КЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
Оддий олтингугурт малхами
Unguentum Sulfuratum simplex
Таъсир этувчи мода (ХПН): туйилган олтингугурт.
Таркиби: 100 г туйилган олтингугурт, 200 г миқдорда сув ва вазелин қоришмаси.
АТХ коди: Р03АА.
Фармакотерапевтик гуруҳи: антисептик ва дезинфекцияловчи воситалар.
Фармакологик хусусиятлари
Олтингугуртнинг органик моддалар билан ўзаро таъсири натижасида сульфидлар ва пентатион кислоталар хосил бўлади, улар микробларга ва паразитларга қарши таъсир кўрсатади.
Қўлланилиши
Тери касалликларида себореяда, сикозда, псориазда, қабзиятда ва бошқаларда қўлланилинади.
Қўллаш усули ва дозалари
Сиртдан, суртиш учун.
Ножўя таъсирлари
Аниқланмаган.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Аниқланмаган.
Дори шакли
20 г, 25 г, 30 г дан (ламинат) композит тубаларда ёки 25 г дан полиэтилен банкаларда.
Сақлаш шароити
Салқин, ёруғликдан ҳимояланган жойда.
Яроқлилик муддати
2 йил.
Олиш тартиби:
Рецепт билан.