ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
ЭВКАЛИПТ ФАРМСТАНДАРТ
EUCALYPTUS PHARMSTANDARD
Препаратнинг савдо номи: Эвкалипт Фармстандарт
Дори шакли: маҳаллий қўллаш учун аэрозоль
Таркиби:
Битта баллон қуйидагиларни сақлайди:
фаол моддалар: сульфаниламид натрий – 0,750 г, сульфатиазол натрий пентагидрати – 0,750 г, тимол – 0,015 г, эвкалипт мойи – 0,015 г, қалампир ялпиз мойи – 0,015 г.
ёрдамчи моддалар: 95% ли этанол (этил спирти) – 1,800 г, натрий сахаринати – 0,045 г, глицерол (глицерин) – 2,100 г, полисорбат-80 (твин-80) – 0,900 г, тозаланган сув – 30 мл гача, азот – 0,3 г дан 0,4 г гача.
Таърифи: Сиқилган газ босими остидаги узлуксиз таъсирга эга клапанли баллонда бўлган оқ-сариқдан тўқ-сариқ ранглигача бўлган тиниқ суюқлик.
Препарат баллондан чиқишида тимол ва ментолга хос ҳидли оқим ҳосил қилади.
Фармакотерапевтик гуруҳи: ЛОР аъзолари касалликларини даволаш учун восита.
АТХ коди: R02AA20
Фармакологик хусусиятлари
Оғиз бўшлиғи ва томоқнинг инфекцион-яллиғланиш касалликларида маҳаллий қўллаш учун мажмуавий препарат. Препаратнинг таркибига кирувчи эрувчан сульфаниламидлар микробларга қарши (оғиз бўшлиғи ва томоқнинг касалликларини чақирувчи граммусбат ва грамманфий бактерияларга нисбатан) таъсир кўрсатади. Тимол, эвкалипт мойи ва қалампир ялпиз мойи замбуруғларга қарши (Candida турига мансуб замбуруғларга нисбатан), микробларга қарши, яллиғланишга қарши ва енгил оғриқ қолдирувчи самара кўрсатади.
Қўлланилиши
Тонзиллит, фарингит, ларингит, афтоз стоматитда қўлланади.
Қўллаш усули ва дозалари
Маҳаллий қўлланади. Баллондан ҳимоя қалпоқчасини олиб, воситани оғиз бўшлиғига 1-2 секунд давомида пуркалади. Оғиз олдиндан қайнаган сувда чайилади ва суткада 3-4 марта пуркалади.
Ножўя таъсирлари
Аллергик реакциялар, томоқда қисқа муддатли ачишиш ёки қирилишни ҳис этиш кузатилади. Ножўя реакциялар пайдо бўлганда препаратни қўллашни бекор қилиш ва шифокорга мурожаат этиш керак.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Препаратнинг компонентларига ўта юқори сезувчанлик; ҳомиладорлик, эмизиш даври; 3 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Бошқа дори препаратлари билан мутаносиб, клиник аҳамиятли ўзаро таъсири тўғрисида маълумотлар мавжуд эмас.
Махсус кўрсатмалар
Эвкалипт препаратини болаларда фақат шифокор тавсияси бўйича қўллаш мумкин!
Болаларда, препаратни аэрозоль қўлланганида оғиздаги ёт жисмга (аппликаторга) қаршилик кўрсатмайдиган ва препарат сепилганида нафасни тутиб тураоладиган ёшда бўлганларида қўллаш мумкин.
Баллон очилмасин ва қиздирилмасин
Препаратни юбориш вақтида баллон вертикал ҳолатда ушлаб туриш керак (расмга қаранг)!
Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши
Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида Эвкалипт препаратини қўллаш мумкин эмас. Препаратнинг таркибига маҳаллий қўлланилганда йўлдош орқали ўтадиган, ҳомила қонида аниқланадиган сульфаниламидлар киради. Тератоген таъсир ривожланиши мумкин. Препаратни лактация даврида қўллаш зарурати бўлганида, эмизишни тўхтатиш керак; кўкрак сутига ўтади, янги туғилган чақалоқларда ядровий сариқлик чақириши мумкин.
Транспорт воситалари ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири
Препаратнинг транспорт воситалари ва диққатни юқори жамлаш ва психомтор реакцияларнинг тезлигини талаб этувчи потенциал хавфли фаолият турлари билан шуғулланиш қобилиятига таъсири ҳақидаги маълумотлар йўқ.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Ичга қабул қилинганидаги ўткир заҳарланиш белгилари: кўнгил айниши, қусиш, меъдада оғриқлар. Жабрланган дарҳол шифокорга мурожаат қилиши керак.
Доза ошириб юборилганида кўриладиган ёрдам чоралари: препаратни меъда-ичакдан йўқотиш (меъдани ювиш, сунъий тарзда қустириш, тузли сурги воситаларни ишлатиш, клизма, ичак адсорбентларини – фаоллаштирилган кўмирни қўллаш), симптоматик даволаш. Зарурати бўлганида оксигено- ва трансфузион даволаш ўтказилади.
Чиқарилиш шакли
Маҳаллий қўллаш учун аэрозоль.
30 мл дан узлуксиз таъсирга эга клапанлар ва ҳимоя қалпоқчалари билан таъминланган, моноблокли алюмин аэрозоль баллонларда. Ҳар бир баллон пуркагич ва давлат ва рус тилларидаги қўллаш йўриқномаси билан картон қутига жойланади.
Сақлаш шароити
25ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Яроқлилик муддати
3 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецептсиз.