📜 Инструкция по применению Д.Ангисепт
💊 Состав препарата Д.Ангисепт
✅ Применение препарата Д.Ангисепт
📅 Условия хранения Д.Ангисепт
⏳ Срок годности Д.Ангисепт

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

Д.АНГИСЕПТ

D.ANGISEPT

 

Препаратнинг савдо номи: Д.Ангисепт

Таъсир этувчи моддалар: Прополис настойкаси, аскорбин кислотаси.

Дори шакли: Таблеткалар

Таркиби:

Фаол моддалар: Прополис настойкаси, аскорбин кислотаси.

Ёрдамчи моддалар: лимон кислотаси, какао, кальций стеаринати, қанд.

Таърифи: Оч жигарранг рангли мармарсимон доғлари бўлган, ўзига хос нордон ширин таъмли ва ҳидли таблеткалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: ЛОР-аъзоларининг касалликларида қўлланадиган восита.

 

Фармакологик хусусиятлари

Аскорбин кислотаси оксидланиш-қайтарилиш жараёнларини бошқарилиши иштирок этади, Қоннинг, ивишини, иммун тизимини рағбатлантириб, организмни инфекцияга бўлган қаршилигини оширади.

Прополис микробларга қарши, оғриқни қолдирувчи, қичишишга қарши ва кучсиз ифодаланган яллиғланишга қарши таъсир кўрсатади.

Препарат умуман бактерицид, регенерацияни кучайтирувчи, организмнинг ҳимоя кучларини фаоллаштирувчи таъсир кўрсатади, С витамини танқислигини тўлдиради.

Қўлланилиши

Юқори нафас йўлларининг инфекцион-вирусли ва яллиғланиш характерли касалликларини (ўткир респиратор вирусли инфекциялар; ларингит, фарингит), оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватининг касалликларини (парадонтопатия), организмнинг қаршилигини пасайиши ҳолларини олдини олиш ва даволашда қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Тил остига (оғизда тўлиқ эригунча) 1 таблеткадан кунига 4-10 марта қабул қилинади. Даволаш муддати 5-15 кун. Зарурати бўлганида бир ойдан кейин даволаш курси такрорланади.

Ножўя таъсирлари.

Аллергик реакциялар бœлиши мумкин.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препарат компонентларини шахсий ўзлаштираолмаслик, қандли диабет.

Махсус кўрсатмалар

Препаратни болалар олаолмайдиган жойда сақлаш ва уни яроқлилик муддати ўтгач ишлатмаслик лозим.

Чиқарилиш шакли

Таблеткалар 10 донадан контур-уяли ўрамда.

Сақлаш шароити

Ёруғликдан ҳиомяланган жойда 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

2 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.