ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
ФЕРКАЙЛ
FERCAYL
Препаратнинг савдо номи: Феркайл
Таъсир этувчи модда (МНН): темир декстрани
Дори шакли: инъекция учун эритма
Таркиби :
фаол модда: 100 мг темирга (Fe III) эквивалент темир декстрани.;
ёрдамчи моддалар: натрий хлориди NaCL, инъекция учун сув – 2 мл
Таърифи: жигарранг рангли, чўкмасиз ва кўринарли механик киритмаларсиз, қовушқоқ эритма.
Фармакотерапевтик гуруҳи: анемияга қарши воситалар, темир препарати
АТХ коди: B03AC02.
Фармакологик хусусиятлари
Мушак ичига юборилганидан сўнг темир, темир (III) декстрани комплексидан фаол ингредиент кўринишида асосан жигар томонидан сўрилади. У ерда гемоглобин, миоглобин ва темир сақловчи ферментларнинг таркибига киради, шунингдек организмда ферритин кўринишида заҳираланади. Темир парентерал юборилганида қоннинг кўрсаткичлари томонидан жавоб реакцияси, улар самарали бўлган беморларда темир тузлари оғиз орқали юборилгандагига қараганда тезроқ кузатилмайди. Темирнинг бошқа препаратлари каби Феркайл ампулаларда эритропоэзга таъсир кўрсатмайди ва темир танқислиги билан боғлиқ бўлмаган анемияларда самарасиз.
Мушак ичига юборилганидан сўнг комплекс лимфа тизими орқали қон оқимига тушади. Инъекция қилинганидан сўнг, темирнинг максимал концентрациясига тахминан 24 соатдан кейин эришилади. Макромолекуляр комплекс плазмадан ретикуло-энтелиал тизимга ўтади, у ерда темир ва декстранга парчаланади. Қон оқимида темир трансферрин билан боғланади, тўқималарда ферритиннинг таркибида сақланади, суяк кўмигида гемоглобинга киради ва эритропоэз жараёнида ишлатилади. Темирнинг кўп бўлмаган миқдоригина организмдан чиқарилади. Биологик ярим чиқарилиш даври – 3-4 суткани ташкил этади.
Темир танқислиги бўлган беморларда препаратнинг фармакокинетикаси бўйича маълумотлар йўқ. Темирни протопорфиринга қўшилиши темир танқислиги анемиясининг оғирлик даражасига боғлиқлиги яхши маълум. У гемоглобиннинг даражаси пасайган ҳолда жадалроқ бўлади ва гемоглобиннинг даражаси нормаллашиши билан камаяди.
Қўлланилиши
Катталар ва болалардаги (4 ойликдан бошлаб болалар), ҳомиладорлар (II-III учойлиги) турли сабабли темир етишмовчилиги анемияларни даволаш ва олдини олиш.
Ҳомиладорлик, лактация, донорлик, фаол ўсиш даврида организмнинг темирга бўлган юқори эҳтиёжи.
Оғиз орқали қўллаш учун темирни ўзлаштираолмаслик.
Темирни оғиз орқали қўллашни самарасизлиги ёки мумкин эмаслиги.
Қўллаш усули ва дозалари
Мушак ичига юбориш учун эритма.
Феркайл эритмаси фақат мушак ичига юборилади! Феркайлнинг даволовчи дозасини биринчи марта юборишдан олдин мушак ичига синама ўтказиш керак: катталарга Феркайлнинг ¼ дан ½ гача дозаси (25 мг дан 50 мг гача темир), болаларга суткалик дозанинг ярми юборилади. Юборилганидан сўнг 15 минут давомида ножўя реакциялар бўлмаганида препаратнинг бошланғич дозасини қолган қисмини юбориш мумкин. Анафилактик шок ривожланганида ёрдам кўрсатиш учун барча керакли воситалар бўлиши керак.
Дозани ҳисоблаш:
Препаратнинг дозаси шахсий равишда ҳисобланади ва қуйидаги формула бўйича темирнинг умумий танқислигига мувофиқ мослаштирилади:
Темирнинг умумий танқислиги (мг) = тана вазни (кг) × (Hb нинг нормал даражаси – беморнинг Hb ни даражаси) (г/л × 0,24* + темирнинг заҳираси (мг)).
Тана вазни 35 кг дан кам бўлганида: нормал Hb = 130 г/л, темир заҳираси = 15 мг/кг тана вазнига мос келади.
Тана вазни 35 кг дан ортиқ бўлганида: Hb нинг нормал даражаси = 150 г/л, темир заҳираси = 500 мг мос келади.
* 0,24 омили = 0,0034×0,07×1000 (гемоглобиндаги темирнинг миқдори = 0,34%, қоннинг ҳажми = тана вазнинг 7%, 1000 омили = г дан мг га ўтиш)
Юбориш учун ампулаларнинг умумий сони = темирнинг умумий танқислиги (мг) 100 мг
Тана вазни ва гемоглобиннинг даражасига нисбатан бир бемор учун препаратнинг умумий ампулалар сонини ҳисоблаш жадвали
Тана вазни, кг | Даволаш курси учун Феркайл ампулаларининг умумий сони | |||
Hb=60 г/л | Hb=75 г/л | Hb=90 г/л | Hb=150 г/л | |
5 | 1,5 | 1,5 | 1,5 | 1,0 |
10 | 3,0 | 3,0 | 2,5 | 2,0 |
15 | 5,0 | 4,5 | 3,5 | 3,0 |
20 | 6,5 | 5,5 | 5,0 | 4,0 |
25 | 8,0 | 7,0 | 6,0 | 5,5 |
30 | 9,5 | 8,5 | 7,5 | 6,5 |
35 | 12,5 | 11,5 | 10,0 | 9,0 |
40 | 13,5 | 12,0 | 11,0 | 9,5 |
45 | 15,0 | 13,0 | 11,5 | 10,0 |
50 | 16,0 | 14,0 | 12,0 | 10,5 |
55 | 17,0 | 15,0 | 13,0 | 11,0 |
60 | 18,0 | 16,0 | 13,5 | 11,5 |
65 | 19,0 | 16,5 | 14,5 | 12,0 |
70 | 20,0 | 17,5 | 15,0 | 12,5 |
75 | 21,0 | 18,5 | 16,0 | 13,0 |
80 | 22,5 | 19,5 | 16,5 | 13,5 |
85 | 23,5 | 20,5 | 17,0 | 14,0 |
90 | 24,5 | 21,5 | 18,0 | 14,5 |
Агар керакли доза максимал суткалик дозадан юқори бўлса, препаратни бўлиб-бўлиб юбориш керак.
Дозалаш:
Катталар: ҳар куни 1 ампуладан (2,0 мл = 100 мг темир)
Болалар: дозаси тана вазнига қараб аниқланади.
Йўл қўйиладиган максимал суткалик дозалари:
5 кг гача бўлган болалар: | ампуланинг 1/4 қисми (0,5 мл=25 мг темир) |
5 кг дан 10 кг гача бўлган болалар: | ампуланинг 1/2 қисми (1,0 мл=50 мг темир) |
Катталар: | 2 ампула (4,0 мл = 200 мг темир) |
Агар 1–2 ҳафтадан кейин гематологик параметрлар томонидан жавоб реакцияси кузатилмаса (масалан, Hb нинг даражаси кунига тахминан 0,1 г/дл га ошса), бирламчи қўйилган ташхисни кўриб чиқиш керак. Даволаш курси учун препаратнинг умумий дозаси ампулаларнинг ҳисобланган миқдоридан ошмаслиги керак.
Инъекция техникаси
Инъекция техникаси ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Препаратни нотўғри юбориш натижасида инъекция жойида оғриқ ва терини бўялиши пайдо бўлиши мумкин. Қуйида умумий қабул қилинган – катта думба мушагининг юқори ташқи квадрантига юбориш ўрнига вентро-думбага тавсия қилинган инъекция усули таърифланган:
- Игнанинг узунлиги 5-6 см дан кам бўлмаслиги керак. игнанинг тешиги жуда кенг бўлмаслиги керак. Болалар, шунингдек тана вазни катта бўлмаган катталар учун, игналар қисқароқ ва йўғонроқ бўлиши керак.
- Hochstetter тавсияларига мувофиқ, инъекция жойи қуйидагича аниқланади: умуртқа поғонасининг йўли бўйича бел-ёнбош бирикмасига мос келувчи сатҳида А нуқтани белгиланг. Агар бемор ўнг ёнбошида ётган бўлса, чап қўлнинг ўрта бармоғини А нуқтага қўйинг. Ўрта бармоқдан кўрсатгич бармоқни шундоқ қўйингки, у ёнбош тожи чизиғи остидаги В нуқтада бўлсин. Проксимал фаланглар, ўрта ва кўрсатгич бармоқ орасида жойлашган учбурчак инъекция жойи бўлади.
- Инструментлар одатдаги усулда дезинфекцияланади.
- Игнани киритишдан олдин, игна чиқарилганидан кейин тешилиш каналини яхши бекилиши учун терини тахминан 2 см га суринг. Бу киритилган эритмани тери ости тўқималарига кириши ва терининг бўялишини олдини олади.
- Игнани сон бўғими нуқтасига қараганда ёнбош бирикмаси нуқтасига катта бурчак остида тери юзасига нисбатан вертикал жойлаштиринг.
- Инъекциядан кейин дарҳол игнани чиқаринг ва тахминан 5 минут давомида инъекция жойи ёнидаги тери соҳасини бармоқ билан босинг.
- Инъекциядан кейин бемор ҳаракатланиши керак.
Ножўя таъсирлари
Камдан-кам ҳолларда тери тошмаси ва қичишиш, кўринишидаги ўта юқори сезувчанлик, кам бўғимларда оғриқлар, номаълум келиб чиқишга эга мушак оғриғи ва қизиш.
Бундай оғриқ инъекциядан кейин бир неча соатдан то бир неча кунлар даврида пайдо бўлиши мумкин ва оддий оғриқ қолдирувчи воситалар билан даволанади.
Ревматик артрити бўлган пациентларда бўғим симптомларининг ёмонлашиши мумкин. Баъзида кўнгил айнаши, ва оғизда қисқа муддатли металл маъзаси, артериал босимни тушиши мумкин.
Юбориш техникаси нотўғри бўлганида – тери қопламаларини бўялиши, инъекция жойида оғриқ бўлиши мумкин.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
- Оғир жигар етишмовчилиги
- Ўткир буйрак етишмовчилиги
- Воситага маълум бўлган ўта юқори сезувчанлик ва зўрайиш босқичидаги астматик ёки аллергик ҳолатлар.
- Ревматоид артрит.
Мутлоқ қўллаш мумкин бўлмаган ҳолат: темир етишмовчилиги чақирмаган анемиялар.
Организмда темирни кўпайиб кетиши ёки унинг утилизациясини бузилиши (гемосидероз ёки гемохроматоз).
Дориларнинг ўзаро таъсири
Бошқа барча темир препаратлари каби, Феркайл ампулаларини оғиз орқали қабул қилинадиган темир сақловчи препаратлар билан бир вақтда қўллаш мумкин эмас, чунки меъда-ичак йўлларидан темир сақловчи препаратларнинг сўрилиши камаяди. Шунинг учун оғиз орқали қабул қилинадиган темир сақловчи препаратлар билан даволашни охирги инъекция қилинганидан сўнг камида 1 ҳафтадан кейин бошлаш керак.
ААФ ингибиторлари (масалан, эналаприл) билан бир вақтда қабул қилиш парентерал темир препаратларини тизимли самараларини кучайтириши мумкин.
Махсус кўрсатмалар
Ишлатишдан олдин, ампулада чўкма ва шикастланиш борлиги юзасидан ампулани кўриш керак. Чўкмасиз ва шикастларсиз ампулани ишлатиш мумкин. Феркайлнинг ампуласи очилганидан сўнг дарҳол юбориш керак. Феркайлнинг ампулаларини бошқа даволовчи препаратлар билан аралаштириш мумкин эмас. Аллергик реакцияларнинг яққоллиги ўртача бўлган ҳолда антигистамин препаратлар буюриш керак; оғир анафилактик реакция ривожланганида, дарҳол адреналин юбориш керак. Юрак-ўпка реанимациясига воситалар тайёр бўлиши керак. Аллергияси, шунингдек жигар ва буйрак етишмовчилиги бўлган беморларга препарат юборилганида эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.
Юрак-қон томир касалликлари бўлган беморларда ривожланувчи ножўя самаралари асосий касалликнинг кечишини ёмонлаштириши мумкин.
Бронхиал астма ёки зардобнинг темирни боғлаб олиш хусусияти паст бўлган ва/ёки фолат кислота етишмовчилиги бўлган беморлар аллергик ёки анафилактик реакцияларнинг ривожланишини хавфи юқори бўлган гуруҳга кирадилар.
Болаларда темирнинг парентерал препаратлари инфекцион жараённи кечишига салбий таъсир қилиши мумкин.
Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши
Ҳомиладорликнинг иккинчи ва учинчи уч ойликларида препарат фақат ҳаётий кўрсатмалар бўйича, қўллашдан кутилган самара, ҳомила учун мумкин хавфдан юқори бўлган ҳолдагина буюрилади.
Темир (III) декстрани унча кўп бўлмаган миқдорда, ўзгармаган ҳолда кўкрак сути билан чиқарилиши туфайли, лактация даврида буюрилганида эҳтиёт бўлиш керак.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Темир препаратларининг дозасини ошириб юборилиши ўткир асоратларга ва гемосидерозга олиб келиши мумкин. Темир танқислиги каби анемияларга нотўғри ташхис қўйиш организмда темирнинг миқдорини ошиб кетишига олиб келиши мумкин. Доза ошириб юборилган ҳолда даволаш симптоматик, темирнинг специфик антидоти дефероксамин, хелат модда ҳисобланади.
Даволаш
Феркайлни қўллаш ўткир интоксикация чақирмайди, аммо гемоглобин концентрациясини тиклаш ва темир депосини тўлдириш учун керагидан кўп миқдорини ишлатиш, қонда темир миқдорини жуда ҳам ошириб юбориши мумкин. Хусусан, агар восита темир етишмовчилиги чақирмаган пациентларга буюрилса, хавфи каттароқ бўлади. Буни олдини олиш учун плазмада темирнинг миқдорини мунтазам аниқлаш тавсия этилади.
Заҳарга қарши восита: Зарурати бўлганида дифероксаминни (deforoxamine) вена ичига ёки мушак ичига аста-секин юбориш буюрилади.
Чиқарилиш шакли
2 мл дан инъекция учун эритма жигарранг шишадан ўйиғи бор ампулаларда. 5 ампуладан блистерда. 1 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида жойланган.
10 ампуладан блистерда. 10 блистердан қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида жойланган.
Сақлаш шароити
25оС дан паст хона ҳароратида, ёруғликдан ҳимояланган жойда сақлансин.
Яроқлилик муддати
3 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Фақат шифокор рецепти бўйича берилади.