўтмишдоши – арахидон кислотасининг ажралиб чиқишини тормозлаш йўли билан простагландинлар ва лейкотриенлар каби кучли медиаторларнинг биосинтезини назорат қиладилар. Арахидон кислотаси фосфолипаза А2 таъсири остида фосфолипидларнинг мембраналаридан ажралади. Мометазон фуроати – ўсмалар некрозининг альфа-омили ва ИЛ-1, ИЛ-6 яллиғланиш жараёнларини тутиб турувчи ва яралишида иштирок этувчи
3-цитокинларнинг синтезини кучли ингибиторидир.

Фармакокинетикаси

Препаратни сўрилиши аҳамиятсиз. Одамларда ўтказилган тадқиқотлар Мезонит 0,1% ли кремини шикастланмаган терига қўйилган дозасининг тахминан 0,4% (окклюзион боғловсиз) 8 соатдан сўнг тизимли қон оқимида аниқланишини кўрсатди. Терида кечаётган яллиғланиш ва бошқа жараёнлар препаратни тери орқали ўтишини кучайишига олиб келиши мумкин.

 

Қўлланилиши:

  • экзема;
  • атопик дерматит;
  • тўқнашув дерматити;
  • себореяли дерматит;
  • фотодерматит, қуёш дерматити;
  • эксфолиатив дерматит;
  • стаз дерматити;
  • радиацион дерматит;
  • псориаз;
  • аногенитал ва кексалар дерматитида қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Крем терининг шикастланган соҳаларига кунига 1 марта юпқа қават қилиб қўйилади.

Ножўя таъсирлари

Кам ҳолларда: крем маҳаллий қўлланганидан сўнг ачишиш, қичишиш, қўйилган жойда ўткир оғриқ, атрофодермия бўлиши мумкин.

Глюкокортикоидларни катта дозаларда ва узоқ муддат қўллаш чақирган ножўя самаралар атрофодермия, таъсирланиш, периорал дерматит, тери инфильтрати, иккиламчи инфекциялар, гипопигментация ва бошқаларни ўз ичига олади.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

  • Тери қопламларининг бутунлигини бузилиши (шу жумладан, яқин вақтдаги жарроҳлик аралашувлари);
  • препаратга юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Аниқланмаган.

Махсус кўрсатмалар

Препарат ҳомиладорлик ва лактация даврида эҳтиёткорлик билан қўлланади (фақат шифокор билан маслаҳатлашгандан сўнг).

2 ёшгача бўлган болалар ва атрофодермияси бўлган кекса одамларга препарат шифокор буюриши бўйича қўлланади.

7 кун қўллашдан сўнг даволаш самараси бўлмаганида шифокор билан маслаҳатлашиш керак.

Кўзларга тушишидан сақлансин.

Ачишиш, яллиғланиш пайдо бўлганида, препаратни терининг юзасидан оқар сув билан яхшилаб ювиш ва кейинчалик препаратни қўллаш мумкинлигини шифокор билан маслаҳатлашиш керак.

Даволанмаган замбуруғли, бактериал, вирусли инфекцияларда эҳтиёткорлик билан қўлланади.

Кремнинг ташқи кўриниши кўрсатилган таърифи билан мос келмаганида препарат ишлатилмасин.

Сиртга қўллаш учун икки ва ундан ортиқ препаратлар бир вақтда қўлланган ҳолда, уларни қўшиш мумкинлиги ҳақида шифокор билан маслаҳатлашиш керак.

Автотранспортни ва потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига дори воситасининг таъсирининг ўзига хослиги

Аниқланмаган.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтганидан сўнг ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Препарат маҳаллий қўлланганида тизимли сўрилиши тизимли самараларининг пайдо бўлишига олиб келиши мумкин.

Даволаш симптоматик.

Чиқарилиш шакли

Сиртга қўллаш учун крем 10 г дан тубаларда қўллаш бўйича йўриқнома билан бирга картон қутида.

Сақлаш шароити

+250С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

2 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

 

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.