📜 Инструкция по применению ОЗАПЕКС
💊 Состав препарата ОЗАПЕКС
✅ Применение препарата ОЗАПЕКС
📅 Условия хранения ОЗАПЕКС
⏳ Срок годности ОЗАПЕКС

Илова-варақа: Пациент учун маълумот

ОЗАПЕКС, 5 мг дан шимиш учун таблеткалар

ОЗАПЕКС 10 мг дан шимиш учун таблеткалар

ОЗАПЕКС 15 мг дан шимиш учун таблеткалар

ОЗАПЕКС 20 мг дан шимиш учун таблеткалар

Оланзапин

 

Ушбу препаратни қўллашдан олдин бу илова-варақани диққат билан ўқиб чиқинг, чунки у Сиз учун муҳим маълумот сақлайди.

  • Ушбу илова-варақани сақлаб қўйинг. Эҳтимол, Сизга уни яна ўқиб чиқиш керак бўлиши мумкин.
  • Агар Сизда бирон-бир саволлар бўлса, шифокорингиздан ёки фармацевтдан сўранг.
  • Ушбу препарат шахсан Сизга буюрилган. Уни бошқа шахсларга берманг. У ҳатто агар касалликнинг Сиздаги белгилари кузатилса ҳам, зарар етказиши мумкин.
  • Бирон-бир ножўя реакциялар ривожланган ёки чуқурлашган ҳолатларда шифокорингиз, фармацевт ёки ҳамширага мурожаат этинг. Уларга ушбу илова-варақада санаб ўтилмаган кузатилиши мумкин бўлган ҳар қандай ножўя реакциялар киради. 4-бўлимга қаранг.

Илова-варақанинг мазмуни

  1. ОЗАПЕКС нима ва у нима учун қўлланади
  2. Сиз ОЗАПЕКС ни қўллашни бошлашдан олдин нималарни билишингиз керак
  3. ОЗАПЕКС қандай қўлланади
  4. Бўлиши мумкин бўлган ножўя реакциялар
  5. ОЗАПЕКС қандай сақланади
  6. Ўрам ичидагиси ва бошқа маълумот

  1. ОЗАПЕКС нима ва у нима учун қўлланади

ОЗАПЕКС антипсихотик препаратлар деб номланувчи дори препаратлари гуруҳига мансуб.

ОЗАПЕКС эшитиш, кўриш ёки ҳид билиш галлюцинациялари, янглиш тахминлар, одатдаги бўлмаган шубҳаланиш ва алоҳидаланиш каби симптомларга эга касалликларни даволаш учун қўлланади. Бу касалликлар билан хасталанган одамларда шунингдек депрессия, хавотирлик ёки зўриқиш кузатилиши мумкин.

ОЗАПЕКС хурсандлик ҳисси, ортиқча энергия, уйқуга одатдагидан камроқ талаб, фикрларни тез ўзгариши билан кечувчи жуда тез нутқ ва баъзида яққол таъсирланиш каби симптомларга эга касалликларни даволаш учун қўлланади. У шунингдек ушбу касалликлар билан боғлиқ иш қобилиятини йўқотилишига олиб келувчи жуда яхши ёки жуда ёмон (депрессив) кайфият хуружларини олдини олувчи кайфиятни барқарорлаштирувчи восита ҳисобланади.

  1. Сиз ОЗАПЕКС ни қўллашни бошлашдан олдин нималарни билишингиз керак

ОЗАПЕКС ни қабул қилманг, агар:

  • Сизда оланзапинга ёки ОЗАПЕКС препаратининг ҳар қандай бошқа компонентларига (6-бўлимда келтирилган) аллергия бўлса. Аллергик реакция тошма, қичишиш, юзни шиши, лабларни шиши ёки ҳансираш билан намоён бўлиши мумкин. Агар Сизда шундайлар кузатилса, бу ҳақида шифокорингизга хабар беринг;
  • агар Сизда аввал глаукоманинг (кўз ички босимини ошиши) айрим шакллари каби кўз касалликлари аниқланган бўлса.

 

Огоҳлантиришлар ва эҳтиёткорлик чоралари

ОЗАПЕКС ни қабул қилишдан олдин Сиз шифокорингиз, фармацевт ёки ҳамшира билан маслаҳатлашишингиз керак.

  • Бундай типдаги дори препаратлари одатдаги бўлмаган ҳаракатлар, айниқса юз ёки тилнинг ҳаракатларини чақириши мумкин. Агар ОЗАПЕКС ни қабул қилгандан кейин улар пайдо бўлган бўлса, бу ҳақида шифокорингизга хабар беринг.
  • Бундай типдаги дори препаратлари жуда кам ҳолларда тана ҳароратини ошиши, нафас олишни тезлашиши, кўп терлаш, мушаклар ригидлиги ва ҳолсизлик ёки уйқучанликни бирга келишини чақиради. Агар бу юз берса, дарҳол шифокор билан боғланинг.
  • Деменцияси бўлган кекса ёшдаги пациентларда ОЗАПЕКС ни қўллаш тавсия этилмайди, чунки у жиддий ножўя реакциялар чақириши мумкин.
  • Агар Сизда ёки бирон-бир қариндошингизда аввал тромб ҳосил бўлиши кузатилган бўлса, чунки бу турдаги дори препаратларини қўллаш тромблар ҳосил бўлиши билан боғлиқ бўлган.
  • ОЗАПЕКС қабул қилаётган пациентларда тана вазнини ошиши кузатилган. Сиз ва шифокорингиз тана вазнингизни мунтазам назорат қилишингиз керак.
  • ОЗАПЕКС қабул қилаётган пациентларда қонда глюкоза ва ёғлар (триглицеридлар ва холестерин) нинг юқори даражалари кузатилган. Шифокорингиз ОЗАПЕКС препарати билан даволашни бошлашдан олдин ва даволаш вақтида мунтазам қонда глюкоза ва айрим ёғларнинг даражасини текшириш учун қон таҳлилини ўтказиши керак.

Агар Сизда қуйида санаб ўтилган касалликлардан биронтаси бўлса, иложи борича тезроқ шифокорингизга хабар беринг:

  • Қандли диабет
  • Юрак касалликлари
  • Жигар ёки буйрак касалликлари
  • Паркинсон касаллиги
  • Тутқаноқ
  • Простата бези касалликлари
  • Ичак тутилиши (паралитик ичак тутилиши)
  • Қон томонидан бузилишлар
  • Инсульт ёки микроинсульт (инсультнинг вақтинча симптомлари)

Агар Сизда деменция бўлса, Сизь ёки Сизни парваришлаётган шахс/Сизнинг қариндошингиз, Сизда қачонлардир инсульт ёки микроинсульт бўлганлиги ҳақида шифокорга хабар бериши керак.

Агар Сиз 65 ёшдан ошган бўлсангиз, одатдаги эҳтиёткорлик чораси сифатида шифокор Сизнинг артериал босимингизни текширади.

ОЗАПЕКС 18 ёшдан кичик пациентлар учун мўлжалланмаган.

Бошқа дори препаратлари ва ОЗАПЕКС

ОЗАПЕКС ни қўллаш вақтида бош дори препаратлари фақат шифокор рухсати билан қабул қилиш мумкин. ОЗАПЕКС ни антидепрессантлар ёки хавотирликни даволаш учун ёки уйқуга кетишга ёрдам берувчи (транквилизаторлар) дори вори препарат билан мажмуада қўлланилганда Сиз уйқучанлик ҳис қилишингиз мумкин.

Агар Сиз флувоксамин (антидепрессант) ёки ципрофлоксацин (антибиотик) қўллаётган бўлсангиз, бу ҳақида шифокорингизга хабар беришингиз керак, чунки ОЗАПЕКС нинг дозасини ўзгартириш керак бўлиши мумкин.

Агар Сиз бирон-бир дори препаратларини, шу жумладан рецептсиз бериладиган препаратларни қабул қилаётган ёки яқинда қабул қилган бўлсангиз, бу ҳақида шифокорингизга хабар беринг. Бу айниқса Паркинсон касаллигини даволаш учун дори препаратларига тааллуқли.

ОЗАПЕКС ни овқат ва ичимликлар билан қабул қилиш

ОЗАПЕКС ни қўллаганда алкоголь истеъмол қилиш тақиқланади, чунки ОЗАПЕКС алкоголь билан бирга уйқучанлик чақириши мумкин.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даври

Агар Сиз ҳомиладор бўлсангиз ёки бола эмизсангиз, ҳомиладорман деб тахмин қилсангиз ёки ҳомиладор бўлишни режалаштираётган бўлсангиз, ушбу дори препаратини қўллашдан олдин шифокор билан маслаҳатлашинг. Сиз ҳомиладорлик вақтида шифокор билан маслаҳатлашмасдан бу дори препаратини қўлламаслигингиз керак. Сиз эмизиш даврида бу дори препаратини қўлламаслигингиз керак, чунки ОЗАПЕКС нинг оз миқдори кўкрак сутига ўтиши мумкин.

Оналари ҳомиладорликнинг сўнгги уч ойлигида (ҳомиладорликнинг охирги уч ойлиги) ОЗАПЕКС қабул қилган янги туғилган чақалоқларда қуйидаги симптомлар кузатилиши мумкин: қалтираш, мушакларнинг ригидлиги/кучсизлиги, уйқучанлик, ажитация, нафас олишни бузилишлари ва эмизиш билан муаммолар. Агар Сизнинг болангизда ушбу симптомлардан биронтаси кузатилса, Сиз шифокор билан боғланишингиз керак.

Транспорт воситаларини бошқариш ёки бошқа механизмлар билан ишлаш

ОЗАПЕКС ни қўллаганда уйқучанлик ривожланиши хавфи мавжуд. Бундай ҳолларда Сиз транспорт воситаларини бошқаришингиз ёки бошқа механизмлар билан ишлашингиз мумкин эмас. Бу ҳақида шифокорга хабар беринг.

ОЗАПЕКС лактоза сақлайди

Агар шифокор Сизга Сизда айрим қандларни ўзлаштираолмаслик борлигини айтган бўлса, ушбу дори препаратини қўллашдан олдин шифокор билан маслаҳатлашинг.

  1. ОЗАПЕКС қандай қабул қилинади

Ушбу дори препаратини ҳар доим шифокор кўрсатмаларига риоя қилган ҳолда қабул қилиш керак. Агар Сизга гумонлар бўлса, шифокор ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг.

Шифокорингиз Сизга ОЗАПЕКС нинг нечта таблеткасини ва қанча давомийликда қабул қилишингизни айтади. ОЗАПЕКС нинг сутклик дозаси 5 мг дан 20 мг гачани ташкил этади. Агар Сизнинг симптомларинингиз такроран пайдо бўлса, бу ҳақида шифокорга хабар беринг, лекин ОЗАПЕКС ни қўллашни тўхтатманг, шифокор буни айтган ҳолатлардан ташқари.

Сиз ОЗАПЕКС таблеткаларини шифокор кўрсатмалари бўйича кунига бир марта қабул қилишингиз керак. Таблеткаларни ҳар куни, куннинг бир вақтда қабул қилишга ҳаракат қилинг. Сиз уларни овқатланиш вақтида ёки овқатланишдан қатъий назар қабул қилаётганлигингиз муҳим эмас. ОЗАПЕКС таблеткалари шимиш учун мўлжалланган.

ОЗАПЕКС таблеткалари жуда мўрт, шунинг учун у билан эҳтиёткорлик билан муомала қилиш керак. Нам қўллар билан таблеткани ушламанг, чунки у бўлиниб кетиши мумкин.

1 ва 2. Блистернинг четларидан ушланг.

  1. Таблеткани эҳтиёткорлик билан сиқиб чиқаринг.
  2. Таблеткани оғизга ташланг. У оғизда эриб кетади ва уни осон ютиб юбориш мумкин.

Сиз шунингдек таблеткани бир стакан ёки пиёла сув, апельсин шарбати, олма шарбати, сут ёки кофега солишингиз ва аралаштиришингиз мумкин. Айрим ичимликлар билан аралаштирилганда аралашманинг ранги ўзгариши ва хира бўлиши мумкин. Аралаштирилгандан кейин дарҳол қабул қилинг.

 

Агар Сиз ОЗАПЕКС ни керагидан ортиқ қабул қилган бўлсангиз

ОЗАПЕКС ни керагидан ортиқ қабул қилган пациентларда қуйидаги симптомлар: юрак уришини тезлашиши, ажитация/тажавузкорлик, нутқни бузилиши, одатдаги бўлмаган ҳаракатлар (айниқса юз ва тилни) ва онг даражасини пасайиши кузатилган. Бошқа симптомлар қуйидагиларни ўз ичига олади: ўткир онг чалкашиши, тутқаноқ хуружлари (тутқаноқ), кома, тана ҳароратини ошиши, нафас олишни тезлашиши, кўп терлаш, мушаклар ригидлиги, ҳолсизлик ёки уйқучанлик, нафас олиш тезлигини секинлашиши, аспирация, артериал босимни ошиши ёки артериал босимни пасайиши, юрак ритмини бузилиши. Дарҳол шифокор билан боғланинг ёки шифохонага мурожаат этинг. Шифокорга таблеткалар ўрамини кўрсатинг.

Агар Сиз ОЗАПЕКС ни қабул қилишни унутган бўлсангиз

Эслаган заҳотингиз таблеткани қабул қилинг. Бир кунда иккита доза қабул қилманг.

Агар Сиз ОЗАПЕКС ни қабул қилишни тўхтатаётган бўлсангиз

Фақат ўзингизни яхши қилганлигингиз учунгина таблеткани қабул қилишни тўхтатманг. ОЗАПЕКС ни шифокор айтганидек қабул қилишни давом эттиришингиз муҳим.

ОЗАПЕКС ни қабул қилишни тўсатдан тўхтатганда кўп терлаш, ухлайолмаслик, тремор, хавотирлик, кўнгил айниши ва қусиш каби симптомлар пайдо бўлиши мумкин. Шифокор даволашни тўлиқ тўхтатишдан олдин дозаси аста-секин камайтиришни тавсия этиши мумкин.

Агар Сизда ушбу дори препаратини қўллаш юзасидан бирон-бир саволлар бўлса, шифокорингиз ёки фармацевтдан сўранг.

  1. Бўлиши мумкин бўлган ножўя реакциялар

Барча дори препаратлари каби ушбу дори препарати гарчи ҳаммада ҳам кузатилмасада, ножўя реакциялар чақириши мумкин.

Жуда тез-тез кузатиладиган ножўя реакциялар: (10 одамдан 1 нафаридан кўпроғида кузатилиши мумкин)

  • Тана вазнини ошиши
  • Уйқучанлик
  • Қонда пролактин даражасини ошиши

Тез-тез кузатиладиган ножўя реакциялар: (10 одамдан 1 нафаридан камроғида кузатилиши мумкин)

  • Айрим қон хужайралари ва қонда ёғ даражасини ўзгариши
  • Қонда ва сийдикда глюкоза даражасини ошиши
  • Яққолроқ намоён бўлган очлик ҳисси
  • Бош айланиши
  • Безовталик
  • Тремор
  • Мушаклар ригидлиги ёки спазми (шу жумладан кўз олмалари ҳаракати)
  • Нутқни бузилиши
  • Одатдаги бўлмаган ҳаракатлар (айниқса юз ва тилни)
  • Қабзият
  • Оғизни қуриши
  • Тошма
  • Кучни камайиши
  • Юқори толиқиш
  • Кафт, тўпиқ ёки панжаларда шиш пайдо бўлишига олиб келувчи организмда суюқликни тутилиши
  • Даволашнинг эрта босқичларида айрим одамларда бош айланиши ёки ҳушдан кетиш (юрак қисқаришлари тезлигини камайиши билан), айниқса ётган ёки ўтирган ҳолатдан турганда кузатилиши мумкин. Одатда бу ўз-ўзидан ўтиб кетади, агар ўтиб кетмаса – бу ҳақида шифокорга хабар беринг.
  • Эркаклар ва аёлларда либидони пасайиши ёки эркакларда эректил дисфункция каби жинсий дисфункция

Тез-тез учрамайдиган ножўя реакциялар (100 одамдан 1 нафаридан камроғида кузатилиши мумкин)

  • Юрак қисқариш тезлигини пасайиши
  • Қуёш нурига сезувчанлик
  • Сочларни тўкилиши
  • Сийдикни тутиб туролмаслик
  • Ҳайзни йўқлиги ёки камайиши
  • Кўкрак сутини патологик ишлаб чиқариши ёки патологик ўсиши каби эркаклар ва аёлларда сут безларидаги ўзгаришлар
  • Веналарда, айниқса оёқ веналарида тромб ҳосил бўлиши (симптомларига оёқни шиши, оғриғи ва қизариш киради), улар кўкракда оғриқ ва нафас олишни қийинлашишини чақириб, қон томирлар орқали ўпкага кўчиши мумкин. Агар Сиз бу симптомлардан биронтасини сезсангиз, дарҳол тиббий ёрдамга мурожаат этинг.

Кузатилиши мумкин бўлган бошқа ножўя реакциялар: мавжуд маълумотлар асосида тез-тезлигини баҳолаб бўлмайди.

  • Аллергик реакциялар (масалан оғиз бўшлиғи ва томоқни шиши, қичишиш, тошма)
  • Қандли диабет ёки кетоацидоз (қон ва сийдикда кетонларни мавжудлиги) ёки кома билан кечувчи қандли диабетни зўрайиши
  • Нормал тана ҳароратини пасайиши
  • Тутқаноқ хуружлари, одатда анамнезида тутқаноқ хуружлари (тутқаноқ) бўлганида
  • Тана ҳароратини ошиши, нафас олишни тезлашиши, кўп терлаш, мушаклар ригидлиги, ҳолсизлик ёки уйқучанликни бирга кузатилиши
  • Кўз олмаларини айланма ҳаракатини чақирувчи кўз мушаклари спазмлари
  • Юрак ритмини бузилиши
  • Тушунтириб бўлмайдиган тўсатдан ўлим
  • Қоринда кучли оғриқ, тана ҳароратини ошиши ва кўнгил айнишини чақирувчи меъда ости безини яллиғланиши
  • Тери ва кўз склерасини сарғайиши билан намоён бўлувчи жигар касалликлари
  • Тушунтириб бўлмайдиган оғриқлар билан намоён бўлувчи мушаклар касалликлари
  • Сийишни қийинлашиши
  • Давомли ва/ёки оғриқли эрекция.

Веналарда, айниқса оёқ веналарида тромб ҳосил бўлиши (симптомларига оёқни шиши, оғриғи ва қизариш киради), улар кўкракда оғриқ ва нафас олишни қийинлашишини чақириб, қон томирлар орқали ўпкага кўчиши мумкин. Агар Сиз бу симптомлардан биронтасини сезсангиз, дарҳол тиббий ёрдамга мурожаат этинг.

Оланзапинни деменцияси бўлган кекса ёшдаги пациентларда қўлланилганда инсульт, пневмония, сийдикни тутиб туролмаслик, юқори толиқиш, кўриш галлюцинациялари, тана ҳароратини ошиши, терини қизариши ва юришни бузилишлари кузатилган. Ушбу гуруҳ пациентларида бир нечта ўлим ҳолатлари қайд этилган.

Паркинсон касаллиги бўлган пациентларда ОЗАПЕКС симптомларни чуқурлаштириши мумкин. Узоқ вақт давомида бу типдаги дори препаратларини қабул қилаётган аёлларда кам ҳолларда кўкрак сути ажрала бошлаган ва уларда ҳайзни кечикиши ёки мунтазам бўлмаган ҳайз цикллари кузатилган. Агар бундай кўриниш сақланиб қолса, бу ҳақида шифокорингизга хабар беринг.

Ножўя реакциялар ҳақида хабар бериш

Бирон-бир ножўя реакциялар ривожланган ҳолатларда шифокорингиз, фармацевт ёки ҳамширага хабар беринг. Уларга кузатилиши мумкин бўлган, ушбу илова-варақада кўрсатилмаган ҳар қандай ножўя реакциялар киради. Ножўя реакциялар ҳақида хабар бериб, Сиз ушбу дори препаратининг хавфсизлиги ҳақида кўпроқ маълумот тўплашга ёрдам берасиз.

  1. ОЗАПЕКС ни қандай сақланади

Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

Дори препаратларини картон қутидаги ва блистердаги “ГОДЕН ДО” ёзувидан кейин кўрсатилган яроқлилик муддати ўтгач қўллаш мумкин эмас. Яроқлилик муддати кўрсатилган ойнинг охирги кунига тўғри келади.

Ёруғликдан ҳимоя қилиш учун оригинал ўрамида сақлансин.

Дори препаратларини канализацияга тўкиш ёки маиший чиқиндилар билан ташлаб юбориш мумкин эмас. Сизга керак бўлмаган дори препаратларини қандай ташлаб юбориш кераклиги ҳақида фармацевт билан маслаҳатлашинг. Бу чоралар атроф муҳитни ҳимоя қилишга ёрдам беради.

  1. Ўрам ичидагиси ва бошқа маълумот

ОЗАПЕКС препаратининг таркиби

  • Фаол модда бўлиб оланзапин ҳисобланади. ОЗАПЕКС шимиш учун таблеткалари 5 мг, 10 мг, 15 мг ёки 20 мг фаол модда сақлайди. Аниқ миқдори ОЗАПЕКС препаратининг ўрамида кўрсатилган.
  • Бошқа ингредиентлар:
  • кросповидон, лактоза моногидрати, коллоид кремний диоксиди, гидроксипропилцеллюлоза, ялпиз кукуни, тальк, магний стеарати.

ОЗАПЕКС нинг ташқи кўриниши ва ўрам ичидагиси

ОЗАПЕКС 5 мг, 10 мг, 15 мг ва 20 мг сариқ рангли шимиш учун таблетка ҳисобланади. Шимиш учун таблеткалар деб, оғиз бўшлиғида эрийдиган таблеткалар аталади ва уларни осон ютиб юбориш мумкин.

ОЗАПЕКС 5 мг, 10 мг, 15 мг ва 20 мг 28, 35, 56 ёки 70 таблеткадан картон қутиларда ишлаб чиқарилади. Сотувда барча турдаги ўрамлар бўлмаслиги мумкин.

БУ ДОРИ ПРЕПАРАТИ

  • Дори препарати – бу Сизнинг соғлоғингизга таъсир кўрсатувчи препаратдир ва уни йўриқномага мувофиқ қўлламаслик Сиз учун хавф туғдиради.
  • Шифокор кўрсатмаси, қўллаш усули ва дори препаратини сотган фармацевт йўриқномаларига қатъий амал қилинг.
  • Шифокор ва фармацевт дори препаратлари, шунингдек уларнинг фойдаси ва хавфи юзасидан мутахассислар ҳисобланади.
  • Буюрилган даволаш курсини мустақил тўхтатманг.
  • Препаратни шифокор билан маслаҳатлашмасдан ҳудди шу рецепт асосида такроран харид қилманг.

Барча дори препаратларини болалар ололмайдиган жойда сақланг.

 

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.