ИЛОВА-ВАРАҚА
(пациентлар учун маълумот)
МЕТОКЛОПРОМИД
Препаратнинг савдо номи: Метоклопромид
Таъсир этувчи модда (ХПН): метоклопромид
Дори шакли: инъекция учун эритма 5 мг/мл
Таркиби:
бир ампула (2 мл эритма) қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: метоклопромид гидрохлориди – 10 мг;
ёрдамчи моддалар: натрий хлориди, сувсиз натрий сульфит Е 221, динатрий эдетати, пропиленгликоль, хлорид кислотаси, инъекция учун сув.
Таърифи: тиниқ, рангсиз суюқлик.
Фармакотерапевтик гуруҳи: меъда-ичак йўлларининг функционал бузилишларини даволаш учун қўлланадиган восита; прокинетиклар.
АТХ коди: A03FA01
Қўлланилиши
Катталарга. Операциядан кейинги кўнгил айниши ва қусишни олдини олиш учун.
Кўнгил айниши ва қусишни, шу жумладан ўткир мигрендаги кўнгил айниши ва қусишни симптоматик даволаш учун қўлланади.
Нур терапияси билан индукцияланган кўнгил айниши ва қусишни олдини олиш учун қўлланади.
Инъекцион даволаш курси максимал даражада қисқа бўлиши керак. Пациентни қисқа муддат ичида перорал ёки ректал юбориш йўлига ўтказиш керак.
1 ёшдан 18 ёшгача бўлган болалар. Кимётерапия билан боғлиқ бўлган, кеч кузатиладиган (ўткир бўлмаган) кўнгил айниши ва қусишни олдини олиш учун иккинчи қатор дори воситаси сифатида қўлланади. Максимал даволаш курси 5 кунни ташкил этади.
Операциядан кейинги кўнгил айниши ва қусишни даволаш учун, иккинчи қатор дори воситаси сифатида қўлланади. Максимал даволаш курси 48 соатни ташкил этади.
Қўллаш усули ва дозалари
Дори воситасини максимал қўллаш давомийлиги 5 кундан ошмаслиги керак!
Инъекция учун эритма мушак ичига ёки вена ичига болюс ҳолида камида 3 минут давомида юборилади. Катталарга 10 мг дан суткада 3 марта (максимал бир марталик доза – 10 мг, максимал суткалик доза 30 мг ёки 0,5 мг/кг) буюрилади.
Болаларга. Дозаси жадвалга мувофиқ ёки тана вазнига 0,10-0,15 мг/кг ҳисобидан келиб чиқиб ҳисобланади, кунига 3 маҳалгача буюрилади. Максимал суткалик доза тана вазнига 0,5 мг/кг ни ташкил этади.
Ёши (йилларда) | Оғирлиги (кг) | Доза (мг) | Юбориш тезлиги |
1-3 | 10-14 | 1 | кунига 3 мартагача |
3-5 | 15-19 | 2 | кунига 3 мартагача |
5-9 | 20-29 | 2,5 | кунига 3 мартагача |
9-18 | 30-60 | 5 | кунига 3 мартагача |
15-18 | 60 ортиқ | 10 | кунига 3 мартагача |
Максимал даволаш давомийлиги 5 кунни ташкил этади. Қусиш қайталанганида метоклопромидни юборишлар орасидаги минимал интервал 6 соатдан кам бўлмаслиги керак.
Буйрак фаолияти пасайганида препарат қуйидагича буюрилади:
– креатинин клиренси минутига 15 мл дан кам бўлганида – 75% камайтирилган дозаларда буюрилади;
– креатинин клиренси минутига 15 дан 60 мл гача бўлганида – 50% га камайтирилган дозаларда буюрилади
Оғир даражадаги жигар етишмовчилигида метоклопромиднинг дозаси 50% га камайтирилиши керак.
Кекса ёшдаги пациентларга дозалаш тартиби юқорида кўрсатиган каби жигар ва буйрак фаолиятини ўзгаришини ҳисобга олган ҳолатда амалга оширилади.
Ножўя таъсирлари
Марказий нерв тизими томонидан: даволаш бошланишида чарчоқлик хисси, уйқучанлик, бош айланиши, бош оғриғи, депрессия, акатизия, тез-тез эмас – дистония, онгни бузилиш, кам ҳолларда – тиришиш (айниқса тутқаноғи бўлган беморларда), учраш тезлиги номаълум – кечки дискинезия, доимий ва даволаш вақтида ёки узоқ муддатли даволашдан сўнг (айниқса кекса пациентларда) бўлиши мумкин, нейролептик хавфли синдром. Узоқ муддат қўлланганида, айниқса кекса ёшдаги пациентларда паркинсонизм, дискинезия кўринишлари пайдо бўлиши мумкин.
Руҳий бузилишлар: кам ҳолларда – галлюцинациялар.
Қон яратиш ва лимфа тизим томонидан: даволаш бошланишида агранулоцитоз бўлиши мумкин, учраш тезлиги номаълум – НАДФ-цитохром-b5-редуктаза танқислиги билан боғлиқ бўлиши мумкин бўлган метгемоглобинемия, айниқса янги туғилган чақалоқларда, препаратнинг таркибидаги олтингугурт сақловчи воситалар билан боғлиқ бўлган (асосан, олтингугурт сақловчи дори воситаларнинг юқори дозалари ёндош қўллаганда) сульфгемоглобинемия
Юрак томонидан: кам ҳолларда – брадикардия, учраш тезлиги номаълум – юрак уришини тўхташи (инъекциядан сўнг кўп ўтмай юз беради, ва брадикардия оқибатида бўлиши мумкин); атриовентрикуляр блокада, синус тугуни блокадаси (айниқса вена ичига юборилганда); QT интервалини узайиши; torsade de pointes типидаги аритмия.
Қон-томирлар томонидан: тез-тез – гипотензия, айниқса вена ичига юборилганда, учраш тезлиги номаълум – шок, инъекциядан сўнг хушдан кетиш, феохромоцитомаси бўлган беморларда ўткир артериал гипертензия кузатилиши мумкин.
Эндокрин тизими томонидан: кам ҳолларда, юқори дозаларда узоқ вақт қўлланганда – гиперпролактинемия ва у билан боғлиқ бўлган аменорея, галакторея, гинекомастия, хайз кўришни бузилиши.
Умумий бузилишлар: тез-тез – астения.
Иммун тизими томонида: кам ҳолларда – ўта юқори сезувчанлик реакциялари, учраш тезлиги номаълум – анафилактик реакциялар (шу жумладан анафилактик шок, айниқса вена ичига юборилганда).
Аллергик реакциялар: кам ҳолларда – терида тошмалар.
Агар метоклопромиднинг юқори дозалари қўлланилса, қуйидаги реакциялар жуда кўп учрайди: экстрапирамид симптомлар: ўткир дистония ва дискинезия, паркинсон синдроми, акатизия (асосан болалар ва ёшларда, хатто дори воситасининг бир дозаси юборилгандан сўнг); уйқучанлик, онгни бузилиши, галлюцинациялар кузатилади.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Метоклопромидга ёки препаратнинг бошқа компонентларига ўта юқори сезувчанлик, меъда-ичакдан қон кетиши, меъданинг чиқиш қисми стенози, ичакдаги механик ичак тутилиши, меъда ёки ичак перфорацияси, меъда ва/ёки ичакда ўтказилган операциядан кейинги 3-4 кун, феохромоцитома, Паркинсон касаллиги, экстрапирамид бузилишлар (шу жумладан, анамнезида нейролептик ёки метоклопромид билан индуцикцияланган тардитив дискинезия), тутқаноқ, пролактинга боғлиқ ўсмалар, анамнезида метгемоглобинемия хуружлари, бир вақтда леводопа ёки дофамин рецепторларнинг стимуляторларини қўллаш, ҳомиладорлик, 1 ёшгача бўлган болалар, лактация даврида қўллаш мумкин эмас.
Таркибида натрий сульфит сақлаши сабабли метоклопромид эритмасини сульфитга юқори сезувчанлиги бўлган бронхиал астма билан хасталанган беморларга буюриш мумкин эмас.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Қўллаш мумкин бўлмаган мажмуалар. Препаратни леводопа препаратлари ва дофамин рецепторларнинг стимуляторлари билан бир вақтда буюриш мумкин эмас.
Қўллашдан сақланиш керак бўлган мажмуалар. Алкоголь метоклопромиднинг седатив самарасини кучайтиради.
Метоклопромид буюрилганида эътиборга олиш керак бўлган мажмуалар. Метоклопромдни қўллаш оқибатида айрим дори воситаларининг сўрилиши ўзгариши мумкин.
Антихолинергик воситалар ва морфин метоклопромиднинг меъда-ичак йўллари моторикасига сусайтирувчи таъсирини кучайтиради.
МНТнинг фаолиятини сусайтирувчи воситалар (морфин ва унинг ҳосилалари, транквилизаторлар, седатив воситалар, антигистамин воситалар, антидепрессантлар, барбитуратлар ва клонидин) метоклопромид билан қўлланганида самарасини ўзаро кучайтиради.
Нейролептиклар экстрапирамид бузилишларнинг келиб чиқиш хавфини оширадилар. Метоклопрамидни серотонинни қайта қамраб олинишини блокаторлар гуруҳига мансуб антидепрессантлар билан бирга қўллаш серотонин синдромини ривожланиш хавфини оширади.
Метоклопромид дигоксинни ўзлаштирилишини пасайтиради, бунда дигоксиннинг қондаги концентрациясини мониторингини ўтказиш талаб этилади.
Препарат тетрациклин, ампициллин, парацетамол, ацетилсалицил кислотаси, леводопа, этанол, циклоспориннинг сўрилишини кучайтиради (максимал концентрациясини – 46% га, таъсирини – 22% га оширади; циклоспориннинг концентрациясини мониторингни ўтказишни талаб этилади); циметидиннинг сўрилишини камайтиради.
Препарат мивакуроний ва суксаметонийни қўллаш фонида юборилганида миорелаксациянинг давомийлигини (холинэстеразани блокадаси ҳисобига) узайтириши мумкин. Метоклопрамиднинг таъсири холинэстераза ингибиторларини сусайтириш мумкин.
CYP2D6 нинг кучли ингибиторлари (флуоксетин ва пароксетин) метоклопрамиднинг таъсирини кучайтириш мумкин (гарчи бунинг клиник амалиёти аниқ эмас).
Метаклопромиднинг эритмаси фармацевтик жиҳатдан (физик ва кимёвий) (48 соатгача) циметидин, маннит, калий ацетати ва калий фосфати эритмалари билан мутаносиб; физик жиҳатдан (48 соатгача) аскорбин кислотаси, бензтропин мезилати, цитарабин, дексаметазон натрий фосфати, дифенгидрамин, доксорубицин, гепарин натрий, гидрокортизон натрий фосфати, лидокаин гидрохлорид эритмалари, поливитамин эритмалари билан (совутгичда сақланган шароитда), аскорбин кислотаси бўлган В гуруҳ витаминлари эритмалари билан мутаносибдир.
Метоклопромид эритмаси физик жиҳатдан 24 соатгача вақт давомида (агар преципитация кузатилса, ишлатиш мумкин эмас) клиндамицин фосфат, цикофосфамид, инсулин билан мутаносибдир. Шартли равишда (аралаштирилгандан сўнг бир соат давомида ёки бевосита айнан ўша веноз томирга қуйиш мумкин) ампициллин натрий, цисплатин, эритромицин лактобионати, метотрексат натрий, бензилпенициллин калий, тетрациклин гидрохлориди билан мутаносибдир. Цефалотин натрия, хлорамфеникол натрий, бикорбонат натрий билан номутаносиб (аралаштирилмасин).
Махсус кўрсатмалар
Препарат билан даволаниш даврида алкоголь ва спирт сақловчи препаратлар истеъмол қилиш мумкин эмас.
Бронхиал астма, артериал гипертензия, жигар ва/ёки буйрак етишмовчилиги, кекса ёшдаги пациентларда, гўдакларда (дискинетик синдромни ривожланиш хавфи юқори) эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.
Неврологик бузилишлар. Экстрапирамид бузилишлар кўпроқ болаларда ёки препарат юқори дозаларда буюрилганда келиб чиқади. Бундай бузилишлар бутунлай орқага қайтади, ва улар пайдо бўлганида, метоклопромид юборишни дарҳол тўхтатиш керак.
Дозани ошириб юборилиш хавфини камайтириш учун инъекциялар орасидаги вақтинчалик интервал 6 соатдан кам бўлмаслиги керак.
Метоклопромид билан узоқ муддат даволаш ортга қайтмас тардитив дискинезияни ривожланишига олиб келиши мумкин. Бундай асоратларни олдини олиш учун даволаш давомийлиги 3 ойдан ошмаслиги керак. Тардитив дискинезиянинг биринчи симптомлари пайдо бўлганда метоклопромидни юборишни зудлик билан тўхтатиш керак. Нейролептиклар билан бирга юборилганда (жуда кам ҳолларда – монотерапия кўринишида) метоклопромид хавфли нейролептик синдромни қўзғатиши мумкин. Бундай ҳолатда метоклопромидни юборишни зудлик билан тўхтатиш ва уни даволашни бошлаш керак.
Метоклопромид паркинсон касаллигини кўринишларини кучайтириши мумкин.
Метгемоглобинемия. Бундай ҳолат ривожланганда (айниқса НАДФ-цитохром-b5-редуктаза танқислиги бўлган шахсларда) препаратни қабул қилишини тўхтатиш ва метилен кўкини юборишни бошлаш керак.
Юрак қон-томир патологияси. Метоклопрамидни вена ичига юборилгандан сўнг юрак қон-томирлар етишмовчилиги, оғир брадикардия (хатто юрак уриши тўхтагунича), QT интервални узайиши ривожланганлигини ҳолатлари маълум! Метоклопромид вена ичига юборилганда, айниқса хавф омиллари (QT интервали узайиши, коррекция қилинмаган электролитлар дисбаланси, брадикардия бўлган шахсларда реополяризацияга таъсир қиладиган, ёндош дори воситаларни қабул қилаётган шахслар) бўлган пациентларга юборилганда юқоридагиларни эътиборга олиш керак. Юрак қон-томир асоратларининг ривожланиши хавфини камайтириш учун метоклопромидни камида 3 минут давомида юбориш керак.
Препарат ёрдамчи модда сифатида натрий сульфитини сақлайди, у жуда кам ҳолларда оғир даражадаги аллергик реакциялар, бронхоспазм ривожланишини кузатиш мумкин.
Эритма оз миқдорда (бир дозада 1 ммолдан кам) натрий ионини сақлайди, кичик ёшдаги болаларга юборилганда буни эътиборга олиш керак.
Педиатрия ва гериатрия амалиётида қўллашнинг ўзига хослиги
1 ёшгача бўлган болаларга метоклопрамидни қўллаш мумкин эмас.
Ўсмирлар ва ёшларда (15-19 ёш), шунингдек кекса ёшли шахсларда, метоклопрамид билан даволашда, экстрапирамид реакцияларни пайдо бўлиш хавфи юқори бўлади.
Терапевтик самараси кечки дискинезияни ривожланиш хавфидан устун деб тахмин қилинган ҳолатларда ташқари, барча ҳолатларда метоклопрмид билан 5 кундан ортиқ даволанишдан сақланиш керак.
Ҳомиладорликда ва эмизишда қўлланиши
Метоклопрамидни ҳомиладорликда қўллаш мумкин эмас.
Препарат лактация (эмизиш) даврида қўлланганида метоклопрамидни кўкрак сутига ўтишини эътиборга олиш керак. Метоклопромидни эмизиш даврида қўллаш зарурати бўлганида эмизишни тўхтатиш эҳтимолини кўриб чиқиш керак.
Автотранспорт ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири
Даволаниш даврида уйқучанлик, бош айланиши, дистония ва дискинезия, ҳамда кўриш реакцияларини бузилишини ривожланиши хавфи борлиги сабабли автотранспортни ҳайдаш ва диққатни юқори жамлаш ҳамда психомотор реакциялар тезлигини талаб қилувчи бошқа потенциал хавфли фаолият турлари билан шуғулланишда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Симптомлари: экстрапирамид бузилишлар, гиперсомния, онгни ўзгаришлари, онгни чалкашиши ва галлюцинациялар, юрак қон-томир тизим фаолиятини брадикардия ва юрак уришини тўхташи билан кечувчи бузилиш.
Даволаш: дозани ошириб юборилиши билан боғлиқ бўлган ва боғлиқ бўлмаган экстрапирамид симптомларда даволаш фақат симптоматик (болаларда бензодиазепинлар ва/ёки катталарда антихолинергик паркинсонизмга қарши дори воситалар) бўлади.
Симптоматик даволаш ва пациентнинг клиник аҳволига қараб юрак қон-томир тизими ва нафас фаолияти доимий мониторинги ўтказилади.
Чиқарилиш шакли
2 мл дан шиша ампулаларда. 10 та ампула тиббиётда қўллаш бўйича илова-варақа билан бирга картон қутига жойланади.
Сақлаш шароити
Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 250С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Яроқлилик муддати
3 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецепт бўйича.