📜 Инструкция по применению Одестон
💊 Состав препарата Одестон
✅ Применение препарата Одестон
📅 Условия хранения Одестон
⏳ Срок годности Одестон

ИЛОВА-ВАРАҚА: ИСТЕЪМОЛЧИЛАР УЧУН ЙЎРИҚНОМА

Одестон, 200 мг, таблеткалар

(Hymecromonum)

 

Препаратни қабул қилишни бошлашдан олдин, йўриқномани диққат билан ўқиб чиқиш керак, чунки у пациент учун муҳим маълумотни сақлайди.

  • Ушбу йўриқномани, уни зарурати бўлган ҳолда яна ўқиб чиқиш имконияти бўлиши учун сақлаб қўйиш керак.
  • Саволлар ёки шубҳа туғилганида шифокорга, фармацевтга ёки ҳамширага мурожаат қилиш керак.
  • Ушбу дори воситаси қатъий маълум бир шахсга буюрилган. Уни бошқа шахсларга бериб юбориш мумкин эмас. Бу препарат уларда худди шундай симптомлар бор бўлса ҳам уларга зарар келтириши мумкин.
  • Бирон-бир ноҳуш ҳолат оғирлашган ҳолларда ёки илова-варақада таърифланмаган нохуш ҳолатлар пайдо бўлганида шифокорга ёки ҳамширага мурожаат қилиш керак.
    4-бўлимга қаранг.

Илова-варақанинг мазмуни

  1. Одестон дори препарати ўзи нима ва у қандай мақсадларда қўлланади?
  2. Одестон дори препаратини қабул қилишдан олдин
  3. Одестон дори препаратини қандай қабул қилиш керак?
  4. Бўлиши мумкин бўлган ноҳуш таъсир самаралари
  5. Одестон дори воситасини қандай сақлаш керак?
  6. Ўрам ичидагиси ва бошқа маълумотлар

  1. Одестон дори препарати ўзи нима ва у қандай мақсадларда қўлланади?

Гимекромон кумарин ҳосиласидир. Ўт йўлларининг силлиқ мушакларига ва Одди сфинктерига спазмолитик таъсир кўрсатади, сафрони ҳосил бўлишини оширади ва уни ўт йўллари орқали чиқарилишини тезлаштиради. Бу таъсир сафрони димланишини ва улар билан боғлиқ симптомларни камайтиради, шунингдек холестеринни тўпланишига ва ўт тошларининг ҳосил бўлишига тўсқинлик қилади.

Қўлланилиши

  • Ўт чиқариш йўлларининг спастик ҳолатлари, дискинезиялар, диспептик бузилишларини ёрдамчи симптоматик даволаш,
  • асоратсиз ўт-тош касаллиги бўлган пациентларда ўт чиқариш йўлларининг функционал бузилишлари,
  • ўт пуфаги ва ўт чиқариш йўлларидаги жаррохлик аралашувлардан кейинги ҳолат, шунингдек анорексияда, кўнгил айниши ва сафро ажралиб чиқарилишини камайиши билан боғлиқ қабзиятларда қўлланади.

  1. Одестон дори препаратини қабул қилишдан олдин

Одестон дори воситасини қачон қўллаш мумкин эмас:

  • гимекромон ёки препаратнинг ҳар қандай бошқа компонентига юқори сезувчанликда,
  • агар пациентда ўт чиқариш йўлларини тутилиши диагностика қилинса,
  • агар пациентда оғир жигар ва/ёки буйрак етишмовчилиги диагностика қилинса,
  • носпецифик ярали колит ва Крон касаллиги бўлган пациентларда қўллаш мумкин эмас.

 

Махсус кўрсатмалар ва эҳтиёткорлик чоралари

Одестон дори препартини қўллашдан олдин шифокор, фармацевт ёки ҳамшира билан маслаҳатлашиш лозим.

Жигар ва/ёки буйрак етишмовчилигининг симптомлари пайдо бўлган ҳолларда ҳолларида дори препаратини қабул қилишни тўхтатиш керак.

Агар, ҳатто кўрсатилган огоҳлантиришлар илгари бўлган бўлса ҳам, шифокор билан маслаҳатлашиш керак.

Одестон ва бошқа препаратларни қабул қилиш

Пациент қабул қилаётган ёки охирги вақтларда қабул қилган, шунингдек пациент қабул қилишни режалаштирган барча дори препаратлари тўғрисида шифокорга хабар бериши керак.

  • Морфин гимекромоннинг таъсирини сусайтиради.
  • Гимекромонни метоклопрамид билан бир вақтда қўлланганида иккала дори препаратнинг таъсири сусаяди.

Овқат ва ичимликлар билан қўлланиши

Дори препаратини овқатланишдан ярим соат олдин қабул қилиш керак.

Одестонни буйрак ва (ёки) жигар фаолиятини бузилишлари бўлган пациентлар томонидан қўлланилиши

Жигар ва/ёки буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда дори препаратини қўллаш мумкин эмас.

Одестонни кекса ёшдаги пациентлар томонидан қўлланилиши

Кекса ёшдаги пациентларда препаратнинг дозасини ўзгартиришга зарурат йўқ.

Ҳомиладорлик ва эмизиш

Дори препаратини қўллашдан олдин шифокорга мурожаат қилиш керак.

Дори препаратини ҳомиладорлик даврида қўллаш хавфсизлиги хусусида маълумотлар йўқ.

Гимекромонни ҳомиладор аёлларга буюрилишига, фақат дори препаратини қўлланганида она учун бўладиган фойда, ҳомила учун бўлган потенциал хавфдан устун бўлганида рухсат берилиши мумкин.

Дори препаратини эмизиш даврида қўллаш хавфсизлиги хусусида маълумотлар йўқ.

Дори препаратини эмизиш даврида қўллаш тавсия қилинмайди.

Автотранспортни бошқариш ва механизмларга хизмат кўрсатиш

Дори препарати психофизиологик меҳнат қобилиятини, транспорт воситаларини бошқариш ва ҳаракатланувчи механизмларга хизмат кўрсатиш қобилиятини ёмонлашишини чақирмайди.

  1. Одестон дори препаратини қандай қабул қилиш керак?

Дори препаратини доимо шифокорнинг тавсияларига мувофиқ қўллаш керак. Саволлар ва шубҳа туғилган ҳолларда шифокорга ёки фармацевтга мурожаат қилиш керак

Шубҳа туғилган ҳолларда, яна шифокорга мурожаат қилиш керак.

Катталар: овқат қабул қилишдан ярим соат олдин 200-400 мг (1-2 таблетка) суткада уч марта икки ҳафта давомида буюрилади.

Таблеткаларни иккига бўлиш мумкин эмас.

Агар Одестон дори препаратининг таъсири ҳаддан зиёд кучли ёки ҳаддан зиёд кучсизлигига шубҳа пайдо бўлса, шифокорга мурожаат қилиш керак.

Одестон дори препарати тавсия қилинганига нисбатан катта дозада қўлланганда:

Препаратнинг дозасини ошириб юборилиши юзасидан маълумотлар йўқ.

Тавсия қилинганига нисбатан катта дозада қабул қилинган ҳолларда, дарҳол шифокорга ёки фармацевтга мурожаат қилиш керак.

Одестон препаратини қабул қилишни ўтказиб юборган бўлсангиз

Препаратнинг ўтказиб юборилган дозасини дарҳол қабул қилиш керак.

Ўтказиб юборилган дозани тўлдириш мақсадида икки баробар дозани қўллаш мумкин эмас.

 

  1. Бўлиши мумкин бўлган ножўя таъсирлари

Ҳар қандай дори препарати каби, Одестон ҳам, гарчи улар ҳар бир пациентда юз бермасада, ножўя самаралар чақириши мумкин.

Одестон умуман яхши ўзлаштирилади. Диарея ривожланиши, қоринда дискомфорт ҳисси, юқори сезувчанлик реакциялари пайдо бўлиши мумкин.

Қандайдир ноҳуш ҳолатлар оғирлашган ёки ушбу илова-варақада эслатиб ўтилмаган ножўя самаралар пайдо бўлган ҳолларда, шифокорга, фармацевтга ёки ҳамширага мурожаат қилиш лозим.

  1. Одестон дори маҳсулотини қандай сақлаш керак?

Дори препаратини болалар олаолмайдиган ва кўрмайдиган жойда сақлаш керак.

Оригинал ўрамда сақлансин. 250С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтганидан кейин дори препарати қўлланмасин.

Яроқлилик муддати ушбу ойнинг сўнгги кунини билдиради.

Дори препаратларини канализацияга ёки чиқиндилар учун уйдаги еонтейнерларга ташлаб юбориш мумкин эмас. Ишлатилмаган препаратни қандай утилизация қилиш тўғрисида фармацевтдан билиб олиш керак. Бу чора-тадбирлар атроф-муҳитни ҳимоя қилишга ёрдам беради.

  1. Ўрамнинг ичидагиси ва бошқа маълумот

Одестон дори препаратининг таркиби

Дори препаратининг таъсир этувчи моддаси гимекромондир.

Бир таблетка 200 мг гимекромон сақлайди.

Ёрдамчи моддалар: картошка крахмали, желатин (А тури), натрий лаурилсульфати, магний стеарати.

 

Одестон дори препаратининг ташқи кўриниши ва ўрам ичидагиси

Думалоқ, икки томони ясси, бир томонида “Ch” бўртган ёзуви бўлган оқ рангли ёки сарғиш тусли оқ рангли таблеткалар.

Ўрами

10 таблеткадан поливинилхлорид плёнкали ва алюмин фольгали контур уяли ўрамга  ёки 50 таблеткадан кафолатли ҳалкали тиқин билан ёпилган полиэтилен флаконларга жойланган.

5 контур-уяли ўрам ёки 1 флакондан рус ва давлат тилларидаги қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.