ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
МЕКСИБАТ®
MEXIBAT®
Препаратнинг савдо номи: Мексибат® (Mexibat®)
Таъсир этувчи модда (ХПН): этилметилгидроксипиридин сукцинати
Дори шакли: инъекция учун 5% ли эритма
Таркиби
2 мл ли 1 ампула қуйидагиларни сақлайди:
этилметилгидроксипиридин сукцинати – 100 мг;
ёрдамчи модда:
инъекция учун сув – 2 мл гача
5 мл ли 1 ампула қуйидагиларни сақлайди:
этилметилгидроксипиридин сукцинати – 250 мг;
ёрдамчи модда:
инъекция учун сув – 5 мл гача.
Фармакотерапевтик гуруҳи: антиоксидант восита
АТХ коди: N07XX
Фармакологик хусусиятлари
Фармакодинамикаси
Этилметилгидроксипиридин сукцинати антигипоксик, антистрессор, ноотроп, тиришишга қарши ва анксиолитик таъсир кўрсатади.
Препарат турли шикастловчи омилларнинг (шок, гипоксия ва ишемия, бош мияда қон айланишини бузилиши, алкоголь, антипсихотик воситалар – нейролептиклар билан интоксикация) таъсирига нисбатан организмнинг чидамлилигини оширади.
Этилметилгидроксипиридин сукцинатининг таъсир механизми унинг антиоксидант, антигипоксант ва мембранопротектор таъсири билан боғлиқ.
Этилметилгидроксипиридин сукцинати бош миянинг қон билан таъминланишини ва метаболизмини яхшилайди, қоннинг реологик хусусиятларини ва микроциркуляцияни яхшилайди, тромбоцитларнинг агрегациясини камайтиради. Гемолизда қон хужайраларининг (эритроцитлар ва тромбоцитлар) мембрана тузилмаларини барқарорлаштиради. Гиполипидемик таъсирга эга, паст зичликдаги липопротеинларнинг ва умумий холестериннинг миқдорини камайтиради.
Антистрессор таъсири стрессдан кейинги хулқнинг сомато-вегетатив бузилишларни меъёрлашишида; уйқу-тетиклик циклларини, таълим олиш жараёнлари ва хотирани бузилишини тикланиши; бош миянинг турли тузилмаларида дистрофик ва морфологик ўзгаришларни пасайишида намоён бўлади.
Этилметилгидроксипиридин сукцинати абстиненция синдромида яққол антитоксик таъсирга эга. Ўткир алкоголь интоксикациясида неврологик ва нейротоксик кўринишларни бартараф қилади, хулқ, вегетатив фаолиятларни бузилишини тиклайди, шунингдек этанолни узоқ муддат истеъмол қилиш ва уни бекор қилиш оқибатидаги когнитив бузилишларни бартараф қилади. Этилметилгидроксипиридин сукцинатининг таъсири остида транквилизатор, нейролептик, антидепрессив, ухлатувчи ва тиришишга қарши воситаларнинг таъсири кучаяди, бу уларнинг дозаларини ва мос равишда ножўя самараларини камайишига олиб келади.
Ўткир панкреатитда эндоген интоксикацияни ва ферментатив токсемияни камайтиради.
Фармакокинетикаси
Этилметилгидроксипиридин сукцинати меъда-ичак йўлларидан тез сўрилади, ярим сўрилиш даври (Т1/2) 0,08-0,1 соатни ташкил этади.
Этилметилгидроксипиридин сукцинати 400-500 мг дозаларда қабул қилинганида плазмада Сmax 0,45-4,0 мкг/мл ни ташкил қилади.
Аъзолар ва тўқималарда тез тақсимланади.
Препарат мушак ичига юборилганидан кейин плазмада 4 соат давомида аниқланади. Организмда препаратнинг тутилиш вақти 0,7-1,3 соатни ташкил қилади.
Организмдан тез асосан глюкурон билан конъюгацияланган шаклда, аҳамиятсиз миқдорда эса – ўзгармаган кўринишда сийдик билан чиқарилади.
Қўлланилиши
- Бош мияда қон айланишини ўткир бузилиши;
- дисциркулятор энцефалопатия;
- вегето-томир дистонияси;
- атеросклеротик генезли енгил когнитив бузилишлар;
- хавотирлик, невротик, неврозга ўхшаш ҳолатлар;
- ўткир ва сурункали ЮИК (мажмуавий даволаш таркибида);
- II тип қандли диабетда оёқларнинг ангиопатияси (мажмуавий даволаш таркибида);
- химиотерапиядан кейинги давр (мажмуавий даволаш таркибида);
- алкоголизмда неврозга ўхшаш ва вегето-томирли бузилишлар устунлиги билан кечувчи абстинент синдромини бартараф этиш;
- антипсихотик воситалар билан ўткир заҳарланиш;
- мажмуавий даволашда қорин бўшлиғининг ўткир йирингли-яллиғланиш жараёнларида (ўткир панкреатит, перитонит) қўлланади.
Қўллаш усули ва дозалари
Инъекция учун эритма мушак ичига ёки вена ичига (оқим билан ёки томчилаб) юборилади. Инфузия учун эритма тайёрлаш учун препаратни натрий хлоридининг изотоник эритмасида суюлтириш керак.
Доза патология ва пациентнинг ҳолатини оғирлигига қараб шахсий равишда танланади. Бошланғич доза 50-100 мг суткада 3 марта, терапевтик самара олингунича доза аста-секин оширилади. Максимал суткалик доза – 800 мг ни ташкил этади.
Мексибат оқим билан секин, 5-7 минут давомида, томчилаб – минутига 40-60 томчи тезлик билан юборилади.
Бош мия қон айланишининг ўткир бузилишларида Мексибат мажмуавий даволашда биринчи – 2-4 кунлари 200-300 мг дан суткада 1 марта вена ичига томчилаб, сўнгра 100 мг дан суткада 3 марта юборилади. Даволаш курси давомийлиги 10-14 кунни ташкил қилади.
Дисциркулятор энцефалопатиянинг декомпенсация босқичида Мексибат вена ичига оқим билан ёки томчилаб 100 мг дозада суткада – 2-3 марта, 14 кун давомида, сўнгра – суткада 100 мг дан навбатдаги 14 кун давомида мушак ичига юборилади.
Дисциркулятор энцефалопатияни олдини олиш курсини ўтказиш учун препарат 100 мг дозада суткада 2 марта 10-14 кун давомида мушак ичига буюрилади.
Енгил когнитив бузилишларда кекса ёшдаги пациентларга Мексибат суткада 100-300 мг дозада 14-30 кун давомида мушак ичига буюрилади.
Миокард инфарктини даволашда анъанавий даволаш фонида Мексибат мушак ичига ёки вена ичига тана вазнига 2 мг/кг дан суткада 3 марта юборилади. Суткалик доза тана вазнига 6-9 мг/кг ни ташкил қилади. Препарат 14 сутка давомида юборилади. Биринчи 5 суткада максимал самарага эришиш учун препарат вена ичига, навбатдаги 9 суткада – мушак ичига буюрилади. Этилметилгидроксипиридин сукцинатини парентерал юбориш тугаганидан кейин эришилган самарани тутиб туриш учун таблетка кўринишида – 0,125 г суткада 2-3 марта 2 ой давомида қабул қилишни давом эттириш тавсия қилинади.
Онкологик беморлар орасида (масалан, сут безининг ракида, лимфогранулематозда, бачадон бўйнининг ракида) химиотерапиянинг биринчи курси тугаганида этилметил-гидроксипиридин сукцинати суткада 400 мг дозада 10 кун давомида, кейинги 375 мг дозада (3 капсула/таблетка) 3 ҳафта давомида капсула ёки таблетка шаклига ўтиш билан буюрилади.
Пациентлар орасида оёқлар ангиопатияси бўлган II тип қандли диабетли беморларга Мексибат мушак ичига ва/ёки перорал буюрилади. Препаратнинг дозаси касалликнинг оғирлигига боғлиқ. Ўртача 100 мг Мексибат суткада 1 марта 10 кун давомида мушак ичига юборилади; кейинчалик препаратни 1 капсула/таблеткадан (100-125 мг) суткада 2-3 марта 1 ой давомида перорал қабул қилишга ўтилади.
Алкоголли абстиненция синдромида Мексибат 100-200 мг дозада суткада 1-2 марта вена ичига томчилаб ёки суткада 2-3 марта мушак ичига 5-7 кун давомида юборилади.
Антипсихотик воситалар билан ўткир заҳарланишда Мексибат суткада 50-300 мг дозада 7-14 кун давомида вена ичига юборилади.
Қорин бўшлиғининг ўткир йирингли-яллиғланиш жараёнларида (ўткир некротик панкреатит, перитонит) Мексибат биринчи суткада операциядан олдин ҳам, операциядан кейинги даврда ҳам буюрилади. Препаратнинг дозаси касалликнинг шакли ва оғирлигига, жараённинг тарқалганлигига, клиник кечишининг вариантларига боғлиқ.
Ўткир шишли (интерстициал) панкреатитда Мексибат 100 мг дан суткада 3 марта вена ичига томчилаб ёки мушак ичига буюрилади.
Некротик панкреатитнинг енгил шаклида Мексибат 100-200 мг дан суткада 3 марта вена ичига томчилаб ва мушак ичига буюрилади.
Некротик панкреатитнинг ўрта оғирликдаги шаклида – 200 мг дан суткада 3 марта вена ичига томчилаб юборилади.
Некротик панкреатитнинг оғир шаклида – биринчи суткада 800 мг дозада, 2 марта юбориш тартибида, кейинчалик 300 мг дан суткада 2 марта, суткалик дозани аста-секин пасайтириш билан буюрилади.
Некротик панкреатитнинг ўта оғир шаклида бошланғич доза панкреатик шокнинг кўринишлари турғун бартараф қилингунича суткада 800 мг ни ташкил қилади, ҳолати турғун бўлганида 300-400 мг дан суткада 2 марта вена ичига томчилаб, суткалик доза аста-секин пасайтириш билан буюрилади.
Препаратнинг даволаш курси фақат турғун клиник-лаборатор самара бўлганидан кейин аста-секин тугатилади.
Ножўя таъсирлари
Кўнгил айниши, оғизни қуриши, аллергик реакциялар, уйқучанлик.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Жигар ва буйрак фаолиятини ўткир бузилишлари; болалар; ҳомиладорлик; лактация даври; препаратга юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Бирга қўлланганида Мексибат бензодиазепиннинг ҳосилалари анксиолитикларнинг, паркинсонизмга қарши (леводопа) ва тиришишга қарши (карбамазепин) воситаларнинг таъсирини кучайтиради.
Этил спиртининг токсик таъсирини камайтиради.
Махсус кўрсатмалар
Даволаш вақтида автотранспортни бошқариш ва диққатни юқори жамлашни ва психомотор реакцияларнинг тезлигини талаб қилувчи потенциал хавфли фаолиятни бажаришда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.
Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Уйқучанлик ривожланиши мумкин.
Чиқарилиш шакли
Инъекция учун 5% ли эритма 2 мл дан ампулаларда. 10 ампуладан ПВХ плёнка контур уяли ўрамда. 1 контур уяли ўрам картон қутида.
Инъекция учун 5% ли эритма 5 мл дан ампулаларда. 5 ампуладан ПВХ плёнка контур уяли ўрамда. 1 контур уяли ўрам картон қутида.
Сақлаш шароити
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда.
Яроқлилик муддати
3 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецепт бўйича.