ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
ОДДИЙ ОЛТИНГУГУРТ СУРТМАСИ
UNGUENTUM SULFURATUM SIMPLEX
Препаратнинг савдо номи: Оддий олтингугурт суртмаси
Таъсир этувчи модда (ХПН): тўйинган олтингугурт
Дори шакли: суртма
Таркиби:
фаол модда: тўйинган олтингугурт – 33,3 г;
ёрдамчи моддалар: тиббиёт вазелини, эмулгатор Т-2, тозаланган сув.
Таърифи: сариқ рангли суртма.
Фармакотерапевтик гуруҳи: қўтирга қарши восита.
АТХ коди: Р03АА
Фармакологик хусусиятлари
Олтингугуртнинг терининг юзасида жойлашган органик моддалар билан ўзаро таъсири натижасида ҳосил бўладиган сульфидлар ва пентатион кислоталар ҳисобига микробларга ва паразитларга қарши таъсир кўрсатади.
Қўлланилиши
Тери касалликларини: себорея, сикоз, псориаз, қичима ва бошқаларни даволашда қўлланади.
Қўллаш усули ва дозалари
Сиртга, суртиш учун буюрилади.
Ножўя таъсирлари
Аллергик реакциялар бўлиши мумкин.
Қўллаш мумкин бўлмаган холатлар
Препаратга юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.
Махсус кўрсатмалар
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.
Чиқарилиш шакли
30 г, 40 г тубалар ёки банкалар.
Сақлаш шароити
Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 250С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Яроқлилик муддати
2 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецептсиз.