ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
АМБРОТАРД 75
AMBROTARD 75
Препаратнинг савдо номи: Амбротард 75
Таъсир этувчи модда (ХПН): амброксол гидрохлориди
Дори шакли: таъсири узайтирилган капсулалар.
Таркиби:
1 капсула қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: амброксол гидрохлоридига қайта ҳисобланганда ажралиб чиқиши узайтирилган пеллетлардан иборат бўлган 75 мг амброксол гидрохлориди;
ёрдамчи моддалар: пеллетлар таркиби: сферик қанд, шеллак, повидон, тальк; қаттиқ желатин капсула №2: патентланган кўк V (E131); желатин.
Таърифи: таркибида оч-сариқ рангли пеллетларни сақлаган, корпуcи тиниқ рангсиз ва қопқоқчаси тиниқ яшил-мовий рангли қаттиқ капсулалар.
Фармакотерапевтик гуруҳи: Йўтал ва шамоллаш касалликларида қўлланадиган воситалар. Муколитик воситалар. Амброксол.
Код АТХ: R05CB06.
Фармакологик ҳусусиятлари
Фармакодинамикаси
Амброксол нафас йўлларидаги безларнинг секрециясини оширади, бронхиал шиллиқнинг қовушқоқлигини пасайтиради, нафас йўлларидаги ворсинкаларнинг фаоллигини рағбатлантиради, ўпкада сурфактантни ҳосил бўлишини кучайтиради. Ушбу самаралари балғамни ажралиб чиқишини кучайишига (мукоцилиар клиренс) олиб келади. Суюқлик секрециясининг фаоллашуви ва мукоцилиар клиренсни ошиши шиллиқ ажралиб чиқишини енгиллаштиради ва йўтални камайтиради.
Амброксолни қўллаш балғамда ва бронхўпка секретида амоксициллин, цефуроксим, эритромицин ва доксициллин антибиотикларнинг концентрациясини оширади.
Фармакокинетикаси
Қон плазмасида максимал концентрациясига, таъсир узайтирилган дори шакли қабул қилингандан сўнг 6,5 соатдан кейин эришилади. Таъсири узайтирилган капсулаларнинг нисбий биокираолишлиги 95% ни ташкил этади.
Амброксолни плазма оқсиллари билан боғланиш даражаси 80-90% ни ташкил этади. Амброксолни қондан тўқималарга тез тақсимланади, бунда фаол модданинг концентрацияси ўпкада юқори бўлади. Препарат гематоэнцефалик ва йўлдош тўсиғи орқали ўтади, кўкрак сутига билан ажралиб чиқади.
Амброксол жигарда конъюгация йўли билан метаболизмга учрайди. Ҳосил бўлган метаболитлари (масалан, диброммантранил кислотаси, глюкуронидлар) сийдик билан чиқарилади. Сувда эрувчан метаболитлар кўринишида тахминан 90%буйрак орқали, 10% дан камроқ қисми ўзгармаган ҳолда чиқарилади. Қон плазмасидан ярим чиқарилиш даври тахминан 10 соатни ташкил этади.
Буйрак фаолиятини сурункали оғир даражада бузилишида ярим чиқарилиш даври узаяди.
Оғир даражадаги жигар касаллигида амброксолнинг клиренси 20-40% га пасаяди. Жигарнинг оғир даражадаги шикастланиши бўлган пациентларда амброксолнинг метаболитларини тўпланишини кутиш керак.
Амброксол гидрохлоридининг терапевтик доираси етарлича кенг эканлиги сабабли, дозасини ўзгартириш шарт эмас.
Овқатланиш амброксол гидрохлоридининг биокираолишлигига таъсир қилмайди.
Оқсиллар билан боғланиш даражаси юқори, тақсимланиш ҳажми юқори ва тўқималардан қонга қайта тақсимланиши секин бўлганлиги туфайли, диализ ёки жадаллаштирилган диурез амброксолни қондан чиқарилишини рағбатлантириши кутилмайди.
Қўлланилиши
Бронхиал секрецияни бузилишлари ва балғамни ҳаракатини сусайиши билан боғлиқ бўлган ўткир ва сурункали бронхопульмонал касалликларда секретолитик даволаш учун қўлланади.
Қўллаш усули ва дозалари
Катталарга суткада 1 капсула (75 мг) дан, етарли миқдорда суюқлик (масалан, сув, чой ёки мевали шарбат) билан ичга қабул қилинсин. Капсулани бутунлигича, чайнамасдан ютиш керак. Амбротард 75 овқатланишдан қатъий назар қабул қилиш мумкин.
Ўткир касалликларда агар симптомлар, препаратни қабул қилишга қарамасдан, йўқолмаса ва/ёки кучайса, шифокор билан маслаҳатлашиш керак. Препаратни шифокорнинг маслаҳатисиз 4-5 кундан ортиқ қабул қилиш мумкин эмас.
Ножўя таъсирлари
Овқат ҳазм қилиш йўллари: диспепсия, жиғилдон қайнаши, кўнгил айниши, қусиш, қоринда оғриқ, ич кетиши/қабзият, гиперсаливация, оғизни қуриши, оғиз ва/ёки халқумнинг шиллиқ қаватини гипестезияси.
Нафас тизими: ринорея, юқори нафас йўлларининг шиллиқ қаватини қуриши, ҳансираш (ўта юқори сезувчанлик реакциясининг симптоми сифатида).
Сийдик чиқариш тизими: дизурия.
Нерв тизими: дисгевзия (таъм билиш ҳиссини бузилиши).
Иммун тизими, тери ва тери ости тўқималари: ўта юқори сезувчанлик реакциялари, шу жумладан тери тошмаси, эшакеми, ангионевротик шиш, анафилактик реакциялар (шу жумладан анафилактик шок), дори воситаси таъсиридаги иситма, эт увишиши, бошқа аллергик реакциялар. Жуда кам ҳолларда эритема, Стивенс-Джонсон синдроми ва Лайелл синдроми каби терини оғир даражадаги шикастланиши.
Бошқалар: шиллиқ қаватлар томонидан реакциялар.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Амброксолга ёки препаратнинг бошқа компонентларига юқори сезувчанлик (аллергия) да қўллаш мумкин эмас.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Амброксолни антибиотиклар (амоксициллин, цефуроксим, эритромицин, доксициклин) билан бирга қўллаш, ўпка тўқималарида антибиотикларнинг концентрациясини ошишига олиб келади.
Амброксол гидрохлоридини йўталга қарши препаратлар билан қўллаш йўтални камайиши ҳисобига, балғамни ажралиб чиқишини сусайишига ва шиллиқни ҳаддан ташқари тўпланишига олиб келади. Шунинг учун бундай мажмуани, даволашдан кутилган фойда ва кузатилиши мумкин бўлган ҳавф нисбати шифокор томонидан синчиклаб баҳолангандан кейингина қўллаш мумкин.
Махсус кўрсатмалар
Муколитик воситалар, шу жумладан амброксол гидрохлориди қўлланганида Стивенс-Джонсон синдроми ва Лайелл синдроми (токсик эпидермал некролиз) каби терининг оғир даражадаги шикастланишини якка ҳоллари юзасидан хабарлар тушган. Уларни асосий касалликнинг оғирлиги ва/ёки ёндош даволаш билан тушунтирилган бўлиши мумкин. Бундан ташқари, Стивенс-Джонсон синдроми ёки Лайелл синдромининг бошланғич босқичида пациентларда иситма, танада оғриқ (зирқираган оғриқ), ринит, йўтал, томоқда оғриқ каби гриппсимон носпецифик продромал симптомлар кузатилиши мумкин. Уларни нотўғри баҳолаш натижасида пациентлар йўтал ва шамоллашни симптоматик даволаш учун препаратларни қабул қилган бўлишлари мумкин. Шу сабабли Амбротард 75 қўлланганида тери ва/ёки шиллиқ қаватларни шикастланиши пайдо бўлганида препаратни қабул қилишни зудлик билан тўхтатиш ва тиббий ёрдамга мурожаат қилиш керак.
Меъда ва/ёки ўн икки бармоқ ичакнинг яра касаллиги бўлган пациентларга препаратни эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.
Буйрак фаолиятини бузилишида ёки жигарнинг оғир даражадаги касалликларида препаратни фақат шифокорнинг маслаҳатидан сўнг қўллаш керак. Амброксол гидрохлориди жигарда метаболизмга учрайди ва организмдан буйрак орқали чиқарилади, шунинг учун буйрак фаолиятини оғир даражадаги сурункали бузилишида жигарда амброксол ва/ёки унинг метаболитларини тўпланиши юз бериши мумкин.
Даволаниш вақтида препаратнинг муколитик самарасини кучайтириш учун етарли миқдорда суюқлик (шарбатлар, чой, сув) истеъмол қилиш керак.
Шиллиқнинг секрецияси кучайганида бронхомотор функция бузилганида (масалан, бирламчи цилиар дискинезия каби кам учрайдиган генетик детерминацияланган касалликда) шиллиқни катта миқдорда тўпланиш ҳавфи борлиги туфайли, муколитик воситалар (шу жумладан амброксол) ни эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.
Баъзида ахлатда мавжуд бўлган “желатин капсулалар”, овқат ҳазм қилиш тизими орқали ўтиши вақтида фаол моддани ажратиб чиқариб бўлган, демак бу, препаратни қўллашнинг самарасизлигидан далолат бермайди.
Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши
Ҳомиладорликнинг I уч ойлигида препаратни қўллаш тавсия этилмайди, ҳомиладорликнинг II ва III уч ойликларида она учун даволашдан кутилган фойда ва ҳомила учун кузатилиши мумкин бўлган ҳавф нисбати синчиклаб баҳолангандан сўнг қўлланиши мумкин.
Амброксол кўкрак сутига ўтади, шунинг учун препаратни эмизиш вақтида қўллаш тавсия этилмайди.
Болалар
Ушбу дори шакли, хусусан Амбротард 75 таъсир узайтирилган капсулаларни болаларда қўллаш мумкин эмас.
Автотранспорт ёки бошқа механизмларни бошқаришда реакция тезлигига таъсир қилиш ҳусусияти.
Автотранспорт ёки бошқа механизмларни бошқаришда реакция тезлигига таъсир қилишга юзасидан маълумотлар йўқ.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Симптомлари. Амброксол парентерал қўлланганида суткада 15 мг/кг гача дозаларда ва перорал қўлланганида – суткада 25 мг/кг гача дозаларда яхши ўзлаштирилган. Амброксолнинг дозаси ошириб юборилганида оғир интоксикация белгилари кузатилмаган. Қисқа муддатли безовталик ва диарея ҳолатлари хақида хабарлар тушган.
Дозани ҳаддан ташқари ошириб юборилиши гиперсаливация, қусиш/қайд қилишга қистовлар, артериал босимни пасайишига олиб келиши мумкин.
Даволаш. Қусишни сунъий равишда чақириш ва меъда ювиш каби шошилинч чораларни ўтказиш кўрсатилмаган ва уларни ўткир интоксикацияда қўллаш керак. Симптоматик даволаш тавсия этилади.
Чиқарилиш шакли
10 капсуладан блистерда; 1 блистер қутида.
Сақлаш шароити
Оригинал ўрамида 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Яроқлилик муддати
2 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецептсиз.