ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
ВИТАРИЧ
VITARIСH
Препаратнинг савдо номи: Витарич
Дори шакли: таблеткалар
Таркиби:
1 таблетка сақлайди:
Фаол модда:
Ретинол пальмитати (А витамини) 5000 ТБ
Холекальциферол (Д3 витамини) 400 ТБ
Токоферол ацетати (Е витамини) 15 ТБ
Тиамин гидрохлориди (В1 витамини) 10 мг
Рибофлавин (В2 витамини) 10 мг
Пиридоксин гидрохлориди (В6 витамини) 2 мг
Цианокобалмаин (В12 витамини) 7,5 мкг
Никотинамид 50 мг
Кальций пантотенати 10 мг
Аскорбин кислотаси 75 мг
Магний оксиди 30 мг
Магний сульфат 2,8 мг
Мис сульфати 2 мг
Рух сульфати 63 мг
Селен диоксиди 70 мкг
Таърифи: капсуласимон шаклли, қизил-пушти рангли плёнка қобиқ билан қопланган, бир томонида рискаси бўлган таблеткалар.
Фармакотерапевтик гуруҳи: витаминлар ва микроэлементлар.
АТХ коди: А11АА04
Фармакологик хусусиятлари
Витарич витаминлар ва микроэлементларни сақловчи мажмуавий препарат бўлиб, фармакологик таъсири унинг таркибига кирувчи витаминлар ва микроэлементларнинг хусусиятларига боғлиқ.
Ретинол пальмитати (А витамини) оксидланиш-қайтарилиш жараёнларини, пурин ва пиримидин асослари синтезини рағбатлантиради, АТФ синтезига ёрдам беради, тери, шиллиқ қавати, шунингдек кўриш аъзоларини нормал фаолиятини таъминлайди.
Холекальциферол (Д3 витамини) оқсил (кальций боғловчи оқсил) синтезини рағбатлантиради кальцийни ичак девори орқали қон ва тўқималарга ташилишини яхшилайди; суякларнинг ўсиш соҳаларида тоғай тўқималарини ривожланишини нормаллаштиради, оқсил стромаси синтезини фаоллаштиради, кальцийни қон плазмасидан қамраб олинишини ва уни суякларда фосфатлар кўринишида мустаҳкам фиксацияланишини фаоллаштиради, буйракнинг проксимал найчаларида кальций, натрий ва фосфатларни қайта сўрилишини енгиллаштиради.
Токоферол ацетати (Е витамини) табиий антиоксидант ҳисобланади ва эркин радикалли жараёнларни тормозлайди, ҳужайра ва ҳужайра органелла мембраналарини шикастловчи пероксидларни ҳосил бўлишини бартараф қилади. Токоферол ацетати гем ва гем сақловчи ферментлар синтезини рағбатлантиради, тўқималар нафас фаолиятини яхшилайди. Холестерин синтезини ингибирлайди, капиллярлар ўтказувчанлигини ва синувчан ошишини, уруғ найчалари, уруғдон ва йўлдош фаолиятини бузилишини олдини олади, репродуктив фаолиятни нормаллаштиради.
Тиамин гидрохлориди (В1 витамини) жигарда кўпчилик фермент реацияларининг коферменти ҳисобланган фосфорланиш натижасида карбоксилазага айланади. В1 витамини карбонсувлар, оқсиллар ва ёғларни алмашинуви, шунингдек нерв синапсларида қўзғалишни ўтказилиши, жараёнларини бошқарилишида муҳим роль ўйнайди, анемик миокардиодистрофияда кардиомиецитларни метаболизмига ва уларнинг қисқарувчанлик фаолиятини яхшиланишига ёрдам беради.
Рибофлавин (В2 витамини) ҳужайра нафаси ва кўриш жараёнларида муҳим катализатор ҳисобланади. АТФ билан ўзаро таъсирга киришиб, флавопротеинлар коэнзимини ҳосил қилади. Оксидланиш-қайтарилиш жараёнларини бошқаради, тўқималарни нафас жараёнларида, карбонсувлар, оқсиллар ва ёғлар алмашинувида иштирок этади. Кўзларни нормал кўриш фаолиятини тутиб туришда, гемоглобин ва эритропоэтинни синтезида иштирок этади.
Пиридоксин гидрохлориди (В6 витамини) организм томонидан тўйинмаган ёғ кислоталарини ишлатилишини яхшилайди, нерв тизимига, жигар фаолиятига, қон яратилишига ижобий таъсир кўрсатади. Пиридоксин олтингугурт сақлаган аминокислоталарни – тауриннни (метионин ва цистеиндан) синтезланишига ёрдам беради, у нерв-мушак ўтказувчанлигини, мушак қисқарувчанлигини нормаллаштиради, тиришишларни ривожланишига тўсқинлик қилади.
Цианокоболамин (В12 витамини) организмда (асосан жигарда) кофермент шаклига – аденозил кобаламинга ёки кобамидга айлананди, у В12 витаминининг фаол шакли ҳисобланади. Юқори биологик фаолликка эга. Кобамид дезоксирибоза ва ДНК, креатин ва метионинни ҳосил бўлиши учун зарур бўлиб, шунингдек нормал қон яратилиши учун ҳам- эритроцитларни етилишга ёрдам беради. Эритроцитларда сульфгидрил гуруҳларни сақлаган бирикмаларни тўпланишига ёрдам беради, бу уларни гемолизга нисбатан толерантлигини оширади. Қонни ивиш тизимини фаоллаштиради, тромбопластик фаолликни ва протромбин фаолликни оширади. Жигар ва нерв тизимини фаолиятига ижобий таъсир кўрсатади. Тўқималарни регенерациясига бўлган қобилиятини оширади.
Никотинамид тўқималарни нафас жараёнларида, карбонсувлар, ёғлар ва аминокислоталарнинг метаболизмида иштирок этади.
Пантотенат кислотаси организмда ацетилланиш коэнзимини (КОА) таркибига киради, у ацетилланиш ва оксидланиш жараёнларида муҳим рол ўйнайди. Пантотен кислотаси карбонсувларни, ёғларни алмашинувида ва ацетилхолинни синтезида иштирок этади. У буйрак усти бези пўстлоғида анча миқдорда сақланади ва кортикостероидларни ҳосил бўлишини рағбатлантиради.
Аскорбин кислотаси организмни ҳаёт фаолиятида муҳим роль ўйнайди, яққол кучли тикловчи (антиоксидант) хусусиятларга эга. Кўпчилик биокимёвий реакцияларда водородни ташилишини бошқаради, глюкозани трикарбон кислотаси циклида ишлатилишини яхшилайди, тетрагидрофолат кислотасини, стероид гормонларни, коллагенни ва проколлагенни синтезида, тўқимларни регенерациясида иштирок этади. Ҳужайраларо моддаларни коллоид ҳолатини ва капиллярлар нормал ўтказувчанлигини (гиалуронидаза фаоллигини сусайиши оқибатида) тутиб туришга ёрдам беради. Холестерин алмашинувида иштирок этади, жигарнинг детоксикацион ва оқсил синтезловчи фаолиятини (нафас ферментларини фаоллашуви натижасида) кучайтиради, жигарда гликогенни тўпланишига ва протромбинни ҳосил бўлишига ёрдам беради. Меъда ости безини сафро ажралиб чиқарилиши ва ташқи секретор фаолиятини яхшилайди.
Магний мушак ва суяк тўқимасини шаклланишида, шунингдек оқсилларни синтезида иштирок этади.
Мис метаболизм жараёнларида муҳим рол ўйнайди, эритроцитларни ва темир алмашинувини нормал фаолияти учун керак.
Рух организмда физиологик ва патологик жараёнларда муҳим рол ўйнайди, метаболик ва иммун жараёнларига ижобий таъсир кўрсатади, скелетни нормал шаклланиши ва тўқималарни регенерацияси учун керак, инсулин, кортикотропин, соматотропин ва гонадотропин каби ҳаётий муҳим гормонларни таркибига киради.
Селен организмни ферментатив антиоксидант фаолиятини нормал таминловчи муҳим микроэлементалардан бири, у антителаларни ҳосил бўлишини рағбатлантиради ва бу билан шамоллаш ва инфекцион касалликлардан ҳимояни оширади, эритроцитларни ишлаб чиқарилишида иштирок этади, жинсий фаолликни рағбатлантириб ва узайишига ёрдам беради.
Қўлланилиши
Гипорвитаминозни, минерал моддаларни ва микроэлементларни етишмовчилигини, шу жумладан қуйидагиларда қўлланади:
– жадал ақлий ва жисмоний юклама даврида,
– ўтказилган касалликлардан кейин соғайиш даврида,
– етарли бўлмаган ва мувозанатланмаган овқатланишда,
– ҳомиладорлик даврида ва эмизиш даврида.
Қўллаш усули ва дозалари
Катталар ва 12 ёшдан катта болаларга – суткада 1 таблеткадан овқатдан кейин буюрилади.
Препаратни қабул қилиш давомийлигини шифокор шахсий равишда белгилайди.
Ножўя таъсирлари
Витарич препарати одатда яхши ўзлаштирилади. Баъзида меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар бўлиши мумкин, аммо улар препаратни бекор қилинишини талаб қилмайди. Аллергик реациялар кузатилиши мумкин.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Препаратнинг компонентларига ўта юқори сезувчанлик, 12 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Витарич препаратини қабул қилиш вақтида витаминларни ва микроэлементларни сақлаган препаратларни қўллаш тавсия қилинмайди.
Махсус кўрсатмалар
Препарат қабул қилинганда сийдик сариқ рангга бўялиши мумкин, бу мутлоқ хавфсиз бўлиб, препаратнинг таркибида рибофлавинни бўлиши билан боғлиқдир.
Тавсия қилинган дозани оширманг.
Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Доза ошириб юборилган ҳолларда шифокорга мурожаат қилиш лозим. Даволаш: препаратни қабул қилишни вақтинчалик тўхтатиш, меъдани ювиш, фаоллаштирилган кўмир қабул қилиш, симптоматик даволашни ўтказиш керак.
Чиқарилиш шакли
Таблеткалар. 10 таблеткадан алюмин фольгали блистерда. 10 блистердан қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.
Сақлаш шароити
Салқин, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда.
Яроқлилик муддати
2 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецептсиз.