📜 Инструкция по применению ОД-Неб
💊 Состав препарата ОД-Неб
✅ Применение препарата ОД-Неб
📅 Условия хранения ОД-Неб
⏳ Срок годности ОД-Неб

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ОД-НЕБ

OD-NEB

Препаратнинг савдо номи: ОД-Неб

Таъсир этувчи модда (ХПН): небиволол

Дори шакли: таблеткалар

Таркиби:

Ҳар бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: небиволол гидрохлориди (небиволол (асос) га ҳисобланганда) – 5 мг;

ёрдамчи моддалар: лактоза моногидрати, маккажўхори крахмали, натрий кроскармеллоза, полисорбат, гипромеллоза, коллоид кремний диоксиди, микрокристалл целлюлоза, магний стерати, сув*, дихлорметан*, изопропанол*.

*-ишлаб чиқариш жараёнида йўқотилади.

Таърифи: деярли оқ рангли, думалоқ, икки ёқлама қавариқ, плёнка қобиқ билан қопланган, таблеткалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: селектив бета1-адреноблокаторлар.

АТХ коди: C07AB12.

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

Небиволол қон томирларни кенгайтирувчи хусусиятга эга липофил, учинчи авлод кардиоселектив бета1-адреноблокаторидир. Гипотензив, антиангинал ва аритмияга қарши таъсир кўрсатади. Тинч ҳолатда, жисмоний кучланиш ва стрессда ошган артериал босимини (АБ) пасайтиради. Синаптик ва постсинаптик бета1-адреноблокаторларни, уларни катехоламинлар учун етаолмайадиган қилиб рақобатли ва танлаб блоклайди, эндотелиал томирни кенгайтирувчи омил азот оксидини (NO) ажралиб чиқишини модуляция қилади.

Небиволол икки энантиомердан: SRRR-небиволол (D-небиволол) ва RSSS-небиволол (L-небиволол) дан ташкил топган, икки фармакологик таъсирларни бирлаштирган рацемат.

  • D-небивололдан бета1-адренорецепторларни рақобатли ва юқори селектив блокатори (бета2-адренорецепторларига қараганда бета1-адренорецепторларга яқинлиги 293 марта юқори) ҳисобланади.
  • L-небиволол томирлар эндотелиясининг релаксация қилувчи омилини (NO) модуляцияси ҳисобига қон томирларни кенгайтирувчи таъсир кўрсатади.

Гипотензив самара даволанишнинг 2-5 кунларида ривожланади, турғун таъсир 1 ойдан кейин аниқланади. Ушбу самара узоқ даволанганда сақланади.

Гипотензив таъсири ренин-ангиотензин-альдостерон тизими фаоллигини (ренинни қон плазмасидаги фаоллигини ўзгариши билан тўғри мос келмайди) камайиши билан ҳам боғлиқ.

Небивололни қўллаш тизимли ва юрак ички гемодинамикасининг кўрсаткичларини яхшилайди. Небиволол тинч ҳолда ва жисмоний юкламада юрак қисқаришлари сонини (ЮҚС) камайтиради, чап қоринчанинг якуний диастолик босимини пасайтиради, умумий периферик қон томирлар қаршилигини камайтиради, юракнинг диастолик фаолиятини яхшилайди (тўлиш босимни пасайтиради), зарб ҳажмини оширади, миокард массаси ва миокард массаси индексини камайтиради.

Миокарднинг кислородга бўлган эҳтиёжини камайтириб (ЮҚС камайиши, олд юклама ва кейинги юкламани камайиши), стенокардия хуружлари сонини ва оғирлигини камайтиради ва жисмоний юкламанинг ўзлаштирилишини яхшилайди.

Аритмияга қарши таъсири юракнинг автоматизмини сусайтирилиши (шу жумладан патологик ўчоқда) ва атриовентрикуляр (AV) ўтказувчанликни секинлашиши билан боғлиқ.

Фармакокинетикаси

Ичга қабул қилинганидан кейин небиволол меъда-ичак йўлларидан тез сўрилади. Овқат қабул қилиш сўрилишга таъсир кўрсатмайди, шунинг учун небивололни овқат қабул қилишдан қатъий назар қабул қилиш мумкин.

Биокираолишлиги метаболизми “тезлашган” пациентларда ўртача 12% ни ташкил қилади ва метаболизми “секинлашган” пациентларда деярли тўлиқ ҳисобланади. Небивололнинг самарадорлиги метаболизмининг тезлигига боғлиқ эмас.

Кўпчилик пациентларда (“метаболизми тезлашган”) қон плазмасидаги клиренсига 24 соат давомида, гидроксиметаболитлари учун эса – бир неча суткадан кейин эришилади. Қон плазмасидаги концентрациялари дозага пропорционал 1-30 мкг/л.

D-небивололни қон плазмаси оқсиллари билан (асосан – альбуминлар билан) боғланиши 98,1%, L-небиволол учун эса – 97,9% ни ташкил қилади.

Небиволол қисман фаол гидроксиметаболитларини ҳосил қилиб, фаол метаболизмга учрайди. Небивололнинг ароматик гидроксилланиши йўли орқали метаболизмининг тезлиги генетик оксидланувчи полиморфиози билан белгиланган ва CYP2D6 изоферментларига боғлиқ.

Юборилгандан кейин дозанинг 38% (ўзгармаган фаол модданинг миқдори 0,5% дан камроқни ташкил қилади) буйраклар орқали ва 48% – ичак орқали чиқарилади.

Метаболизми “тезлашган” пациентларда небивололнинг энантиомерларни қон плазмасидан ярим чиқарилиш даврининг қиймати ўртача 10 соатни ташкил қилади. Метаболизми “секинлашган” пациентларда қийматлар 3-5 мартагача ошади.

Метаболизми “тезлашган” пациентларда иккала энантиомерларнинг гидроксиметаболитларини қон плазмасидан Т1/2 қиймати ўртача 24 соатни ташкил қилади, метаболизми “секинлашган” пациентларда бу қийматлар тахминан 2 мартагача ошади.

Небивололнинг фармакокинетикасига пациентларни ёши ва жинси таъсир қилмайди.

Қўлланилиши

  • Артериал гипертензия;
  • юракни ишемик касаллиги (ЮИК): стабил стенокардия хуружларини олдини олиш;
  • сурункали юрак етишмовчилигида (СЮЕ) (мажмуавий даволаш таркибида) қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

ОД-Неб препаратини ичга, суткада бир ва худди шу вақтда овқат қабул қилишдан қатъий назар, чайнамасдан ва етарли миқдордаги суюқлик билан бирга қабул қилиш керак.

Артериал гипертензия ва юрак ишемик касаллиги

Артериал гипертензия ва ЮИК даволаш учун ўртача суткалик доза 5 мг (1 таблетка) суткада 1 мартани ташкил қилади. Оптимал самара даволашнинг 1-2 ҳафтасидан кейин, қатор ҳолларда – 4 ҳафтадан кейин яққол бўлади. Препаратни монотерапияда ёки мажмуавий даволаш таркибида қўллаш мумкин. Зарурати бўлганида суткалик дозани       10 мг гача ошириш мумкин (2 таблетка 5 мг дан бир қабулда). Максимал суткалик доза – 10 мг.

Буйрак етишмовчилиги бўлган беморларда шунингдек 65 ёшдан ошган пациентларда бошланғич доза суткада 2,5 мг ни (1/2 таблетка 5 мг дан) ташкил қилади. Зарурати бўлганида доза 5 мг гача оширилади.

Буйраклар фаолиятини яққол бузилишларида (КК минутига 20 мл дан кам) ва жигарнинг оғир касалликлари бўлган пациентларда максимал суткалик доза 10 мг ни ташкил қилади.

Бундай пациентларда дозани оширишни алоҳида эҳтиёткорлик билан ўтказиш керак.

Сурункали юрак етишмовчилиги

Сурункали юрак етишмовчилигида даволаш дозани аста-секин шахсий оптимал самарани бир маромда ушлаб турувчи дозага эришгунча ошириб боришдан бошлаш керак.

Даволашни бошида дозани танлаш қуйидаги схема бўйича амалга оширилади, икки ҳафталик интервални сақлаган ва пациентни бу дозаларни ўзлаштираолишлиги асосланган ҳолда: 1,25 мг ОД-Неб препаратини ташкил қилувчи доза (1/4 таблетка 5 мг дан) суткада 1 марта, доза аввал 2,5-5 мг ОД-Неб препаратига (1/2 таблетка 5 мг дан- 1 таблетка), кейин -10 мг гача (2 таблетка 5 мг дан) суткада 1 марта оширилиши мумкин. Пациент препаратни биринчи дозасини қабул қилганидан кейин, шунингдек дозани кейинги ҳар бир оширишдан кейин 2 соат давомида шифокор назорати остида бўлиши керак. Дозаларни ҳар бир оширилиши камида 2 ҳафтадан кейин амалга оширилиши керак. СЮЕ давомида тавсия қилинадиган максимал доза суткада 1 марта 10 мг ОД-Неб препаратини ташкил қилади. Титрлаш вақтида АБ, ЮҚС ва СЮЕ яққоллигининг белгиларини мунтазам назорат қилиш тавсия қилинади.

Титрлаш фазаси вақтида сурункали юрак етишмовчилигининг кечишини ёмонлашиши ёки препаратни ўзлаштираолмаслик ҳолларида ОД-Неб препаратининг дозасини камайтириш ёки зарурати бўлганида уни қабул қилишни (яққол ифодаланган артериал гипотензияда, ўпкани ўткир шиши билан кечувчи СЮЕ кечишини ёмонлашиши ҳолида, кардиоген шок симптоматик брадикардия ривожланиши ҳолида ёки AV блокадада) дарҳол тўхтатиш керак.

Ножўя таъсирлари

Марказий нерв тизими томонидан: бош оғриғи, бош айланиши, юқори толиқиш, парестезия, депрессия, диққатни жамлаш қобилиятини пасайиши, уйқучанлик, уйқусизлик, “қўрқинчли” тушлар кўриш, галлюцинациялар.

Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: кўнгил айниши, қабзият, метеоризм, диарея, оғиз шиллиқ қаватини қуриши.

Юрак-қон томир тизими томонидан: брадикардия, юрак етишмовчилиги, AV блокада, ортостатик гипотензия, периферик қон айланишини бузилиши, ҳансираш, юрак ритмини бузилиши, Рейно синдроми, периферик шишлар, кардиалгия, СЮЕ1 кечишини ёмонлашиши.

Тери қопламалари томонидан аллергик реакциялар: терини қичиши, эритематоз характерли тошма.

Нафас тизими томонидан: бронхоспазм (шу жумладан анамнезида ўпканинг обструктив касалликлари бўлмаганида), бронхиал астмали ёки анамнезида нафас йўлларининг обструктив касалликлари бўлган пациентларда, бронхоспазм, ринит.

Бошқалар: фотодерматоз, гипергидроз, псориазни кечувини зўрайиши.

1 – ушбу ножўя самараси асосан препаратнинг дозасини титрлаш вақтида пайдо бўлади.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

  • Небивололга ёки препаратнинг компонентларини биронтасига юқори сезувчанлик;
  • жигар фаолиятини яққол бузилишлари;
  • ўткир юрак етишмовчилиги;
  • кардиоген шок;
  • декомпенсация босқичидаги сурункали юрак етишмовчилиги (инотроп даволашни ўтказилиши талаб қилувчи);
  • синус тугуни заифлиги синдроми, шу жумладан синоатриал блокада;
  • II ва III даражали атриовентикуляр блокада (сунъий ритмини ҳайдовчисиз);
  • бронхоспазм ва бронхиал астма;
  • феохромоцитома (бир вақтда альфа-адреноблокаторларни қўллашсиз);
  • депрессия;
  • метаболик ацидоз;
  • яққол брадикардия (ЮҚС минутига 50 зарбдан кам);
  • артериал гипотензия;
  • периферик қон айланиши оғир яққол бузилишлари (“ўзгариб турувчи” чўлоқлик, Рейно синдроми);
  • 18 ёшгача бўлган болалар;
  • лактозани ўзлаштираолмаслик, лактоза танқислиги ёки глюкозо-галактозани мальабсорбцияси (препарат лактоза сақлайди);
  • флоктафенин, сультоприд билан бир вақтда қабул қилиш (“Дориларнинг ўзаро таъсири” бўлимига қаранг).

Препаратни яққол буйрак етишмовчилигида (креатинин клиренси (КК) минутига 20 мл дан кам), жигар фаолиятини бузилишларида, қандли диабетда, гипертиреозда, десенсибилизацияловчи даволашни ўтказишда, псориазда, I даражали атриовентикуляр блокадаларда, Принцметал стенокардияда, ўпканинг сурункали обструктив касалликларида (СЎОК), кекса `ёшдаги пациентларда (65 ёшдан юқори) эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Флоктафенин: флоктафенин қабул қилиш чақирган шок ёки артериал гипотензия ҳолда бета-адреноблокаторлар, юрак-қон томир тизимининг компонентлар механизмларни сусайтиради.

Сультоприд: қоринчалар аритмиясини, айниқса “пируэт” турини (torsade des pointes) пайдо бўлиши хавфини ошиши.

Бета-блокаторларни “секин” кальций каналлари блокаторлари (СККБ) (верапамил ва дилтиазем) билан бир вақтда қўлланганида миокарднинг қисқарувчанлиги ва AV ўтказувчанликка салбий таъсири кучаяди. Верапамилни небивололни қабул қилиш фонида в/и юбориш мумкин эмас. Гипотензив воситалар, нитроглицерин ёки СККБ билан бирга қўлланганида яққол артериал гипотензия ривожланиши мумкин (празозин билан бирга қўлланганида алоҳида эҳтиёткорлик керак).

I синфи аритмияга қарши воситалари ва амидарон билан бир вақтда қўлланганида салбий инотроп таъсирни кучайиши ва бўлмачалар бўйлаб қўзғалишни ўтказилиши вақтини узайиши мумкин.

Небиволол юрак гликозидлари билан бир вақтда қўлланганида AV ўтказувчанлигини секинлашига таъсирини кучайиши аниқланмаган.

Небиволол ва умумий анестезия учун препаратларни бир вақтда қўллаш рефлектор тахикардияни сусайтиришини чиқариши ва артериал гипотензия ривожланиши хавфини ошириши мумкин.

Небиволол ва ностероид яллиғланишга қарши препаратларни (НЯҚВ) клиник аҳамиятли ўзаро таъсири аниқланмаган. Ацетилсалицил кислотаси небиволол билан антиагулянт воситаси сифатида қўлланиши мумкин.

Трициклик антидепрессантларни, барбитуратлар ва фенотиазин ҳосилаларини бир вақтда қўллаш, небивололнинг гипотензив таъсирини кучайтириши мумкин.

Фармакокинетик ўзаро таъсири

Серотонинни қайта қамраб олинишининг ингибиция қилувчи препаратлар ёки CYP2DA изоферментлари иштирокида биотрансформацияга учрайдиган бошқа воситалар билан бир вақтда қўлланганида небивололнинг метаболизми секинлашади.

Бир вақтда қўлланганида небиволол дигоксиннинг фармакокинетик кўрсаткичларига таъсир кўрсатмаган.

Циметидин билан бир вақтда қўлланганида небивололнинг қон плазмасидаги концентрацияси ошади (препаратни фармакологик самараларига таъсири тўғрисидаги маълумотлар йўқ). Ранитидин билан бир вақтда қўллаш небивололнинг фармакокинетик кўрсаткичларига таъсир кўрсатмаган.

Небиволол никардипин билан бир вақтда қўлланганида фаол моддаларнинг қон плазмасидаги концентрациялари бироз ошган, аммо бу клиник аҳамиятга эга эмас.

Этанол, фуросемид ёки гидрохлортиазидни бир вақтда қабул қилиш небивололнинг фармакокинетикасига таъсир қилмайди.

Небиволол ва варфариннинг клиник аҳамиятли ўзаро таъсири аниқланмаган.

Бир вақтда қўлланганида симптоматик воситалар небивололнинг фаоллигини бостиради.

Махсус кўрсатмалар

Бета-адреноблокаторларни бекор қилишни секин-аста 10 кун давомида ўтказиши керак (юрак ишемик касаллиги бўлган пациентларда 2 ҳафтагача).

АБ ва ЮҚС назорати препаратни қабул қилишни бошида ҳар куни бўлиши керак.

Кекса пациентларда буйраклар фаолиятининг назорати зарур (4-5 ойда 1 марта).

Зўриқиш стенокардиясида препаратнинг дозасини ЮҚС тинч ҳолатда минутига 55-60 зарб, юкламада – минутига 110 зарбдан кўп бўлмаган чегарада таъминлаши керак.

Бета-адреноблокаторлар брадикардияни чақириши мумкин: агарда ЮҚС минутига 55-60 зарбдан кам бўлса дозани камайтириш керак (“Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар” бўлимига қаранг).

ОД-Неб препаратини псориазли пациентларда қўллаш тўғрисидаги масалани ҳал қилишда препаратни қўллашдан бўлган фойда ва псориазни кечишини мумкин бўлган зўрайиши хавфини синчиклаб қиёслаш керак.

Контакт линзалардан фойдаланадиган пациентлар бета-адреноблокаторларни қўллаш фонида кўзёши суюқлигини ишлаб чиқарилишини пасайиши мумкинлигини ҳисобга олишлари керак.

Жарроҳлик аралашувларини ўтказишда шифокор-анестезиологни пациентни небиволол қабул қилаётганлиги тўғрисида огоҳлантириши керак.

ОД-Неб қандли диабети бўлган беморларда қон плазмасида липидларнинг концентрациясига таъсир қилмайди. Шунга қарамасдан бу пациентларни даволашда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак, чунки небиволол гипогликемик воситаларини қўллаш чақирган гипогликемиянинг айрим белгиларини (масалан, тахикардияни) ниқоблаши мумкин. Глюкозанинг қон плазмасидаги концентрациясини назоратини 4-5 ойда 1 марта ўтказиш керак (қандли диабети бўлган беморларда).

ЎСОК ли пациентларда бета-адреноблокаторларни эхтиёткорлик билан қўллаш керак, чунки бронхоспазм кучайиши мумкин.

Қалқонсимон безининг гиперфункциясида препарат тахикардияни ниқоблаши мумкин.

Бета-адреноблокаторлар аллергенларга сезувчанликни ва анафилактик реакцияларнинг оғирлигини ошириши мумкин.

Чекувчиларда бета-адреноблокаторларнинг самарадорлиги, чекмайдиган пациентларга қараганда паст.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши

Препаратни ҳомиладорликда фақат қатъий кўрсаткичлар бўйича, она учун бўлган фойда ҳомила учун бўлган хавфдан устун бўлганда (янги туғилган чақалоқларда брадикардияни, артериал гипотензияни, гипогликемияни ва нафас фалажини ривожланиши мумкинлиги туфайли) буюрилади. Даволашни туғруқдан 48-72 соат олдин тўхтатиш керак. Бу мумкин бўлмаган ҳолларда чақалоқларни туғилгандан кейин 48-72 соат давомида синчков кузатув билан таъминлаш керак.

Небивололни кўкрак сути билан чиқарилиши тўғрисида маълумотлар йўқ. Шунинг учун ОД-Неб препаратини аёлларга эмизиш даврида қўллаш тавсия қилинмайди. Агар ОД-Неб препаратини лактация даврида қўллашнинг зарурати бўлса, у ҳолда эмизишни тўхтатиш керак.

Транспорт воситалари ва механизмларнинг бошқариш қобилиятига таъсири

Текшириш ишлари, небивололни психомотор реакциялар тезлигига таъсир қилмаслигини кўрсатади. I даражали артериал гипертонияли учувчиларга (учиш ишларига рухсат берилганлар) препарат бошланғич 2,5 мг дозада буюрилади. Кейинчалик (камида                2 ҳафтадан кейин) даволаш яхши ўзлаштирилганида ва АБ ни етарли назоратида дозани
2,5 мг га ошириш мумкин. Тавсия қилинадиган доза суткада 5 мг. Айрим пациентларда ножўя самаралари, кўпинча АБ ни пасайиши туфайли бош айланиши пайдо бўлиши мумкин. Бундай ножўя самаралари пайдо бўлганида пациент транспорт воситаларини бошқариши ёки алоҳида диққат ва тезкор психомотор реакцияларини талаб қиладиган потенциал хавфли фаолият турлари билан шуғулланиши мумкин эмас. Ушбу самаралари кўпинча даволаш бошлаганидан кейин ёки доза оширилганида пайдо бўлади.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: АБ ни яққол пасайиши, яққол брадикардия, AV блокада, кардиоген шок, ўткир юрак етишмовчилиги, юракни тўхташи, бронхоспазм, ҳушдан кетиш, кома, кўнгил айниши, қусиш, цианоз.

Даволаш: меъдани ювиш, фаоллаштирилган кўмирни қабул қилиш, АБ ни яққол пасайиши ҳолларда оёқларини горизонтал кўтарган ҳолда пациентни ётқизиш, зарурати бўлганида вена ичига (в/и) суюқликни ва вазопрессорларни юбориш.

Яққол брадикардияда в/и 0,5-2 мг атропин юборилади, ижобий самара бўлмаганида трансвеноз ритмининг сунъий ижобий ҳайдовчисини қўйиш мумкин.

AV блокадада (II-III даражали) в/и бета-адреноблокаторларни юбориш тавсия қилинади, уларнинг самараси бўлмаганида ритмнинг сунъий ҳайдовчини қўйиш масаласини кўриб чиқиш керак. Юрак етишмовчилигида даволаш юрак гликозидлари ва диуретикларни юборишдан бошланади. Самара бўлмаганда допамин, добутамин ёки вазодилататорларни юбориш мақсадга мувофиқдир. Бронхоспазмда в/и бета –адреноблокаторлар юборилади.

Қоринчаларни экстрасистолиясида – лидокаин (IА синфи аритмияга қарши воситаларни юбориш мумкин эмас).

 

Чиқарилиш шакли

5 мг дан таблеткалар. № 28 (2х14), № 30 (3х10).

 

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда.

Яроқлилик муддати

3 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Шифокор рецепти бўйича.

 

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.