ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
МИДОПТИК
MYDOPTIC
Препаратнинг савдо номи: Мидоптик.
Таъсир қилувчи модда (ХПН): фенилэфрин.
Дори шакли: 2,5% ли кўз томчилари.
Таркиби:
Фаол модда: фенилэфрин гидрохлориди – 0,25 г;
Ёрдамчи моддалар: борат кислотаси – 0,05 г, натрий метабисульфити – 0,004 г, динатрий эдетати – 0,0005 г, консервант – бензалконий хлориди – 0,001 г, инъекция учун сув –
10 мл гача.
Таърифи: рангсиз ёки сарғиш тусли тиниқ суюқлик.
Фармакотерапевтик гуруҳи: альфа-адреномиметик, вазоконстриктор восита.
АТХ коди: S01FB01
Фармакологик хусусиятлари
Альфа-адренергик рецепторларни рағбатлантирувчи, тўғридан-тўғри таъсирга эга синтетик симпатомиметик аминдир. Кўз қорачиғи дилататорининг альфа-адренорецепторларига таъсир қилиб, қорачиқни кенгайтиради ва аккомодацияга таъсир қилмайди; конъюнктива артериолаларининг альфа-адренорецепторларига таъсир қилиб, артериолаларни торайишини чақиради. Фенилэфрин киприксимон мушакка бироз таъсир қилганлиги сабабли, мидриаз циклоплегиясиз рўй беради. Очиқ бурчакли глаукомада миотиклар билан мажмуада кўз ички босимини пасайтириши мумкин.
Максимал мидриазга эришиш вақти 15-60 минут.
Таъсир давомийлиги 1-3 соатни ташкил қилади.
Фармакокинетикаси
Маҳаллий қўлланганидан сўнг фенилэфрин тизимли сўрилиши, симпатомиметик самарани намоён этиши мумкин.
Препарат маҳаллий қўллаш учун мўлжалланган ва унинг фаоллиги қон плазмасидаги фаол моддаларнинг концентрацияси билан мос келмайди.
Қўлланилиши
Интраокуляр жарроҳликда қорачиқни кенгайтириш; диагностик текширишларда: офтальмоскопияни, ретиноскопияни, рефракцияни ўтказиш; синехиялар билан асоратланган увеитларни даволаш; синехияларни олдини олишда қўлланади.
Қўллаш усули ва дозалари
Мидриаз ва вазоконстрикция қилиш мақсадида – 1 томчидан буюрилади, зарурат бўлганида 1 соатдан кейин такрорланади. Синехиялар билан асоратланган увеитларни даволашда ва синехияларни олдини олишда – 1 томчидан кунига кўпи билан 3 марта буюрилади.
Зарурат бўлганида даволаш келаси куни такрорланади.
Жарроҳлик аралашувидан олдин 1 томчидан операциядан 30-60 минут олдин.
Офтальмоскопияда 1 томчидан текширувдан 15-30 минут олдин.
Ножўя таъсирлари
Маҳаллий реакциялар: аллергик реакциялар (кўзни ачишиши, санчиқ, конъюнктива гиперемияси), қошнинг юқори соҳасида оғриқ, кўз ёшини оқиши, фотосезувчанлик.
Тизимли реакциялар: бош айланиши, бош оғриғи, тахикардия, артериал босимни ошиши, кучли терлаш, оқариш, хавотирлик.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Фенилэфрин ва сульфитларга юқори сезувчанлик, юқори қоринчалари фибрилляцияси, ангиоспазмларга мойиллик, бош мия қон айланишини жиддий бузилишлари, декомпенсацияланган юрак етишмовчилиги, ЮИК оғир шакллари, феохромоцитома, гипертиреоз, оғир атеросклероз, ёпиқ бурчакли глаукома, янги туғилган чақалоқлик даври (тана вазни кичик бўлган болалар учун).
Эҳтиёткорлик билан: стенокардия III-IV функционал синфи, қандли диабет, артериал гипертензия, идиопатик ортостатик артериал гипотензия, ҳомиладорлик, лактация даври, кексалик ёши, 12 ёшгача бўлган болалар.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Қон томирларни торайтирувчи (прессор) самарасини кучайиши трициклик антидепрессантларни, мапротилин, МАО ингибиторлари, шу жумладан фуразолидон, прокарбазин ва селегилин бир вақтда буюрилганида кузатилиши мумкин.
Гуанадрел ёки гуанетидин мидриатик ва прессор самарани кучайиши, артериал босимни ошиши ва аритмияларни ривожланиш хавфини чақиради.
Маҳаллий анестетик бутакаин билан фармацевтик жиҳатдан номутаносиб.
Махсус кўрсатмалар
Препаратни қўллаш даврида автотранспортни бошқариш ва диққатни юқори жамлаш ҳамда психомотор реакциялар тезлигини талаб этувчи потенциал хавфли фаолият турлари билан шуғулланишдан сақланиш лозим.
Контакт линзаларини тақадиган шахсларга, уларни тақиб юрган вақтда препаратни томизиш қилиш мумкин эмас.
Тизимли сўрилишни камайтириш учун эритмани инстилляция қилинганидан сўнг конъюнктива қопчасини 2-3 минут босиб туриш керак.
Препарат кекса ёшдаги шахсларда қўлланганида эҳтиёткорликка риоя қилиш керак, чунки тизимли ножўя таъсирлари кўпроқ шу ёш тоифасида ривожланади.
Кўз томчиларини болаларда ва кекса ёшдаги пациентларда такрорий қўллаш акс самарага – миозга ва мидриатик самарани сусайишига олиб келиши мумкин.
Фенилэфринни МАО ингибиторларини олаётган ёки уни бундан олдинги 3 ҳафта давомида олган пациентларга буюрилганда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак, чунки улар симпатомиметикларнинг адренергик таъсирлари яққоллигини кучайтириши ва юрак қон-томир тизими томонидан бўладиган ножўя таъсирларининг пайдо бўлиши хавфини ошириши мумкин.
Ҳомиладорлик ва лактацияда қўлланилиши
Эмизикли оналарга ва ҳомиладорликда эҳтиёткорлик билан буюрилсин.
Гипотрофияли болаларга буюриш тавсия этилмайди.
Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Маҳаллий қўлланганида одатда тизимли ножўя реакциялар юз бермайди, шундай бўлсада, керагидан ортиқ дозаларда, айниқса узоқ вақт қўлланганида, юрак ритмини бузилиши, артериал босимни ошиши, уйқусизлик, қўзғалиш, оқариш кузатилиши мумкин.
Специфик даволаш: гипертензив таъсирида фентоламин каби альфа-адреноблокаторларни 5-10 мг в/и, зарурат бўлганида такроран, юбориш мумкин.
Чиқарилиш шакли
10 мл дан полиэтилен флакон-томчилагичларда.
10 флакон-томчилагич картон блокда.
Сақлаш шароити
8оС дан 25оС гача бўлган ҳароратда.
Яроқлилик муддати
2 йил. Очилганидан кейин флаконнинг ичидагиси бир ой давомида ишлатилсин.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецепт бўйича.